Халқнинг саводи билан ўйнашиб пул қилиб бўлмайди-ку
Ростини айтсам, кечаси билан ухлолмай чиқдим, алифбо ўзгариши тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши миямни кемириб чиқди, умуман уйқу бермади. Шу таълимнинг ичида бўлганим учун, ўзим ҳам тилшуносликка бефарқ ва бегона бўлмаганим учун бу қилинаётган ўзгаришнинг қанчалик хато эканлигини танамда ҳис қилиб турибман.
Сенатдан кейин қонунни давлат раҳбари имзолаши керак, балки ҳали ҳам вақт бордир, балки ҳали ҳам соғлом ақл ғолиб бўлар деган умид билан бу сатрларни ёзмоқдаман.
Савод халқнинг ривожланиши учун жуда ҳам муҳим босқич ҳисобланади. Журналист Латипов буни жуда тушунарли қилиб очиб берган. Биз харажатлар деганда фақат моддий чиқимлар ҳақида эмас, жуда катта омманинг бунга мослашувини ҳам ўйлашимиз керак. Клавиатура, бироз варақ иқтисод қилинади деган тушунчалар билан бундай қилиб бўлмайди.
Мен тушунаман, СССР мустамлакаси пайтимизда алифбони ўзгартириш сиёсий қадам бўлган, халқни оммавий саводсизлаштириш бошқарув учун осон бўлган, мустамлака мамлакатнинг халқи қанчалик саводсиз бўлса, шунчалик бошқарув қулай бўлган.
Лекин, барака топгурлар, ҳозир мустақилмиз-ку, биз нега бунчалик ўзимиз ўтирган дарахтни арралашга устамиз. Мен тушунаман, пул қилиш керакдир, дарслик, авторақам, йўл белги, давлат рамзларидан пул қилиш керакдир, лекин халқнинг саводи билан ўйнашиб пул қилиб бўлмайди-ку.
Мана оддий қозоқларни қаранглар, улар ҳам биз қилган хатони такрорлашмоқчи бўлишди. Қозоғистон ҳукумати ва экспертлари қўшни Ўзбекистон тажрибасини чуқур таҳлил қилди. Ўзбекистонда 30 йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса-да, лотин ва кирилл икки тизимлилиги сақланиб қолгани, жамиятда саводхонлик даражасига ва китобхонликка таъсир қилгани Қозоғистонни алифбони ўзгартириш борасида шошилмасликка ундади.
Қозоғистон ҳам лотинга ўтамиз деб бир уриниб кўрди, лекин биз қилган хатони кўриб ортга қайтишди тушуняпсанми, Карл? Биз эса бир қилган хатони икки марта такрорлаяпмиз.
Бу фақат ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатлар эмас, балки ўқитиш, ўқитувчиларни қайта тайёрлаш, семинарлар, имло қоидаларининг янгиланиши, хуллас улкан кўзга кўринган ва кўринмаган харажатлар гирдобида қолиб кетамиз.
Мактаблар етишмовчилиги, мактабларда оддий ҳожатхоналарнинг етишмаслиги, ўқитувчилар ойлиги, шифокорларнинг малакаси каби бир дунё ҳал қилинмаган муаммоларимиз турганда биз ўзимизни катта харажатлар гирдобига ташламоқдамиз.
Бу хабарни максимал тарқатинг, балки ҳали ҳам вақт бордир, балки ҳозир ҳам ниманидир ўзгартира олармиз деган умид менда ҳали ҳам бор, балки Президентгача ҳам етиб борар... хуллас қўлимиздан келган барча ишни қилишимиз керак.
Бектош Хатамов.
@platformauzb

💸 Халқаро пул ўтказмаси учун банкка бориш шарт эмас
Халқаро SWIFT ўтказмаларини “xazna” иловаси орқали онлайн амалга ошириш мумкин.
📱 Фойдаланувчи Uzcard ёки Humo картасидан АҚШ долларида пул ўтказиши мумкин. Конвертация автоматик амалга оширилади, алоҳида ҳисобрақам очишга ҳожат йўқ.
Жараён ҳам смартфонда: керакли маълумотлар киритилади, тўлов тасдиқланади ва текширувга юборилади.
💰 Энг муҳими — “xazna” орқали SWIFT ўтказмаси банк филиаллари орқали амалга оширишга нисбатан 2 баробар арзонроқ.
📲 "xazna" иловасини юклаб олинг:
App Store / Play Market
Реклама

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар Риштонда давом эттирилди
Бизнесни ривожлантириш банки АТБ томонидан давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 3 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда тадбиркорлар ва ташаббускорлар билан очиқ мулоқотлар давом эттирилди.
Хусусан, Риштон туманида Бизнесни ривожлантириш банки АТБ Бошқаруви раиси Сахи Аннакличев, вилоят ва туман ҳокимлиги вакиллари, маҳалла банкирлари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда маҳаллий тадбиркорлар ва ташаббускорлар иштирокида учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида тадбиркорлар ва ташаббускорларнинг мурожаатлари, таклифлари ҳамда мавжуд муаммолари эшитилиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Батафсил

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жамиятни фақат қонун билан тузатиб бўлмайди. Баъзи муаммоларнинг ечими инсоннинг тарбиясида. Шунинг учун жамиятни ўзгартирмоқчи бўлсан, энг баланд жойдан бошлама, боғчадан бошла!
Пул одамни бой қилиши мумкин, билим одамни ақлли қилиши мумкин, аммо бир-бирига ҳурмат кўрсатишни биладиган одамлар жамиятни кучли қилади.

Бозорлардаги улгуржи нархлар ҳақидаги маълумотларни бериб боришдан мақсад нима?
Ҳукуматга ҳаммаси яхши, деган маънода ялтироқ ҳисобот киритиш ва уларни тинчлантириш учунми?
Масалан, мол гўштининг улгуржи нархи максимум 108 минг сўм деб кўрсатилган, бозордаги нарх эса 160-180 мингга чиқиб бўлган.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг оптом нархлари кимга керак? Халқни ўйласа, реал нарх ҳақида маълумот қўйиши керак эмасми? Оддий одам оптом нархда маҳсулот сотиб олмайди-ку!
Аҳолини ким тинчлантиради?!

Пискент туманида аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Тошкент вилоятининг Пискент туманида аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда ҳудудга бириктирилган республика масъуллари, туман мутасаддилари ҳамда “Микрокредитбанк” АТБ раҳбарияти вакиллари иштирок этди.
Мулоқотда тадбиркорларнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш, янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, банкнинг кредит йўналишлари ва тадбиркорлар учун яратилган имкониятлар ҳақида маълумот берилди. Билдирилган мурожаатлар юзасидан тегишли вазифалар белгиланди.

platforma.uz
Бухородан камбағаллар кўчириб юбориладими? @platformauzb
"Йил охиригача Бухорода битта ҳам камбағал қолмайди."
Дональд Трамп
Нимага ҳайрон бўласизлар, бунақа гапни Трампдан бошқа одам айтмайди.
@platformauzb
Дональд Трамп
Нимага ҳайрон бўласизлар, бунақа гапни Трампдан бошқа одам айтмайди.
@platformauzb
platforma.uz
2026 йил 11 декабргача: — соат 23:00 дан 06:00 гача шовқин солиш тақиқланади. Иш ёки дам олиш куни бўлишидан қатъи назар. 2026 йил 11 декабрдан: — иш кунлари соат 23:00 дан 07:00 гача; — дам олиш ва байрам кунлари соат 22:00 дан 09:00 гача шовқин солиш…
Тунда шовқин қилиш фуқароларга 1 млн 320 минг сўмдан 2,2 млн сўмгача жаримага сабаб бўлади
Президент “Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Умумий талаб. Иш кунлари соат 23.00 дан 07.00 гача, дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари соат 22.00 дан 09.00 гача шовқин чиқариш орқали фуқароларнинг осойишталигини бузишга йўл қўйилмайди.
Қурилиш, таъмирлаш. Турар жой биноларида ва уларга туташ ҳудудларда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари ўтказилаётганда соат 09.00 дан 18.00 гача бўлган вақт оралиғида шовқиннинг йўл қўйиладиган даражасидан ошадиган шовқинни юзага келтирадиган манбалардан фойдаланиш мумкин. Жайдаричасига айтганда, махсус асбоблар билан кесиш, бузиш, тешиш ишларини бажариш ҳақида гап кетяпти.
Жазо чоралари. Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳам тегишли ўзгартишлар киритилди. Жумладан, тунги вақтда — соат 23.00 дан 07.00 гача бўлган вақт оралиғида, дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари соат 22.00 дан 09.00 гача бўлган вақт оралиғида— фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни баланд овоз билан қўшиқ айтиш, мусиқа чалиш, товуш сигналлари бериш, хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш, турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача (1 млн 320 минг сўмдан 2,2 млн сўмгача), мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача(4,4 млн сўмдан 6,6 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Амалда бундай қилмиш учун жарима миқдори 146 минг сўмдан 440 минг сўмгача миқдорни ташкил қилади.
Қонун талаблари 11 декабрдан кучга киради.

Мурожаатлар жойида ўрганилиб, аниқ чоралар белгиланмоқда
Жорий йилнинг 11-сентябрь куни Сурхондарё вилояти Бойсун туманида тадбиркорлар мурожаатларини ўрганиш мақсадида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ раҳбарияти иштирокида қабул ўтказилди.
Унда солиқ мажбуриятлари, молиялаштириш, қурилиш, фаолиятни қайта тиклаш ҳамда ер майдонидан фойдаланиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди. Ҳар бир мурожаат юзасидан тегишли масъуллар билан биргаликда аниқ чоралар белгиланди.
Шунингдек, “Авлод”, “Бошработ”, “Кофрун” ва “Бибиширин” маҳаллаларидаги лойиҳалар бевосита жойига чиқиб ўрганилди.