platforma.uz
41.8K subscribers
7.22K photos
3.23K videos
255 files
7.52K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Forwarded from platformauzb_live
🏦 АСАКАБАНК КЕТМА-КЕТ БЕШИНЧИ ЙИЛ ХАЛҚАРО МИҚЁСДА ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЕТАКЧИ БАНК СИФАТИДА ТАН ОЛИНДИ

Бир марта халқаро мукофот олишнинг ўзи катта натижа. Лекин бир эътирофни кетма-кет беш йил қўлга киритиш энди тасодиф эмас, бу барқарор натижа.

8 сентябрь куни Сингапурда Осиё тараққиёт банкининг Савдо ва таъминот занжирларини молиялаштириш дастури доирасида ўтказилган TSCFP Awards маросимида Асакабанк яна бир бор “Ўзбекистондаги етакчи ҳамкор банк” деб эътироф этилди.

Эътиборлиси, банк бу мукофотни кетма-кет бешинчи йил оляпти. Яъни гап бир йиллик муваффақият ҳақида эмас, беш йил давомида халқаро даражада тан олинаётган натижа ҳақида кетяпти.

Бунинг ортида, албатта, савдони молиялаштириш бўйича тўпланган тажриба, халқаро операциялар, хорижий молия институтлари ва банк-корреспондентлар билан йўлга қўйилган ҳамкорлик бор. Энг муҳими, буларнинг барчаси маҳаллий бизнес учун янги бозорларга чиқиш, ташқи савдони молиялаштириш ва халқаро имкониятлардан фойдаланиш дегани.

Кетма-кет беш йиллик халқаро эътироф Асакабанкнинг савдони молиялаштириш йўналишида Ўзбекистон банк бозорида мустаҳкам ўрин эгаллаганини кўрсатади.

@platformauzb
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from platformauzb_live
Президент раҳбарлигида жорий йилнинг 3 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш бўйича мутлақо янги — манзилли ва инклюзив ёндашувлар белгилаб берилган эди.

Мазкур стратегик вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ Бошқаруви раҳбарияти ҳудудларда тадбиркорлар ва ташаббускорлар билан тўғридан-тўғри мулоқотларни бошлади. Хусусан, Фарғона вилоятининг Бувайда туманида вилоят ҳокимлиги вакиллари ҳамда туман ҳокими билан биргаликда маҳаллий тадбиркорлар, маҳалла банкирлари ва ҳоким ёрдамчилари иштирокида учрашувлар ўтказилди.

Мулоқотлар давомида микро, кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини натижадорлик тамойили асосида молиялаштириш орқали маҳаллаларнинг иқтисодий салоҳиятини фаоллаштириш, аҳолини барқарор ҳамда «яшил» иш ўринлари билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, жойлардаги тадбиркорларнинг истиқболли стартаплари ва тижорий таклифлари тўғридан-тўғри ўрганилиб, уларни бюрократиясиз амалиётга татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳозирда банк раҳбарияти томонидан ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос драйверлари аниқланиб, истиқболли лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ота-оналар учун муҳим маълумот!

Мактабларда янги баҳолаш тизими жорий қилинади

Энди боланинг чораклик натижаси битта “3”, “4” ёки “5” билан эмас, уч хил баҳолаш натижасидан йиғилган 100 балл билан аниқланади.

Янги тизимда ўқувчининг фақат маълумотни ёдлаб олгани эмас, мавзуни тушуниши, мустақил фикрлаши ва олган билимини амалда қўллай олиши ҳам баҳоланади. Чораклик натижа жами 100 баллдан иборат.

🟢 Форматив баҳолаш — 10 балл. Бу ўқувчининг кундалик дарсдаги ўзлаштиришини кузатиб боради. Муҳими, бола хатога йўл қўйса, уни дарҳол аниқлаш ва тузатиш имконига эга бўлади.

🔵 БСБ — боб бўйича сумматив баҳолаш — 50 балл. Асосий улуш шу ерда: ўқувчи ўтилган мавзу ёки бўлимни қай даражада ўзлаштиргани текширилади.

🟣 ЧСБ — чорак бўйича сумматив баҳолаш эса 40 балл. Унда бутун чорак давомида олинган билим ва амалий кўникмалар умумлаштирилади.

Демак, формула оддий: 10 + 50 + 40 = 100 балл.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дипломатияга ўзи 550 нафар абитуриент қабул қилиниши керак эди, лекин 3200 нафар абитуриент 189 балл тўплаган. Бу йил ҳаммаси қабул қилинган, лекин келгуси йил ўзгариш бўлади, демоқда олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов.

@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
Ўзбекистон Биринчи хоними Сербиянинг маданий мероси билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сербия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Сербия Биринчи хоними Тамара Вучич ҳамроҳлигида Белграддаги қатор маданий обектларга ташриф буюрди.

Дастурнинг илк манзили Сербия Миллий музейи бўлди. Биринчи хонимлар музей экспозицияси билан танишиб, унда мамлакат тарихига оид археологик топилмалар, шунингдек, серб ва жаҳон санъати асарларини кўздан кечирдилар. Шу билан бирга, олий мартабали меҳмонлар "Этно-мрежа" анъанавий ҳунармандчилик кўргазмаси билан ҳам танишдилар.

Мамлакатнинг энг муҳим миллий ёдгорликларидан бири — серб кирилл ёзувининг энг қадимий намунаси ҳисобланган Мирослав Инжилига алоҳида эътибор қаратилди. ХII асрга оид ушбу ноёб қўлёзма юксак бадиий қийматга эга бўлиб, унинг миниатюралари маҳорат билан безатилган. 2005 йилда Мирослав Инжили UNESCOнинг "Жаҳон хотираси" халқаро реестрига киритилган.

Шундан сўнг Биринчи хонимлар дунёдаги энг йирик православ ибодатхоналаридан бири ва Сербиянинг муҳим маънавий рамзи бўлган Авлиё Савва черковига ташриф буюрдилар.

Самимий мулоқот чоғида Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тез ёрдам машинасига йўл бермаган ҳайдовчига жарима қўлланибди. Шунинг ўзи етарлими?

@platformauzb
platforma.uz
Дипломатияга ўзи 550 нафар абитуриент қабул қилиниши керак эди, лекин 3200 нафар абитуриент 189 балл тўплаган. Бу йил ҳаммаси қабул қилинган, лекин келгуси йил ўзгариш бўлади, демоқда олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов. @platformauzb
"ДТМ абитуриентни йиқитиш учун тест тайёрлайди" деган эди бир устозим

Бундан 23 йил олдин айганлари рост экан.

Миллий сертификат саволларини ҳам ўзларингиз тайёрлаяпсизларку ёки миллий сертификат олганлар ҳақсизмиди?

Нега ўқиётган ва илмли болаларни синдириш усулларини ўйлаяпмиз, қабилида гапириляпти?

Нега илмлиларнинг кўпайишидан хурсанд бўлиш ўрнига бошқа мезонларни қидиряпсизлар?

Наҳотки, миллий сертификат имтиҳонлари учун тўланган миллиардлаб маблағлар эвазига 189 балл олган талабаларни грантга ўқитиш имкони бўлмаса?

@platformauzb
Тадбиркорларнинг муаммолари жойида ўрганилмоқда

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ (СҚБ) раҳбарияти бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Кармана тумани тадбиркорлари билан очиқ мулоқот ўтказилди. Туман ҳокимлиги биносининг мажлислар залида ташкил этилган учрашувда 40 га яқин тадбиркор иштирок этди.

Мулоқот давомида тадбиркорлардан келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти кредит масалалари билан боғлиқ экани қайд этилди. Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, тадбиркорларнинг кредит олиш имкониятлари ва мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.

Мурожаатларни амалий ҳал этиш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга зарур банк хизматларини кўрсатиш юзасидан тегишли чоралар белгиланди.

Реклама
@platformauzb