platforma.uz
41.8K subscribers
7.22K photos
3.23K videos
255 files
7.52K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Олий таълим ташкилотлари, академик лицей ва техникумларда янги ўқув йили бошланиш санаси маълум қилинди

2026/2027 ўқув йилида академик лицей ва техникумларда ўқув жараёнлари 2 сентябрдан бошланади.

Олий таълим ташкилотларида:

1-босқич талабалари учун — 7 сентябрдан;
✅2-босқич ва ундан юқори босқич талабалари учун — 14 сентябрдан ўқув жараёнлари ташкил этилади.

@platformauzb
Мурод Абдуазимов Бўка тумани ҳокими этиб тайинланди

Бунга қадар у "Агробанк" Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

@platformauzb
🧑‍💻 UzQR олиш — энди онлайн!

Эндиликда UzQR олиш учун БРБ офисига боришингиз шарт эмас. Бизнес 24/7 иловаси орқали бир неча дақиқада QR-кодни онлайн олинг.

💼 Тадбиркорлар учун афзалликлари:
✅ битта UzQR орқали турли банк ва тўлов иловаларидан тўловларни қабул қиласиз
✅ бир нечта QR-код ёки қўшимча қурилма керак бўлмайди
✅ кассадаги навбатлар камаяди
✅ тўлов маблағлари дарҳол банк ҳисобингизга тушади
✅ барча тўловларни битта платформада кузатиб борасиз

👥 Мижозларингиз учун:
⏺️ исталган банк ёки тўлов иловаси орқали тўлаш имконияти
⏺️тез ва қулай тўлов жараёни

📲 Бизнес 24/7 иловаси юклаб олинг ва QR-кодни онлайн олинг!

🌐 brb.uz
📞 1254

Реклама
@platformauzb
Табриклайми, қутлаймиз!

Бугун бирданига 3 амалдорнинг туғилган куни экан:

📊Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов;
📊Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятов;
📊Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов.

Туғилган кун эгаларини табриклаймиз!

@platformauzb
Телеграмда канал кўпайиб кетдими? 🤔

Битта каналга “шунчаки кўриб қўяй” деб кирилган.
Охирида эса 147 та канал бўлиб кетганини ўзингиз ҳам билмайсиз 🤷

Шу муаммони бироз енгиллаштириш учун керакли каналларни битта фолдерга жамладик 📂

🔗 Кириш: https://t.me/addlist/knT62xY_VrtmN2U6 https://t.me/addlist/knT62xY_VrtmN2U6

@platformauzb
Бир парча қоғоз — ID карта текин бўлиши керак!

Журналист Дилноза ҚУРБОНОВА ёзяпти:

Кеча паспорт столида бир манзарага гувоҳ бўлиб, юрагим эзилиб кетди, ичимдан нимадир узилгандек бўлди...

Навбатда бир оила турарди. Уст-боши юпун, чеҳраларидан ҳаётнинг оғир заҳматлари, тирикчилик ташвишлари уфуриб турган ота-она ва уларнинг ёнида мўлтирабгина турган 15-16 ёшлардаги қизалоқ. Унинг кўзларида болалик шўхлиги эмас, катталардек бир чуқур ғамгин ўйчанлик бор эди. Улар жигарбандига ҳаётида илк бор шахсини тасдиқловчи ҳужжат - ID-карта олгани келишган экан.

Кассадан айтилган суммани эшитгач, отанинг қўллари титраб кетди... Ҳамёнини очиб, ичидаги охирги майда пулларини ҳам битта-битта санай бошлади. Ўша сонияларда отанинг изтиробини, қизининг аввал отасига, кейин ерга қараб қолган нигоҳларини кўриб, юрагим зирқиради...

Бугун Ўзбекистонда биринчи марта ID карта олиш учун давлат божи 366 680 сўм. (1 сентябрдан бу ҳам ошади ҳали).

Ҳа, кимлар учундир бу бир чой ичиш пулдир, балки. Аммо бундай эҳтиёжманд оилалар, кунини зўрға ўтказаётган қоракўзларимиз учун бу жуда катта юк, фарзанди олдида отани титратадиган оғирликдир.

Ичим куйиб ўйланиб қолдим: нега бизда фуқаролик ҳужжати қўшни давлатларга қараганда бунчалик қиммат? Иқтисодий жиҳатдан биздан анча илгарилаб кетган Қозоғистонда биринчи марта ID карта олиш 16 ёшга тўлган фуқаролари учун мутлақо БЕПУЛ! Қўшни Қирғизистонда эса бу тўлов бизникидан камида икки баравар арзон.

Инсоннинг ўз юртида шонли фуқаро бўлаётганини англатувчи илк ҳужжати пул деган тўсиққа, отанинг чорасиз титроғига дуч келмаслиги керак. Бу болалар ҳали ҳаётга эндигина қадам қўяётган, давлатнинг меҳри ва ғамхўрлигини ҳис қилиши лозим бўлган вояга етмаган ёшларимиздир.

Мутасадди вазирликлар, ҳукуматимиз шу масалани бир ўйлаб кўрсалар, адолатдан бўларди. Ҳеч бўлмаса ҳаётида биринчи марта давлат ҳужжати олаётган болажонларимиз учун бу хизматни бепул ёки рамзий нархда қилиб бериш шунчалик қийинми? Ижтимоий давлат деган ном қоғозларда эмас, мана шундай қоракўзларимизнинг бахтли нигоҳларида акс этсин.

Қўшимча маълумот: илк марта ички паспорт ёки ID карта олиш:

Қозоғистонда — ростдан бепул;

Қирғизистонда — 150.000 сўм бизнинг пулга;

Россияда — 43.000 сўм бизнинг пулга;

Тожикистонда — 120.000 сўм бизнинг пулга;

Туркманистонда — 36.000 сўм бизнинг пулга.

@platformauzb
Исмаилов Тимур Камалитдинович Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи бўлиб ишлаган.

@platformauzb
"Ўзбекфилм”ни олдинги раҳбарлар қийин вазиятга тушириб кетган шекилли...

Кинематография агентлиги директори
Жаҳонгир Аҳмедов:

 
Бугун “Ўзбекфилм”нинг 22,9 миллион евро миқдорида кредит мажбурияти борлигини билармидингиз? Студиянинг мол-мулки, жумладан, ер майдонлари ҳам ушбу кредит учун гаровга қўйилган.

Бу ҳали ҳаммаси эмас.

Солиқлардан қарийб 1 миллиард сўмликдан ортиқ қарздорлик тўплангани сабабли, киностудия балансидаги 12 та автомашина 12 кун ичида ауционга қўйилиши хавфи бор. Ходимларнинг иш ҳақлари бўйича ҳам йирик қарздорликлар шаклланган.

Киностудия бир йилда камида 60 миллиард сўмлик буюртма бажармаса, ўзини сақлаб туролмайди. Яъни у амалда давлат буюртмасига қарам бўлиб қолган.

Бизнес модели йўқ. Бозор механизмига тўлиқ ўтилмаган.

Бу – оддий рақамлар эмас.

Бу рақамлар ортида бир асрлик ўзбек киноси тарихи, унинг обрўси ва тақдири турибди.

“Ўзбекфилм”да не-не буюк режиссёрлар, актёрлар, операторлар, рассомлар ва кино мутахассислари ўз йўлини бошлаган. Халқимиз бугун ҳам севиб томоша қиладиган кўплаб филмлар шу ерда яратилган.

Шунинг учун бугунги вазифа – студияни шунчаки сақлаб қолиш эмас.

Уни тубдан ислоҳ қилиш керак.

Молиявий жиҳатдан барқарор, замонавий бошқарувга эга, кучли ижодий жамоаларни бирлаштирадиган, хусусий инвестиция ва халқаро ҳамкорликни жалб қиладиган, ўз маҳсулоти билан бозорга чиқадиган ҳақиқий миллий кино компанияси барпо этишимиз керак.

@platformauzb
Ўзбекистон — яшаш харажатлари қиммат мамлакат

Chatgptга кўра, свет, газ, бензин, ''права'' олиш нархлари бўйича Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида энг қиммат мамлакат.

@platformauzb
Полковник Мирзараимов Сардор Тахирович Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У бунгача Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи ўринбосари — жиноят қидирув хизмати бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

@platformauzb
Манбага кўра, Шукурилло Исроилов Тошкент шаҳар маданият бошқармаси раҳбари ўринбосари лавозимига тайинланди.

Хабар расман тасдиқланди.

@platformauzb
Саида Мирзиёеванинг топшириғидан сўнг Бухорода нималар ўзгарди?

ПА раҳбари 21-август куни Бухорога ташриф буюриб, 3 ой аввал белгиланган режалар ижросини кўздан кечирди. Унга кўра:

• Йиллар давомида лойқа ва чўкиндилар тўпланиши сабаб сув ўтказиш қуввати пасайган “Жўйзар” каналининг 9 километрлик қисми бетонлаштирилди. Яна 10 километрида ишлар давом этмоқда;

• Каналнинг бир қисмида балиқчилик хўжалиги ташкил этилди;

• “Шайхонча” маҳалласида 1977 йилда очилган эски боғча ўрнида 240 ўринли замонавий боғча барпо этилди.

@platformauzb
Илҳом Алиев Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади.

@platformauzb