platforma.uz
41.9K subscribers
7.22K photos
3.23K videos
255 files
7.52K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар Риштонда давом эттирилди

Бизнесни ривожлантириш банки АТБ томонидан давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 3 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда тадбиркорлар ва ташаббускорлар билан очиқ мулоқотлар давом эттирилди.

Хусусан, Риштон туманида Бизнесни ривожлантириш банки АТБ Бошқаруви раиси Сахи Аннакличев, вилоят ва туман ҳокимлиги вакиллари, маҳалла банкирлари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда маҳаллий тадбиркорлар ва ташаббускорлар иштирокида учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида тадбиркорлар ва ташаббускорларнинг мурожаатлари, таклифлари ҳамда мавжуд муаммолари эшитилиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Батафсил

Реклама
@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жамиятни фақат қонун билан тузатиб бўлмайди. Баъзи муаммоларнинг ечими инсоннинг тарбиясида. Шунинг учун жамиятни ўзгартирмоқчи бўлсан, энг баланд жойдан бошлама, боғчадан бошла!

Пул одамни бой қилиши мумкин, билим одамни ақлли қилиши мумкин, аммо бир-бирига ҳурмат кўрсатишни биладиган одамлар жамиятни кучли қилади.

@platformauzb
Бозорлардаги улгуржи нархлар ҳақидаги маълумотларни бериб боришдан мақсад нима?

Ҳукуматга ҳаммаси яхши, деган маънода ялтироқ ҳисобот киритиш ва уларни тинчлантириш учунми?

Масалан, мол гўштининг улгуржи нархи максимум 108 минг сўм деб кўрсатилган, бозордаги нарх эса 160-180 мингга чиқиб бўлган.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг оптом нархлари кимга керак? Халқни ўйласа, реал нарх ҳақида маълумот қўйиши керак эмасми? Оддий одам оптом нархда маҳсулот сотиб олмайди-ку!

Аҳолини ким тинчлантиради?!

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухородан камбағаллар кўчириб юбориладими?

@platformauzb
Пискент туманида аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Тошкент вилоятининг Пискент туманида аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда ҳудудга бириктирилган республика масъуллари, туман мутасаддилари ҳамда “Микрокредитбанк” АТБ раҳбарияти вакиллари иштирок этди.

Мулоқотда тадбиркорларнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш, янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, банкнинг кредит йўналишлари ва тадбиркорлар учун яратилган имкониятлар ҳақида маълумот берилди. Билдирилган мурожаатлар юзасидан тегишли вазифалар белгиланди.

@platformauzb
platforma.uz
Бухородан камбағаллар кўчириб юбориладими? @platformauzb
"Йил охиригача Бухорода битта ҳам камбағал қолмайди."

Дональд Трамп

Нимага ҳайрон бўласизлар, бунақа гапни Трампдан бошқа одам айтмайди.

@platformauzb
platforma.uz
2026 йил 11 декабргача: — соат 23:00 дан 06:00 гача шовқин солиш тақиқланади. Иш ёки дам олиш куни бўлишидан қатъи назар. 2026 йил 11 декабрдан: — иш кунлари соат 23:00 дан 07:00 гача; — дам олиш ва байрам кунлари соат 22:00 дан 09:00 гача шовқин солиш…
Тунда шовқин қилиш фуқароларга 1 млн 320 минг сўмдан 2,2 млн сўмгача жаримага сабаб бўлади

Президент “Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Умумий талаб. Иш кунлари соат 23.00 дан 07.00 гача, дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари соат 22.00 дан 09.00 гача шовқин чиқариш орқали фуқароларнинг осойишталигини бузишга йўл қўйилмайди.

Қурилиш, таъмирлаш. Турар жой биноларида ва уларга туташ ҳудудларда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари ўтказилаётганда соат 09.00 дан 18.00 гача бўлган вақт оралиғида шовқиннинг йўл қўйиладиган даражасидан ошадиган шовқинни юзага келтирадиган манбалардан фойдаланиш мумкин. Жайдаричасига айтганда, махсус асбоблар билан кесиш, бузиш, тешиш ишларини бажариш ҳақида гап кетяпти.

Жазо чоралари. Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳам тегишли ўзгартишлар киритилди. Жумладан, тунги вақтда — соат 23.00 дан 07.00 гача бўлган вақт оралиғида, дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари соат 22.00 дан 09.00 гача бўлган вақт оралиғида— фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни баланд овоз билан қўшиқ айтиш, мусиқа чалиш, товуш сигналлари бериш, хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш, турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача (1 млн 320 минг сўмдан 2,2 млн сўмгача), мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача(4,4 млн сўмдан 6,6 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Амалда бундай қилмиш учун жарима миқдори 146 минг сўмдан 440 минг сўмгача миқдорни ташкил қилади.

Қонун талаблари 11 декабрдан кучга киради.

@platformauzb
Мурожаатлар жойида ўрганилиб, аниқ чоралар белгиланмоқда

Жорий йилнинг 11-сентябрь куни Сурхондарё вилояти Бойсун туманида тадбиркорлар мурожаатларини ўрганиш мақсадида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ раҳбарияти иштирокида қабул ўтказилди.

Унда солиқ мажбуриятлари, молиялаштириш, қурилиш, фаолиятни қайта тиклаш ҳамда ер майдонидан фойдаланиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди. Ҳар бир мурожаат юзасидан тегишли масъуллар билан биргаликда аниқ чоралар белгиланди.

Шунингдек, “Авлод”, “Бошработ”, “Кофрун” ва “Бибиширин” маҳаллаларидаги лойиҳалар бевосита жойига чиқиб ўрганилди.

Реклама

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
3 ёшга тўлмаган фарзанди борлар учун қисқартирилган иш вақти: қандай имтиёзлар бор?

Уч ёшга тўлмаган боласи бор ота-она (ёки васий) учун:

Бюджет ташкилотларида ҳафталик иш вақти 35 соатдан ошмаслиги шарт.

Қолган ташкилотларда қисқартирилган иш вақти жамоа шартномаси ёки иш берувчининг ички ҳужжатларида келишилган ҳолда белгиланади.

Иш ҳақи эса тўлиқ иш кунида ишловчилар билан тенг миқдорда тўланади.

Олиш тартиби:
Иш берувчига ариза ва боланинг туғилганлик гувоҳномаси тақдим этилади.

@platformauzb
Жамоат транспорти тарифи ўзгариши мумкин

Тошкентда автобус ва метро йўлкирасини 2 500 сўмгача белгилаш таклиф қилинмоқда.

2023 йил кузида амалдаги тариф жорий этилганидан бери транспорт тизимидаги харажатларга таъсир қилувчи бир қатор омиллар ўзгарган.

Электр энергияси 900 сўмдан 1 100 сўмга, метан гази 1 500 сўмдан 2 000 сўмга, заправкалардаги газ эса 1 800 сўмдан 2 750 сўмга ошган. Шу билан бирга, шаҳарда автобуслар сони 1 900 тага етди ва кунлик йўловчи оқими 2,5 миллионга яқинлашди.

Йўловчи тўлайдиган миқдор бундай харажатларнинг бир қисмини қоплайди. Қолган қисми давлат бюджети ҳисобидан субсидияланади.

Тарифларни ўзгартириш бўйича лойиҳа 19 сентябрга қадар очиқ муҳокамада бўлиши айтилмоқда. Фуқаролар ҳужжат билан танишиб, ўз таклиф ва мулоҳазаларини Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали орқали юборишлари мумкин.

Келиб тушган таклифлар якуний қарорни тайёрлаш жараёнида кўриб чиқилади. Муҳокама якунлангунига қадар тарифларни ўзгартириш бўйича қарор қабул қилинмайди.

@platformauzb
Бузоқнинг югургани қаергача экан-а?

Битта банк филиали раҳбари 50 млрд. сўмлик кредитнинг таъминотини ноқонуний йўл билан чиқарворган, ҳозир шунча кредит таъминотсиз қолган, тасаввур қиляпсизми? Давлат банки бу, давлатга етаётган зарар. Ўша раҳбар жиноятчи деб топилган, суд ҳукми ҳам чиққан унга. Лекин бемалол очиқда юрибди. 100-200 млн. сўмлик жиноят учун қанча одам қамалиб кетяпти. 50 млрд. сўм учун қамамаса ҳам бўлаверар экан. "45" қўлламаса ҳам бўлораркан бундайларга. Ўзи ишлаган ташкилотни 50 млрд.га тушириб, яна келиб ишлайвераркан.

Ҳақиқий жиноятчига муносиб жазо берилмас экан, у келгусида икки карра жиноят қилади. Энг ёмони, бошқалар ҳам ундан “ўрнак” олади.

Охирги пайтларда давлатти пулини очиқчасига ўғрилаётган ва ўйин қилаётларни кўриб шунақанги нафратим ошяптики!

Яқин қариндошинг прокурорми, ёки шунга ўхшаган одам бўлса зўрда-а? Кўрамиз, бузоқни югургани қаергача экан?

@platformauzb