Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Бош вазир бўлиб ишлаб юрган пайтимда ўзимга айтардим: агар Ўзбекистонга 10 миллион турист келса, пахта эктирмасдим, деярдим” — Шавкат Мирзиёев
@platformauzb
@platformauzb
Савдо-саноат палатаси масъули пора билан ушланди
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
@platformauzb
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қизириқ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Савдо-саноат палатаси Қизириқ тумани бўлими бошлиғи М.Ч. фуқаро О.Б.га деҳқон хўжалиги ташкил этиши учун аукцион орқали 2 гектар ер майдони олиб беришини ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган 5 млн сўмни О.Б.га қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
@platformauzb
Самарқанд бугун дунё шахматининг пойтахти
Самарқандда шахмат тарихидаги энг йирик Олимпиада — 46-FIDE Шахмат Олимпиадаси ўтказилмоқда. Унда 202 давлатдан 2 мингдан ортиқ шахматчи иштирок этяпти, илк куннинг ўзида Expo марказларига 10 мингдан ортиқ маҳаллий ва хорижий меҳмон ташриф буюрди.
Бундай миқёсдаги тадбир учун 3 та йирик майдон, 40 дан ортиқ меҳмонхона, транспорт, хавфсизлик ва хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилган. Олимпиада жараёнлари кўплаб волонтёрлар ва давлат ташкилотлари иштирокида юқори даражада ташкил этилганлиги алоҳида таъкидланмоқда.

UNICON SOFT янги ташкил этилган R&D марказига муҳандисларни таклиф қилади
Компания қуйидаги йўналишларда тажрибага эга профессионал муҳандисларни R&D марказига ишга таклиф қилади:
— Embedded Systems Engineer
— Hardware Engineer
— PCB Schematic Design Engineer
— PCB Layout Design Engineer
— Electronics Engineer
Шунингдек, ҳали катта тажрибага эга бўлмаса-да, электроника, embedded systems, PCB/PCBA, микропроцессорлар ва замонавий қурилмалар яратишга жиддий қизиқадиган, тез ўрганишга ва реал лойиҳаларда ишлашга тайёр иқтидорли ёшлар учун ҳам имконият мавжуд.
📩 Номзодлар қуйидаги шакл орқали ариза қолдиришлари мумкин:
https://forms.gle/z1fBwGUJ8KgPFyq58
Батафсил маълумот

ПФ-191 сонли фармон қисқа ва тушунарли кўринишда. Тиббиёт таълимида нималар ўзгармоқда, маошлар қанчага ошади? Ҳаммаси битта расмда.
@platformauzb
@platformauzb
UzAuto Motors хусусийлаштирилади
Давлат активларини бошқариш агентлиги UzAuto Motors’даги 99,7 фоиз ва UzAuto Motors Powertrain’даги 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш бўйича тендер эълон қилишга тайёрланмоқда.
@platformauzb
Давлат активларини бошқариш агентлиги UzAuto Motors’даги 99,7 фоиз ва UzAuto Motors Powertrain’даги 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш бўйича тендер эълон қилишга тайёрланмоқда.
@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коррупция жинояти учун қамоқхонада ўтирган собиқ давлат хизматчиси — маҳкумнинг иқрори, афсус-надомати акс этган ижтимоий ролик тайёрланибди.
@platformauzb
@platformauzb
Fitch Anor Bank рейтингини “CCC+” даражасига туширди
Fitch Ratings агентлиги Anor Bank’нинг узоқ муддатли кредит рейтингини “B-”дан “CCC+”га пасайтирди. Банкнинг молиявий барқарорлигини ифодаловчи viability rating ҳам “b-”дан “ccc+”га туширилди.
Fitch қарорига асосий сабаб сифатида банк капиталлашувининг сезиларли даражада ёмонлашганини кўрсатмоқда.
Хусусан, Fitch Core Capital (FCC) коэффициенти 2024 йил охиридаги 4,3%дан 2025 йил якунида 0,9%гача тушган. Агентлик маълумотига кўра, бу Fitch рейтингига эга банклар орасидаги энг паст кўрсаткичлардан бири.
Fitch, шунингдек, Anor Bank сўнгги тўрт йил давомида капитал захираси чекланган бўлишига қарамай, юқори ўсиш суръатларини сақлаб келганини риск омили сифатида қайд этган.

Туманлараро постлар қайта тикланяптими?
Бундан тахминан 10 йиллар олдин Президент Шавкат Мирзиёев топшириғи билан барча туман ва вилоятлараро постлар ёпилган эди.
Бетон тўсиқлар олиб ташланиб, ҳаракат эркин очиб қўйилган эди. Энди яна ортга қайтиш бўляпти шекилли.
Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳокими 17 сентябрь куни 3 та жойда худди шундай қўшимча пост ташкил қилиш ҳақида фармойиш имзолабди.
Ушбу постларда вақтинчалик ҳаракатни тартибга солувчи йўл белгилари ва бетон тўсиқлар ўрнатилиши, 24 соатлик режимга ўтилиши белгиланган.

FIDE вакили: Ўзбекистонни мезбонликдаги муаммолар учун айблаш нотўғри
Самарқандда 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ўтказилмоқда. 400 та жамоа иштирок этаётган мусобақа шахмат олимпиадалари тарихидаги энг йирик турнир бўлди.
Бундай масштабдаги мусобақани ташкил қилиш осон эмас. Шунга қарамай, FIDE вакили Вадим Розенштейн Ўзбекистонни ишончли ҳамкор сифатида таърифлаб, ташкилотчилик, профессионаллик ва меҳмондўстликни алоҳида эътироф этди.
Унинг айтишича, FIDE ичидаги айрим келишмовчиликлар туфайли Ўзбекистон шахмат федерациясига нисбатан турли муносабатлар пайдо бўлган. Аммо ички масалалар учун мезбон мамлакатни айбдор қилиш адолатдан эмас.
Самарқанддаги Олимпиада — Ўзбекистон учун ҳам, жаҳон шахмати учун ҳам муҳим воқеа. Турли хабарларга баҳо беришда эса вазиятни тўлиқ ўрганиш муҳим.

Centrum Air чипта учун тўлов қилиш энди бир неча босишда 📲✈️
Парвозни танладингиз. Энди карта рақамини қидириш ва реквизитларни киритиш шарт эмас — Centrum Air сайтида Apple Pay ёки Google Pay танлаб, смартфон орқали тўловни тасдиқлаш мумкин.
Янги имконият Octobank интернет-эквайринги асосида ишга туширилди. Тўловда токенлаштирилган маълумотлардан фойдаланилади: картанинг ҳақиқий реквизитлари савдо нуқтасига узатилмайди.
Octobank таъкидланганидек, бугун тўлов қанча тез ва содда бўлса, мижознинг танловдан харидгача бўлган йўли ҳам шунча қулай. Айниқса, смартфон ва рақамли тўловлардан ҳар куни фойдаланадиган йўловчилар учун.
Centrum Air ҳам Octobank билан ҳамкорликда жорий этилган ечим авиачипта харид қилиш жараёнини янада осонлаштиришини таъкидлади.
Қисқаси: парвозни танланг — тўловни тасдиқланг — учишга тайёрланинг. ✈️
Octo-mobile | Instagram | YouTube
Telegram | Facebook | 71-202-33-33
Реклама

Ота-оналар диққатига: фарзандингиз баҳоларини онлайн кузатинг!
Эндиликда my.gov.uz орқали умумий ўрта таълим мактабида ўқиётган фарзандингизнинг:
➖ ҳар бир фан бўйича жорий ва ўртача баҳолари;
➖ синф ва умумий баҳолар статистикаси;
➖ мактабининг номи, манзили, ўқувчи ва ўқитувчилар сони ҳақида маълумот олиш мумкин.
Бунинг учун my.gov.uz → «Менинг оилам» → «Мактаб маълумотлари» бўлимига киринг.
Тез орада фарзандингизнинг давоматини реал вақт режимида кузатиш имконияти ҳам ишга туширилади.

Саида Мирзиёева бизнес вакилларини Янги Тошкент қурилишида фаол иштирок этишга ундади
Саида Мирзиёева Янги Тошкентда қурилаётган объектларни кўздан кечирди. У тадбиркорлар бу ҳудудга ҳозирдан эътибор қаратиб, сармоя киритиши, объектлар қуриши ва янги бизнесларни йўлга қўйиши кераклигини айтди.
У Янги Тошкентнинг истиқболи ва имкониятларини “беқиёс” деб баҳолади.