platforma.uz
42.3K subscribers
7.21K photos
3.23K videos
255 files
7.52K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Андижонда 206 та инвестиция лойиҳасига старт берилди

Андижонда қиймати 9,4 миллиард долларлик 206 та инвестиция лойиҳаси амалга оширила бошланди. Лойиҳалар янги заводлар, ишлаб чиқариш қувватлари ва инфратузилма объектлари қуришни қамраб олади.

Шу жараёнда қурилиш соҳасидаги сифат, хавфсизлик, муддат ва тадбиркорлар учун яратилаётган шароитлар муҳим аҳамиятга эга.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятовнинг Андижондаги қурувчилар ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида ҳам шу масалалар муҳокама қилинди. Чунки қурилиш ҳажми ошгани сари объектларнинг сифатли ва хавфсиз барпо этилишига бўлган талаб ҳам ортади.

@platformauzb
8509858.pdf
11.5 MB
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда маҳаллалар ролини кучайтириш ва ҳудудларнинг яшиллик даражасини тубдан оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (23.09.2026 й.) қабул қилинди.
 
Унга кўра, 2026 йил 1 октябрдан республикада тозалик ва озодалик долзарб 2 ойлиги ўтказилади.
 
2027 йил 1 январдан “Яшил маҳалла” лойиҳаси доирасида “Маҳаллани яшиллаштириш” пакети жорий этилади.
 
“Яшил маҳалла” лойиҳаси доирасида маҳаллаларга Ўрмон агентлиги томонидан ўрмончи-мураббий ходим бириктирилади. Бунда:
 
“маҳалла еттилиги” аъзолари ўрмончи-мураббий томонидан ҳар экиш мавсуми бошланишидан олдин бир маротаба қисқа ўқув курсларида ўқитилади.

@platformauzb
Подполковник Илҳом Идиров Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланибди.

@platformauzb
Қаҳрамон Қўчқорович Қуронбоев Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий соҳа бўйича бўлим бошлиғи этиб тайинланди.

@platformauzb
Бош прокурор Наманганда 5 яшар қизнинг зўрланганига оид ишни шахсан назоратга олди

2026 йил сентябрь ойида Наманган вилояти Учқўрғон тумани ИИБ ТБ томонидан тумандаги давлат мактабгача таълим ташкилотида вояга етмаган шахс зўрланганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 118 (Номусга тегиш) ва 112-модда (Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) лар билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида 1 нафар шахсга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноят иши Наманган вилояти прокуратурасининг иш юритувига ўтказилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов устидан назорат шахсан Бош прокурор томонидан ўрнатилган.

Прокуратура томонидан жиноят иши ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона тергов қилиниши ҳамда вояга етмаган жабрланувчининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши таъминланади.

Жиноятга алоқадорлиги, унинг ҳолатларини яшириш ёки масъул шахсларнинг ҳаракатсизлиги билан боғлиқ ҳар бир аниқланган ҳолатга қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий баҳо берилади.

Тергов натижалари ҳақида қонунчиликда белгиланган тартибда маълум қилинади.

Бош прокуратура

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг овози БМТ минбаридан жарангламоқда!

Нью-Йоркда бўлиб ўтаётган БМТ Бош Ассамблеясида мамлакатимиз номидан янграган сўзлар барчанинг диққат марказида бўлди.

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева жаҳон ҳамжамиятига юзланиб, қатъий позициямизни билдирди:
"Биз барчамиз инсон қадри устувор бўлган дунёда яшашни истаймиз".


Ўзбекистон фақат ўз ички масалалари билан чекланиб қолмай, глобал майдонда ҳам ўз сўзига эга давлатга айланди. Олий минбардан янграган "Келажак бизни қандай имкониятларимиз борлиги билан эмас, балки улардан қандай фойдаланганимиз билан баҳолайди" деган эътироф миллий манфаатларимиз ва масъулиятимизнинг ёрқин ифодасидир.

Энг муҳими, Ўзбекистон халқи ва Президенти жаҳонда тинчлик, бирдамлик ва ишонч барпо этилишига ўз ҳиссасини қўшишга тўла тайёр эканлиги расман маълум қилинди.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева педофилларга нисбатан жазони максимал даражада кучайтиришни қўллаб-қувватлади:

"Наманганда юз берган фожиа ҳақида менга хабар беришди. Бўлган воқеани эшитиб, ғазабим ичимга сиғмай кетди.

​Назаримда, бундай ваҳшиёна жиноятлар учун аслида ўлим жазосини қўллаш керак. Лекин, минг афсуски, амалдаги қонунчиликда олий жазо кўзда тутилмаган.

​Тегишли идораларга барча зарур кўрсатмалар берилди. Жиноятчи қонун доирасидаги энг оғир жазога тортилади. Шунингдек, бепарволиги билан бу қабоҳатга йўл очган, норасида болани асрай олмаган барча масъуллар ҳам жазоланади.

Шу билан бирга, бу турдаги жиноятлар учун жавобгарликни максимал даражада кучайтириш учун қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича таклиф тайёрлаяпмиз."


@platformauzb
Пойтахтда 1 октябрдан жамоат транспорти нархи оширилди. Энди йўлкира ҳақи электрон тўлов тизимлари орқали тўланганда 2500 сўм этиб белгиланди.

Нақд пул билан тўлов ўзгаришсиз (3000 сўм) қолдирилган.

@platformauzb
AVO bank мижознинг омонатини қайтариш вақти яқинлашганда музлатиб қўйиб, идорама-идора сарсон қиляпти экан.

@platformauzb
"Йил ўқитувчиси" танлови ғолиби деб топилган 208 нафар ўқитувчининг ҳар бирига 616 миллион сўмдан ташлаб бериляпти экан.

@platformauzb
Ягона уй-жойни кредит олишда гаровга қўйиш мумкинми?

Марказий банк фуқаро ва унинг оила аъзолари доимий яшайдиган ягона уй-жойни кредит таъминоти сифатида қабул қилишда мижоз манфаатлари ва эҳтимолий ижтимоий оқибатларни ҳисобга олиш бўйича тижорат банкларига тавсиялар берди.

Унга кўра, банк кредит ажратишда, аввало, мижознинг қарзни қайтариш имкониятини синчиклаб баҳолаши керак. Уй-жойнинг қиймати ва ликвидлиги кредит беришда асосий омилга айланмаслиги, имкон қадар бошқа таъминот усуллари ҳам кўриб чиқилиши тавсия этилган.

Шунингдек, банкларга:

• имкон бўлса, бошқа таъминот усулларини кўриб чиқиш;
• шартнома тузишдан олдин кредит қайтарилмаса, ягона уй-жой сотилиши мумкинлигини мижозга аниқ тушунтириш;
• қарздорлик юзага келганда уй-жойга ундирув қаратишдан олдин реструктуризация ва қарзни тартибга солишнинг бошқа имкониятларини кўриб чиқиш тавсия этилган.

Муҳим жиҳати, ягона уй-жойни гаровга қўйиш тақиқланмаяпти. Тавсиялар бундай кредитларда мижознинг тўлов қобилияти ва эҳтимолий ижтимоий оқибатларни кўпроқ ҳисобга олишга қаратилган.

@platformauzb