platforma.uz
41.9K subscribers
7.22K photos
3.23K videos
255 files
7.52K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Терговчи пора олаётганда ушланди
 
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратуранинг Шахсий хавфсизлик бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона шаҳар бўлими терговчиси Жиноят Кодексининг 167–моддаси билан қўзатилган жиноят иши доирасида олиб борилаётган тергов ҳаракатларини айбланувчи фойдасига ҳал қилиш, етказилган зарар миқдорини камайтириш ва унга нисбатан эълон қилинган қидирувни бекор қилиб бериш эвазига пора олганликда гумон қилиниб ушланди.

@platformauzb
Аҳоли учун пропан 15 ноябрдан 5 000 сўм қилиб белгиланди

Имзоланган ҳукумат қарорига кўра, 2026 йил 15 ноябрдан:

аҳоли учун суюлтирилган газнинг чакана сотиш нархи ҳар бир килограмм учун қўшилган қиймат солиғи билан 5 000 сўм;

“LPG-Trade” МЧЖ томонидан аҳолига суюлтирилган газни етказиб бериш хизмати учун чекланган нарх ҳар бир килограмм учун қўшилган қиймат солиғи билан 1 300 сўм этиб белгиланади.

Бугун биржада аҳоли учун пропан савдоси алоҳидалаштирган секторда ўтказилган, хўжалик сектори учун савдоларда пропан нархлари сезиларли қимматлаган.

@platformauzb
Газлашмаган ҳудуд аҳолиси учун электр энергияси меъёри оширилди

Ҳукумат қарори билан, 2026 йил 1 ноябрдан иситиш мавсумида газлашмаган ҳамда газ етиб бормаган ҳудудларда электр энергияси бўйича базавий меъёр 200 кВт.соатдан 350 кВт.соатгача оширилган.

Бу билан боғлиқ амалдаги тарифларга ўзгартиришлар киритилган.

Иситиш даври ўзгармаган.

@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
Президент китоби 1,5 млрд ӯқувчиси бор бозорга чиқди
 
30 октябрда Пекинда Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон барқарор тараққиёт ва фаровонлик йўлида” китоби хитой тилида тақдим этилди. Бу воқеани бир неча йилдан бери давом этаётган жараённинг бир қисми сифатида кўриш керак.
 
Бу жараённинг Ўзбекистондаги томонига қарайлик. Си Цзиньпиннинг камбағалликни қисқартиришга бағишланган “Қашшоқликдан халос бўлиш” китоби 2023 йилда ўзбек тилида чиқди ва унга Президент Мирзиёевнинг ўзи сўзбоши ёзди.
 
2025 йил августида Тошкентда унинг инсон ҳуқуқлари ҳақидаги китоби тақдим этилди. Шу йил июнда эса бу асарларни нашр этган “Ўзбекистон” нашриёти Пекин халқаро китоб кўргазмасида Хитойнинг махсус китоб мукофотини олди.
 
Энди Хитой ҳам худди шундай қадам қўйди: ўзбек Президентининг нутқлари Хитой Компартиясининг энг биринчи нашриёти — “Жэньмин”да чиқди.
 
Тақдимотга фахрий меҳмон сифатида Хитой Ташқи ишлар вазирлиги, ШҲТ ва “Марказий Осиё — Хитой” формати котибиятлари вакиллариям келган. Китоб дипломатияси энди икки томонлама муносабатлар доирасидан чиқиб, кўп томонлама майдонгаям кўчяпти.
 
Бундан учта хулоса чиқариш мумкин.
Биринчиси. Икки давлат бир-бирининг тажрибасини давлат раҳбарининг ўз матнлари орқали ўрганишга ўтди. Бу ҳамкорликнинг энг юқори босқичларидан бири.
 
Иккинчиси. Китобларнинг мавзулариям бир-бирига яқин: камбағалликни қисқартириш, давлат бошқаруви, инсон манфаати. Демак, икки томон бир хил саволларга жавоб излаяпти.
 
Учинчиси. Китоб — энг узоқ яшайдиган дипломатик восита. Учрашувлар ўтади, китоб эса кутубхонада қолади ва ўн йиллаб ўқилади.
 
Кейинги қадам — бу китобларнинг икки мамлакат университетларида ўрганилиши.
 
Шунда китоб дипломатияси экспертлар доирасидан чиқиб, янги авлодга етиб боради.

@platformauzb
❗️Бир машҳур фикр бор: Арзон нарса тез унутилади, сифат эса узоқ эсда қолади.

Шу тамойил асосида сиз учун Телеграмдаги ишончли, обрўли ва аниқ маълумот берадиган сифатли каналларни бир папкага йиғдик.

Банклар, таълим, иқтисодиёт, хуқуқ, сиёсат, таҳлил ва долзарб кузатувлар — ҳаммаси бир жойда.

📌 Папкани очинг ва сараланган контентни кузатинг.
👇👇👇
https://t.me/addlist/v6WWoLirQM1mNjky
https://t.me/addlist/v6WWoLirQM1mNjky

@platformauzb
Safe Road 24 иловасини ўрнатганларга шунақа СМС кела бошлабди.

Линкни босиб оча кўрманг. Бу спам. Боссангиз, картангиздаги борингиздан айриласиз!

@platformauzb
Шавкат Мирзиёев бугун Бухоро вилоятига ташриф буюради.

@platformauzb
Баҳодиржон Сидиқов билан судланаётганлар сафига Мубин Мирзаев ҳам қўшилди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ собиқ раҳбари Баҳодиржон Сидиқов ва у билан бирга жами 9 киши судланаётгани маълум бўлганди. Олий суднинг электрон платформасидаги айни суд иши бўйича янгиланган маълумотларда эса 25 нафар судланувчининг номи келтирилган.

Эътиборлиси, улар орасида солиқ қўмитаси раисининг собиқ биринчи ўринбосари Мубин Муҳидинович Мирзаев ҳам бор. Унга Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси 2-қисми “а” банди (мансаб сохтакорлиги) бўйича айблов қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил июль ойида Мубин Мирзаев бошқа жиноят иши доирасида Шайхонтоҳур туман суди ҳукми билан 8 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилинган эди. Ўша ишда у Жиноят кодексининг 168, 205 ва 208-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.

@platformauzb
Тошкентда ижтимоий соҳа объектлари ва кўп қаватли уйларга босқичма-босқич иссиқлик узатиш бошлангани айтилмоқда.

@platformauzb
Taqiqlangan-manbalar.pdf
4.4 MB
Олий суд тақиқланган интернет манбалари ва материалларнинг янгиланган рўйхатини эълон қилди

2026 йил 3 ноябрь ҳолатига кўра рўйхатга суд томонидан диний экстремизм, терроризм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган манба ва материаллар киритилган.

Уларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган.

@platformauzb
Эртадан мактабларда кузги таътил бошланади

Амалдаги тартибга кўра, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун жорий ўқув йилидаги кузги таътил 2026 йил 4 ноябрдан бошланиб 9 ноябрга қадар давом этади.

II чорак дарс машғулотлари эса 2026 йил 10 ноябрдан бошланади.

@platformauzb
Қозоғистонлик спортчи болалар оммавий заҳарланиши бўйича расмий ахборот

2026 йил 1 ноябрь куни футбол мусобақасида иштирок этиш учун Қозоғистондан мамлакатимизга келган 20 нафар бола ва уларнинг яқинлари Тошкент шаҳридаги меҳмонхонада нонушта вақтида ярим қовурилган тухум ва сосиска истеъмол қилган. Шу куннинг ўзида уларнинг 13 нафарида қайт қилиш, ич кетиш, қорин оғриғи ва тана ҳароратининг кўтарилиши каби белгилар кузатилган.

Шундан сўнг улар тез тиббий ёрдам хизмати томонидан Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказига олиб келинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 276¹³-моддаси (Санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура

@platformauzb
Алишер Атаханович Усманов Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан кетиши кутилмоқда.

@platformauzb