BlackRock билан Ўзбекистонга йирик сармояларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди
Нью-Йоркда Саида Мирзиёева BlackRock компанияси президенти Роберт Капито, вице-раиси Томас Донилон, Global Infrastructure Partners раиси ва бош ижрочи директори Адебайо Огунлеси ҳамда компаниянинг бошқа раҳбарлари билан учрашди.
Мулоқотда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди. BlackRock марказ концепцияси ва тузилмасини ишлаб чиқишда кўмаклашмоқда.
Шунингдек, АҚШ ишбилармон доиралари вакиллари иштирокидаги давра суҳбатида Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг келгуси ўн йилликлардаги ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Саида Мирзиёева таъкидлашича, Ўзбекистон йирик, самарали ва сифатли сармоялар учун янги имкониятлар майдонига айланмоқда.
@platformauzb

Сирдарёдаги ИЭСда авария содир бўлди
Энергетика вазирлиги баён қилишича, бугун соат 05:05 да Сирдарё вилоятида жойлашган EDF компаниясига тегишли янги иссиқлик электр станциясида 1600 МВт қувват авариявий ўчган.
Мазкур станция янги қурилгани, айни вақтда унда синов-созлаш ишлари олиб борилаётгани айтилган.
Станциянинг авариявий ўчиши натижасида аварияга қарши автоматика ишлаб, республиканинг айрим қисмларида электр таъминоти вақтинча узилган. Асосан қишлоқ хўжалиги сув насослари ва аҳоли истеъмолчиларининг электр таъминотида узилишлар кузатилган.
Электр таъминотини тиклаш жараёнида энергия сақлаш тизимларидаги ҳамда электр станцияларидаги захира қувватлар ишга туширилиб, истеъмолчилар босқичма-босқич тармоққа улангани таъкидланган.

Chevrolet Equinox PHEV гибрид автомобили сотуви бошланди
Шартномалар дилерлик марказларида расмийлаштирилмоқда.
@platformauzb
Шартномалар дилерлик марказларида расмийлаштирилмоқда.
@platformauzb
“Дарс” премьераси: томошабинларга самимий ва ҳаётий фильм тақдим этилди
24 сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида “Дарс” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди.
“Дарс” бугунги ўзбек киносида етишмаётган оддий, аммо муҳим қадриятлар ҳақида гапиради. Фильмда сунъий можаролар эмас, балки инсон тақдирини ўзгартира оладиган устоз, китоб, тарбия, меҳр-оқибат ва оилавий қадриятлар асосий ўринга чиққан.
1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида катта экранларга чиққан “Дарс” — самимий ва ҳаётий воқеаларга қурилган, фарзандлар билан бирга томоша қилишга арзийдиган таъсирли оилавий фильм.
“Дарс” фильми 25 сентябрдан юртимиз кинотеатрларида намойиш этилади. Фильм Контент маркази ва MA’NO CINEMA томонидан суратга олинган.

Прокурор ёрдамчиси пора билан қўлга тушди
Оққўрғон тумани прокурори ёрдамчиси фуқаронинг машина олди-сотдисини ҳал қилиш ва 600 млн сўм имтиёзли кредит олиб бериш эвазига жами 12 минг АҚШ доллари талаб қилган.
У 4700 долларни олаётган вақтида ушланган.
Бунгача ҳам 1300 доллар олган экан.