platforma.uz
41.9K subscribers
7.22K photos
3.23K videos
255 files
7.52K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Бизнесни рўйхатга олиш қандай тартибда ўтказилмоқда?

15 октябрдан 30 ноябрга қадар давом этадиган тадбир доирасида маълумотлар асосан юзма-юз сўров ўтказиш йўли билан йиғилмоқда.

Шу билан бирга, юридик шахслар hisobot.stat.uz, ўзини ўзи банд қилган шахслар эса census.stat.uz орқали иқтисодий саволномани мустақил тўлдириши мумкин.

Рўйхатга олиш йирик ва кичик корхоналар, якка тартибдаги тадбиркорлар, ҳунармандлар, деҳқон ва оилавий хўжаликлар ҳамда бошқа иқтисодий бирликларни қамраб олади.

Тўпланган маълумотлар фақат статистик мақсадларда ишлатилади, респондентларнинг индивидуал маълумотлари махфий сақланади.

Саволлар учун: 1851

@platformauzb
Шундай инсонлар борки, уларнинг фаолияти лавозими билан эмас, одамлар ҳаётида қолдирган ижобий изи билан қадрланади.

Саида Мирзиёева ана шундай эзгу интилишлар, янгича тафаккур ва қатъият тимсоли сифатида кўпчилик эътиборини қозонган.

Жамиятда аёллар овозининг янада баландроқ янграши, ёшлар орзуларига кенгроқ йўл очилиши, таълим, маърифат ва инсон қадри устувор бўлиши йўлидаги ташаббуслари алоҳида эътирофга лойиқ.

Бугун — Саида Мирзиёеванинг таваллуд куни!

Сизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, эзгу мақсадларингиз йўлида сўнмас куч-ғайрат ва улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Яхши ниятлар катта ўзгаришларга, эзгу ишлар эса инсонлар қалбидаги ишончга айланаверсин!

Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!

@platformauzb
🟡 Педагоглар ипотека субсидияси учун аризани my.gov.uz орқали онлайн юборишлари мумкин

🏢 Уй-жой харид қилишни режалаштираётган олий малакали ва етакчи ўқитувчилар учун қулай имконият!

💰 Ушбу тоифадаги педагоглар ипотека субсидиясини олиш учун аризани my.gov.uz орқали уйдан чиқмаган ҳолда юборишлари мумкин.

👉 Бунинг учун:

🗄  my.gov.uz портали ёки MyGov иловасига киринг.
🗄 «Педагогларга турар жой сотиб олиш учун субсидия» хизматини танланг.
🗄  Керакли маълумотларни киритиб, аризани юборинг.

@platformauzb
Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунгача бўлган муддатда мамлакатга визасиз кириш тартибини жорий этди.

@platformauzb
Пулингиз шунчаки турмасин, ҳар куни ишласин!

МКБАНКнинг “Байрамона” омонати билан маблағларингиз ҳар куни кўпайиб боради.

✅ Йиллик 18% даромад
✅ Фоизлар ҳар куни ҳисобланади
✅ Бошланғич сумма — 1 миллион сўм

Бугун жамғаринг, эртадан даромад олинг!

Омонатни энг яқин МКБАНК бўлинмаларида ёки Маврид иловасида бир неча дақиқада расмийлаштиринг.

📞 Батафсил маълумот: 1285 | mkbank.uz

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каламуш, мих ва мактаб баҳоси

Мана шу уччаласини битта қонуният боғлаб туради.

... Ҳукумат бирор кўрсаткични, дейлик, рақамни бошқариш учун ишлата бошласа, ўша кўрсаткич ишламай қолади.

Масалан, бирор вилоят ҳокимидан "100 минг иш ўрни очилди ёки очилади" деган хабарни эшитиб қоламиз. Лекин танишингиз иш тополмайди.

Мактабда ўзлаштириш 98 фоиз, лекин бола оддий матнни тушуниб ўқий олмайди.

Бунинг сабабларини Лазиз Ҳамидов тушунарли тарзда очиб берибди.

@platformauzb
Бир йил давомида энг кўп пиёда юрганларга қимматбаҳо совғалар берилиши мумкин

Лойиҳага кўра, 18 ёшдан катта фуқаролар “Экофаол фуқаро” платформасида рўйхатдан ўтиб, акцияда қатнашиши мумкин.

Совринга даъвогарлар бир йил давомида ҳар куни камида 10 минг қадам юриши керак. Республика бўйича энг кўп қадам юрган уч нафар иштирокчи ва ҳудудлардаги етакчилар тақдирланади.

@platformauzb
Лондон кўргазмасида Ўзбекистон туризмининг янги йўналишлари таништирилмоқда

Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятлари тарихий обидалар билан чекланмайди. Самарқанд, Бухоро ва Хива каби шаҳарлар билан бир қаторда мамлакатнинг табиат масканлари, миллий таомлари ва фаол дам олиш йўналишлари ҳам сайёҳлар учун алоҳида қизиқиш уйғотади.
 
Мамлакатнинг мана шундай туризм имкониятлари 3-5 ноябрь кунлари Лондонда ўтаётган «World Travel Market London 2026» халқаро кўргазмасида тақдим этилмоқда. Унда ўзбекистонлик туризм компаниялари хорижий ҳамкорлар билан янги саёҳат таклифлари ва қўшма лойиҳаларни муҳокама қилмоқда.

Кўргазма туризм соҳасидаги халқаро мулоқот учун муҳим майдонлардан бири ҳисобланади.

Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy

@platformauzb
Ҳали қурилмаган хонадон учун тўлов қилишда нималарга эътибор бериш керак?

Хабарингиз бор, қурилиш шартномаларига нисбатан 2026 йил 1 январдан бошлаб эскроу тизими жорий этилган. 2025 йил 1 июлдан эса нотариусда тасдиқланиши ва кадастр рўйхатидан ўтказилиши керак бўлади. Мана шу тизим ҳам қурилиш соҳасида фирибгарликни олдини олиш учун.

Фирибгарлик нималардан бошланиши мумкин?

Мисоллар:
➡️Эскроу тизимидан ўтказмай бир квартирани икки кишига сотиш билан. Ëки бунда бир шартномани ўтказиб, уйни яна бошқа бир харидорга талабларга риоя қилмай яширинча сотиш.

➡️ Шартнома тузаётганда алдов ишлатиш. Масалан, уйни бир ердан қуриб бераман деб бошқа ердан уй қуриб харидорга сотишга уриниш, аслида керакли хужжатлар етарли бўлмай ҳам (буни харидордан яшириб) шартномалар қилиш ва пул олиш.

➡️ Ер ажратиш қарори йўқ, лойиҳа тасдиқланмаган, лекин реклама бор, шартнома имзоланяпти ва пул олиняпти. Харидорни хабари йўқ.

➡️ Улушдорлар пулини қурилишга сарфламай, бошқа мақсадга ишлатиш. Масалан, бошқа объект қарзини ёпиш, қимматбаҳо машиналар, виллалар сотиб олиш.

Қурилиш ҳолати ҳақида ёлғон гапириш. Масалан, “70 фоиз тайёр ёки деярли битди” деб харидорни ишонтириш, аслида катлаван ҳам қуйилмаган бўлиши.

Фирибгарлик ўзи нима деган саволга жавоб: ЖК 168-моддасига кўра, фирибгарлик - яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритишдир.

Қурувчи уйни кечиктирса ёки пул қайтармаса, бу ўзича фирибгарлик эмас, фуқаролик низоси. Фирибгарлик бўлиши учун шартнома тузилаётганда алдов бўлиши керак. Бунинг учун қурувчида пулни олиш пайтидаёқ қуриш ниятининг йўқлиги ёки ҳужжатсиз эканини яширгани кўрсатилиши керак.

@platformauzb
“O‘zbekekspertiza” AJ tomonidan joriy yilning 26-30 oktabr kunlari davomida jami 85 ta korxonaga 384 ta mahalliy ishlab chiqarilgan tovar to‘g‘risidagi sertifikat rasmiylashtirildi.

🔝 Sertifikatlar berilishi bo‘yicha yetakchi hududlar:

✓ Buxoro viloyati — 59 ta
✓Toshkent viloyati — 56 ta
✓Toshkent shaxri — 52 ta

📊 Tarmoqlar bo‘yicha birinchi uchlik:
• Mebel sanoati — 144 ta
• Qurilish materiallari sanoati — 109 ta
• Sanoatning boshqa tarmoqlari — 40 ta

❗️ Eslatma: Sertifikat davlat xaridlarida qator imtiyozlarni beradi, jumladan “Milliy do‘kon”da va Elektron kooperatsiya portalida (new.cooperation.uz) faqat shu sertifikat asosida tovarlar joylashtiriladi.

@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЎзЛиДеП ташаббуси билан Фарғонада 10 мингдан ортиқ ишбилармон аёл ўз имкониятларини намойиш этди

ЎзЛиДеП хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва янги ишбилармон аёлларни кашф этишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Партия ташаббуси билан «Халқ билан бирга» умуммиллий дастури доирасида ўтказилаётган «Ишбилармон аёл — 2026» кўрик-танловининг ҳудудий-республика босқичи Фарғона вилоятида бўлиб ўтди.

Танловнинг маҳалла босқичида вилоятдаги 1017 та маҳалла қамраб олиниб, 10 156 нафарга яқин хотин-қиз иштирок этди. Ҳудудий босқичда эса тадбиркор, ҳунарманд ва фермер аёллар ўз фаолияти, ютуқлари ҳамда янги лойиҳаларини намойиш этди.

Улар орасида 70 нафардан ортиқ хотин-қизни иш билан таъминлаган, яна 30 нафардан зиёд аёлга касаначилик орқали даромад топиш имконини яратган тадбиркорлар ҳам бор.

Бундай танловлар орқали ЎзЛиДеП янги ташаббускор аёлларни кашф этмоқда, уларнинг меҳнатини рағбатлантириб, тадбиркорлик йўлидаги интилишларини қўллаб-қувватламоқда.

Тадбир якунида фаол иштирокчилар партиянинг ташаккурномалари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

@platformauzb
Бозоров Ориф Раупович Бухоро вилояти ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Садир Жапаров:

Қирғизистон "Газпром" маъқулламаса ҳеч нарса қилолмайди

— Ўзимизнинг газ системамизга ўзимиз хўжайин эмасмиз. "Газпом" хўжайин. 2013 йилда 2039 йилгача 1 долларга сотиб юборганмиз. "Қирғизгаз"нинг кераги йўқ, бизга газ керак деб сотиб юборганмиз.

Қирғизистон ҳудудидаги газ масалаларини ўзимизча ҳал қилолмаймиз. Фақат "Газпром" маъқуллагандан кейин қила оламиз...

@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
Бухорода Агробанк кўмагида дунёдаги етакчи “Curt Bauer” бренди маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда

Бухоро вилоятидаги “Камалак Шабнам Текс” корхонаси 140 йилдан ортиқ тарихга эга Германиянинг жаҳонга машҳур “Curt Bauer” бренди билан ҳамкорликда ишлаб чиқаришни кенгайтирмоқда.

Лойиҳа мато тўқиш ва бўяшдан тортиб, тайёр маҳсулотни тикиш ва қадоқлашгача бўлган тўлиқ ишлаб чиқариш занжирини қамраб олади.

📗 Умумий қиймати 15 млн евро бўлган лойиҳанинг 5,2 млн евроси Агробанк маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган.

Асосий мақсад — жаҳон брендлари билан ҳамкорликни кенгайтириш ва экспорт салоҳиятини ошириш.

Шунингдек, корхона 2026 йилда 8 млн, 2027 йилда эса 20 млн ҳажмида экспортни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Замонавий технологиялар ҳисобига йиллик мато ишлаб чиқариш қувватини 3 минг тоннадан 9 минг тоннага ошириш, уй текстили билан бирга автомобилсозлик, авиация ва тиббиёт соҳалари учун техник матолар ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Лойиҳа доирасида 400 та янги иш ўрни яратилиши, корхонадаги жами иш ўринлари сони эса 600 тага етиши кутилмоқда.

Агробанк тадбиркорлар билан бизнесни йўлга қўйишдан тортиб, жаҳон брендларини Ўзбекистонга олиб кириш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва тайёр маҳсулотларни халқаро бозорларга экспорт қилишгача бўлган барча босқичларда елкама-елка ҳамкорлик қилмоқда.


@platformauzb
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM