BRB LIFT халқаро реклама фестивалида энг яхши PR-лойиҳа бўлди
Бизнесни ривожлантириш банкининг BRB LIFT телевизион реалити-шоуси Тошкент халқаро реклама фестивали — TAF!26 да энг яхши PR-лойиҳа сифатида эътироф этилди.
Фестиваль доирасида турли компанияларнинг маркетинг ва коммуникация соҳасидаги ташаббуслари баҳоланди. Мустақил ҳакамлар ҳайъати BRB LIFT лойиҳасини энг яхши PR-лойиҳа деб топди.
Шунингдек, банк вакиллари тадбир иштирокчилари билан ўз тажрибаси ва амалий кейсларини ўртоқлашиб, бизнесни қўллаб-қувватлашга қаратилган ёндашувлари ҳақида маълумот берди.
BRB тадбиркорлар учун янги имкониятлар яратиш ва бизнес ривожига кўмаклашишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда давом этмоқда.
@platformauzb

Барча идоралар хизматчисидан диктант олиниши керак – президент қарори
2025 йил 21 октябрдан бошлаб ҳар йили октябрь ойида ҳокимият ва идоралар, вазирликларда умуммиллий диктант лойиҳаси ўтказилиши керак.
Ҳозирча бу ҳақда расмий эълон ёки билдиришлар кузатилмади.
Шу пайтгача бирорта давлат ишчи хизматчиси диктант топширганини эшитмадик. Ваҳоланки, президент қарорида бевосита Республика маъанвият ва маърифат маркази ва бир қатор ташкилотларга бу бўйича аниқ топшириқ белгиланган. Вазирлар Маҳкамасидаги Тил бўйича департаментнинг эса бор-йўқлиги ҳам билинмайди. Аслида бу тил департаментининг функционал вазифаси эмасми?!
Ҳартугул эртага, 15 октябрь куни соат 10:00 да Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Қорақалпоғистон бўлими биносида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва ходимлари иштирокида "Умуммиллий диктант" лойиҳаси ўтказиларкан.

iPhone 17 Pro Max сизники бўлиши мумкин!
Банк хизматлари ҳақида фикрингизни билдиринг ва совғалар танловида қатнашинг!
🎁 iPhone 17 Pro Max, AirPods Pro ва powerbank — жами 7 та совға.
Сўровномани тўлдириш учун атиги 5–6 дақиқа керак.
👇 Иштирок этиш:
@bankfikrbot
Реклама

"А" йўлакдан юрманг, камера тасвирга оляпти!
Тошкентнинг Фарғона йўли кўчасидаги автобуслар учун ажратилган йўлакларда бир неча йил олдин ваъда қилинган ҳаракатни назорат қилувчи камералар ўрнатилди.
Қоидабузарликлар соат 6:00 дан 23:00 гача қайд этилади. Камералар бошқа кўчаларда ҳам ўрнатилиши ваъда қилинмоқда.

Юсупов Дониёр Мукумджанович Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Юнусобод тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Бироздан сўнг республика миқёсида йиғилиш ўтказилиши кутилмоқда
Кун тартиби: ПФ-193-сонли фармон ижроси, Ижтимоий дафтарлар манбағларидан фойдаланиш, ижтимоий реестрдаги ишсизлар, ногиронлиги бўлган шахслар, етим болалар, тазйиққа учраган шахслар бандлиги масалалари.
Унда вилоят ҳокими 1-ўринбосари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, ИҲМА, Ёшлар, Оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари иштирок этади.
Туман (шаҳар)лардан ҳокимлар ва юқоридаги бошқармаларнинг қуйи бўлимлари раҳбарлари ҳамда ҳоким ёрдамчилари таклиф этилган.

"Картошка пули" миқдори қанча ва қачон тўлаб берилиши керак?
Ягона миқдор ёки муддат қонунда белгиланмаган — буларнинг ҳаммаси жамоа шартномасида кўрсатилади. Одатда миқдор базавий ҳисоблаш миқдорининг маълум бараварида, ойлик маошга нисбатан фоизда ёки қатъий суммада белгиланади. Тўлов муддати эса аниқ сана ёки ой (масалан, "ҳар йили октябрь ойида") шаклида ёзилади.
Мисол учун, жамоа шартномасида "иш берувчи ҳар йили 1 ноябрга қадар барча ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун БҲМнинг 5 баравари миқдорида моддий ёрдам тўлайди" деб белгилаб қўйилган бўлса, бу энди иш берувчининг хоҳишига боғлиқ эмас — бу унинг мажбурияти.
"Картошка пули"ни тўлаш кечиктирилса нима бўлади?
МКнинг 333-моддасига кўра, иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ва (ёки) ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларнитўлаш муддатини бузса, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда пулли компенсация билан бирга тўлаши шарт.
Иш берувчининг "маблағ тушмади", "бюджет кечикди" каби баҳоналари компенсациядан озод қилмайди. Юқоридаги мисолда айтганимиздек, иш берувчи сизга 1 ноябргача "картошка пули"ни тўлаб бермаса, кейинги кундан бошлаб то тўлаган кунига қадар қўшимча пулли компенсация билан бирга тўлаб бериши керак бўлади.
Демак, ташкилотингиз ҳужжатларида "картошка пули" ва уни тўлаш муддатлари белгиланган бўлса-ю, у ўз вақтида тўланмаса — асосий сумма билан бирга кечиктирилган кунлар учун компенсация ундириш бўйича иш берувчига ёки судга мурожаат қилишга ҳақлисиз.

Савдо-саноат палатаси ҳайбаракаллачиликдан бошқасига ярайдими ўзи?
Савдо-саноат палатаси аслида тадбиркорларнинг ҳимоячиси бўлиши керак, лекин амалда бу сезилмаяпти. Бунга мисоллар етарли.
Масалан, Тошкент шаҳри ҳокими қарори билан қанча тадбиркорларнинг бекатлардаги дўконлари шунчаки бузиб ташланди, оиласини боқаётган дўкондорлар додини биров эшитмади, ҳатто ССП ҳам.
Ёки яна бир мисол, ичимликларни маркировка қилиш муаммоси роса муҳокама қилинди, тадбиркорлар тармоқларда дод деб чиқди, лекин ССП кўр ва карни ёқиб олди. Энди шу аҳмоқона сиёсат ўсимлик ёғига ҳам қўлланилиши кутиляпти. ССП яна жим.
Ёинки маиший техникаларга қўйилган аждарҳо божлар, электрокарларни эркин олиб киролмаётган минглаб тадбиркорлар додини кимга айтсин?!
Бўлмаса, палата деярли ҳар ойда камида бир марта тадбиркорлар билан мулоқот ўтказади. Ўзича уларнинг дардини эшитаётгандек кўрсатади. Аслида ҳолат бутунлай бошқача эканини ҳаёт кўрсатиб турибди.
Ахир палатага аъзо бўлиш кичкина сумма эмас. Тадбиркорлар ҳам бадал тўласин, ҳам муаммоларга кўмилсин, ҳам палатадан ёрдам кутмасинми?

ССПга аъзолик бадаллари базавий ҳисоблаш миқдорига (БҲМ) нисбатан тадбиркорлик субъектининг тури ва фаолият йўналишига қараб белгиланади:
• Йирик солиқ тўловчилар учун — БҲМнинг 400 баравари миқдорида.
• Давлат улуши бўлган банклар — БҲМнинг 2000 баравари миқдорида.
• Бошқа тижорат банклари — БҲМнинг 300 баравари миқдорида.
• Давлат улуши бўлган суғурта компаниялари — БҲМнинг 200 баравари миқдорида.
• Бошқа суғурта компаниялари — БҲМнинг 100 баравари миқдорида.
• Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳаси — БҲМнинг 70 баравари миқдорида.
• Қурилиш соҳаси — БҲМнинг 60 баравари миқдорида.
@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“ЎЗ” — Ўзбекистоннинг ўз тараққиёт йўли
Ўзбекистон жуда тез ривожланяпти: янги шаҳарлар қуриляпти, технологиялар кириб келяпти, иқтисодиёт дунёга тобора кенг очиляпти.
Президент Шавкат Мирзиёев илгари сурган “ЎЗ” ғояси шу жараёнда муҳим бир тамойилни ўртага қўяди: замон билан бирга ўзгариш, лекин ўзлигини йўқотмаслик.
Дунёдан технология, сармоя ва тажриба олиш мумкин. Аммо тараққиётни тайёр ҳолда импорт қилиб бўлмайди. Кучли давлатни жамиятнинг ўзи қуради.
Ўзбекистон дунёга очиляпти ва замон билан бирга ўзгаряпти. Энг муҳими, бу йўлда ўзлигини сақлаб қоляпти.
ЎЗ — Ўзбекистон. Ўзгариш. Ўзлик. Масъулият.

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 14–15 октябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
Мамлакат етакчиси Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи саммитида иштирок этади.
@platformauzb
Мамлакат етакчиси Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи саммитида иштирок этади.
@platformauzb
Эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан ёрдам берилади
Ҳужжат лойиҳаларига кўра, ноябрда эҳтиёжманд оилаларга бир марталик 1 млн сўмдан ёрдам ажратилади. Газлаштирилмаган ҳудудларда эса қишда электр энергиясининг базавий меъёри 200 дан 350 кВт·соатга оширилади.
Шу билан бирга, 1 ноябрдан иситиш ва иссиқ сув учун янги тарифлар жорий этиш, суюлтирилган газ нархини 1 кг учун 5 000 сўм этиб белгилаш таклиф этилмоқда. Эҳтиёжманд оилаларга ҳар бир килограмм учун 3 000 сўмдан, ойига 20 кг гача компенсация тўланади.

Баён саховат ва кумак ишлашга.pdf
10.6 MB
Аҳолига молиявий ёрдам кўрсатиш соддалаштирилди
Саховат ва кўмак жамғармаси, Ёшлар дафтари ва Аёллар дафтари маблағлари ҳисобидан аҳолига маблағ ажратиш ваколати туман (шаҳар) штабларига ўтказилди.
Энди штаблар белгиланган йўналишлар доирасида соддалаштирилган тартибда маблағ ажратиши мумкин.

Марко Рубио Самарқандга 200 дан ортиқ бизнес вакили билан келади
АҚШ Давлат департаменти Марко Рубионинг Самарқандга ташрифи бўйича янги тафсилотларни эълон қилди. Давлат котибининг 17–22 октябрга мўлжалланган сафари Самарқанддан бошланади.
Рубио 200 дан ортиқ америкалик бизнес вакилидан иборат йирик тижорий делегацияга бошчилик қилади.
Самарқандда C5+1 вазирлар учрашуви бўлиб ўтади. Рубио Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистоннинг юқори мартабали расмийлари билан ҳам икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Томорқасида иссиқхона қурганларга 200 миллион сўмгача субсидия ажратилади
Президентнинг “Илғор “яшил” технологиялар асосида иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш ва аҳоли томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (ПҚ–371-сон, 13.10.2026 й.) қабул қилинди.
Иссиқхона хўжаликларига қуйидаги имтиёзлар ва субсидиялар назарда тутилмоқда:
🔹 қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига қўшилган қиймат солиғи ставкаси ноль фоиз этиб белгиланди;
🔹 қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва балиқ хўжалиги корхоналари учун ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни реализация қилишдан олинган фойда бўйича фойда солиғи ставкаси ноль фоиз этиб белгиланди;
🔹 иссиқхона фаолиятидан олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромадининг камида 60 фоизини ташкил этган иссиқхона хўжаликлари учун ижтимоий солиқ ставкаси 2026 йил 1 январдан 2029 йил 1 январгача 1 фоиз этиб белгиланди.
2027 йил 1 январдан 2030 йил 1 январгача иссиқхона фаолиятидан даромадининг камида 60 фоизини ташкил этган тадбиркорлик субъектларига юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва мол-мулкка солинадиган солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилади.
✅ 2026 йил 1 ноябрдан 2030 йил 1 апрелгача иссиқлик энергиясини тежовчи махсус қопланма “кўрпа” билан қопланган ва (ёки) энергия самарадор “яшил” иситиш воситаларидан (иссиқлик насослари, геотермал иситиш тизимлари, қуёш иссиқлик тизимлари, электр энергияси асосидаги юқори самарали иситиш тизимлари) фойдаланаётган иссиқхона хўжаликларига октябрь–март ойларида истеъмол қилинган электр энергияси қийматининг 50 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.
Энергия самарадорлиги миллий агентлиги 2030 йил 1 январга қадар Тошкент вилоятининг Тошкент, Зангиота, Қибрай, Янгийўл ва Юқори Чирчиқ туманларида аҳоли томорқаларидаги иссиқхоналарни иситиш учун қуёш панеллари, иссиқлик насослари, инфрақизил иситиш мосламалари ва бошқа энергия тежамкор ускуналарни харид қилиш ҳамда ўрнатиш харажатларининг 40 фоизи, бироқ 100 миллион сўмдан ошмаган миқдорда бир марталик субсидия ажратади.
Камбағалликни қисқартириш мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан Тошкент вилоятининг иссиқхоначиликка ихтисослашган 50 та маҳаллада ҳар бир оилага 200 миллион сўмгача субсидия ажратилади.
Марказий банк оилавий тадбиркорликни ривожлантириш доирасида тажриба тариқасида томорқа ва деҳқон хўжалигига мўлжалланган ер майдонларига эга жисмоний шахсларга имтиёзли кредитлар ажратади: “яшил” технологияларга асосланган иссиқхона барпо этиш учун 300 миллион сўмгача, мавжуд иссиқхоналарни қайта жиҳозлаш учун 150 миллион сўмгача.

Давлат идоралари 43 турдаги маълумотни очиқ эълон қилиши шарт
Давлат органлари ва ташкилотлари ижтимоий аҳамиятга молик 43 турдаги маълумотни Очиқ маълумотлар портали ва расмий сайтларида эълон қилиши керак. Тегишли рўйхатда қуйидагилар белгиланган:
мансабдорларнинг хизмат сафарлари ва хорижий меҳмонларни кутиб олиш харажатлари;
хизмат транспорти, хизмат уйлари ва бошқа кўчмас мулклар;
харид комиссияси аъзолари ва давлат харидлари;
бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари, номзодларга талаблар ва зарур ҳужжатлар;
ҳудудлар бўйича Ҳаж зиёратига борувчиларнинг ягона онлайн навбати;
давлат олийгоҳларининг даромад ва харажатлари;
маҳаллий бюджет маблағларининг сарфланиши;
болаларни давлат боғчаларига қабул қилиш учун топширилган аризалар навбати.
Ахборот хизматлари ва мурожаатлар билан ишлаш бўлинмалари бу талабларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаши лозим.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги идоралар фаолиятининг очиқлигини мувофиқлаштиради ва доимий мониторинг олиб боришини эслатди. Коррупция ҳолатлари ҳақида 1253 рақамига мурожаат қилиш мумкин.

⚡️Тадбиркорлар билан доимий мулоқот, мутахассислар учун очиқ танлов!
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигида тадбиркорлар билан ишлаш ва соҳага малакали кадрларни жалб қилиш борасида янги қадамлар ташланмоқда.
Эътиборлиси, энди тадбиркорлар ўзларини қийнаётган масалалар бўйича масъулларни излаб юриши шарт эмас. Агентликда улар билан мунтазам очиқ мулоқотлар ўтказиладиган бўлди. Давлат харидлари, маҳаллийлаштириш ёки саноат кооперацияси билан боғлиқ саволлар бўлса, мутахассислар билан юзма-юз гаплашиш, муаммоларни ўртага ташлаш ва амалий ечимларни муҳокама қилиш мумкин.
Яна бир эътиборли янгилик — Агентликка мутахассислар очиқ танлов асосида жалб қилинмоқда.
📩 Ҳужжатлар 20 октябрга қадарinfo@icppa.uz электрон почта манзили орқали қабул қилинади.
📋 Малака талаблари: ҳавола
Бир қарашда, бу иккита алоҳида янгиликдек кўриниши мумкин. Аммо иккаласида ҳам умумий жиҳат бор: тадбиркорлар билан мулоқот учун доимий майдон яратилмоқда, Агентлик жамоасини шакллантиришда эса очиқ танлов имконияти тақдим этилмоқда.
Энг муҳими, бу имкониятлардан фойдаланиш учун аниқ манзил, жадвал ва мурожаат тартиби бор.
Тадбиркор ёки шу соҳаларда ишлайдиган танишларингиз бўлса, уларга ҳам етказиб қўйинг.

Учрашувлар учун аниқ жадвал ҳам белгиланган:
✓ Давлат харидлари бўйича — ҳар ҳафта шанба куни, 10:00–13:00.
✓ Маҳаллий ишлаб чиқарилган товар сертификати бўйича — ҳар ойнинг иккинчи шанба куни, 14:00–16:00.
✓ Маҳаллийлаштириш ва саноат кооперацияси бўйича — ҳар ойнинг учинчи шанба куни, 14:00–16:00.
Манзил: Тошкент шаҳри, Нукус кўчаси, 52-уй.
• Олдиндан рўйхатдан ўтиш: https://forms.gle/jovyK4aSkCK7zEGW6
Яна бир эътиборли янгилик — Агентликка мутахассислар очиқ танлов асосида жалб қилинмоқда.
Ҳозирда қуйидаги 5 та йўналиш бўйича номзодлар таклиф этилмоқда:Бу соҳаларда билим ва амалий тажрибага эга мутахассислар ўз номзодини илгари суриши мумкин.
✓Саноат кооперацияси ва стратегик дастурларни ишлаб чиқиш.
✓Электротехника ва робототехника саноати.
Ускунасозлик ва машинасозлик.
✓Кимё саноати.
✓Давлат харидларида тадбиркорлар иштирокини кенгайтириш ва уларни қўллаб-қувватлаш.
📩 Ҳужжатлар 20 октябрга қадарinfo@icppa.uz электрон почта манзили орқали қабул қилинади.
📋 Малака талаблари: ҳавола
Бир қарашда, бу иккита алоҳида янгиликдек кўриниши мумкин. Аммо иккаласида ҳам умумий жиҳат бор: тадбиркорлар билан мулоқот учун доимий майдон яратилмоқда, Агентлик жамоасини шакллантиришда эса очиқ танлов имконияти тақдим этилмоқда.
Энг муҳими, бу имкониятлардан фойдаланиш учун аниқ манзил, жадвал ва мурожаат тартиби бор.
Тадбиркор ёки шу соҳаларда ишлайдиган танишларингиз бўлса, уларга ҳам етказиб қўйинг.
@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу аёлнинг Россиядан Ўзбекистонга кўчиб келганига 4 йил бўлибди.
Гап-сўзлари, ёндашуви, энг муҳими, ўзбекларга, ўзбек тилига муносабати эҳтиромга лойиқ.
Ўзбек бўла тўриб ўз она тилини билмайдиганларга энг яхши сабоқ...

Forwarded from platformauzb_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бизнес қонунчилигида муҳим процессуал ўзгариш — “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, хусусий секторга дахлдор ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжат Адлия вазирлиги экспертизасидан олдин Президент ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашида муҳокама қилиниши шарт бўлди.
Йиллар давомида кабинетларда, реал бозор шароитидан узилган ҳолда ёзилган ҳужжатлар қабул қилиниб, сўнг бизнесга юк бўлаётган бир пайтда бу қадам ниҳоятда зарур эди.
Янги тартиб хусусий секторга ўйин қоидалари кучга кирмасиданоқ уларга барвақт эътироз билдириш ва таклиф киритиш имконини яратади.
Механизм шунчаки қоғозда қолмаётганига биргина мисол — Кенгашнинг навбатдаги йиғилишида солиқ, муаммоли кредитлар ва гаров каби ўта таъсирчан йўналишларга оид 11 та лойиҳа кўриб чиқилди, лойиҳалар билдирилган эътирозлар сабабли қайта ишлаш учун ортга қайтариб юборилди.
Бизнесга бевосита таъсир ўтказадиган қоидалар ва чекловлар хусусий секторнинг ўзи билан маслаҳатлашган ҳолда ишлаб чиқилиши — бу соғлом иқтисодий муҳитнинг асосий шартларидан биридир.
Буни доимий ишлайдиган амалий ва самарали институтга айлантириш эса хусусий сектор манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим қадам бўлади.

❗️Педофиллар энди умрбод қамалади: Президент қонунни имзолади
Президент болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган қонунни имзолади. Ҳужжат билан бирданига 5 та кодекс ва 6 та қонунга ўзгартиришлар киритилди.
Бундан буён 14 ёшга тўлмаган болага нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларга 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод қамоқ жазоси тайинланади. Бундай оғир жиноятлар бўйича жавобгарликка тортиш муддатида чеклов бўлмайди.