⚡️ АҚШ Давлат котиби Марко Рубио тез орада Ўзбекистонга келади
Бу ҳақда Президент Администрациясининг АҚШдаги вакили Комил Алламжонов ва АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси Майкл Жеримайя ўртасидаги учрашувда маълум қилинди. Олдинда бизни геосиёсий аҳамиятга эга бўлган йирик ташриф кутиб турибди.
@platformauzb

Мадаминов Ислом Акрамович Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ислом Мадаминов 1992 йилда Фарғона шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. Фарғона политехника институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Бизнес ва бошқарув олий мактаби ҳамда Латвиянинг “ИСМА” менежмент олий мактабини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Риштон тумани ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Республикасининг Қирғиз Республикасидаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозимларида ишлаган.
Шунингдек, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида инвестиция менежери (бошқарма бошлиғи) сифатида фаолият юритган.
Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Forwarded from platformauzb_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга энг зарур ва кечиктириб бўлмас даражада эътибор берилаётган бир пайтда мана бу давлат идораси валломатининг қилган ишини нима деб аташ мумкин?!
Яқинда болаларни ҳимоя қилиш бўйича алоҳида қонун кучга кирди. Бундай видеоконтентлар ғайриқонуний ҳаракатлар натижасида жабрланган болалар тўғрисидаги, шу жумладан бундай боланинг фото- ва видеотасвирларини ўз ичига олган ахборот маҳсулоти — болалар ўртасида тарқатилиши тақиқланган ахборот маҳсулоти жумласига киради.
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳар чиқишида болаларни ҳимоялаш, уларни камситмаслик, зўравонликдан асраш бўйича куюниб ёзади. Аммо бу валломатлар нима мақсадда бундай ишларни амалга ошираётгани қизиқ.
Бир неча кун олдин Ички ишлари вазири матбуот котиби Ш.Ғиёсов ҳақида ёзгандик. Энди бу вайнер Қаҳрамон валломатлик қиляпти. Булар ўзини ким деб ўйлайди? Шунчалик ваколатлиман, деб фикр қилиш учун қанчалик журъати бўлиши керак?
Йўқ, бу видеодаги ходимлар шунчаки кечирим сўраб қутулиши керак эмас. Улар қонун олдида жавоб берсинлар!
Ушбу видеодаги болаларнинг ота-оналари шу ходимларни судга бериб, катта компенсация ундириши ҳам мумкин.

Суюлтирилган газ таъминотида бозор механизмлари босқичма-босқич жорий этилади
Ўзбекистонда суюлтирилган газ етказиб бериш соҳасида давлат монополиясидан бозор механизмларига ўтиш жараёни бошланмоқда. Президентнинг 2026 йил 12 сентябрдаги ПҚ–326-сон қарори соҳада хусусий тадбиркорлар иштирокини кенгайтириш ва рақобат муҳитини шакллантиришни назарда тутади.
Қарорга мувофиқ, 2026 йил 1 октябрдан Андижон вилоятида тажриба лойиҳаси амалга оширилиши белгиланган. Унга кўра, тадбиркорлар импорт қилган суюлтирилган газни маиший баллонларда истеъмолчиларга тўғридан тўғри, эркин нархларда етказиб бериши мумкин.
Шу билан бирга, аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш устувор вазифа сифатида белгиланган. Асосий эътибор мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш, хонадoнларни газ билан ўз вақтида ва етарли миқдорда таъминлашга қаратилади.
Янги механизмлар барча ҳудудларда бир вақтнинг ўзида жорий этилмайди. Тизимни бошқа ҳудудларга босқичма-босқич татбиқ этиш қарорда белгиланган талаблар бажарилиши ва тегишли шартлар таъминланишига боғлиқ.

Чилонзорнинг собиқ ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев —инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
@platformauzb
@platformauzb
Тошкент шаҳрида яшовчи нуроний бухоролик тадбиркорга қўнғироқ қилиб, ўзини “Президент администрацияси масъул ходими” сифатида таништирган.
Сўнгра администрация томонидан унинг фаолияти бўйича текшириш ўтказиш топшириғи берилганини айтиб қўрқитган. Шундан сўнг “аризани тинчитиш” учун 500 минг доллар сўраган.
Ҳ.Ю. тадбиркорга администрация томонидан y раҳбарлик қилаётган жамият фаолияти бўйича текшириш ўтказиш топшириғи берилганини, жамиятга ажратилган кредит маблағлари мақсадсиз сарфлангани юзасидан маълумотлар борлигини айтиб қўрқитган.
Текшириш якунида барча мол-мулкларидан маҳрум бўлиши мумкинлигини билдирган.
Тадбиркор унинг банк картасига 10 млн сўм ўтказган. Ҳ.Ю. тадбиркор билан кўришганида тезкор тадбирда ушланди.
ЖИБ Бухоро шаҳар суди ҳукми билан унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаган ҳолда 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Америкада бизнесга неча пул беришади?
Бу ерда юрганимда бир саволга жавоб изладим: оддий америкалик бизнес очмоқчи бўлса, банкдан қанча ва неча фоизга кредит олади. Жавоби мени бироз ўйлантириб қўйди, сиз билан ҳам бўлишай.
Бу ерда SBA деган давлат идораси бор, кичик бизнес агентлиги. Қизиғи шундаки, у ўзи ҳеч кимга пул бермайди. Пулни оддий банк беради, давлат эса банкка "агар бу одам қайтармаса, қарзнинг 75-85 фоизини мен тўлайман" деб кафил бўлади. Яъни давлат тадбиркор учун катта акасидек кафолатга туради, банк эса шу кафолат борлиги учун арзонроқ ва узоқроқ муддатга беради.
Энди рақамлар. Асосий дастур 7(a) дейилади, унда 5 миллион долларгача олиш мумкин, фоизи ҳозир йилига 10-13 фоиз, муддати айланма маблағ учун 10 йил, бино учун 25 йил. Бино ёки катта ускуна олмоқчи бўлсангиз, 504 деган бошқа дастур бор: 10 фоиз ўзингиз қўясиз, қолгани 25 йилга 7-8 фоиз билан. Энди бошлаётганлар учун микрокредит ҳам бор, 50 минг долларгача, 8-13 фоиз. Шу йил июлдан икки дастурни қўшиб 10 миллионгача олишга ҳам рухсат берилди.
Бизда эса Марказий банкнинг сентябрдаги маълумотига кўра, бизнес кредити ўртача 22-23 фоиз, микроқарз 28 фоиз, баъзи банкларда 40 фоизга ҳам чиқади. Албатта, доллар билан сўмни тўғридан-тўғри солиштириб бўлмайди, инфляция ҳам бошқа. Лекин менга фоиздан кўра бошқа нарса қизиқ туюлди.
Бу ерда давлат тадбиркорга бевосита пул бермайди, кимга беришни ҳам танламайди, у фақат хавфни ўз зиммасига олади. Кимга беришни банк ҳал қилади, чунки 15-25 фоизи барибир ўз бўйнида. Бизда эса тескариси: давлат имтиёзли кредит учун пул ажратади, кейин уни ким олишини рўйхат ҳал қилади, рўйхатни ким тузишини эса ҳамма билади. Натижада пул бор, лекин керак одамга етиб бормайди.
Бир нарсани айтиб қўяй, бу ерда ҳам пул осон берилмайди. Кредит тарихингиз тоза бўлиши керак, бизнес режа сўрайди, компаниянинг 20 фоиздан ортиқ улуши бор ҳар бир одам шахсан кафил бўлади. Фарқи шундаки, сиздан таниш сўралмайди, ҳужжат сўралади.
Бизда ҳам тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармалари бор, маблағ ҳам ажратилади. Балки пул тарқатиш ўрнига кафил бўлишни ўргансак, банклар ҳам бошқача гаплаша бошлар.
Бектош Хатамов

Тоғаев Ботир Нормаҳмадович Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Нишон тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.
@platformauzb
@platformauzb
Шуҳрат Курвондурдиевич Аҳмедов Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.
@platformauzb
@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳақиқатан, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида пала-партиш қуриб ташланаётган кўп қаватли уйлар бугунги замонавий шаҳарсозлик қоидаларига умуман зид.
Хусусан, янги қурилаётган кварталларга киришда пиёдалар йўлаги ҳисобга олинмаган.
Кўп қаватли уйлар катта йўллар бўйига жуда тиқиб қурилган. Машиналар қўйишга жой қолдирилмаган. Ваҳоланки, ушбу бинолар тагида дўконлар, кафелар жойлашган. Кимдир дўконга кирмоқчи бўлса, машинасини жойлаштиришнинг имкони йўқ.
Яшил ҳудудлар учун эса деярли жой қолдирилмаган. Янги Дархон массивида яшайдиган аҳоли шу йилда ёзнинг жазирамасида буни ўз таналарида ҳис қилишди. Бундай мисоллар эса истаганча топилади.
Қурувчи тадбиркор эса бир метр жой бўлса ҳам дом қуриб, соққа қилишни кўзлайди.
Назорат қилувчи органлар эса бинолар қурилиб бўлгандан кейин назоратни бошлайди.
Нима деганда ҳам Тошкентдаги янги домлар ва кварталлар яшаш учун жуда ноқулай.

Бу қишда Ўзбекистонда свет ўчмайди — Энергетика вазирлиги.
Вазирлик қишда электр таъминотида режадан ташқари узилишлар бўлмаслигини билдирган. Фақат эскирган ускуналарни алмаштириш ва тармоқларни таъмирлаш вақтида свет вақтинча ўчирилиши мумкин.

Payme мижозларини талаяпти
Мурожаатдан:
"Бугун кафе олдидаги паркинг учун нақд пулимиз йўқлиги боис Payme иловаси орқали беш минг сўм ўтказгандик. Беш минг сўм учун 50 фоиз 2.500 сўм хизмат ҳақи олиб қолди.
Майли, гап пулнинг миқдорида эмас, лекин иловада хизмат учун 50 фоиз хизмат ҳақи ундириш ҳақида ҳеч қандай огоҳлантириш чиқмади.
Демак, бундай ҳолат фақат менда кузатилмаяпти. 50 фоиз хизмат ҳақи олиши (камига огоҳлантиришсиз) - кундуз куни қароқчиликдек гап".

Болага қўл кўтарган ўқитувчи энди тўғридан-тўғри ишдан кетади.
14 октябрда ЎРҚ-1180-сон қонун билан Меҳнат кодексининг 161-моддасига янги банд қўшилди. Энди таълим муассасаси ходими болага нисбатан зўравонлик учун жавобгарликка тортилса, бу уни ишдан бўшатиш учун алоҳида асос.
Илгари ҳам бўшатиш мумкин эди, лекин айланма йўл билан: мактаб директори буни "меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол бузиш" деб расмийлаштирарди, бунинг учун эса ички тартиб қоидаларида шундай банд бўлиши керак эди. Кўп мактабда бунақа қоида бўлмаган ва натижада одам ишда қолаверган. Энди асос тўғридан-тўғри қонунда.
Лекин битта нарсани ота-оналар ҳам, директорлар ҳам билиб қўйиши керак. 161-модда бўйича бўшатиш энг нозик бўшатиш тури. Буйруқ нотўғри расмийлаштирилса, касаба уюшмаси фикри олинмаса, одам касаллик варақасида ёки таътилда бўшатилса, суд уни айбдор бўлса ҳам ишга тиклаб қўяди. Болага қўл кўтарган одам тартиб бузилгани учун синфга қайтиб келса, бу бола учун ҳам, мактаб учун ҳам иккинчи зарба. Шунинг учун бундай ишларда ҳар бир қадам ҳужжат билан бўлиши шарт.

platforma.uz
Video
Жиддий айблов!
Ҳокимликка қонунбузарликни кўрсатиш учун кимдир курьерни сўкиши керакмиди?
Brasserie Park ресторани ходими билан курьер ўртасидаги тортишув видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалгач, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳам «Мовий гумбазлар» хиёбонида пиёдалар йўлаги эгаллаб олинганини пайқаб қолибди. Қоидабузарлик аниқланиб, ноқонуний қурилма демонтаж қилинган.
Қизиғи, курьер видеони тарқатиб, воқеа жамоатчилик муҳокамасига тушмагунча ҳокимлик қаёққа қараган? 3–4 йилдан бери шу жой қонун талабларига зид эканини билмай юришганмиди? Шаҳарнинг бир чеккаси бўлса ҳам майли, қоқ маркази-ку!
Тошкентнинг марказида ҳатто бир қарич ерни кимдир ўзбошимчалик билан эгаллаб олишига ишонмайман. Агар нозик жойларда йўғон «танкаси» бўлмаса ёки кимгадир «соққаси»ни отмаса бир кун ҳам «ўзбошимчалик» қилолмайди.
Ўзи шунқа жойларни видеокузатув архивлари кўтарилса, туман ҳокимлари ва бошқа чиновниклар нечи марта кириб-чиққанини кўриш мумкин. «Черний бухгалтерия»си текширилса, кимлар неча марта «хуш келибсиз»га ўтириб кетганиям ойдинлашиб қолади.

Самарқандда беш кун давомида 16 та кўчада ҳаракат вақти вақти билан чекланади
Самарқандда 18–22 октябр кунлари шаҳарга кириш йўллари ва 16 та марказий кўчада транспорт ҳаракати вақти-вақти билан чекланади. Бунга шаҳарда ўтказиладиган йирик халқаро тадбирлар сабаб бўлмоқда.
Чекловлар 19–20 октябр кунлари бўлиб ўтадиган C5+1 форматидаги Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари учрашуви, шунингдек, 21–22 октябрь кунларига режалаштирилган болалар фаровонлигига бағишланган жаҳон саммити муносабати билан жорий этилмоқда.
Самарқанд вилояти ҳудудидан транзит ўтувчи автомобиллар учун ҳам алоҳида айланма йўллар белгиланган. Ҳайдовчилардан сафарларини олдиндан режалаштириш ва йўллардаги вақтинчалик ўзгаришларни инобатга олиш сўралмоқда.
Чекловлар 22 октябргача давом этади, бироқ кўчалар беш кун давомида узлуксиз ёпиқ бўлмайди.