platforma.uz
41.9K subscribers
7.22K photos
3.23K videos
255 files
7.52K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Пахта қўл терими учун ҳар бир килограмига 2 000 сўмдан ҳақ тўланади.

Машинада терилган пахта учун эса 1 килограмига 1 500 сўм ва 1 400 сўм  тўланади.

@platformauzb
Шавкат Мирзиёев бугун Қорақалпоғистон Республикасига боради.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Бу корхона бўлмаганда, балки Қозоғистон ёки Россияга кетиб қолишим мумкин эди»

Агробанк Қорақалпоғистонда тадбиркорларга ўз фаолиятини амалга ошириш учун молиявий кўмак бериб келмоқда.

Тахтакўпирдаги корхонада ишлаётган Дилбар Дўсинбаева энди даромад топиш учун бошқа давлатга бориши, оиласидан узоқда яшашига ҳожат қолмаган.

Тумандаги тадбиркор Аллаёр Мадирейимов банк билан ҳамкорликда 10 млн доллардан ошиқ лойиҳани бошлаган. 10 та иш ўрни билан бошланган кичик бизнес ҳозирда 150 га яқин аҳолини иш билан таъминлаган. Яқин келажакда бу кўрсаткични 1 000 нафарга етказишни режа қилган.

Ҳудудларда яратилган битта иш ўрни ҳам кимнингдир хорижга кетиш ҳақидаги қарорини ўзгартириши мумкин.

@platformauzb
Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига 30 фоиз чегирма берилади

Ҳукумат қарори (501-сон, 17.09.2026 й.) билан педагогларнинг давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга кирган ҳамда таҳсил олаётган фарзандларининг тўлов-контракт суммасига чегирма бериш тартиби тасдиқланди.

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга кирган ҳамда таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандлари учун тўлов-контракт суммасига 30 фоиз миқдорида чегирма жорий этилади.

Чегирма давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат босқичида кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган педагогларнинг  фарзандларига татбиқ этилади.

❌ Чегирма :
▪️ олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим ташкилотларида;
▪️ Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиалларида ;
▪️қўшимча ва табақалаштирилган тўлов-контракт асосида;
▪️хорижий ҳамкор ОТМларнинг қўшма таълим дастурлари асосида ва факультетларида;
▪️ нодавлат олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётганларга нисбатан қўлланилмайди.

Педагогнинг бир нечта фарзанди давлат ОТМларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган бўлса,  чегирма ҳар бир фарзанд учун алоҳида қўлланилади.

Педагог фарзандлари тўлов-контракт шартномаси олиш юзасидан kontrakt.edu.uz тизими орқали ариза   юборади.

Аризани кўриб чиқиш жараёнида ариза берувчининг педагог фарзанди эканлиги  “Рақамли ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тасдиқланганда, чегирма автоматик тарзда қўлланилади.

Аризалар масъул ташкилот томонидан 2 иш куни мобайнида кўриб чиқилади.

Педагог фарзандларига мазкур чегирма ўқув йили учун бир маротаба қўлланилади.

Педагог фарзандларининг отаси ёки онаси педагог тоифасидан чиқарилган тақдирда, кейинги ўқув йилидан бошлаб унга чегирма қўллаш тўхтатилади.

@platformauzb
Пропан нархи 60 фоизга ошди

Биржа савдоларида бир тонна пропаннинг улгуржи нархи 60 фоизга ошиб, 11 млн 905 сўмга етган. Бу дегани заправкаларда пропан нархи 10 минг сўм атрофида бўлиши мумкинлигини англатади.

@platformauzb
Энди кредит тарихи қониқарсиз бўлган фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига ҳам имтиёзли кредит ажратилади

Бунда:
ишсиз фуқароларга - маҳалла тавсияси ва кафиллиги;

тадбиркорлик субъектларига - туман (шаҳар) ҳокимлиги тавсияси ва кафиллиги асосида кредит ажратилади.

Лойиҳа амалга оширилиши ва янги иш ўринлари яратилиши маҳалла банкири ва ҳоким ёрдамчиси томонидан назорат қилинади.

@platformauzb
Тошкент шаҳар ҳокими ва биринчи ўринбосарининг Нукусга хизмат сафари харажат сметаси экан.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Барча раҳбарларга муҳим эслатма!

Ходимнинг иш вақти 8 соатдан ошмаслиги, шанба ва якшанба кунлари эса албатта дам олиши шарт.
Зарифбой Ибодуллаев, профессор.

@platformauzb
Контрактни тўлашга улгурмаган талабаларга 15 октябргача вақт берилди

Шу санагача оддий контрактнинг камида 25 фоизи, табақалаштирилган контрактнинг эса 50 фоизи тўланиши керак.

@platformauzb
Madad Invest Bank асосчиси халқаро қидирувга берилди

Фарғоналик тадбиркор, Madad Invest Bank’нинг собиқ йирик акциядори ва кузатув кенгаши раиси Мўминжон Йўлдашев Ўзбекистон сўровига асосан Интерпол орқали халқаро қидирувга берилди.

У Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан айбланмоқда.

Мўминжон Йўлдашев қурилиш ва тўқимачилик соҳасидаги қатор бизнеслар эгаси ҳисобланади.

Бундан ташқари, 2019 йилда Жаҳон банки уни тендер жараёнида рақобатчи компания вакилига босим ўтказиш билан боғлиқ ҳолат сабаб ўз лойиҳаларида иштирок этишдан камида 4 йилга четлатган.

@platformauzb
Бугун яқин ўтмишнинг энг таниқли амалдори, собиқ молия вазири, ҳозирда «Ўзбекинвест» компанияси бош директори Рустам Азимов 68 ёшни, "Ўзмиллийбанк" бошқаруви раиси Алишер Мирсоатов эса 52 ёшни қарши олди.

@platformauzb
Айтишларича, Қамчиқ довони ёпилган.

Ҳозир у ерда Тошкентга келаётган машиналар катта тирбандликда қолган.

ФВВ доимгидек олдиндан хабар бермаган, огоҳлантирмаган.

@platformauzb
Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг собиқ бошлиғи Насимджанов Юнусжон Зохидовичга оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судида кўриб чиқилмоқда.

Насимджанов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 205-моддаси 2-қисми “а” банди (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан айбланмоқда.

У 2021–2026 йилларда Тошкент шаҳар солиқ бошқармасига раҳбарлик қилган. Жорий йилнинг 27 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда Юнусжон Насимджановни лавозимидан озод этиш, унинг фаолиятини ўрганиш ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича топшириқ берилган эди.

@platformauzb
"Ягона Россия" партияси Россия Давлат Думасига сайловларда ғалаба қозонди.

@platformauzb
Ёзишларича, Олий таълим вазирлиги томонидан давлат ва нодавлат ОТМларига Ҳиндистон ва Бангладешдан талабаларни қабул қилмаслик бўйича оғзаки кўрсатма берилибди.

Аслида мамлакатимизда таълим олаётган хорижлик талабаларнинг 60 фоизи шу таъқиқ қўйилган икки мамлакат фуқаролари ҳиссасига тўғри келади.

@platformauzb
Энди сертификат олишга ҳудудлар кесимида чекловлар жорий қилинади

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги сертификат имтиҳонига ҳудудлар кесимида лимит қўймоқда экан. Бундан олдинроқ олий таълим вазири одамларга янада қийин қилиш йўлларини излашаётгани ҳақида баёнот ҳам берганди. 

Агар бу рост бўлса, "лимит" сабаб ўз ҳудудида жой тополмаган абитуриентлар бошқа вилоятга бориб, имтиҳон топширишга мажбур бўлади.

Энг қизиғи — сертификат олиш учун имтиҳон текин эмас.

Талаб бор. Одамлар пул тўлашга тайёр. Лекин хизмат кўрсатишнинг ўзи чекланиши ажабланарли.

Бу чеклов давлатга тушиши мумкин бўлган миллиардлаб сўмлик маблағнинг йўқотилишига, халқнинг эса харажати ошишига сабаб бўлади.

Бугун сертификатга лимит. Эртага «шапка» жорий қилинса ҳам ажабланмаслик керак...

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уйга қаралсин деймиз-у, бошқарув органига тўловни «кейин»га сурамизми?

Таксидан текинга тушиб қолиш ёки дўкондан нарсани текинга олиб кетиш мумкинми? Йўқ! Аммо уйингизни таъмирлашга келганда миллионлаб қарзларни йиғиб юриш одатий ҳол бўлиб қолган.

Уйимизни кимдир келиб текинга қилиб бериши керак деган хомхаёллардан воз кечайлик. Ўз уйингизга киритган маблағ бу келажагингиз учун энг тўғри инвестиция.

@platformauzb
Қаҳрамонжон Олимовнинг «шахсий масала»си ҳақида

18 сентябрь куни The Insider ANORBANK акциядори Қаҳрамонжон Олимов Ўзбекистонда сиртдан қамоққа олингани ва халқаро қидирувга берилгани ҳақида ёзибди. Нашр маълумотни Олимовнинг яқинларидан бўлган манбага таяниб берган.

The Insider’га кўра, Олимовнинг қидирувга берилишига унинг собиқ иш берувчиси ва иқтисодий низодаги рақиби Ботир Раҳимов сабаб бўлган. Олимов Раҳимовни молиявий даъволаридан воз кечишга мажбурлаш мақсадида уни ўғирлаб кетишни ташкил қилганликда айбланмоқда.

Бундан аввалроқ Раҳимов бизнес активлари учун Олимовдан 200 миллион доллардан ортиқ пул талаб қилгани ҳақида хабар берилганди.

Мазкур вазият бўйича ANORBANK «банк, унинг капитали, бошқаруви ёки операцион фаолиятига алоқадор бўлмаган акциядорлардан бирининг шахсий масаласи» деб расмий баёнот берди.

@platformauzb
Баҳодир Мажитович Ахмедов Тошкент вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланиши кутилмоқда.

У жорий йилнинг 10 июлида Президент қарори билан Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилган эди.
Ижтимоий ҳимоя муассасаларида яхши ишлаган ходимлар маошига 300 фоизгача устама олиши мумкин.

Бундан ташқари, уларга ҳар чоракда 5 та маошгача мукофот бериш ҳам мумкин.

@platformauzb