Forwarded from platformauzb_live
Ўзбекистон COP31 халқаро иқлим музокараларида миллий манфаатларни илгари сурмоқда
Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги доиравий конвенцияси Томонларининг 31-конференциясида (UNFCCC COP31) Ўзбекистон миллий музокарачилар гуруҳи фаол иштирок этмоқда.
Гуруҳнинг асосий вазифаси халқаро иқлим қарорлари лойиҳаларини таҳлил қилиш, тегишли таклифлар тайёрлаш ва уларда Ўзбекистоннинг устувор йўналишлари ҳамда эҳтиёжлари инобатга олинишини таъминлашдан иборат. Хусусан, музокараларда иқлимий молиялаштириш, инвестиция ва замонавий технологияларни жалб этиш, шунингдек, иқлим ўзгаришига нисбатан заиф тармоқларда мослашув чораларини қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Тоғли ҳудудлар гуруҳи ҳамда Денгизга чиқиш имконияти бўлмаган мамлакатлар гуруҳи доирасида ўхшаш муаммоларга дуч келаётган давлатлар билан саъй-ҳаракатларни бирлаштириб, умумий позицияни мустаҳкамламоқда. Ушбу жараён нафақат молиявий ва техник кўмак жалб этишга, балки иқлим дипломатияси соҳасида миллий кадрлар салоҳиятини оширишга ҳам хизмат қилади.
@platformauzb

Вашингтонда Ўзбекистон Президенти совға қилган миллий айвонлар ўрнатилди
АҚШ пойтахти Вашингтондаги тарихий West Potomac Park ҳудудида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Америка мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан совға қилинган анъанавий ўзбек айвонлари ўрнатилди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда инвесторлар ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун қулай имконият пайдо бўлди!
Тасаввур қилинг, инвестор Ўзбекистонда завод очмоқчи. Унга керакли маҳсулотларни эса ўзимиздаги корхоналар ҳам ишлаб чиқариши мумкин.
Лекин инвестор маҳаллий ишлаб чиқарувчини қандай топади? Ишлаб чиқарувчи ўз маҳсулотини қандай таклиф қилади?
Энди бунинг учун ягона электрон платформа мавжуд.
Инвесторлар invest.icppa.uz орқали ўз лойиҳаси ва зарур маҳсулотлар ҳақида маълумот қолдиради.
Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар эса icppa.uz платформасига маҳсулотларини жойлаштириб, инвесторларга таклиф қилиши мумкин.
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги икки томон ўртасида ҳамкорлик ўрнатишга кўмаклашади.
Бу орқали инвесторлар маҳаллий ҳамкорларни топиши, ишлаб чиқарувчилар эса янги буюртмачилар билан ҳамкорлик ўрнатиши мумкин.

Пойтахтнинг саккиз туманига янги прокурорлар тайинланди:
- Мирзо Улуғбек — Яхё Абдураҳмонов(аввал Юнусобод тумани прокурори бўлган)
- Яккасарой — Ахрор Ахунов(аввал Олмазор тумани прокурори бўлган)
- Олмазор — Абдурахим Мухиддинов(аввал Бош прокуратуранинг ёқилғи-энергетика соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармасини бошқарган)
- Яшнобод — Ойбек Шамуратов(аввал Қорақалпоғистон прокурорининг биринчи ўринбосари бўлган)
- Чилонзор — Сарвар Базаров(аввал Самарқанд вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари бўлган)
- Юнусобод — Иброхим Расулов(аввал Бухоро вилояти прокурорининг ўринбосари бўлган)
- Сергели — Сирожиддин Файзиев (аввал Қашқадарё вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари бўлган)
- Миробод — Кобилжон Ахмаджанов(аввал Наманган вилояти прокурорининг ўринбосари бўлган)

💵 Ҳар сешанба SQB Mobile иловасида валютани энг мақбул курс бўйича алмаштиринг!
Энг яхши курсни қидириб овора бўлманг ва навбатларда турманг. Биз ҳар ҳафта смартфонингизда махсус шартлар асосида онлайн конверсия қилиш имкониятини тақдим этамиз.
Валютани фойдали курсда сотиб олиш ёки сотиш учун белгиланган вақт оралиғида иловага киришингиз кифоя.
✅ SQB Mobile'да фойдали конверсияни амалга оширинг!
📲 Telegram 👥 Facebook 😎 Instagram 🎞 YouTube
Реклама

Шартлари:
▪️ Махсус курс фақат сешанба кунлари амал қилади.
▪️ Операциялар бир зумда ва навбатларсиз амалга оширилади.
▪️ Таклиф SQB Mobile иловасининг барча фойдаланувчилари учун тақдим этилади.
Валютани фойдали курсда сотиб олиш ёки сотиш учун белгиланган вақт оралиғида иловага киришингиз кифоя.
✅ SQB Mobile'да фойдали конверсияни амалга оширинг!
📲 Telegram 👥 Facebook 😎 Instagram 🎞 YouTube
Реклама
@platformauzb
Ўзбекистонда мактаб таълими 12 йиллик бўлади!
Қўшимча йил умумий ўрта таълим тизимига интеграция қилинади. Бу шуни англатадики, болалар боғчада бўлажак синфдошлари билан тайёргарлик кўришлари мумкин.
Қонунчилик палатаси тегишли қонун лойиҳасини маъқуллади.

Мурожаатга кўра, электр энергияси счётчиги нотўғри ҳисоблаяпти экан. Икки хонали хонадон 6 кунда 800 минг сўмлик электр энергияси ишлатипди.
"Ҳудудий электр тармоқлари"га қилинган мурожаатлар эътиборсиз қолдириляпти экан. Муаммо аслида бутун тизимдами?
Сиз ҳам счётчикларингизни текшириб туринг!
@platformauzb
"Ҳудудий электр тармоқлари"га қилинган мурожаатлар эътиборсиз қолдириляпти экан. Муаммо аслида бутун тизимдами?
Сиз ҳам счётчикларингизни текшириб туринг!
@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
Octobank HUMO kartangiz endi Apple Pay bilan ishlaydi! 💳
Octobank mijozlari O‘zbekistonda birinchilardan bo‘lib ushbu imkoniyatga ega bo‘lishdi. Apple Pay orqali kundalik xaridlar haqini to‘lash uchun endi xalqaro karta ochish shart emas — HUMO kartangizdan foydalanavering!
🛍Do‘konlarda — kontaktsiz terminalda iPhone yoki Apple Watch orqali to‘lang.
💻Onlayn — iPad yoki Mac orqali xaridlarni amalga oshiring.
To‘lov paytida xaridni qurilmangizda tasdiqlaysiz, kartaning haqiqiy rekvizitlari esa sotuvchiga uzatilmaydi.
📲 iPhoneda HUMO kartasini Apple Payga qo‘shish uchun iOS 27 yoki undan keyingi yangilangan ko’rinishi kerak.
Octobank HUMO kartangizni Apple Walletga qo‘shing va yangi to‘lov usulini keyingi xaridingizdayoq sinab ko‘ring!
Reklama

HUMO kartangiz yo‘qmi? Virtual kartani Octo-Mobileda, tezkor kartani esa Food Mall va Eco Bozordagi Octobank xizmat ko‘rsatish nuqtalarida yoki bank ofisida rasmiylashtirish mumkin. Plastik kartani faqat Furqat ko‘chasi, 2-uy manzilidagi bank ofisida olish imkoniyatingiz bor.
To‘lov paytida xaridni qurilmangizda tasdiqlaysiz, kartaning haqiqiy rekvizitlari esa sotuvchiga uzatilmaydi.
📲 iPhoneda HUMO kartasini Apple Payga qo‘shish uchun iOS 27 yoki undan keyingi yangilangan ko’rinishi kerak.
Octobank HUMO kartangizni Apple Walletga qo‘shing va yangi to‘lov usulini keyingi xaridingizdayoq sinab ko‘ring!
Reklama
@platformauzb
Халқ банки Uzcard карталари орқали Apple Pay’дан фойдаланиш имкониятини жорий этди
Энди Халқ банкининг Uzcard карталарини xazna мобил иловаси орқали Apple Wallet’га қўшиб, iPhone ва Apple Watch ёрдамида контактсиз тўловларни амалга ошириш мумкин.
Apple Pay’да карта рақами қурилмада ёки Apple серверларида сақланмайди ва тўловни қабул қилувчи томонга ошкор этилмайди. Ҳар бир тўлов Face ID, Touch ID ёки қурилма пароли орқали тасдиқланади.

ШОҲЛАР ОРЗУСИ
Амал тегмаганлар ичидан бўзлаб,
Мартаба завқини тотсам, дер экан.
Амалга минганлар юксакни кўзлаб,
Қадамни каттароқ отсам, дер экан.
Сардор вазирликни ҳар кун туш кўриб,
Вазир илож топса шоҳни ўлдириб,
Ярим кун бўлса ҳам тахтга ўлтириб,
Шон-шавкат ганжига ботсам, дер экан.
Шоҳ нима истайди, унга нима кам?
Улус ғавғосидан боши тўла ғам.
Тинч кулба бўлса-ю, ёвғон ичсам ҳам,
Бирор дам хотиржам ётсам, дер экан.
Эркин Воҳидов
@platformauzb
Амал тегмаганлар ичидан бўзлаб,
Мартаба завқини тотсам, дер экан.
Амалга минганлар юксакни кўзлаб,
Қадамни каттароқ отсам, дер экан.
Сардор вазирликни ҳар кун туш кўриб,
Вазир илож топса шоҳни ўлдириб,
Ярим кун бўлса ҳам тахтга ўлтириб,
Шон-шавкат ганжига ботсам, дер экан.
Шоҳ нима истайди, унга нима кам?
Улус ғавғосидан боши тўла ғам.
Тинч кулба бўлса-ю, ёвғон ичсам ҳам,
Бирор дам хотиржам ётсам, дер экан.
Эркин Воҳидов
@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿ЎзЖОКУ биносига ОТМ лар орасидаги энг катта Ўзбекистон Байроғи ўрнатилди
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети асосий биносига мамлакатимиз Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 35 йиллиги муносабати билан бош давлат рамзимиз тантанали ўрнатилди.
50×20 метр ўлчамдаги, умумий майдони 1 000 квадрат метр бўлган мазкур Байроқ Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари орасида ҳажм жиҳатдан энг каттаси ҳисобланади.
МИЛЛАТИМИЗ БАЙРОҒИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИНИНГ 35 ЙИЛЛИГИ МУБОРАК БЎЛСИН!
МИЛЛИЙ БАЙРОҒИМИЗ ҲАМИША БАЛАНД ҲИЛПИРАЙВЕРСИН!

1,5 баробар катта уй деса, ишониб кетаверманг
Бугун ҳамма ёзяпти: реновацияга тушган тошкентликларга Янги Тошкентдан 1,5 баробар катта уй берилармиш. Хабар яхшидай кўринмоқда, лекин мен буни ҳуқуқшунос сифатида учта нарсага эътибор беришни маслаҳат берардим.
1. Бу кафолат эмас.Ҳокимликнинг ўзи 50 квадрат уйга 75, 70 квадратга 105 квадрат деган мисолларни "шартли" деб айтган. Яъни ҳар бир ҳолат алоҳида кўрилади, шартлар келишилади.
2. Гап майдонми ё нархми, аниқ эмас.Gazeta.uz ёзишича, фармонда эски уй баҳосидан 1,5 баробаргача қиммат уй таклиф қилиш мумкинлиги айтилган. Мисоллар эса квадрат метр бўйича. Янги уй қимматроқ чиқса, фарқни ким тўлаши ҳозирча ёзилмаган.
3. Ҳамма жойга тегишли эмас. Қоида фақат Tashkent Invest лойиҳа қиладиган ҳудудларда ишлайди. Ҳозирча бу Жарқўрғон, А. Фитрат ва Хонободтепа маҳаллалари.
Уйингиз шу рўйхатда бўлса, мен шундай қилардим: эски уйни мустақил баҳолатардим, таклифни ёзма олардим (манзил, қават, майдон, топшириш муддати, нарх фарқи аниқ ёзилсин) ва келишувни нотариусда расмийлаштирардим.
Яна бир жойга алоҳида эътибор беринг. "Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида"ги қонунга кўра, Gazeta.uz ёзишича, уй бузилиши учун ҳуқуқ эгаларининг камида 80 фоизидан нотариал тасдиқланган ёзма розилик олиниши керак. Тасаввур қилинг: бир уйда 100 та оила яшайди, шундан 80 таси розилик берди. Қолган 20 таси нима қилади? Қонунга кўра, бундай ҳолда компенсация ва сотиб олиш масаласи келишув бўлмаса суд орқали ҳал қилинади. Уй суд қарорисиз бузилмайди, рози бўлмаганларга босим ўтказиш, масалан коммунал хизматларни ўчириб қўйиш тақиқланган. Компенсация бозор қиймати бўйича тўланади, унга ноқулайлик учун яна 12 фоиз қўшилади, вақтинча турар жой ёки ижара харажатлари қопланади.
Менимча, бу жойда муаммо бор. Конституциянинг 65-моддаси учинчи қисмида хусусий мулк дахлсиз деб ёзилган ва мулкдан суд қарорисиз маҳрум этиб бўлмайди. 47-моддада эса ҳеч ким уй-жойидан суд қарорисиз маҳрум этилиши мумкин эмаслиги алоҳида айтилган. Яъни 100 та оиладан 80 таси рози бўлгани билан қолган 20 тасининг мулки ўз-ўзидан қўлдан кетмаслиги керак. Шунинг учун қўшнилар билан олдиндан гаплашиб олинг, ўзаро келишиб, шартларни ёзма талаб қилишда қаттиқ туриб олинг: бозор қиймати, 12 фоизлик қўшимча тўлов, вақтинча турар жой, топшириш муддати. Ёлғиз қолиб, шошилиб имзо чекманг. Рози бўлмасангиз, судда ҳимояланиш ҳуқуқингиз бор.
Бектош Хатамов, ҳуқуқшунос

4 та банкка исломий банк фаолияти учун лицензия берилди
Марказий банк 18 ноябрдаги қарорлари билан “Ипак Йўли”, «ASIA ALLIANCE BANK», «Orient Finans» ва «HAYOT BANK» банкларига исломий банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар берди.
@platformauzb
Марказий банк 18 ноябрдаги қарорлари билан “Ипак Йўли”, «ASIA ALLIANCE BANK», «Orient Finans» ва «HAYOT BANK» банкларига исломий банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар берди.
@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
BRB Visa билан тўғридан-тўғри ишлаш имкониятига эга бўлди
🏦 Бизнесни Ривожлантириш Банк рақамли тўловлар соҳасининг халқаро етакчиси — Visa компаниясидан Principal мақомини, шунингдек, Principal Merchant Acquiring ва Principal E-Commerce Acquiring лицензияларини қўлга киритди.
Энди банк Visa билан боғлиқ транзаксияларни тўғридан-тўғри қайта ишлай олади. Бу БРБ бизнес-мижозларига савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларидаги ПОС-терминаллар орқали, шунингдек, интернет-дўконлар ҳамда онлайн платформаларда Visa карталари билан тўловларни қабул қилишда янада кенг имкониятлар яратади.
Натижада тадбиркорлар мижозлардан карта орқали тўловларни қабул қилишда кўпроқ каналлардан фойдалана оладилар. Бу эса бизнесда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар кўламини кенгайтиришга хизмат қилади.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 35 йиллиги муносабати билан Божхона қўмитаси Раисининг ташаббуси билан «Ғишткўприк» чегара божхона пости марказига ўрнатилган 45 метр баландликдаги устунда бугундан улкан байроғимиз ҳилпирай бошлади.
Давлатимиз раҳбарининг топшириқлари асосида тубдан қайта қурилиб, замонавий қиёфа касб этган «Ғишткўприк» чегара божхона пости мамлакатимизнинг ташқи дунёга очилувчи муҳим дарвозаларидан бири ҳисобланади.Энди бу ердан суткасига 100 минг нафаргача йўловчи, 3 мингтагача енгил автомобиль ва 400 тагача автобус ҳаракатланиши мумкин.
Айтишларича, "Ғишткўприк" чегара божхона пости келаси ойда очилиши мумкин.

Ўзбекистонда пластик идишларни қабул қилувчи махсус автоматлар ўрнатилиши мумкин
Ўзбекистон ва Туркия чиқиндиларни қайта ишлаш ҳамда экология соҳасида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишиб олди. Тегишли баёнот Анталиядаги COP31 конференцияси доирасида Чиқиндиларни бошқариш агентлиги ва Туркиянинг TİKA ташкилоти ўртасида имзоланди.
Ҳамкорлик доирасида юртимизда қуйидаги ташаббуслар йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда:
— пластик идишлар ва қадоқларни қабул қилувчи автоматлаштирилган ускуналар бўйича пилот лойиҳалар;
— органик чиқиндиларни компостлаш тизими;
— замонавий эко-технологиялар ва «Нол чиқинди» тамойилларини жорий этиш.
Ушбу лойиҳалар мамлакатда чиқиндиларни қайта ишлаш ҳажмини ошириш ва яшил иқтисодиётни ривожлантиришга хизмат қилади.