platforma.uz
41.8K subscribers
7.22K photos
3.23K videos
255 files
7.52K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Ҳоким ёрдамчилари штатлари қисқартирилади

Иккита ёки учта маҳаллага битта ҳоким ёрдамчиси бириктирилади.

Айрим функциялари маҳалла банкирларига ўтиши кутилмоқда.

@platformauzb
Уч кундан кейин Сурхондарёда ичимлик суви бўйича янги нархлар кучга кирар экан.

Лекин бундан сурхондарёликларнинг хабари йўқ. Нархлар ошиши тўғрисидаги маълумот на маҳаллий ҳокимликлар, на "Ўзсувтаъминот" сайтига жойлаштирилган.

@platformauzb
10 минг долларгача нақд валютани декларациясиз четга олиб чиқиш мумкин бўлади

Ўзбекистон ҳудудини тарк этаётган жисмоний шахслар декларация тўлдирмасдан олиб чиқиб кетиши мумкин бўлган нақд валютанинг максимал миқдори 100 млн сўм эквивалентидан 10 минг доллар эквивалентигача оширилади.

Президент фармони билан, йил охиригача бу ҳақдаги қонун лойиҳасини ҳукуматга киритиш вазифаси қўйилди.

@platformauzb
Таълимдан қолганини тўйга сарфланг, тўйдан қолганини таълимга эмас
“Биз инсон тарбиялаяпмиз, қўй боқмаяпмиз. Бу нафақат фарзандингиз келажаги, балки ўзингизники ҳам. Агар бугун фарзандингизни билимли қилмасангиз, эртага қаригунингизча кетидан юрасиз.

Баъзилар фарзанди тўйига 10-15 минг доллар сарфлайди. Лекин ўша пулга тўрт нафар боласини зўр таълимли қилиши мумкин эди. Шунча пулни битта боласининг тўйига сарфлаб юборади. Таълимдан қолганини тўйга сарфланг, тўйдан қолганини таълимга эмас”.


Баҳодир Ғаниев, таълим масалалари бўйича эксперт.

@platformauzb
Магистратура қабул натижалари эълон қилинди

2026/2027-ўқув йили учун давлат олий таълим ташкилотларининг магистратура мутахассисликларига қабул бўйича my.edu.uz электрон тизими ҳамда ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали онлайн рўйхатдан ўтган фуқароларнинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди.

Талабгорлар натижаларни my.edu.uz электрон тизими орқали шахсий кабинетидан билишлари мумкин.

@platformauzb
Президентнинг тегишли қарори билан Нуъмон Усмонович Мухаммадиев адлия вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди.

У Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги директори этиб тайинланди.

@platformauzb
Бугун Президентимиз Ш.Мирзиёев бошчилигида видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда.

Кун тартиби: Маҳаллада аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш ҳамда камбағалликни қисқартириш бўйича янги тизимни жорий этиш тўғрисида.

Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг барча ўринбосарлари, маҳаллий кенгаш депутатлари, прокурорлар, ички ишлар, божхона, солиқ органлари бошлиқлари, иқтисодиёт ва молия, инвестициялар, саноат ва савдо, камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари, иқтисодиёт соҳасига алоқадор барча бошқармалар ва ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек маҳаллалар уюшмаси, "Нуроний", маънавият ва маърифат маркази раҳбарлари, бош имом-хатиблар, "Ислоҳотлар штаби" аъзолари, Савдо-саноат палатаси ва Бизнес-омбудсман ҳудудий вакиллари, Марказий банк ва тижорат банкларининг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари, туманлардаги барча "маҳалла еттилиги" аъзолари ва маҳалла банкирлари таклиф этилган.

@platformauzb
2026 йил 1 январга қадар шаклланган қуйидаги қарздорликлар ҳисобдан чиқарилади:

(i) солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун қўлланган маъмурий жариманинг тўланмаган қисми;

(ii) қатъий белгиланган миқдордаги айланмадан олинадиган солиқни тўловчи субъектларга қўлланган молиявий жарималарнинг тўланмаган қисми;

(з) аввал расмийлаштирилган меҳнат шартномалари Ягона миллий меҳнат тизимига киритилишига рухсат берилади ҳамда кечиктириб киритилганлиги сабабли жарима қўлланмайди.

@platformauzb
8 минг 992 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари вазифа бажарувчи этиб тайинланади, фидойи ва ташаббускор кадрлар лавозимига қайта тайинланиб, ишига нолойиқлари янгиланади — Президент.

@platformauzb
Тошкентда ер остида қувур ёрилиб, автомобилларга зарар етди

Воқеа Яккасарой туманининг Глинка кўчасида юз берган. Ҳодиса жойига Veolia Energy авария-тиклаш бригадаси ва мутахассислари зудлик билан етиб борган. Ҳодиса тафсилотлари ва ўпирилиш сабаблари ўрганилмоқда.

Қизиқ, сув қувури ёрилган бўлса, нега бир томчи ҳам сув йўқ.

@platformauzb
Футзал бўйича Суперкубок: «SQB» ўз тарихидаги энг йирик муваффақиятга эришди
 
Футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги доирасидаги «BMB» ва «SQB» жамоалари ўртасидаги учрашув янги мавсумнинг энг эсда қоларли воқеаларидан бирига айланди. Асосий вақтда 3:3 ҳисоби қайд этилиб, пеналтилар сериясида 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган «SQB» ўз тарихида илк бор кубокни қўлга киритди.

Бугун мамлакатимизда оммавий спортни, хусусан футзални ривожлантириш нафақат спорт федерациялари, балки йирик бизнес ва молия муассасаларининг ҳам эътибор марказида турибди. Жаҳон тажрибасида Barclays, Santander ёки Deutsche Bank каби молиявий гигантларнинг спорт клубларини қўллаб-қувватлаши одатий амалиёт саналади.

«SQB»нинг ушбу спорт лойиҳаси ҳам айнан ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш ва маҳаллий мусобақалар мақомини янги босқичга олиб чиқиш нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга.

Реклама

@platformauzb
Иккиюзламачиларга!

Абдулла Орипов:

— Ўтган даврни қоралаб, қаҳрамон бўлиш мумкин, лекин дунёда мардлик ва номардлик деган тушунчалар бор. Мард одам воқеликни тўғри тушунтириши керак. Ўша пайтда биз белни боғлаб ўша давр мафкураси билан курашганмиз, олишганмиз деган гаплар, билингки, у иккиюзламачи мунофиқ, қўрқоқ, тўғрисини айтганда, номард одамларнинг гапи.

Даврнинг ичида яшаб туриб, даврнинг хизматини қилиш бошқа, лекин даврнинг ичида мажбуран хизмат қилиш бошқа. Бу иккаласи икки хил нарса. Шу даврда нима қиласизки, яшаб қолдингиз, ўша йилларда туғилдингиз, бу сизнинг айбингиз эмас-ку?! Ўша даврнинг бозорига чиқасиз, ўша жойнинг мозорига кўмиласиз. Ўша даврда оқиб турган ариқлардан сув ичасиз, мен бошқа даврда туғилишим керак, деб Аллоҳ таолога аччиқ қилиб қайтадан ғорга кириб кетиш имконияти йўқ-ку, инсон боласида?!

Агар шундай бўлганда, мен ҳозир ҳам ҳали мен туғиладиган давр келмади, деб ғорга кириб кетган бўлардим. Бундай давр келмайди ҳам. Чунки инсониятнинг, инсон боласининг ўзи номукаммалдир. Мукаммал инсон туғилганда туғиламан, деган одам, икки дунёда ҳам туғилмаслиги мумкин.

2005 йил, декабрь

@platformauzb