platforma.uz
41.9K subscribers
7.21K photos
3.23K videos
255 files
7.52K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
"Йил ўқитувчиси" танлови ғолиби деб топилган 208 нафар ўқитувчининг ҳар бирига 616 миллион сўмдан ташлаб бериляпти экан.

@platformauzb
Ягона уй-жойни кредит олишда гаровга қўйиш мумкинми?

Марказий банк фуқаро ва унинг оила аъзолари доимий яшайдиган ягона уй-жойни кредит таъминоти сифатида қабул қилишда мижоз манфаатлари ва эҳтимолий ижтимоий оқибатларни ҳисобга олиш бўйича тижорат банкларига тавсиялар берди.

Унга кўра, банк кредит ажратишда, аввало, мижознинг қарзни қайтариш имкониятини синчиклаб баҳолаши керак. Уй-жойнинг қиймати ва ликвидлиги кредит беришда асосий омилга айланмаслиги, имкон қадар бошқа таъминот усуллари ҳам кўриб чиқилиши тавсия этилган.

Шунингдек, банкларга:

• имкон бўлса, бошқа таъминот усулларини кўриб чиқиш;
• шартнома тузишдан олдин кредит қайтарилмаса, ягона уй-жой сотилиши мумкинлигини мижозга аниқ тушунтириш;
• қарздорлик юзага келганда уй-жойга ундирув қаратишдан олдин реструктуризация ва қарзни тартибга солишнинг бошқа имкониятларини кўриб чиқиш тавсия этилган.

Муҳим жиҳати, ягона уй-жойни гаровга қўйиш тақиқланмаяпти. Тавсиялар бундай кредитларда мижознинг тўлов қобилияти ва эҳтимолий ижтимоий оқибатларни кўпроқ ҳисобга олишга қаратилган.

@platformauzb
Қаршида кадастр масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилмоқда

Кадастр соҳасидаги мурожаатларни жойида кўриб чиқишга қаратилган сайёр қабуллар давом этмоқда.

Навбатдаги қабул айни дамда Қарши шаҳрида ўтказилмоқда. Унда Кадастр агентлиги директори в.б. Садриддин Абдуллаевич Турдиев бошчилигида Қашқадарё вилояти фуқаролари ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари эшитилмоқда.

Маълумот учун, аввал Самарқанд шаҳрида ташкил этилган сайёр қабул қарийб 8 соат давом этган ва унда 150 нафардан ортиқ фуқаро ҳамда тадбиркор иштирок этган.

@platformauzb
Эндиликда my.gov.uz порталида «Банк карталари» бўлими орқали ўз номингизга расмийлаштирилган банк карталари ҳақидаги маълумотларни бир жойда кўришингиз мумкин.

Шунингдек, my.gov.uz орқали янги банк пластик картасига онлайн буюртма бериш имконияти ҳам мавжуд. Фойдаланувчи хизматга кириб, рўйхатдаги банклардан бирини танлайди ва ариза юборади. Картани чиқариш нархини эса тегишли тижорат банки белгилайди.

@platformauzb
🇺🇿 Ўзбекистоннинг Абу-Дабидаги қўшалоқ ғалабаси!

Саида Мирзиёева БМТнинг Нью-Ёркдаги Бош қароргоҳидаги чиқишидан сўнг, мамлакатимиз дипломатияси БААда иккита йирик воқеани амалга оширди.

Биринчидан, Саида Мирзиёева БАА раҳбарияти билан савдо ва сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича музокаралар ўтказди. Иккинчидан, БМТнинг 15-конгрессида 2031 йилги навбатдаги нуфузли анжуманга айнан Ўзбекистон мезбонлик қилиши тасдиқланди!

Саида Мирзиёева бу ғалабани шундай баҳолади:
«Буни Ўзбекистонга нисбатан халқаро миқёсдаги юксак ишонч рамзи деб биламан».


@platformauzb
Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан шахматчиларимиз фахрий унвон ва мукофотлар билан тақдирланди:

“Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан

Мадаминов Мухиддин Баходиржон ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси
 
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан

Абдусатторов Нодирбек Фазлиддин ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси

Вохидов Шамсиддин Пулат ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси

Якуббоев Нодирбек Муродбек ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси
 
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан

Касимжанов Рустам Машрукович - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси бош мураббийси

Шермуҳаммадов Самандар Нурулла ўғли - Парашахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси
 
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан

Синдаров Комил Ойдинович - Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси ўринбосари
 
“Фидокорона хизматлари учун” ордени билан

Синдаров Жавоҳир Санжарбекович - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси.

Фармон
@platformauzb
Сизгача — на Ҳофиз, на Саъдий, на Навоий, Машраблар бу қўтир дунёни тузатиша олмаган, сиз ҳам қанчалик таъмирламанг, бу норасо дунёни тузата олмайсиз.

Ғайбулло ас-Салом

@platformauzb
Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан фақат 1 кун дам олинади

1 октябрь, пайшанба куни барча ходимлар учун дам олиш куни бўлади.

2 октябрь, жума куни эса барча учун иш куни.

Шанба куни эса одатдагидек 5 кунликларга дам олиш, 6 кунликларга иш куни.

@platformauzb
"Ўзбекистон темир йўллари" йўловчи поездларидан фойдаланган борки, чипта муаммосидан ёзғиради

Қийналиб, таниш-билишчилик қилиб билет топиб, вагонга чиқса бўш ўриндиқлар сероблигини кўриб кўпчилик ҳайрон қолади.

Мавжуд билетни ҳам сотмаслик компанияга ҳам катта зарар келтириши аниқ. Шу билет сотишга масъуллар компанияга ҳам, халқига ҳам,  давлатга ҳам душман шекилли?!

Уларнинг бу "қилиғи"ни бошқача атаб бўлмайди. 

Йилларки шу ҳолат давом этади. Бирор масъул ғинг демайди. Чунки уларга ва қариндошларига поездга билет топиш чикора...

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аслида сиёсат ва PR бир нарса. Уларни бир-биридан ажратиб бўлмайди.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Telegram, Instagram ва YouTube’даги реклама нархларини энди битта жойдан кўриш мумкин

Ўзбекистондаги инфлюэнсер-маркетинг стартапларидан бири Blogix маҳаллий канал ва блогерларни битта платформага йиғибди.

Blogix’да блогерларни нархи, аудиторияси ва қамрови бўйича солиштириб, рекламани шу ернинг ўзида жойлаштириш мумкин.

Ҳар сафар нарх билиш учун админларга ёзиш, каналларни қўлда саралаш шарт эмас. Excel’ни эса унутсангиз ҳам бўлади. Кампания, тўлов ва натижалар ҳам Blogix’да бошқарилади. Бизнесингизга мос блогерларни танлашда сунъий интеллект ёрдам беради.

Маҳсулот ёки хизматингизни Blogix орқали кўпроқ одамга танитинг — blogix.uz

Маслаҳат олиш учун — @blogix_uz_sales.

Реклама
@platformauzb
Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги 260,954 млн сўмга бир дона баннер харид қилибди.

@platformauzb
ПҚ-355.pdf
3.5 MB
Ўзбекистонда пенсия тизимида янги тартиблар жорий этилади

Президент қарори билан давлат пенсия таъминоти тизимини рақамлаштириш ва фуқароларга хизматларни проактив шаклда кўрсатиш бўйича янги тартиблар белгиланди.

Энг муҳим ўзгаришлар:

•2026 йил 1 ноябрдан корхона тугатилиши ёки штат қисқариши сабаб ишсиз деб эътироф этилган шахсларга муддатидан олдин ёшга доир пенсия алоҳида мурожаатсиз тайинланади;

•2027 йил 1 январдан боқувчисини йўқотганлик пенсияси ҳам проактив тарзда тайинланади;

•2027 йилдан Пенсия жамғармаси фуқаролардан қоғоз шаклида ҳужжат ва маълумот қабул қилиш амалиётини бекор қилади;

•“Менинг пенсиям” онлайн хизмати ишга туширилиб, унда фуқаро иш стажи, олий таълимда ўқиган ва ҳарбий хизмат даври ҳақидаги маълумотлар ҳамда бўлажак пенсиясининг тахминий миқдорини кўра олади;

•пенсия ёшига бир йил қолган фуқаролар олдиндан хабардор қилинади.

@platformauzb