17 та олийгоҳ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимига ўтказилди
Президентнинг 2 октябрдаги қарори билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги 14 та педагогик ҳамда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги 3 та олий таълим муассасаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимига ўтказилди.
Шунингдек, Ўзбекистон миллий педагогика университети Низомий Ганжавий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети деб қайта номланди.
@platformauzb

Ҳилола Умарова лавозими тугатилди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги марказий аппарати тузилмасидаги вазирнинг педагогик таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори лавозими тугатилди.

Иккита вазирлик бирлаштирилиб, Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди
Президент фармони билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди.
Ушбу ислоҳотнинг асосий мақсади мамлакатимизда таълим, тарбия ва илм-фаннинг яхлит тизимини замон талаблари асосида ташкил этиш, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамда инсон капиталини ривожлантириш бўйича ишларни янги даражага олиб чиқишдан иборат.
Шунингдек, таълимнинг барча турлари ўртасидаги ўзаро узвийлик ва бардавомликни таъминлаш, мактабгача таълимдан тортиб олий таълимгача барча босқичларни ҳамда илмий фаолиятни қамраб олган ягона самарали бошқарув тизимини жорий қилиш, унинг жамоатчилик олдида ҳисобдорлигини ошириш кўзда тутилган.

Илҳом Тоҳирович Сиражев Ўзбекистон Республикаси Таълим ва илм-фан вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан у Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Обид Арзиқулович Ҳакимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари ҳамда ўриндошлик асосида «Янги Ўзбекистон» университети ректори лавозимларига тайинланди.
Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ҳамда мактабгача ва мактаб таълими вазири Каримова Эъзозхон Гапиржоновна ҳам лавозимидан озод этилди.
@platformauzb
@platformauzb
Камолиддин Карамиддинович Мардонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Президент Администрацияси ҳузурида Инсон капиталини ривожлантириш ва узлуксиз таълим стратегияси бўйича умуммиллий концепцияни ишлаб чиқадиган махсус ишчи гуруҳ ташкил этилмоқда. Унга жамоатчилик асосида тадбиркор Зафар Ҳошимов раҳбарлик қилади.
@platformauzb
@platformauzb
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Ражабов Сардор Бахтиёрович ҳамда
олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Саломов Ўктам Раҳимович лавозимидан озод этилди.
@platformauzb
олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Саломов Ўктам Раҳимович лавозимидан озод этилди.
@platformauzb
Агробанк Кузатув кенгашига Грузиянинг собиқ бош вазири кирди
Агробанк акциядорлари Кузатув кенгашининг амалдаги таркиби ваколатларини муддатидан олдин тугатиб, 9 кишилик янги таркибни уч йилга сайлади. Кенгашдаги 9 аъзодан 6 нафари алмашди, мустақил аъзолар сони 4 нафардан 5 нафарга ошди. Янги таркибга 2015–2018 йилларда Грузия бош вазири бўлган Георгий Квирикашвили ҳам киритилди.

Агар бирор ишни имконсиз деб ҳисобласангиз, уни амалга ошириш йўлини ҳеч қачон топа олмайсиз.
Чон Жу Ён,
Hyundai асосчиси.
@platformauzb
Чон Жу Ён,
Hyundai асосчиси.
@platformauzb
Валюта ва фоиз хатарларини бошқариш компанияси ташкил этилади
Президент қарори лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда “Валюта ва фоиз хатарларини бошқариш компанияси” АЖ ташкил этиш режалаштирилмоқда. Янги тузилманинг асосий вазифаси валюта курси ва фоиз ставкалари ўзгаришидан келиб чиқадиган молиявий хатарларни камайтириш ҳисобланади.
Компания банклар, халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотлар билан деривативлар бўйича тўғридан-тўғри битимлар тузиши, валюта биржаси ва биржадан ташқари бозорда чет эл валютасини сотиб олиши ва сотиши мумкин бўлади. Шунингдек, унга ички ва халқаро капитал бозорларидан маблағ жалб қилиш ҳамда хорижда ҳисобварақлар очиш ҳуқуқи берилади.
Энг муҳим жиҳатлардан бири — давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган тизимли йирик корхоналар учун валюта ва фоиз хатарларини бошқариш стратегияси мажбурий бўлади.
Компанияни 2027 йил 1 мартга қадар ташкил этиш кўзда тутилган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тўғри гап. Ўзимизга умуман дахли бўлмаган масалаларга бош қотириб, куйиниб, хавотир оламиз...
@platformauzb
@platformauzb
Хоразмда Хитой университети филиали ташкил этилади
"Ўзбекистонда Хитой Халқ Республикасининг Ляонинг педагогика университети филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–359-сон, 02.10.2026 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Хоразм вилоятида Ляонинг педагогика университетининг Ўзбекистондаги филиали ташкил этилади.
Таълим жараёни 2026/2027 ўқув йилидан бошланади.
Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида олиб борилади.
Ўқиш кундузги ва муқобил таълим шаклларида ташкил этилади.
2030/2031 ўқув йилига қадар ўқишга қабул қилинган талабалар ўқишнинг бутун даври давомида тўлиқ давлат гранти асосида ўқитилади.
2030/2031 ўқув йилидан бошлаб қабул параметрларининг 30 фоизи давлат гранти асосида шакллантирилади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
AI auditoriyaga kirib keldi. Universitet faoliyatida undan qanday foydalanish mumkin?
3-oktabr kuni Click hammuassisi va rivojlanish bo‘yicha direktor o‘rinbosari Rustam Fayziyev TIFT universitetida shu mavzuda amaliy seminar o‘tkazdi. Unda universitet rektorati va ta’lim yo‘nalishining barcha rahbarlari ishtirok etdi.
Ishtirokchilar sun’iy intellektni o‘quv jarayoniga qanday tatbiq etish, boshqaruvda qo‘llash va kundalik ishlarni yengillashtirish uchun undan foydalanish yo‘llarini muhokama qildilar.
Click o‘z bilim va tajribasini ulashishga e’tibor beradi. Bunday uchrashuvlar yangi texnologiyalarni tushunish va ularni kundalik ishda qo‘llashga yordam beradi.
Reklama