platforma.uz
41.9K subscribers
7.21K photos
3.23K videos
255 files
7.52K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Forwarded from platformauzb_live
Давлат харидларини ўрганиш энди бепул: янги онлайн платформа ишга тушди

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги томонидан давлат харидлари соҳасида фаолият юритаётган мутахассисларнинг базавий билим ва кўникмаларини шакллантириш мақсадида edu.icppa.uz платформаси орқали бепул онлайн ўқув курси ташкил этилди.

Платформада давлат харидлари жараёнларини босқичма-босқич ўрганишга мўлжалланган 20 та модул жамланган. Видеодарслар, тестлар ва амалий кейслар орқали фойдаланувчилар харидларни режалаштиришдан тортиб, харид тартиб-таомиллари ва шартномаларни бошқаришгача бўлган жараёнлар бўйича зарур билимларни эгаллаши мумкин.

Муҳими, таълим тўлиқ бепул ва онлайн. Фойдаланувчи ўзига қулай вақтда дарсларни ўзлаштириши, ҳар бир модул бўйича билимини синовдан ўтказиши мумкин.
Курсни муваффақиятли якунлаган тингловчиларга 2 йил муддатга амал қилувчи электрон сертификат берилади.

Платформа нафақат давлат буюртмачилари ва харид бўйича мутахассислар, балки давлат харидларида иштирок этишни истаган тадбиркорлар ҳамда ушбу соҳани ўрганмоқчи бўлган барча фойдаланувчилар учун очиқ.

Давлат харидларини ўрганиш учун энди алоҳида жой ва вақт излаш шарт эмас — зарур билимлар бир платформада жамланган.

✅
edu.icppa.uz — рўйхатдан ўтинг ва бепул ўқишни бошланг.

@platformauzb
Миллий гвардияга хизматга кириш учун аризани энди онлайн бериш мумкин!

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси сафида контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташ ёки махсус унвонли ходимлар лавозимига хизматга кириш истагида бўлган фуқаролар учун қулай имконият яратилди.

☑️ Эндиликда аризаларни my.gov.uz портали орқали масофадан туриб топшириш мумкин!

💻Хизматдан фойдаланиш учун:

1️⃣my.gov.uz порталида авторизациядан ўтиб, сўровномани тўлдиринг;
2️⃣ Миллий гвардия масъул ходимлари маълумотларни кўриб чиқиб, номзодни саралаш босқичларига йўналтиради;
3️⃣15 иш куни ичида саралаш тадбирларига рухсат берилгани ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилгани ҳақида билдиришнома келади;
4️⃣ Дастлабки ўрганишдан муваффақиятли ўтган номзодлар белгиланган жойда амалий ва жисмоний синовларни топширадилар.

Тақдим этилиши керак бўлган ҳужжатлар:
Яшаш жойидаги поликлиникадан соғлиқ ҳолати тўғрисида маълумотнома;
Спорт соҳасидаги ютуқлар, хорижий тилларни билиш, ИТ-курслар ҳамда “Ватанпарвар” ташкилоти сертификатлари (мавжуд бўлган тақдирда).

Xизматдан фойдаланиш мутлақо бепул!

@platformauzb
Давлат банклари раҳбарларининг лавозими пасайтирилиши мумкин

Айтишларича, бугун иқтисодий комплекс раҳбарлари иштирокида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш масалалари бўйича республика миқёсида йиғилиш ўтказилмоқда.

Йиғилишдан тарқалаётган маълумотларга кўра, Марказий банк раиси давлат банклари раҳбарларининг белгиланган вазифалар ижроси бўйича масъулиятини кучайтириш масаласига тўхталган. Хусусан, 8 та давлат банкининг бошқарув раиси ўринбосарини лавозимидан озод этиш масаласи айтилган.

Бунда режани бажармаган давлат банки бошқарув раиси ўринбосарларининг лавозими пасайтирилиши, худди шундай тартиб ҳудудий банк раҳбарларига ҳам татбиқ этилиши айтилган. Тарқалаётган маълумотларга кўра, республика даражасидаги раҳбар вилоят даражасига, вилоятдаги раҳбар эса туман даражасига туширилиши мумкин.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Қовунни маза қилиб еймиз-у, лекин уни етиштиришнинг заҳматини билмаймиз»

Илгари оила боқиш учун Россия қурилишларида ишлаб юрган йигит бугун “Аgrobank”нинг "Менинг томорқам" лойиҳасида ўз юртида ерга меҳр бериб, даромади яхши фермерга айлангани ҳақида сўзлаб берган. Унинг таъкидлашича, қовун жуда нозик экин бўлиб, апрель ойидан бошлаб ҳосил йиғилгунча пайкалдан чиқиб бўлмайди.

Тўғри парваришланса ва таги мунтазам юмшатиб турилса, палак тинмай ҳосил беради, аммо бунинг ортида кетмонни елкадан туширмай қилинадиган тинимсиз меҳнат ётади. Бугун ана шу машаққатли меҳнат сабаб ўзбек қовунлари қўшни давлатлар бозорларини эгалламоқда.
 
Юртдошимиз тажрибаси ва фойдали маслаҳатлар батафсил видеода.

@platformauzb
Сеулда Биринчи хонимлар иштирокида маданий учрашув ўтказилди

Зироат Мирзиёева Ким Хе Гён ва Айгул Жапарова билан биргаликда Сеулдаги «Чонг Ва Де» қароргоҳида ташкил этилган маданий дастурда қатнашди.

Учрашув анъанавий чой маросими билан бошланиб, унда халқларни яқинлаштиришда маданий мулоқот ва миллий қадриятларни асрашнинг аҳамияти муҳокама қилинди. Шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари ва Корея Республикаси ўртасидаги гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди.

Маданий дастур корейс миллий рақслари ва мусиқий асарлари ижроси билан давом этди.

@platformauzb
Ҳамшира ва оилавий шифокорларга ҳар ой 5,4 млн сўмгача устама тўланади

2027 йил 1 январдан:

— бакалавр ҳамшираларга — энг кам иш ҳақининг 1 баравари, ҳозирги ҳисобда 1,36 млн сўм;

— магистр ҳамшираларга — 2 баравари, 2,72 млн сўм;

— оилавий тиббиёт бўйича резидентурани тугатган шифокорларга — 4 баравари, 5,44 млн сўм устамалар тўланади.

@platformauzb
Энди шифокор бўлиш янада қийинлашади

Тиббиёт олийгоҳида ўқишни режалаштираётган абитуриентларни олдинда янги қоидалар кутмоқда.

2027–2028 ўқув йилидан тиббиёт ва фармацевтика йўналишларига кириш учун абитуриент максимал баллнинг камида 60 фоизини тўплаши керак бўлади.

Ўқишга кирганидан кейин ҳам талаблар юқори бўлади: шифокорлик мутахассисликларида ўқув модуллари ва давлат имтиҳонларидан ўтиш чегараси 70 фоиз этиб белгиланади.

Шунингдек, “5+1” тизими жорий қилиниб, бўлажак шифокорлар олтинчи йилни тўлиқ амалиётда ўтказади, тор соҳа мутахассислари эса энди асосан резидентура орқали тайёрланади.

2026–2027 ўқув йилидан оилавий тиббиёт бўйича резидентура ҳам иш бошлайди. Янги тизим тиббиётга кимлар қабул қилиниши, қандай ўқитилиши ва мутахассис сифатида ишга тайёрланишигача бўлган жараённи ўзгартиради.

@platformauzb
Кейинги йилдан техникумларда ўқиб ҳамшира бўлиш амалиёти бекор бўлади

Ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлашнинг икки йиллик ўқув дастурларига қабул бекор қилинади.

Яъни ҳозир икки йиллик тиббиёт техникумлари фақат мана шу йил ўқувчи қабул қила олади, кейинги ўқув йилидан бошлаб:

"ҳамширалик иши" негизида "тиббий ҳамроҳлик иши" мутахассислиги;

"олий ҳамширалик иши" негизида "олий тиббий ҳамроҳлик иши" бакалавриат таълим йўналиши жорий этилади (битирувчиларга ҳамшира ҳамда эркакларга тиббиёт оғаси квалификацияси берилади);

"олий тиббий ҳамроҳлик иши" бўйича давлат буюртмаси 2030/2031 ўқув йилига қадар ҳар йили камида 20 фоизга ошириб борилади.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чилонзор туман жиноят судида кўрилаётган бир ишда шунча жабрланувчи бор экан.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
- Нечигача ишлайсизлар?
- Ўлгунча ишлаймиз, ўлгунча

Кеча эълон қилинган пенсия ислоҳотларига муносабат.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Бош вазир бўлиб ишлаб юрган пайтимда ўзимга айтардим: агар Ўзбекистонга 10 миллион турист келса, пахта эктирмасдим, деярдим” — Шавкат Мирзиёев

@platformauzb
Савдо-саноат палатаси масъули пора билан ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қизириқ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Савдо-саноат палатаси Қизириқ тумани бўлими бошлиғи М.Ч. фуқаро О.Б.га деҳқон хўжалиги ташкил этиши учун аукцион орқали 2 гектар ер майдони олиб беришини ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган 5 млн сўмни О.Б.га қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@platformauzb
Самарқанд бугун дунё шахматининг пойтахти

Самарқандда шахмат тарихидаги энг йирик Олимпиада — 46-FIDE Шахмат Олимпиадаси ўтказилмоқда. Унда 202 давлатдан 2 мингдан ортиқ шахматчи иштирок этяпти, илк куннинг ўзида Expo марказларига 10 мингдан ортиқ маҳаллий ва хорижий меҳмон ташриф буюрди.

Бундай миқёсдаги тадбир учун 3 та йирик майдон, 40 дан ортиқ меҳмонхона, транспорт, хавфсизлик ва хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилган. Олимпиада жараёнлари кўплаб волонтёрлар ва давлат ташкилотлари иштирокида юқори даражада ташкил этилганлиги алоҳида таъкидланмоқда.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
UNICON SOFT янги ташкил этилган R&D марказига муҳандисларни таклиф қилади

Компания қуйидаги йўналишларда тажрибага эга профессионал муҳандисларни R&D марказига ишга таклиф қилади:
— Embedded Systems Engineer
— Hardware Engineer
— PCB Schematic Design Engineer
— PCB Layout Design Engineer
— Electronics Engineer

Шунингдек, ҳали катта тажрибага эга бўлмаса-да, электроника, embedded systems, PCB/PCBA, микропроцессорлар ва замонавий қурилмалар яратишга жиддий қизиқадиган, тез ўрганишга ва реал лойиҳаларда ишлашга тайёр иқтидорли ёшлар учун ҳам имконият мавжуд.

📩 Номзодлар қуйидаги шакл орқали ариза қолдиришлари мумкин:
https://forms.gle/z1fBwGUJ8KgPFyq58

Батафсил маълумот

@platformauzb
ПФ-191 сонли фармон қисқа ва тушунарли кўринишда. Тиббиёт таълимида нималар ўзгармоқда, маошлар қанчага ошади? Ҳаммаси битта расмда.

@platformauzb