platforma.uz
42.3K subscribers
7.18K photos
3.22K videos
254 files
7.48K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
platforma.uz
Video
Жиддий айблов!

Ҳокимликка қонунбузарликни кўрсатиш учун кимдир курьерни сўкиши керакмиди?

Brasserie Park ресторани ходими билан курьер ўртасидаги тортишув видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалгач, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳам «Мовий гумбазлар» хиёбонида пиёдалар йўлаги эгаллаб олинганини пайқаб қолибди. Қоидабузарлик аниқланиб, ноқонуний қурилма демонтаж қилинган.

Қизиғи, курьер видеони тарқатиб, воқеа жамоатчилик муҳокамасига тушмагунча ҳокимлик қаёққа қараган? 3–4 йилдан бери шу жой қонун талабларига зид эканини билмай юришганмиди? Шаҳарнинг бир чеккаси бўлса ҳам майли, қоқ маркази-ку!

Тошкентнинг марказида ҳатто бир қарич ерни кимдир ўзбошимчалик билан эгаллаб олишига ишонмайман. Агар нозик жойларда йўғон «танкаси» бўлмаса ёки кимгадир «соққаси»ни отмаса бир кун ҳам «ўзбошимчалик» қилолмайди.

Ўзи шунқа жойларни видеокузатув архивлари кўтарилса, туман ҳокимлари ва бошқа чиновниклар нечи марта кириб-чиққанини кўриш мумкин. «Черний бухгалтерия»си текширилса, кимлар неча марта «хуш келибсиз»га ўтириб кетганиям ойдинлашиб қолади.

@platformauzb
Самарқандда беш кун давомида 16 та кўчада ҳаракат вақти вақти билан чекланади

Самарқандда 18–22 октябр кунлари шаҳарга кириш йўллари ва 16 та марказий кўчада транспорт ҳаракати вақти-вақти билан чекланади. Бунга шаҳарда ўтказиладиган йирик халқаро тадбирлар сабаб бўлмоқда.

Чекловлар 19–20 октябр кунлари бўлиб ўтадиган C5+1 форматидаги Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари учрашуви, шунингдек, 21–22 октябрь кунларига режалаштирилган болалар фаровонлигига бағишланган жаҳон саммити муносабати билан жорий этилмоқда.

Самарқанд вилояти ҳудудидан транзит ўтувчи автомобиллар учун ҳам алоҳида айланма йўллар белгиланган. Ҳайдовчилардан сафарларини олдиндан режалаштириш ва йўллардаги вақтинчалик ўзгаришларни инобатга олиш сўралмоқда.

Чекловлар 22 октябргача давом этади, бироқ кўчалар беш кун давомида узлуксиз ёпиқ бўлмайди.

@platformauzb
"Ҳукумат уйи"нинг солиқдан қарзи боракан...

@platformauzb
🌙 2027 йилги Рамазон ойи 8 февралда бошланиши кутилмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистон мусулмонлари диний идоралари маълум қилишича, 2027 йилги муқаддас Рамазон ойи 8 февралда бошланиши кутилмоқда.

📅 Қозоғистон тақвимига кўра:
8 февраль — Рамазон ойининг бошланиши;
5–6 март — Қадр кечаси;
9 март — Рамазон ҳайити;
16–18 май — Қурбон ҳайити.

Саналар ҳозирча дастлабки ҳисоб-китобларга асосланган. Ойнинг аниқ кўринишига қараб, Рамазон бошланиши бир кунга ўзгариши мумкин. Қирғизистонда эса аниқ сана Рамазон яқинлашганда эълон қилинади.

@platformauzb
platforma.uz
Бу қишда Ўзбекистонда свет ўчмайди — Энергетика вазирлиги. Вазирлик қишда электр таъминотида режадан ташқари узилишлар бўлмаслигини билдирган. Фақат эскирган ускуналарни алмаштириш ва тармоқларни таъмирлаш вақтида свет вақтинча ўчирилиши мумкин. @platformauzb
Свет ўчмайди, деб ваъда беролмаймиз
Свет ўчмайди, деб ваъда беролмаймиз. У ўчади. Бу — техник қурилмалар билан боғлиқ жараён. Текис йўлда кетаётган машинанинг балони тешилмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди-ку, тўғрими? Электр таъминотида ҳам авариявий узилишлар бўлиши мумкин.

Сардор Исақулов, “Ҳудудий электр тармоқлари” раҳбари.

@platformauzb
АҚШ Давлат котиби Самарқанднинг тарихий аҳамиятини эътироф этди

«АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан биргаликда Самарқанддаги машҳур Регистон майдонида бўлдик,»

деб хабар берди Саида Мирзиёева АҚШ делегациясининг ташрифи ҳақида. Марко Рубио ушбу кўҳна шаҳар асрлар оша халқаро савдо маркази бўлганини ва бугун икки давлат ўртасидаги алоқалар учун янги имкониятлар очилаётганини таъкидлади, Саида Мирзиёева эса буни: "Давлат котибининг юртимизга илк ташрифи айнан Самарқандда ўтаётгани ўзига хос рамзий маънога эга", дея баҳолади.

Ушбу дипломатик сафарнинг асосий кун тартибидан "C5+1" давлатларининг хавфсизлик бўйича музокаралари, савдо алоқаларини молиялаштириш ва АҚШ билан стратегик ҳамкорлик (жумладан нодир металлар бўйича) масалалари ўрин олган.

@platformauzb
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️️️️️️️⚡️️️️️️️“Дунё савдоси тарихида Самарқанддек муҳим ўрин тутган шаҳарлар кам”, — Марко Рубио.

АҚШ Давлат котиби Самарқандда бўлиш ўзи учун шараф эканини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу ерга нафақат тарихни эслаш, балки келажакда қандай имкониятлар борлигини кўриш учун ҳам келган. @times_officialuz
O‘tgan haftada, ya’ni joriy yilning 12-16 oktyabr kunlari davomida jami 70 ta korxonaga 392 ta mahalliy ishlab chiqarilgan tovar to‘g‘risidagi sertifikat rasmiylashtirildi.

🔝 Sertifikatlar berilishi bo‘yicha yetakchi hududlar:

➡️Toshkent shahri — 151 ta
➡️Qashqadaryo viloyati — 55 ta
➡️Toshkent viloyati — 40 ta

📊 Tarmoqlar bo‘yicha birinchi uchlik:
◾️Mebel sanoati — 199 ta
◾️Qurilish materiallari sanoati — 41 ta
◾️Kimyo sanoati — 36 ta

❗️ Eslatma: Sertifikat davlat xaridlarida qator imtiyozlarni beradi, jumladan “Milliy do‘kon”da va Elektron kooperatsiya portalida (new.cooperation.uz) faqat shu sertifikat asosida tovarlar joylashtiriladi.

@platformauzb
Баъзан мингта сўз билан тушунтириб бўлмайдиган нарсани битта кадр кўрсатиб беради.

©️Picture: X, @SecRubio

@platformauzb
19 октябрь куни соат 19:05 да Қибрай туманидаги «Aksa Toshkent» иссиқлик электр станциясининг очиқ тақсимлаш қурилмасига ҳавода учиб келган шар тушиши оқибатида ҳимоя тизими ишга тушиб, станция қуввати 460 МВтдан 185 МВтгача камайди.

Натижада Юнусобод, Олмазор, Мирзо Улуғбек ва Шайхонтоҳур туманларида электр таъминотида узилиш кузатилди.

Масъуллар фуқаролардан электр станциялари, подстанциялар ва бошқа электр қурилмалари яқинида ҳавога шар учирмасликни сўради.

@platformauzb
Санжар Мирзаалиев ва Меҳринисо Пардаева Таълим ва илм-фан вазири ўринбосарлари этиб тайинланиши кутилмоқда.

@platformauzb
Депутатлар ҳам анча сиқилиб қолишган. Жойи тор. Уларни ҳам Янги Тошкентга кўчириш керакдир балки. Ҳар бир депутатга алоҳида кабинет, машинасига парковка кафолатланган бино қуриб бериш зарур. Уларга тўкис бахт учун шулар етишмаяпти.

@platformauzb
Ноябр ойининг иккинчи якшанбаси Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари куни сифатида белгиланмоқда.

Бунгача ушбу санада фақат тиббиёт ходимлари назарда тутилган эди.

@platformauzb