Forwarded from platformauzb_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек заргарлиги янги даражада: Тошкентда халқаро кўргазма старт олди
Пойтахтдаги бошланган «Jewelry Fair 2026» халқаро кўргазмаси битта муҳим ҳақиқатни кўрсатмоқда, Ўзбекистонда заргарлик оддий ҳунармандчиликдан йирик саноат ва халқаро бизнес даражасига кўтарилди. Бугун 60 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий брендлар, Италия,Ҳиндистон, Миср ҳамда Болгария каби заргарлик марказлари вакилларининг Тошкентда тўплангани ҳам соҳамизга ташқи қизиқиш қанчалик ортганини билдиради.
Бундай ўсиш ўз-ўзидан бўлгани йўқ. Сўнгги йилларда соҳага берилган имкониятлар ортидан корхоналар сони 3 баробарга, иш ўринлари 3,7 баробарга, ишлаб чиқариш эса 5,6 баробарга ошди.Энг асосий кўрсаткич — экспорт 40 баробарга сакраб, 36 миллион доллардан 1,5 миллиард долларга етди. Яъни биз энди фақат олтин хомашёсини эмас, тайёр заргарлик маҳсулотини дунёга сотяпмиз.
Кўргазмада энг яхши маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва экспортчилар тақдирланаётгани, вилоятлардаги тадбиркорлар ҳам чет эл бозорига чиқаётгани соҳада янги давр бошланганидан дарак беради.
Тошкентдаги бу галги халқаро кўргазма «ўзбек тилласи» жаҳон бозорида ўз номи ва мустаҳкам ўрнига эга бўлиб бораётганининг амалий исботидир.
@platformauzb

Очиғи, аввалига мен унча ишонмагандим. Лекин, Қурилиш вазири Шерзод Ҳидоятов ҳақиқатан ҳам жамоат транспортида юришни яхши кўраркан шекилли.
Фикримча, раҳбарларни халқ орасида, жамоат транспортида юриш тенденциясини оммалаштириш керак.
@platformauzb
Фикримча, раҳбарларни халқ орасида, жамоат транспортида юриш тенденциясини оммалаштириш керак.
@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
Харидор маҳсулотни танлади, саватга қўшди… аммо тўлашга келганда фикридан қайтдими?
Эндиликда Click ҳамкорлари ўз тўлов саҳифаларида Apple Pay орқали тўлаш имкониятини таклиф қилишлари мумкин. Харидор карта маълумотларини қўлда киритиши шарт эмас — тўловни қурилмада тасдиқлаш кифоя.
Мижоз камроқ ҳаракат қилади. Бизнес учун эса харид якунланиши эҳтимоли юқорироқ.
Биз сайтлар ва иловалар қанчалик қулай бўлиши кераклиги ҳақида кўп гапирамиз. Аммо тўлов жараёнининг ўзи кўпинча эътибордан четда қолади.
Ваҳоланки, харидор айнан шу босқичда буюртмани якунлайди.
Энди Apple Pay Click тўлов саҳифасида мавжуд. Ҳамкорлар учун бу мижозларга алоҳида техник интеграция ишлаб чиқмасдан таклиф қилиш мумкин бўлган яна бир тўлов усулидир.
Мижозларга янги тўлов усулини таклиф қилиш учун бизнес ҳар доим ҳам унинг техник ечимини мустақил ишлаб чиқиши шарт эмас.
Масалан, Apple Pay Click тўлов саҳифасида пайдо бўлиши билан ҳамкорлар тайёр тўлов ечимидан фойдаланиш имкониятига эга бўлдилар.
Харидорлар учун эса жараён оддийлигича қолди.
Реклама

Мирмансур Миршахидович Мирҳамидов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
@platformauzb
@platformauzb
Тошкент аҳолисига кечқурун деразаларни ёпиқ тутиш тавсия этилди
Махсус комиссия Тошкентда ҳаво сифати ўзгарганини маълум қилиб, аҳолининг сезгир гуруҳларига имкон қадар кечқурун ва тунда кўчага чиқмаслик, ташқарига чиқиш зарур бўлса, ниқоб тақишни тавсия этмоқда. Шунингдек, кечқурун ва тунда деразаларни ёпиқ тутиш сўралган.

Мунира Аминова Фанлар академияси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раиси этиб тайинланди.
У мазкур тайинловга қадар Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ректори лавозимида фаолият кўрсатган.
@platformauzb
У мазкур тайинловга қадар Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ректори лавозимида фаолият кўрсатган.
@platformauzb
«КАПИТАЛ СУҒУРТА» МИЖОЗЛАРГА СУҒУРТА ПУЛЛАРИНИ НЕГА ТЎЛАМАЯПТИ?
Мурожаат:
— Мажбурий автосуғурта полисини расмийлаштиришда ҳаммаси жойида: мижоз пул тўлайди, суғурта шартномаси тузилади. Аммо бахтсиз ҳодиса юз бериб, суғурта товонини олиш вақти келганда-чи?
Кўплаб мижозлар «Капитал Суғурта» томонидан мажбурий автосуғурта бўйича тўловлар амалга оширилмаётгани ёки кечиктирилаётганидан норози. Жумладан, мен ҳам. Компания операторига боғланиш ҳам узоқ вақт талабқилинади. Тўланмаётган товон ҳақида сўралса, пул йўқлиги айтилади.
Савол туғилади: мижоз суғурта учун пулни ўз вақтида тўласа-ю, суғурта компанияси ўз мажбуриятини бажармаса, бундай суғуртанинг нима кераги бор?
🚘 Йўл-транспорт ҳодисаси туфайли зарар кўрган фуқаро учун суғурта товони — шунчаки пул эмас. Бу бузилган автомобилни таъмирлаш, етказилган зарарни қоплаш ва молиявий қийинчиликдан чиқиш имкониятидир.
Агар суғурта тўловлари кечиктирилаётган бўлса, мижозлар қачонгача кутиши керак? Уларга аниқ жавоб ва тўлов муддати ким томонидан берилади?
📌 «Капитал Суғурта» раҳбариятидан қуйидаги саволларга расмий изоҳ беришни сўраймиз:
— Мажбурий автосуғурта бўйича тўловлар нега кечиктирилмоқда?
— Суғурта товонини кутаётган мижозларнинг муаммоси қачон ҳал этилади?
— Мижозлар ўзларига тегишли тўловларни қачон олишлари мумкин?
Суғурта — фақат полис сотиш эмас, балки зиммага олинган мажбуриятни бажариш ҳамдир!
Қурбонов Эркин Эгамбердиевич.

Шавкат Мирзиёев 29-30 октябрь кунлари амалий ташриф билан Туркияда бўлади.
Давлат раҳбари Анқара шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг “Турк асри: тилда, фикрда ва ишда бирлик” мавзусидаги навбатдаги саммитида иштирок этади.

Депутатларимиз 2027 йилги бюджет муҳокамасини қачон бошлайди?
Йил якунланишига 2 ой вақт қолди, аммо бюджет тақсимотидан ҳали дарак йўқ. Бу йил кимга қанчадан пул берилади, нималарга сарфланади?
Ё яна ими-жимида ўтказиб юборишмоқчими?

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув органлари, яъни, БСК, уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳамда ўз-ўзини бошқарувчилар диққатига!
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги куз-қиш мавсуми олдидан кўп қаватли уйларда ёнғин ва ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича бошқарув органларига мурожаат қилди.
Унга кўра, масъуллар дудбурон ва вентиляция каналларининг ҳолатини текшириши, уларни ўз вақтида тозалаши ҳамда аҳолига газ ва иситиш жиҳозларидан хавфсиз фойдаланиш қоидаларини тушунтириши зарур.
Вазирлик ушбу ишларга масъулият билан ёндашиш аҳоли ҳаёти ва саломатлигини асрашда муҳимлигини таъкидлади.

Ўзбекистонда сут маҳсулотлари қимматлашадими?
Ўзбекистонда сут, шоколад, пишлоқ, йогурт ва яна бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларига импорт божларини қайта тиклаш таклиф қилинди.
Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши йиғилишида 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотини божсиз импорт қилинадиган товарлар рўйхатидан чиқариш ҳамда уларга 15 фоиздан 30 фоизгача божларни қайта белгилашга қаратилган қарор лойиҳаси кўриб чиқилди.
Мазкур таклиф йиғилишда қизғин баҳсларга сабаб бўлди. Хусусан, Korzinka дўконлар тармоғи муассиси Зафар Ҳошимов ушбу ташаббусга кескин эътироз билдириб, сунъий чекловлар оддий оилалар рационига бевосита салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади.
Кенгаш аъзолари ва мутахассислар томонидан билдирилган асосли эътирозлардан сўнг, Жамоатчилик кенгаши импорт божларини қайта тиклаш бўйича тақдим этилган қарор лойиҳасини рад этди.

Роғун ГЭСда авария рўй бергани маълум бўлди
Ижтимоий тармоқларда Тожикистондаги Роғун ГЭС қурилиш ҳудудида фавқулодда ҳолат рўй бергани ва пастга сув оқиб тушаётгани акс этган видео тарқалди. Манбалар ҳодиса оқибатида камида беш киши жароҳатланганини хабар қилган.
Тожикистон ҳукумати ҳодисадан бир ҳафта ўтиб авария юзасидан маълумот берди.
Батафсил

Ёмон тенденция
Замонамизнинг "атоқли" шоири таъбири билан айтганда, "қора туш" замонларда матбуот ҳам, телевидение ҳам фақат бир кишининг кайфиятини кўтаришга хизмат қиларди. Бутун мамлакат ўша кишининг қош-қавоғига қараб нафас оларди. Ҳурматли адиблару донғи кетган қаҳрамон шоирлар ҳам буюк келажак асосчисини мадҳ этарди.
Ахборот оқими миллий манфаатлар чегарасида эмас, яқин ўтмишнинг улуғ йўлбошчисига ёқмайдиган мавзулар билан чегараланарди.
Охир-оқибат нима бўлди, дейсизми? Ўша пайтнинг энг қудратли ташкилотлари ҳам омма билиши зарур деб билган ахборотларни тарқатишда чет эл ОАВларига мурожаат қиларди. Чунки маҳаллий матбуотнинг "тиши" қоқиб олинганди.
Нуфузли фаолларимизнинг бугун чоп этилаётган саҳифа-саҳифа мақолаларида яна ўша замонларнинг оҳанги сезила бошлади.
Парадоксни қарангки, ўша даврларда ҳам айнан ҳозирги номдорларимизга катта минбар бериларди...

«Safe Road» бўйича
Ички ишлар вазирлиги расмий ахбороти
Ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг шахсга доир маълумотлари тарқалганлиги, жумладан, «AUTODOC» масъулияти чекланган жамияти томонидан ишлаб чиқилган ва операторлиги амалга ошириладиган SAFE Service (аввалги «Safe Road») платформасига алоқадор маълумотлар ошкор бўлганлиги ҳақида хабарлар эълон қилинмоқда.
Мазкур хабарларнинг ҳаққонийлигини аниқлаш, тарқатилаётган маълумотларнинг келиб чиқиш манбалари ва уларнинг тарқалиш ҳолатларини ўрганиш, шунингдек, SAFE Service платформаси ҳамда бошқа тегишли ахборот тизимлари ва электрон платформаларда шахсга доир маълумотларнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ ҳолатлар мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш юзасидан Давлат хавфсизлик хизмати ҳузуридаги «Киберхавфсизлик маркази» давлат муассасаси, Ички ишлар вазирлиги ҳамда «AUTODOC» МЧЖ масъуллари томонидан ҳамкорликда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўрганишлар якунлари бўйича аниқланган ҳолатлар, агар ахборот тасдиқланмаса, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва манбалари юзасидан қўшимча расмий ахборот тақдим этилади.

Ўзбекистонда илк бор бизнесни рўйхатга олиш тадбири ўтказилмоқда
Президент фармонига мувофиқ, жорий йилнинг 15 октябридан 30 ноябрига қадар мамлакатимизда илк бор бизнесни рўйхатга олиш тадбири ўтказилмоқда.
Унда юридик шахслар, якка тартибдаги ва оилавий тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар, деҳқон хўжаликлари ҳамда ҳунармандлар қамраб олинади.
Асосий мақсад — мамлакатдаги иқтисодий бирликлар сони, уларнинг фаолият йўналиши ва аҳоли бандлигидаги улуши бўйича аниқ маълумотлар базасини шакллантириш. Бу эса иқтисодиётнинг реал ҳолатини баҳолаш,тадбиркорликни манзилли қўллаб-қувватлаш ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича аниқ қарорлар қабул қилишга хизмат қилади.

Ўзбекистон COP31’да ўз экологик ташаббусларини тақдим этади
Туркиянинг Анталья шаҳрида ўтадиган COP31 халқаро иқлим конференциясида Ўзбекистон ҳам ўз миллий павильони билан иштирок этади. Павильон 8–20 ноябрь кунлари фаолият юритади.
Унда сув ресурсларини асраш, тоза энергия, яшил иқтисодиёт ва иқлим ўзгаришига мослашишга оид масалаларга эътибор қаратилади.
Бугун экология фақат табиатни муҳофаза қилиш масаласи эмас. Сувдан фойдаланиш, энергия ишлаб чиқариш ва иқтисодиётни ривожлантиришда ҳам экологик омилларни ҳисобга олиш муҳим.
9–20 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган COP31 конференцияси шу каби масалаларни халқаро даражада муҳокама қилиш майдони бўлади.

Микрокредитбанк АТВ томонидан 30 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди
ОАВ учун контент тайёрлаш марказида “Микрокредитбанк” АТБ Маҳаллабай ишлаш ва ҳудудий лойиҳаларни бошқариш департаменти директори ўринбосари Нодир Шодмонов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда “Долзарб тўрт ойлик” доирасида маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромад манбаларини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Қайд этилишича, сентябрь–октябрь ойларида банк томонидан жами 754 миллиард сўм кредит маблағлари йўналтирилди. Ушбу маблағлар ҳисобига 12 719 та микролойиҳа амалга оширилиб, 30 875 та янги иш ўрни яратилди. Шунингдек, маҳалла банкирлари ва ҳоким ёрдамчилари ҳамкорлигида 806 мингдан ортиқ хонадондаги 2,5 миллион нафардан зиёд аҳолининг бандлиги ва даромад манбалари ўрганилди.
Бугунги кунга қадар 11 197 нафар ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланди. Шундан 4 589 нафари доимий ишга жойлаштирилди, 6 608 нафари эса тадбиркорликка жалб қилиниб, уларга 212,1 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратилди.
Тадбиркорлар учун кредит шартлари ҳам енгиллаштирилган. Хусусан, “Маҳалла лойиҳаси” дастури бўйича кредитлар йиллик 21 фоиз ставкада, 300 миллион сўмгача ва 7 йилгача муддатга ажратилмоқда. Янги жорий этилган “Маҳаллага кўмак” кредит маҳсулоти орқали эса 21 фоиз ставкада 5 миллиард сўмгача, 7 йил муддатга кредит олиш мумкин. Ҳозирга қадар ушбу йўналишда 4 065 нафар ташаббускорга 259,1 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратилиб, 4 065 та иш ўрни яратилган.

Чегарасиз тўловлар: энди 50 дан ортиқ давлатда телефон орқали QR-тўлов қилиш мумкин
Саёҳат ёки хизмат сафари билан чет элга чиқаётган юртдошларимиз учун қулай имконият: энди BRB мобил иловаси орқали хорижда Alipay+ халқаро тизими ёрдамида QR-тўлов қилиш мумкин.
Хитой, Япония, Жанубий Корея, БАА, Сингапур, Малайзия, АҚШ ҳамда Европанинг қатор давлатларидаги (Буюк Британия, Франция, Германия, Италия, Испания ва бошқалар) дўкон, кафе ва меҳмонхоналарда смартфоннинг ўзи орқали ҳисоб-китоб қилинади.
Қандай ишлайди?
• Сиз QR-код яратасиз сотувчи уни сканерлайди;
• Сотувчи QR-код тақдим этади сиз уни сканерлаб тўлайсиз.
📞 1254
Реклама
@platformauzb
Саёҳат ёки хизмат сафари билан чет элга чиқаётган юртдошларимиз учун қулай имконият: энди BRB мобил иловаси орқали хорижда Alipay+ халқаро тизими ёрдамида QR-тўлов қилиш мумкин.
Хитой, Япония, Жанубий Корея, БАА, Сингапур, Малайзия, АҚШ ҳамда Европанинг қатор давлатларидаги (Буюк Британия, Франция, Германия, Италия, Испания ва бошқалар) дўкон, кафе ва меҳмонхоналарда смартфоннинг ўзи орқали ҳисоб-китоб қилинади.
Қандай ишлайди?
• Сиз QR-код яратасиз сотувчи уни сканерлайди;
• Сотувчи QR-код тақдим этади сиз уни сканерлаб тўлайсиз.
📞 1254
Реклама
@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ички ишлар ходимлари томонидан кўча-куйда “Қўриқчи” деган иловани фуқаролар телефонларига мажбуран ўрнаттиришмоқда. Аммо энг катта хавфнинг ўзи шу илова бўлиб чиқиши мумкин.
(ИИВ расмийлари томонидан қаттиқ тарғиб қилинган Safe Road иловаси мисолида бунинг оқибатларини бугун кўриб турибмиз).
Чунки бундай дастурларга телефондаги кўплаб функция ва маълумотларга кириш учун кенг рухсатлар берилади. Агар эртага илованинг ўзи бузиб кирилса, миллионлаб фуқароларнинг телефонларига берилган шу рухсатлар жиддий хавфга айланиши мумкин. Хавфсизликни таъминлаймиз деб, янада каттароқ хавф эшиги очиб қўйилмаяптими? Демак, ИИВга ҳам ишонч йўқ.

Чиқинди олиб кетиш хизмати сифатсиз бўлса, операторларга қандай чора кўрилади?
Маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш соҳасида хизмат сифатини ошириш учун санитар тозалаш корхоналари фаолияти баҳоланади. Натижаларга кўра, улар «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифаларга ажратилади.
Хизмат кўрсатишдаги камчиликлар, белгиланган жадвалга риоя қилмаслик ёки чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетмаслик ҳолатлари аниқланса, масъул корхоналарга нисбатан амалдаги қонунчиликда белгиланган чоралар қўлланади. Жумладан, молиявий жарималар белгиланиши мумкин.
Жиддий камчиликларга йўл қўйган корхоналар билан тузилган битимларни бекор қилиш чоралари ҳам кўрилади.
Шу билан бирга, «Тоза макон» ягона биллинг ахборот тизимида чиқинди ташувчи техникалар ҳаракатини янада аниқ назорат қилиш устида иш олиб борилмоқда. Келгусида аҳоли техника ҳаракатини мобил илова ва Телеграм-бот орқали реал вақт режимида кузатиши мумкин бўлади.