platforma.uz
41.8K subscribers
7.22K photos
3.23K videos
255 files
7.52K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Самарқандда тарихий учрашув: Хитой ва Марказий Осиё партиялари нимани келишяпти?

Хитой коммунистик партиясининг Марказий Осиё давлатлари билан сиёсий мулоқоти тарихда биринчи марта Хитойдан ташқарида - Самарқандда ўтказилди.

Хитой бизнинг энг катта савдо ҳамкоримиз. Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо айланмаси аллақачон 17,2 миллиард долларга етган.

Асосий мақсад - юқори даражадаги сиёсий келишувларни одамларнинг кундалик ҳаётида сезиладиган аниқ ижтимоий ва иқтисодий натижаларга айлантириш.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тожикистон 9 сентябрда нишонланадиган мустақилликнинг 35 йиллигига тайёргарлик кўриляпти.

@platformauzb
Расман!

Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

@platformauzb
Садуллаев Самандар Асадович Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Бунга қадар у иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари эди.

***

Бобожонов Пўлат Раззоқович Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Бунга қадар у Президентнинг кадрлар сиёсати бўйича маслаҳатчиси ўринбосари эди.

@platformauzb
platforma.uz
Садуллаев Самандар Асадович Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бунга қадар у иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари эди. *** Бобожонов Пўлат Раззоқович Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси ўринбосари этиб тайинланди.…
Расман: Президент фармони билан Пўлат Раззақович Бобожонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Президент Администрацияси тузилмасини мақбуллаштириш ишлари доирасида:

➖ Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозими ва унинг бўлинмаси тугатилди;

➖ давлат мукофотлари ва гералдика соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш Комплаенс хизматининг қўшимча фаолият йўналиши;

➖ маҳалла институти фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмасининг қўшимча фаолият йўналиши этиб белгиланди.

@platformauzb
Қаҳрамон Қуронбоевнинг хайрлашув мактуби.

@platformauzb
Давлат раҳбарининг жорий йил 3 сентябрь куни "Камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш" масалаларига бағишланган йиғилишида камбағал оилалар билан ишлашда манзилли ва инклюзив ёндашувни таъминлаш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилди.

📗 Мазкур вазифалар ижроси доирасида “Аgrobank” АТБ Бошқаруви вакиллари ҳудудларга чиқиб, тадбиркорлар билан жойида учрашувлар ўтказмоқда.

📈 Учрашувларда маҳаллаларда микро, кичик ва ўрта лойиҳаларни амалга ошириш, барқарор иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

📝 Тадбиркорларнинг таклиф ва ташаббуслари ўрганилиб, истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва амалиётга татбиқ этиш бўйича аниқ чоралар белгиланмоқда.

📱 Instagram 📱 Facebook 🖥Caйт

@platformauzb
Энди шифокорлар ҳам адвокатлар сингари лицензия олиши шарт бўлади

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Адхам Худайкуловнинг маълум қилишича, дипломнинг ўзи энди автоматик равишда мустақил клиник фаолиятга рухсат беришни англатмайди.


«Мустақил баҳолаш тизими пайдо бўлади ва фақат рўйхатдан ўтгандан кейингина шифокор бўлиб ишлаш мумкин бўлади», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, биринчи мустақил баҳолашни ҳали ўқиш жараёнида, кейингисини битирувчига шифокор сифатида ишлашга рухсат беришдан олдин, резидентурадан сўнг эса тор мутахассислик бўйича ишлаш учун яна бир баҳолашдан ўтиш назарда тутилмоқда.

Тошкент давлат тиббиёт университети ректори Шуҳрат Боймуродов тизим уч босқичли қилиб қурилишини аниқлаштирди.
«Иккинчи-учинчи курсларни тамомлагач, талабалар фундаментал фанлардан имтиҳон топширади. Битирув курси тугагач, иккинчи босқич (мутахассислик бўйича — таҳр.), резидентура якунлангач эса учинчи босқич кўзда тутилган», — деди у.

Баҳолаш учун ягона тестлар ва топшириқлар банкини, шунингдек, симуляцион базаларни яратиш режалаштирилмоқда. Имтиҳондан ўта олмаганларга қайта топшириш имконияти берилади

@platformauzb.