platforma.uz
41.9K subscribers
7.21K photos
3.23K videos
255 files
7.52K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нимага 11 йил ўқитиб, битта касб ё тил ўргатмай, болани кенг океанга қўйиб юборяпмиз? Қани масъулият - Президент Шавкат Мирзиёев

“Мен ҳар сафар айтаман, ҳамма Беруний бўлолмайди, ҳамма Хоразмий бўлолмайди, ҳамма математик бўлолмайди. Худо берган имкониятига қараб, уни касбга ўқитсак, ота-она ҳам рози, давлат ҳам рози, президент ҳам рози, муҳит ҳам мутлақо ўзгаради”, деди давлат раҳбари.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Камида 1 минг нафар ишчиси бўлган корхоналарда камида беш йил ишлаган ходимларга фарзандларининг контракт тўлови қоплаб берилади - президент.

@platformauzb
Сиз шу хабарни ўқиб бўлгунингизча, кимнингдир ҳамёнида янги карта пайдо бўлди

Ҳаёт ритми ҳозир шунақа тез. Anorbank’нинг охирги 3 кунлик ҳисоботига кўра, ҳар 28 сонияда битта янги карта очиляпти. Сиз шунчаки кофе ичиб ўтирган беш дақиқангиз ичида яна 10 нафар одам банк мижозига айланиб улгурган.

Шу қисқа вақт ичида одамлар 117 миллиард сўм омонат қўйишган. Бу суммани iPhone’ларга чақсак, 4 600 та смартфондан иборат бутун бошли кичик шаҳарча чиқади. Қуруқ рақамлар ортида аслида жуда катта масштаб ва одамларнинг тинимсиз ҳаракати ётибди.

Ҳаёт бир сонияга ҳам тўхтамайди.

@platformauzb
Ички ишлар вазирлиги “Хавфсиз шаҳар” учун сервер ускуналари харид қилиш учун тендер эълон қилибди.

Тендер суммаси 525,6 млрд сўм.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Бугунги ислоҳотлар туфайли ўзлигимни топдим, одамларга керакли эканимни англадим. Ходимларимга ойлик берганимда, уларнинг қувончини кўриб, янада куч оламан», — дейди тадбиркор Манзура Салоҳиддинова.

Бувайда туманининг «Бачқир» маҳалласида яшовчи Манзурахон Раҳимова 🏦BRB кредити эвазига фаолиятини ривожлантираётган минглаб тадбиркорлардан бири.

Кичик хонадонда 80 млн сўмлик кредит эвазига бошланган тадбиркорлик бугун янги босқичга кўтарилди. Ҳозирда бизнес 30 нафар фуқарони иш билан таъминлаб, нафақат тадбиркорнинг, балки ўнлаб оилаларнинг ҳам даромад манбаига айланмоқда. Манзурахон эса янги мақсадлар сари интилишда давом этмоқда.

Реклама
@platformauzb
Taftish.uz таҳририяти ва ДХХ ходимларига ҳукм ўқилди!

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди Taftish.uz таҳририяти ходимлари ва ДХХ зобитларига нисбатан 4,1 йилдан 10,6 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм ўқиди. Таҳририят раҳбари Ғайрат Абераев 10,6 йилга, журналист Маржона Эшқувватова 4,1 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Шунингдек, таҳририятнинг яна икки нафар вакили ҳамда собиқ ДХХ ходимлари 10 йилдан ортиқ муддатларга озодликдан маҳрум қилинган. Улар туҳмат, ҳақорат, фирибгарлик, товламачилик сингари айбловлар билан айбланган. Ёпиқ суд мажлиси ҳукмига кўра, судланувчилар жазо муддатларини умумий тартибдаги колонияларда ўтайди.

Бу ҳақида “Эзгулик” жамияти раиси Ташанов маълум қилди.

@platformauzb
Ёзишларича, генерал-майор Бекмурод Абдуллаев Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғи лавозимига тайинланган.

@platformauzb
platforma.uz
Ёзишларича, генерал-майор Бекмурод Абдуллаев Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғи лавозимига тайинланган. @platformauzb
Бундан олдинроқ генерал суд ҳукми билан оқлангани тўғрисидаги хабарлар ижтимоий тармоқлардан фейк хабар деган иддао билан ўчиртирилганди.

@platformauzb
Эндиликда электр ва газ истеъмолчилари қарздорлик сабаб тармоқдан узилганда қайта уланиш учун тўлов ундирилмайди.

@platformauzb
BlackRock билан Ўзбекистонга йирик сармояларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди

Нью-Йоркда Саида Мирзиёева BlackRock компанияси президенти Роберт Капито, вице-раиси Томас Донилон, Global Infrastructure Partners раиси ва бош ижрочи директори Адебайо Огунлеси ҳамда компаниянинг бошқа раҳбарлари билан учрашди.

Мулоқотда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди. BlackRock марказ концепцияси ва тузилмасини ишлаб чиқишда кўмаклашмоқда.

Шунингдек, АҚШ ишбилармон доиралари вакиллари иштирокидаги давра суҳбатида Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг келгуси ўн йилликлардаги ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Саида Мирзиёева таъкидлашича, Ўзбекистон йирик, самарали ва сифатли сармоялар учун янги имкониятлар майдонига айланмоқда.

@platformauzb
Сирдарёдаги ИЭСда авария содир бўлди

Энергетика вазирлиги баён қилишича, бугун соат 05:05 да Сирдарё вилоятида жойлашган EDF компаниясига тегишли янги иссиқлик электр станциясида 1600 МВт қувват авариявий ўчган.

Мазкур станция янги қурилгани, айни вақтда унда синов-созлаш ишлари олиб борилаётгани айтилган.

Станциянинг авариявий ўчиши натижасида аварияга қарши автоматика ишлаб, республиканинг айрим қисмларида электр таъминоти вақтинча узилган. Асосан қишлоқ хўжалиги сув насослари ва аҳоли истеъмолчиларининг электр таъминотида узилишлар кузатилган.

Электр таъминотини тиклаш жараёнида энергия сақлаш тизимларидаги ҳамда электр станцияларидаги захира қувватлар ишга туширилиб, истеъмолчилар босқичма-босқич тармоққа улангани таъкидланган.

@platformauzb
Chevrolet Equinox PHEV гибрид автомобили сотуви бошланди

Шартномалар дилерлик марказларида расмийлаштирилмоқда.

@platformauzb
“Дарс” премьераси: томошабинларга самимий ва ҳаётий фильм тақдим этилди

24 сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида “Дарс” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди.

“Дарс” бугунги ўзбек киносида етишмаётган оддий, аммо муҳим қадриятлар ҳақида гапиради. Фильмда сунъий можаролар эмас, балки инсон тақдирини ўзгартира оладиган устоз, китоб, тарбия, меҳр-оқибат ва оилавий қадриятлар асосий ўринга чиққан.

1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида катта экранларга чиққан “Дарс” — самимий ва ҳаётий воқеаларга қурилган, фарзандлар билан бирга томоша қилишга арзийдиган таъсирли оилавий фильм.

“Дарс” фильми 25 сентябрдан юртимиз кинотеатрларида намойиш этилади. Фильм Контент маркази ва MA’NO CINEMA томонидан суратга олинган.

@platformauzb