Халқаро ҳамкорликка юксак эътибор
Америкалик ҳамкорлар билан йўлга қўйилган мулоқотлар икки давлат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Саида Мирзиёева ўз миннатдорчилигини билдириб: «Ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлагани, Ўзбекистонга қаратаётган эътибори ва ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлиги учун Марко Рубио, унинг рафиқаси Жанетт хоним ҳамда Сержио Горга ҳам алоҳида раҳмат айтаман», деди.
@platformauzb

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мансаб сўкинишга ҳуқуқ бермайди: Қадр-қиммат ҳамма нарсадан устун!
Баъзи раҳбарлар ўз қўл остидаги ходимлар ёки тадбиркорларга бақириб, ҳақорат қилишни «иш юритиш услуби» деб билишади. Бироқ ҳеч бир лавозим инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини топташга ҳуқуқ бермайди.
Ҳақоратга учраганда нималарни билиш зарур?
• Ҳақоратга чидаш шарт эмас: Ҳеч бир инсон ёки тадбиркор раҳбарнинг асоссиз дашномлари ва ҳақоратларини жимгина эшитишга мажбур эмас.
• Қонуний ҳимоя мавжуд: Раҳбар томонидан камситилиш ёки босимга учраган тадбиркорлар ва фермерлар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун тегишли масъул органларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Мурожаат қилган шахсни таъқиб қилиш ёки унга нисбатан босим ўтказиш қатъиян ман этилади. Бундан ташқари, мурожаатчи ўз шахсий маълумотларини ошкор қилмасликни сўраши ҳам мумкин.
Қонун бузилиши тасдиқланса, сўконғич раҳбарларга нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилади ва улар лавозимларидан ҳамда кўтарилиш имкониятларидан маҳрум бўлишлари мумкин.

Forwarded from platformauzb_live
Octobank 9 ойда 266,36 млрд сўм фойда кўрди
Octobank 2026 йил январь–сентябрь ойларидаги фойдаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 57,53 фоизга ошиб, 266,36 млрд сўмни ташкил этди. 1 октябрь ҳолатига активлар йил бошидан 178,87 фоизга ўсиб, 14,62 трлн сўмга етди.
Кредит портфели 104,56 фоизга ўсиб, 832,68 млрд сўмни, хусусий капитал 1,30 трлн сўмни ташкил этди. Капитал рентабеллиги (ROE) — 27,4 фоиз, соф фоизли даромад — 439,39 млрд сўм. Мижозлар сони 3,66 млндан ошди.
Банк уй-жой хариди учун «Ипотека», автомобиллар учун «Автокредит 1.0» ва «Автокредит 2.0» дастурларини ишга туширди.
Интернет-эквайринг ҳамкорлари учун Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қабул қилиш, корпоратив мижозлар учун 16 та валютада конверсия ва халқаро тўловлар имконияти яратилди. Ҳамкорлар орқали Туркия, Хитой, Тожикистон ва бошқа мамлакатларга пул ўтказиш имкониятлари кенгайди.
Octobank Global Banking & Finance Awards 2026 доирасида Ўзбекистондаги энг яхши рақамли банк ва ғазначилик операциялари бўйича энг яхши банк деб топилди. 24–26 августда Тошкентда ўтган Silk Road Finance & Technology Forumда асосий ҳамкор сифатида қатнашиб, еттита департаменти ечимларини тақдим этди. Хитойдаги CIFIT кўргазмасида бир қатор молиялаштириш бўйича музокаралар олиб борди.
Майамидаги SIBOS 2026 кўргазмасида Ўзбекистон банклари орасида ўз стендига эга ягона иштирокчи бўлиб, 100 дан ортиқ ишбилармонлик учрашуви ўтказди. Банк рекламаси Нью-Йоркдаги Times Square экранларида ҳам намойиш этилди.
Octobank PCI DSS v4.0.1 тўлов карталари хавфсизлиги стандартига мувофиқлигини тасдиқлади ва коррупцияга қарши бошқарув бўйича ISO 37001:2025 сертификатини олди.

Бошқарув компанияси Mening uyim тизимига чораклик ҳисоботни киритмаса, аҳолидан мажбурий бадаллар ҳисобланиши тўхтатилади
Кўп квартирали уйларни бошқарувчи ташкилотлар Mening uyim тизимига чораклик ҳисоботларни киритмаса, аҳолидан уйни сақлаш учун мажбурий бадаллар ҳисобланиши тўхтатилади. Бу ҳақда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятов 13 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Ҳукумат соати»да маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бошқарув ташкилотлари квартира мулкдорларининг мажбурий бадалларини тасдиқланган йиллик иш режалари ва сметалар доирасида сарфлаши керак.
Бажарилган ишлар, даромадлар, харажатлар ва маблағлар ҳаракати ҳақидаги маълумотлар ҳар чоракда электрон Mening uyim тизимига киритилиши лозим.
Ҳужжатга кўра, бошқарув ташкилотлари ҳисоботни ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмай тақдим этиши керак. Маълумотлар киритилмаса, тизим ҳисобот тақдим этилгунига қадар кейинги ойлар учун тўловлар ҳисобланишини тўхтатади. Бу давр учун қўшимча тўлов ҳисобланмайди.

«Агар чораклик маълумот бошқариш органи томонидан киритилмаса, мажбурий бадал ва тўловнинг ҳисоб-китоби тўхтатилиб, қайта ҳисоб-китоб қилинмайди», — деди Ҳидоятов.
Ҳужжатга кўра, бошқарув ташкилотлари ҳисоботни ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмай тақдим этиши керак. Маълумотлар киритилмаса, тизим ҳисобот тақдим этилгунига қадар кейинги ойлар учун тўловлар ҳисобланишини тўхтатади. Бу давр учун қўшимча тўлов ҳисобланмайди.
@platformauzb
Telegram
QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI VAZIRLIGI
#Bu_muhim
🤴 "Mening uyim" billing tizimi — to‘lovdan shaffof nazoratgacha
💬 Tizim orqali kvartplata va kommunal to‘lovlarni amalga oshirish, ularning tarixini kuzatish hamda ko‘p qavatli uyda bajarilgan ishlar haqida ma’lumot olish mumkin.
Rasmiy sahifalarimizga…

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яна бир тарих ёзилди:
Илк бор Олимпия шаҳарчасида стол тенниси бўйича Осиё чемпионати ўтказилмоқда
Тошкентда стол тенниси бўйича 29-Осиё чемпионатининг очилиш маросими ўтказилди. Бу спорт тури бўйича илк бор бундай йирик мусобақани қабул қилинишидир. Бу Президентимизнинг спорт инфратузилмасини яратишга қаратган доимий эътибори натижасидир. Замонавий иншоотлар туфайли Ўзбекистон энди қитъа ва жаҳон миқёсидаги турнирларга ишонч билан мезбонлик қилмоқда.
Мусобақада 33 мамлакатдан 255 нафар спортчи иштирок этади. Умуман олганда, чемпионатга 450 нафарга яқин иштирокчи, 100 нафарга яқин делегация раҳбари ва 45 нафар халқаро ҳакам жалб этилган.
Яна бир тарихий аҳамияти бошқа бирорта мусобақада бунча кўп спортчи иштирок этмаган. Баҳслар 25 октябрга қадар давом этади.

Банкдан кредит олиш, омонат очиш ёки бошқа хизматлардан фойдаланишда ҳар бир мижоз банк шартномаси ва хизматлар ҳақидаги маълумотларни давлат тилида олиш ҳуқуқига эга.
Амалдаги қонунчиликка кўра (3030-сонли низомнинг 3- ва 7-бандлари), банклар шартномаларни давлат тилида тузиши ва молиявий хизматлар ҳақида давлат тилида маълумот бериши шарт. Томонларнинг келишувига кўра, шартнома бошқа тилда ҳам тузилиши мумкин.

Йўлдошев Ойбек Беҳзодович Таълим ва илм-фан вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у «PwC Uzbekistan» компаниясининг давлат сектори, инфратузилма ва ESG бўйича консалтинг амалиёти директори сифатида фаолият юритган.

Пардаева Меҳринисо Дониёровна Таълим ва илм-фан вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази бошқарма бошлиғи сифатида фаолият юритган.

Мирзалиев Санжар Маҳаматжан ўғли – Таълим ва илм-фан вазири ўринбосари лавозимига тайинланди;
Тайинловга қадар у Беларус–Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтининг ижрочи директори сифатида фаолият юритган.
@platformauzb
Тайинловга қадар у Беларус–Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтининг ижрочи директори сифатида фаолият юритган.
@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ўзбекистон маҳсулотлари Парижда ўз харидорларини топмоқда
Парижда ўтаётган SIAL Paris 2026 халқаро озиқ-овқат кўргазмасида Ўзбекистондан 70 га яқин ишлаб чиқарувчи ва экспортчи қатнашмоқда.
Қувонарлиси, корхоналаримиз кўргазмада фақат маҳсулотларини намойиш этиш билан чекланмаяпти. Хорижий харидорлардан янги буюртмалар олиниб, экспорт бўйича келишувларга ҳам эришилмоқда.
Бир пайтлар Ўзбекистон асосан хомашё экспорт қилган бўлса, ҳозир ўзимизда ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар ҳам жаҳон бозорига чиқяпти.
Энг муҳими, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга хорижда ҳам талаб бор. Бу эса экспортни янада кенгайтириш учун яхши имконият.

Сингапур Бош вазири сафарларга оддий йўловчилар каби арзон авиакомпаниялар самолётида учади.
Бу солиқ тўловчиларнинг пулини ортиқча сарфлашнинг олдини олади. Бизда эса ҳаттоки вилоят ҳокимлари ҳам чет эл сафарларига хусусий самолёт ёллаб учишади.

Президент лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга оид қонунни имзолади.
@platformauzb
@platformauzb
platforma.uz
Президент лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга оид қонунни имзолади. @platformauzb
Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбоси такомиллаштирилди
Алифбо масаласи кеча ёки бугун пайдо бўлган баҳс эмас. Қарийб ҳар сафар бу мавзу кўтарилганда жамият яна иккига бўлинар, таклифлар муҳокама қилинар, аммо якуний қарор ортга суриларди.
2023 йил 11 декабрда жадидлар меросига бағишланган халқаро конференцияда ҳам бу масала очиқ кўтарилган эди. Ўшанда алифбо борасидаги узоқ йиллик баҳсларга нуқта қўйиш вақти келгани айтилганди.
Орадан уч йилга яқин вақт ўтиб, бу масала ҳуқуқий ечимини топди. Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади.
Эътиборли томони, гап бутунлай янги алифбо ҳақида кетаётгани йўқ. Мавжуд алифбо амалиётда тўпланган тажриба ва бугунги эҳтиёжлар асосида такомиллаштирилди.
Яна бир муҳим жиҳат бор. Ўзгариш одамларга қўшимча ташвиш ва бирданига катта харажат олиб келмаслиги кераклиги ҳам ҳисобга олинган. Шу сабабли амалдаги ҳужжат, дарслик ва бошқа материалларни зудлик билан алмаштириш талаб қилинмайди. Улар ўз муддатини ўтайди ва навбатдаги янгиланишда такомиллаштирилган алифбога мослаштирилади.
Шу тариқа, йиллар давомида баҳс қилиниб келган масала яна кейинги авлод зиммасига қолдирилмади. У бўйича аниқ қарор қабул қилинди.