platforma.uz
40.8K subscribers
7.34K photos
3.28K videos
257 files
7.6K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё — ўзга дунё

Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари.

@platformauzb
platforma.uz
Қашқадарё — ўзга дунё Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари. @platformauzb
Ақлли гаплари билан ҳаммани ҳайратга соладиган янги таълим вазири Эркинжон Турдимов илк сафарини Қашқадарёдан бошлаши керак.

Республика бўйича энг кўп пахта берадиган, ҳудудида 50 дан ортиқ йирик газ-нефть корхоналари, конлари бор вилоят аҳолисининг болалари айни этни жунжиктирадиган совуқ ҳавода ялангоёқ сув кечиб мактабга боряпти, синиқ парталарда, совуқ хоналарда ўтириб таълим олаяпти.

Ғалатимасми!?

@platformauzb
platforma.uz
Қашқадарё — ўзга дунё Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари. @platformauzb
“Мазкур ҳолатдан масъул ташкилотлар хабардор. Аниқланишича, ушбу ҳудуд мавсумий сел сувлари оқиб ўтадиган табиий ўзан ҳисобланади. Шу билан бирга, болаларнинг таълим муассасасига бориш-келишида бундай хавфли вазиятларга дуч келишига йўл қўйиб бўлмайди.

Айни пайтда масъуллар томонидан ҳудуддаги вазиятни ўрганиш, болалар хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур чораларни белгилаш ҳамда муаммонинг доимий ечимини топиш юзасидан тегишли ишлар олиб борилмоқда” — Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

@platformauzb
Асакабанк бошқаруви раиси лавозимига грузиялик мутахассис Иракли Элашвили тасдиқланди.

У 2024 йил декабридан жорий йил сентябрига қадар Ipoteka bank OTP Group бошқаруви раиси ўринбосари бўлиб ишлаган, ундан аввал Hamkorbank кузатув кенгаши аъзоси бўлган. Асакабанк бошқарув раиси лавозимга жорий йил февралида очиқ танлов эълон қилган эди.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Octobank avtokreditlari — kredit summasi cheklanmagan

Rasmiy dilerdan yangi avto — boshlang‘ich badal 25% dan.
Foydalanilgan avto — boshlang‘ich badal 40% dan.
Istalgan rusumdagi yengil avtomobillar uchun.

• Yillik 24%, 60 oygacha
• Imtiyozli davr — 1 oy
• To‘lovlar — annuitet yoki differensial

Ish haqi loyihasi mijozlariga — yillik 21% dan, 31.12.2026 gacha.

Ariza: yangi avto | foydalanilgan avto
📲+998 71 202-33-33
📲@Octobank_Callcenter_bot

Muhim: Kredit olishdan oldin moliyaviy imkoniyatlaringizni va to‘lovni kechiktirish xavflarini baholang.

Reklama
@platformauzb
Forwarded from Click.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Click — 15 yil birga! ❤️

2011 yilda kichik bir moʻjiza yuz berdi. Oldinda bedor tunlar, ilk tabassumlar va qadamlar kutayotgan edi. Ha, 2011 yilda Click dunyoga keldi.

Bugun biz 15 yoshga toʻldik.

Ushbu yubiley roligimiz — birgalikda oʻtkazgan va qalbimizda bir olam shirin xotiralarni muhrlagan damlarimiz haqida.


15 yildan beri biz bilan birga ekanligingiz uchun tashakkur! ✨

📱 Rolikni YouTube'da ko'ring: https://youtu.be/cO-Y2lzdlk4
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Телефонни четдан олиб киришда импорт божи бекор бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш арафасида мобил қурилмалар учун импорт божини нолга тушириши кутилмоқда. 11 ноябрь куни Божхона қўмитасининг матбуот анжуманида айтилишича, музокараларда бошқа давлатлар билан ноллик ставка бўйича келишувга эришилган.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аэропортда iPhone’ларни расмийлаштиришга қўйилган чеклов бугундан бекор қилинди

“Бугундан яна мобил қурилмаларни бемалол олиб кириш бошланди. Шу пайтгача олиб қўйилган, демак, бир неча юзлаб мобил қурилмаларни ҳозирда қайтариш ишлари бошланди”, - деди Божхона қўмитаси Матбуот котиби Ҳусан Тангриев.


@platformauzb
Турдимов огоҳлантирган яна бир ректор ишдан олинди

Бухоро давлат университети ректори Обиджон Ҳамидов бошқа ишга ўтгани муносабати билан вазифасидан озод этилди.

О.Ҳамидов 2019 йилдан буён университетни бошқариб келаётган эди.

@platformauzb
2027 йилдан бошлаб 6 ёшли болаларни бир йиллик мажбурий мактабга тайёрлов билан қамраб олиш 100 фоизга етказилади. Бунинг учун мактабларда бепул тайёрлов гуруҳлари ташкил этилади — Президент фармони

@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
Марказий Осиё ва Хитой қурилиш соҳасида ҳамкорликни кучайтириши мумкин

Бишкекда бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Хитой” қурилиш вазирларининг иккинчи конференциясида Ўзбекистон қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятов минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 6 та аниқ таклиф билан чиқди.

1. Саноат усулида уй-жой қурилиши ва замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда технологик ҳамкорликни кенгайтириш.

2. Қурилиш нормалари ва стандартларини яқинлаштириш, илмий-тадқиқот институтлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш.

3. БИМ технологиялари, сунъий интеллект ва рақамли бошқарув тизимларини қурилиш соҳасида ривожлантириш.

4. Малакали мутахассислар тайёрлаш, қўшма таълим дастурлари ва академик алмашинувни йўлга қўйиш.

5. Замонавий шаҳарсозлик, муҳандислик инфратузилмаси ва Smart-city йўналишларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш.

6. Марказий Осиё ва Хитой сейсмик муҳандислик ассоциациясини ташкил этиш. Унинг доирасида зилзилабардош қурилиш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш, тажриба алмашиш ва мутахассислар тайёрлаш таклиф қилинди.

Конференцияда Ўзбекистоннинг соҳадаги натижалари ҳам тақдим этилди. Жумладан, сўнгги 9 йилда мамлакатда 15 мингта кўп квартирали уй фойдаланишга топширилган, 715 мингдан ортиқ хонадон яратилган.

@platformauzb
Янги Тошкент шаҳри ҳокимлиги ташкил этилади

Президентнинг 2026 йил 10 ноябрдаги ПФ–243-сон Фармони билан Янги Тошкент шаҳрида бошқарув тизими тасдиқланди.

📌 Ҳоким
Янги Тошкент шаҳри ҳокимини Президент тайинлайди ва лавозимидан озод этади. Ҳоким тегишли маъмурий-ҳудудий бирлик ташкил этилгунига қадар фаолият юритади.

📌 Ҳокимлик аппарати 14 нафар ходимдан иборат
Аппаратда ҳоким, унинг биринчи ўринбосари ва иккита ўринбосари, ёрдамчи, ахборот хизмати раҳбари (давлат тили бўйича маслаҳатчи), ташкилий-назорат гуруҳи, бош ҳисобчи, бош юрисконсульт ва девонхона ишлайди. Ўринбосарларнинг йўналишларини ҳудудни ривожлантириш режаларига қараб ҳокимнинг ўзи белгилайди.

📌 16 та давлат органининг бўлинмаси очилади (жами 30 штат)
Шаҳарда экология, статистика, иқтисодиёт ва молия, инвестициялар, таълим, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, маданият, кадастр, ёшлар ишлари, оила ва хотин-қизлар, санитария-эпидемиология бўлимлари ташкил этилади. Булардан ташқари, Президентнинг Халқ қабулхонаси, тиббиёт бирлашмаси, солиқ инспекцияси ва маҳалла фуқаролар йиғини ҳам бўлади.

📌 Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар
Бош прокуратура, ИИВ, Адлия ва ФВВ бир ой ичида шаҳарда ўз тузилмаларини ташкил этади. Бу тузилмалар шу идораларнинг амалдаги штатлари ҳисобидан тузилади.

📌 Ваколат ва молиялаштириш
• Ҳокимлик дирекцияга берилган ҳудудларда Тошкент вилояти ва туманлари органларининг ваколатидаги масалалар бўйича мустақил қарор қабул қилади.
• Ҳокимлик ва бўлинмаларни сақлаш харажатлари республика бюджетидан молиялаштирилади.
• Фармонда кўрсатилмаган бошқа идоралар шаҳарда Тошкент вилоятидаги мавжуд бўлинмалари орқали ишлашда давом этади.

📌 Бино
Ҳокимлик ва бўлинмалар вақтинча собиқ «Янги Тошкент» лойиҳа офиси биносига жойлаштирилади ва ундан текин фойдаланади.

@platformauzb
Турдимов огоҳлантирган ректорлар ўз хоҳишлари билан лавозимини тарк этмоқда

Хусусан, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори Тухтасинов Илхомжон Мадаминович лавозимидан озод этилди.

@platformauzb
Рахимов Мадамин Умарович Тошкент шаҳар таълим ва илм-фан бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ушбу тайинловга қадар Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарининг котибияти мудири лавозимида ишлаган.

PS. "Ислоҳот" деганда кўп раҳбарлар фақат кадрлар алмашинувини тушунади. Илк ишини тизимда "тозалаш"дан бошлайди.

@platformauzb
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда Иқлим интеграцияси моделини яратишни таклиф қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Анталияда ўтаётган COP31 саммитида иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича Ўзбекистоннинг натижалари ва янги ташаббусларини маълум қилди.

Хусусан, мамлакат ялпи ички маҳсулот бирлигига нисбатан парник газлари ташламаларини 35 фоизга камайтириш мақсадига муддатидан олдин эришган. Энди 2035 йилгача бу кўрсаткични 50 фоизга етказиш режалаштирилган. Шунингдек, 2030 йилга бориб электр энергияси ишлаб чиқаришда қайта тикланувчи манбалар улуши 54 фоизга етказилади.

Президент Марказий Осиёда музликларнинг эриши, сув танқислиги ва қурғоқчилик хавфи кучайиб бораётганига эътибор қаратди. Бу муаммоларни алоҳида давлатлар эмас, балки минтақавий ҳамкорлик орқали ҳал қилиш зарурлигини таъкидлади.

Шу мақсадда Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда Иқлим интеграцияси моделини ривожлантириш ва ҳамкорликни учта асосий йўналишда йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурди.

@platformauzb
Фарғона водийси вилоятларида метан заправкалар фаолиятига чекловлар қўйилгани айтилмоқда.

Аксарият заправкалар бугун тушдан кейин ёпилган.

Чекловлар ҳақида ҳозирча расман баёнот эълон қилинмади.

@platformauzb
Бир қатор ректорлар лавозимидан озод этилди

➖ Навоий давлат университети ректори;

➖ Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори Холиқов Баҳодир Алиқулович;

➖ Гулистон давлат педагогика институти ректори — Қаршибоев Жаҳонгир Ҳазратқуловичлар ўз хоҳишларига кўра лавозимидан озод этилибди.

@platformauzb