platforma.uz
41.9K subscribers
7.22K photos
3.23K videos
255 files
7.52K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Давлат раҳбарининг жорий йил 3 сентябрь куни "Камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш" масалаларига бағишланган йиғилишида камбағал оилалар билан ишлашда манзилли ва инклюзив ёндашувни таъминлаш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилди.

📗 Мазкур вазифалар ижроси доирасида “Аgrobank” АТБ Бошқаруви вакиллари ҳудудларга чиқиб, тадбиркорлар билан жойида учрашувлар ўтказмоқда.

📈 Учрашувларда маҳаллаларда микро, кичик ва ўрта лойиҳаларни амалга ошириш, барқарор иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

📝 Тадбиркорларнинг таклиф ва ташаббуслари ўрганилиб, истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва амалиётга татбиқ этиш бўйича аниқ чоралар белгиланмоқда.

📱 Instagram 📱 Facebook 🖥Caйт

@platformauzb
Энди шифокорлар ҳам адвокатлар сингари лицензия олиши шарт бўлади

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Адхам Худайкуловнинг маълум қилишича, дипломнинг ўзи энди автоматик равишда мустақил клиник фаолиятга рухсат беришни англатмайди.


«Мустақил баҳолаш тизими пайдо бўлади ва фақат рўйхатдан ўтгандан кейингина шифокор бўлиб ишлаш мумкин бўлади», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, биринчи мустақил баҳолашни ҳали ўқиш жараёнида, кейингисини битирувчига шифокор сифатида ишлашга рухсат беришдан олдин, резидентурадан сўнг эса тор мутахассислик бўйича ишлаш учун яна бир баҳолашдан ўтиш назарда тутилмоқда.

Тошкент давлат тиббиёт университети ректори Шуҳрат Боймуродов тизим уч босқичли қилиб қурилишини аниқлаштирди.
«Иккинчи-учинчи курсларни тамомлагач, талабалар фундаментал фанлардан имтиҳон топширади. Битирув курси тугагач, иккинчи босқич (мутахассислик бўйича — таҳр.), резидентура якунлангач эса учинчи босқич кўзда тутилган», — деди у.

Баҳолаш учун ягона тестлар ва топшириқлар банкини, шунингдек, симуляцион базаларни яратиш режалаштирилмоқда. Имтиҳондан ўта олмаганларга қайта топшириш имконияти берилади

@platformauzb.
Меҳнат стажини тасдиқлаш

Кўпчилик инсонларда меҳнат стажи етарли эмас деб чиқмоқда ёки my.gov.uz орқали қараса,  меҳнат стажи етарли, масалан, 20 йил турибди, лекин тизимда меҳнат стажи етарли эмас дея ариза рад қилинмоқда.

Худди шу ҳолат нафақага чиқаётган пайтда ҳам кузатилади. Бунда муаммони ҳал қилишнинг бир йўли бор.

Сиз олдинги ишлаган жойингиздаги стажингиз ўша ишхонадаги кадрлар бўлими томонидан тасдиқланмаган, шунчаки ўша олдинги ишхонангизга мурожаат қилиб иш стажини тасдиқлаб қўйишни сўрайсиз, улар тасдиқласа, тизимда кўринади.

Агар олдинги ишхонангиз ёпилиб кетган бўлса, ҳудудингиздаги меҳнат инспекциясига мурожаат қилишингиз керак бўлади.

@platformauzb
Кўчмас мулкларни бозор нархида баҳолаш бошланди

my.gov.uz орқали фуқароларга баҳолаш натижалари юборилаяпти.

Президент фармонига асосан ҳозирча баҳолаш эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида ўтказилмоқда.

Баҳолаш натижаларидан норози бўлганда, қайта ариза юбориш мумкин.

Кейинчалик мол-мулк солиғи ҳам шу қийматдан келиб чиқиб ҳисобланади.

Бу ўзгаришлар бўйича Солиқ қўмитаси аҳолига батафсил  тушунтириш бериши лозим.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алишер Қодиров:

“Агар судья ишни кўра туриб, ҳукмни ўқимай бошқа ишга ўтиб кетса, гумондор изоляторда қолаверадими? Янги судья ишни яна бошидан кўрса, судланувчи йўқотган вақт унинг ҳуқуқи бузилишига олиб келмайдими?”

Расмий: “Йўқ, изоляторда ортиқча йўқотилган вақтни жазо бераётганда чегириб ташлаймиз!”

Мантиқий савол беришяпти— агар айбланувчи судда оқланса, унда нима бўлади?

@platformauzb
platforma.uz
Кўчмас мулкларни бозор нархида баҳолаш бошланди my.gov.uz орқали фуқароларга баҳолаш натижалари юборилаяпти. Президент фармонига асосан ҳозирча баҳолаш эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида ўтказилмоқда. Баҳолаш натижаларидан норози бўлганда, қайта ариза…
"Мен бу даражада солиқлар ошиб кетишидан норозиман"

Мол-мулк солиғидаги тушунмовчилик бўйича мурожаат келиб тушди:

"Икки кун олдин my.gov.uz дан уйим баҳолангани ҳақида хабарнома келди. Қизиқиб кўрсам бу кадастр агентлиги тизимидаги Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази томонидан амалга оширилган ташаббус экан. Кейинчалик бу ҳақида қизиқиб изланиб кўрдим. Улар Тошкент шаҳридаги бу оммавий ҳаракатни кўчмас мулкларни бозор қийматини аниқлаш ва кўчмас мулк савдосидаги шаффофлик ва солиқ солишда қўллаш билан тушунтиришибди.

Кўчмас мулк бозори тушунарли, уни қабул қилса бўлади. Лекин солиқ солиш борасида буни қабул қилиб бўлмайди деб ҳисоблайман. Масалан, мени 98 квадратли 3 хонали квартирамга шу йил 786490 сўм йиллик мол-мулк солиғи тўладим. Лекин оммавий баҳолаш натижалари 2027 йилдан солиқ солиш базаси сифатида қўлланилишини ҳисобга олиб солиқ калкуляторидан кўрсам, натижа жуда қўрқинчли.

1 йиллик мол-мулк солиғи 5651550 сўм чиқди (Солиқ калкулятори натижаларини ҳам илова қиламан). Ҳали кўпчилик бу масала моҳиятини тушунмаяпти, менимча. Одамлар буни тушунишни бошлагандан кейин жуда катта норозиликларга сабаб бўлса керак деб ўйлайман. Мен бу даражада солиқлар ошиб кетишидан норозиман".

Солиқ идоралари бу масала юзасидан тўлиқ тушунтириш бериши лозим.

@platformauzb
Ҳукумат «Туронбанк» АЖнинг 98,9 фоиз, «Ўзэкспомарказ» АЖнинг 91,83 фоиз ҳамда «Халқаро ҳамкорлик маркази» АЖнинг 79,27 фоиз улушини сотувга чиқаради — президент фармони

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Барча талабалар диққатига!

Тўлов шартномасини олиш учун онлайн ариза юбориш

🖥 Бунинг учун kontrakt.edu.uz тизимидан рўйхатдан ўтиб, ортиқча оворагарчиликларсиз онлайн ариза юборинг!

Аризалар олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан тасдиқланиб, QR-кодли тўлов-шартномаси шакллантирилади.

Тасдиқланган шартномани юклаб олиб, белгиланган тўловларни ўз вақтида амалга оширишингиз сўралади.

Маълумот учун, шартнома учун аризаларни “Kontrakt EDU” мобил иловаси орқали ҳам юбориш мумкин.

Иловани юклаб олиш:👇
📲 iOS uchun 📲 Android uchun

@platformauzb
Ўқитувчиларга 1 октябрь муносабати билан 1 млн 20 минг сўмгача мукофот берилиши мумкин

Педагог ва раҳбар ходимларга «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан бериладиган мукофот миқдори оширилди. Президентнинг ПФ-51-сон фармонига кўра, мукофот миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 75 фоизигача этиб белгиланди.

Ҳозир меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — 1 млн 360 минг сўм.

Шунга кўра, педагог ва раҳбар ходимларга 1 млн 20 минг сўмгача мукофот пули берилиши мумкин. Мукофот миқдори ўқитувчининг ойлик маошидан эмас, белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади.

@platformauzb
3. ҲЁ - услубий қўлланма.pdf
1.3 MB
Ҳоким ёрдамчиларининг янги ёндашувлар бўйича белгиланган асосий вазифаларни амалга ошириш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқилди.

Қўлланмада ҳар бир вазифани амалга ошириш тартиби тўлиқ тушунтириб ўтилган.

@platformauzb
Ҳудудларда 18 та бозор ва савдо мажмуасидаги давлат улушлари сотувга чиқарилади

Наманган вилоятида:
«Наманган авто магистрай савдо комплекси» — 51%;
«Ихтисослаштирилган қурилиш моллари савдо комплекси» — 51%;
«Яшил деҳқон бозори» — 68%;
«Дўстлик савдо саноат комплекси» — 51%;
«Чуст деҳқон бозори» — 51%;
«Янгиқўрғон деҳқон бозори» — 51,42%;
«Тўрақўрғон марказий деҳқон бозори» — 51%.

Самарқанд вилоятида:
«Тойлоқ деҳқон бозори» — 51%;
«Самарқанд инновацион автомобиллар бозори» — 51%;
«Гулобод ёпиқ савдо комплекси» — 51%.

Сурхондарё вилоятида:
«Лолазор Денов Барака» — 51%;
«Жарқўрғон деҳқон (озиқ-овқат) бозори» — 54,6%.

Тошкент вилоятида:
«Қибрай деҳқон бозори» — 51%.

Фарғона вилоятида:
«Фарғона Юсуфжон файзи қурилиш моллари савдо комплекси» — 51%;
«Рапқон деҳқон бозори» — 51%;
«Яккатут деҳқон бозори» — 52,1%;
«Бешариқ Умаровлар файзи» — 51%;
«Бешариқ Турон саноат савдо комплекси» — 51%.

Жами 18 та бозор ва савдо мажмуасидаги давлат улушлари сотувга чиқарилади.

@platformauzb
Давлат олийгоҳлари ҳам хусусийлаштирилади

Йирик олий таълим муассасалари ва республика ихтисослашган тиббиёт марказлари фаолиятини босқичма-босқич тижоратлаштириш мақсадида улар хўжалик жамиятларига айлантирилади ҳамда уларнинг фаолиятига хусусий инвесторлар, жумладан, устав капиталидаги акциялар пакетини оммавий савдоларга чиқариш орқали жалб этилади — президент фармони

@platformauzb
Мулкнинг қайта баҳоланиши солиқ тўлови ошишга сабаб бўлмайди

Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази:


— Тошкент шаҳрида ўтказилган оммавий баҳолаш натижалари бугунги кунда ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатга олиб келмайди, яъни солиқ тўлови ошишига сабаб бўлмайди.

Ушбу чора-тадбир ҳар бир инсоннинг асосий иқтисодий активи қийматини билишга қаратилган.

Шу билан бирга, ушбу жараёнга мулкдорлар томонидан муносабат билдирилиши баҳолаш ишларини янада сифатли амалга оширишга хизмат қилади.

Бунда, оммавий баҳолаш натижаси бўйича муносабат билдирилмаган бўлса, баҳолаш натижалари қайта кўриб чиқилмайди, яъни ўзгаришсиз қолади.

Бундан ташқари, ушбу қиймат олди-сотди жараёнида фуқароларга ҳеч қандай масъулият юкламайди ва манфаатларини чекламайди.

Шу муносабат билан, барча мулкдорлардан ўз мулкининг қиймати бўйича муносабат билдиришда бефарқ бўлмасликларини сўраб қоламиз.

@platformauzb
“Ipotekabank” фақат ўзининг фойдасига адашади"

Мурожаат:


"Мен уч йил олдин “Ipotekabank”дан 35 миллион сўм кредит олгандим. Ўтган йиллар давомида кредитни фоизлари билан тўладим. Жорий йилнинг 2 сентябрь куни 1110004.95 сўм қарзим борлиги ҳақида СМС хабар келди. Шу билан кредитим тугаши керак эди. Тангалари учун безовта қилиб юрмасин деб 3 сентябрь куни салкам 10 000 сўм кўп, яъни 1120000.00 сўм тўладим.

Орадан беш кун ўтиб “Ipotekabank”дан юқоридаги кредит қарзини тўлаш лозимлиги, тўламасам ҳар бир кун учун 2 фоиздан пеня тўлашимга тўғри келиши ҳақида огоҳлантирувчи СМС келди. Бундан ташқари ўша кредит учун пластик картамдан 3564.95 сўм ечиб олишибди.

Мен бир нарсага тушуна олмайман, банклар нега фақат ўзининг фойдасига адашади. Биринчидан, мен кредит қарзини салкам 10 минг сўм ошиғи билан тўлаб қўйганман. Нега яна қўшимча 3564.00 сўм ечиб олди. Иккинчидан нега тўланган кредит учун мени безовта қилиб, асабимни бузишади. Банкларда қачон тартиб ўрнатилади? Уларни назорат қиладиган ташкилот борми?
"

@platformauzb
ПФ-177.pdf
28.5 MB
Давлат банклари қарз эвазига олган мулкни бошланғич тўловсиз ва фоизсиз бўлиб сотиши мумкин бўлади

Президент фармони билан давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган тижорат банкларига қарздорлик эвазига балансга қабул қилинган мол-мулкларни сотиш бўйича қўшимча имкониятлар берилди.

Тегишли бошқарув органлари қарори асосида давлат банклари мол-мулкларни сотишда қатор механизмларни қўллаши мумкин. Жумладан:

• актив 3 ой давомида сотилмаса, бошланғич нархни босқичма-босқич 10 фоиздан пасайтириш;
• аукцион қадамини 1 фоиз этиб белгилаш;
• такрорий савдода битта талабгор қатнашса, активни унга эълон қилинган нархда сотиб олишни таклиф қилиш;
• савдо эълони муддатларини қисқартириш;
• 3 ой давомида сотилмаган активни гибрид «англо-голланд» аукциони орқали сотиш мумкин.

@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
🏦 АСАКАБАНК КЕТМА-КЕТ БЕШИНЧИ ЙИЛ ХАЛҚАРО МИҚЁСДА ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЕТАКЧИ БАНК СИФАТИДА ТАН ОЛИНДИ

Бир марта халқаро мукофот олишнинг ўзи катта натижа. Лекин бир эътирофни кетма-кет беш йил қўлга киритиш энди тасодиф эмас, бу барқарор натижа.

8 сентябрь куни Сингапурда Осиё тараққиёт банкининг Савдо ва таъминот занжирларини молиялаштириш дастури доирасида ўтказилган TSCFP Awards маросимида Асакабанк яна бир бор “Ўзбекистондаги етакчи ҳамкор банк” деб эътироф этилди.

Эътиборлиси, банк бу мукофотни кетма-кет бешинчи йил оляпти. Яъни гап бир йиллик муваффақият ҳақида эмас, беш йил давомида халқаро даражада тан олинаётган натижа ҳақида кетяпти.

Бунинг ортида, албатта, савдони молиялаштириш бўйича тўпланган тажриба, халқаро операциялар, хорижий молия институтлари ва банк-корреспондентлар билан йўлга қўйилган ҳамкорлик бор. Энг муҳими, буларнинг барчаси маҳаллий бизнес учун янги бозорларга чиқиш, ташқи савдони молиялаштириш ва халқаро имкониятлардан фойдаланиш дегани.

Кетма-кет беш йиллик халқаро эътироф Асакабанкнинг савдони молиялаштириш йўналишида Ўзбекистон банк бозорида мустаҳкам ўрин эгаллаганини кўрсатади.

@platformauzb
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from platformauzb_live
Президент раҳбарлигида жорий йилнинг 3 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш бўйича мутлақо янги — манзилли ва инклюзив ёндашувлар белгилаб берилган эди.

Мазкур стратегик вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ Бошқаруви раҳбарияти ҳудудларда тадбиркорлар ва ташаббускорлар билан тўғридан-тўғри мулоқотларни бошлади. Хусусан, Фарғона вилоятининг Бувайда туманида вилоят ҳокимлиги вакиллари ҳамда туман ҳокими билан биргаликда маҳаллий тадбиркорлар, маҳалла банкирлари ва ҳоким ёрдамчилари иштирокида учрашувлар ўтказилди.

Мулоқотлар давомида микро, кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини натижадорлик тамойили асосида молиялаштириш орқали маҳаллаларнинг иқтисодий салоҳиятини фаоллаштириш, аҳолини барқарор ҳамда «яшил» иш ўринлари билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, жойлардаги тадбиркорларнинг истиқболли стартаплари ва тижорий таклифлари тўғридан-тўғри ўрганилиб, уларни бюрократиясиз амалиётга татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳозирда банк раҳбарияти томонидан ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос драйверлари аниқланиб, истиқболли лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

@platformauzb