platforma.uz
42.3K subscribers
7.18K photos
3.22K videos
254 files
7.48K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қимматбаҳо нарсаларингиз учун ишончли жой

🔐Заргарлик буюмлари, муҳим ҳужжатлар ёки бошқа қимматбаҳо нарсаларингизни хавфсиз сақлаш керакми? Агробанк Тошкент шаҳар филиалидаги "Хазина" депозит ячейкалари — айнан сиз учун.

4 хил ўлчам — ўзингизга мосини танланг (нархлар ойига):

1️⃣ 75 × 250 × 350 мм 100 000 сўм
2️⃣ 100 × 250 × 350 мм 125 000 сўм
3️⃣ 125 × 250 × 350 мм 150 000 сўм
4️⃣ 300 × 250 × 350 мм 200 000 сўм

📝 Муддатни ўзингиз белгилайсиз — 1 ойдан бошлаб, хоҳлаганча узайтиришингиз мумкин.

📝 Расмийлаштириш учун керак бўлади:
— Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (пасспорт ёки ID карта);
— Банк картаси.

📌Агробанк Тошкент шаҳар филиали

Батафсил маълумот учун филиалимизга мурожаат қилинг.

Реклама
@platformauzb
platforma.uz
Таълим ва илм-фан вазири лавозими Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади. @platformauzb
Расман!

Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири лавозимига тасдиқланди.

@platformauzb
platforma.uz
Расман! Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири лавозимига тасдиқланди. @platformauzb
Эркинжон Турдимов соғлиқни сақлаш тизимига ҳам масъул бўлди

Президент фармони билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири лавозими жорий этилди.

Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ташкил қилинди.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазирига республика ижро этувчи ҳокимият органлари — вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар раҳбарлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги вазифа ва функцияларни бажариш бўйича фаолиятига ўз ваколатлари доирасида умумий раҳбарлик қилиш ҳамда уларнинг ишини мувофиқлаштириш вазифаси юклатилди.

Ушбу йўналишлардаги вазифалар ижросини ташкил этиш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари С.Ш. Мирзиёева зиммасига юкланди.

@platformauzb
Банклар энди картангиздаги охирги тийингача ечиб ололмайди - камида 680 минг сўм қолиши шарт!

Марказий банк тижорат банкларининг кредит ёки кафиллик қарздорлиги бўйича қарздорнинг розилигисиз (акцептсиз) карталардан пул ечиб олиш тартибига муҳим чеклов киритди.

Нима ўзгармоқда?

Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган янги қарорга мувофиқ, банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида қуйидаги талаб белгиланди:

• Кредит ёки кафиллик шартномаларига асосан мижознинг топшириғисиз унинг барча банк карталаридан пул маблағлари ечиб олинаётганда, ҳисобварақларда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг (МҲТЭКМ) камида ярми миқдоридаги маблағ қолдирилиши шарт.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Калламиз ишламаса ҳам фарзандларимиз билан бирга дарс қилишимиз керак” — Эркинжон Турдимов.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу валломат ким бўлди экан?!

"Мен шундай тураверайми, оч йўлни" дея ЙПХ ходимига буйруқ беряпти.

@platformauzb
Вазирлар Маҳкамасида янги ташкил қилинган Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти раҳбари лавозимига Манучеҳр Бобораҳимович Мирзаев тайинланиши кутилмоқда.

М.Мирзаев ҳозирда Сирдарё вилояти ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари (матбуот котиби) сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Бундан аввал Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари лавозимида, аввалроқ эса Сурхондарёда халқ таълими соҳасида турли лавозимларда ишлаган.

@platformauzb
Йилига 86 минг доллар топсанг, Тошкентда яшаш ёмон эмас экан.(#)

@platformauzb
Эркинжон Турдимов янги лавозимга кузатиб қўйилди.

@platformauzb
8529405.pdf
1 MB
Томорқасидан яхши даромад қилганларга ер солиғининг 90 фоизи қайтарилади

Бунинг учун ҳар бир сотихдан йиллик даромад БҲМнинг 25 бараваридан ошиши ва ер солиғидан қарздорлик бўлмаслиги керак.

Қайтариладиган пулни тўғридан-тўғри банк картасига ўтказиш режалаштирилган.

@platformauzb
platforma.uz
Тошкентга олиб келинаётган "Махлуқ" Ўзбекистон солиқ тўловчиларига қанчага тушди? Ҳамма жойда пиар қилинаётган Mister Beast (Жаноб Махлуқ) Тошкентга келиб, шоу уюштириб бериши ўзбекистонлик солиқ тўловчилар учун қанчага тушмоқда? Маданият ва санъатни ривожлантириш…
🤷‍♂️ Биз эҳсон тарқатсак – судланамиз. Америкалик Ўзбекистонда пул сочиб кетса – пажалиста!
 
Тушунмадингиз а? Ҳаммаси жуда оддий: Ўзбекистон қонунчилиги бўйича одамларни йиғиб эҳсон тарқатиш мумкин эмас. Бунинг учун жавобгарлик бор. Биз жавобгарликка тортилдик, суд жазолади, жаримани тўладик.
 
Кузатгандирсиз, охирги йиллар ҳар ҳафта камида икки марта гематология ёнида эҳсон тарқатардик. Пул, дори, озиқ-овқат, болаларга ўйинчоқлар берардик. Дастлаб огоҳлантиришди. «Ҳозироқ тўхтатинглар, одам йиғманглар. Аввал рухсат олинглар» дейишди. Ҳужжатларни тақдим этиб, ижозат сўрадик, хат бердик. Жавоб келмади.
 
Бу сафар тарқатаётган пайтимиз бир мошина бўлиб келишди ва ВМнинг 360-сон қарори билан рухсатсиз эҳсон тарқатиш, омма йиғиш мумкин эмас, дейишди ҳамда бизни тиқиб қўйишди. «Расмий жамғармамиз бор, гувоҳнома олганмиз, фақат оққон ва саратонга чалинганларга рўйхатга асосан берамиз» десак ҳам судга оширишди. Лицензияни олгунча эзилиб кетгандик, гап тегмасин деб, бир йигит зиммасига олди. Шукр, шунисига рози бўлишди. Бўлмаса, «гуруппавой» бўларди.
 
Судда «бир ўзим эҳсон тарқатдим, мумкин эмаслигини билмагандим» дея бошини эгиб турди. Жазо белгиланди, отнинг калласидек жарима чиқарди, тўладик. Вазиятни кўрган айрим ҳомийлар ўзини четга тортишди. Тушунаман, уларга ҳам тинчликда.
 
Шунга ҳам бир йилдан ошди. Майли, қонунга бўйсунайлик, деб ичимга ютгандим. Бугун портлаб кетдим: Мистер Бист деган америкалик валломат аввал Тошкентда, кейин Самарқандда пул сочиб кетди. Оломон гувранди, болалар оёқ остида эзилди, зомбилар тармашиб тўлғонди.
 
Ҳеч ким ҳеч нарса демади. Демайдиямда! Чунки у америкалик, у машҳур, унинг пули бор. Қонун бизга келганда шолпиллаб қолади холос.
 
🔸 Дод деворгим келади баъзан…

Аброр Зоҳидов

@platformauzb
Мистер Бист деганининг бутун империяси хайпга қурилган, шу хайп асосида у ўз маҳсулотларини сотади. Бизнес ғоясининг моҳияти шу. Бундай хайп ва оломон тиқилинчларини у Ҳиндистонда ҳам уюштирган.

Лекин бизнинг фарқимиз шундаки, Ҳиндистон ё бошқа давлатларда унинг бу жирканч хайпини давлат уюштириб бермаган - шунчаки ўзи ё маҳаллий хусусий учарлар ташкил қилган ва шундан пул ишлаган. Бизда эса уни айнан давлатга тегишли Маданият жамғармаси таклиф қилди ва ўз халқининг шу қадар тубан равишда оёқости бўлиб, ўзининг энг бебаҳо тарихий майдонида шарманда бўлишига шароит яратиб берди. Ва бунинг бари шу одамларнинг солиқ пулидан амалга оширилди.

@platformauzb
Эндиликда ҳоким ёрдамчилари 50 сотихгача бўш турган давлат кўчмас мулкларни онлайн-буюртма асосида тўғридан-тўғри онлайн-аукционга чиқариши мумкин.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Афғонистондаги ўзбеклар.

@platformauzb
Янги Тошкентда пойтахтнинг ҳар бир тумани, шунингдек, ҳар бир вилоят аҳолиси ва тадбиркорлари учун ҳам 100 гектардан ер ажратилади.
Наманганлик ҳам, бухороликлар ҳам келиб, ўз маҳалласида, кичик Ватанида яшаши мумкин, — президент.

@platformauzb
Вазирлик ва идоралар кўчирилиши тезлаштирилади

Президент Шавкат Мирзиёев Бош вазирга қолган вазирликлар ва давлат ташкилотларини ҳам Янги Тошкентга кўчириш жараёнини бошлаш бўйича топшириқ берди.

Ҳозир Қурилиш, Транспорт ва Энергетика вазирликлари енгил конструкцияли биноларда ишламоқда. Шунингдек, вазирлик ва идораларнинг 2,6 минг нафар ходими учун 9 та бино қуриляпти.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар бир вилоятга Янги Тошкентдан 100 гектардан ер берилади

Президент Шавкат Мирзиёев ҳар бир вилоятга Янги Тошкентдан 100 гектардан ер берилишини маълум қилди.

Ҳар бир вилоят ҳокими ўз ҳудудининг лойиҳаси ва архитектурасини Президентга тақдим этиб, тасдиқлатганидан кейин қурилишни бошлайди. Вилоят ҳокимлари ҳар ой 5 кун Янги Тошкентда ишлайди.

“Бу Янги Ўзбекистон, бу тарих. 50 йил, 100 йилдан кейин одамлар “отасига раҳмат, ўша команда шундай замин яратиб кетган экан”, деган фикрда бўлиши керак”, — деди Президент.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Энг ишонган кадримни олиб келиб, таълим вазири қилдим” — Шавкат Мирзиёев Эркинжон Турдимовни таълим ва илм-фан вазири лавозимига тайинлагани ҳақида

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
10 нафар талаба учун янги имкониятлар — МКБАНК билан!

✅ МКБАНК ва Тошкент Кимё халқаро университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

🤝 Ҳамкорлик доирасида:
🔺 Танлов асосида сараланган 10 нафар талабага академик натижаларига мувофиқ контракт тўловларини қоплаш учун молиявий кўмак берилади.
🔺 Талабалар МКБАНКда амалиёт ва стажировка ўташ имкониятига эга бўлади.
🔺 Истиқболли ёшлар келгусида банк тизимида ишлаш учун таклиф этилиши кутилмоқда.

Мақсад — иқтидорли ёшларнинг билимини қўллаб-қувватлаш, уларга касбий тажриба орттириш ва келажакдаги фаолияти учун имконият яратиш.

МКБАНК — ёшлар билимини келажакдаги муваффақиятга боғлайдиган ҳамкор!

@platformauzb