Professional ta'limda moliya
1.63K subscribers
113 photos
16 videos
61 files
166 links
Академик лицейлар ва касбий таълим ташкилотлари учун услубий қўлланмалар, янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал

Саволлар, мутахассис маслаҳати учун:
Нозим Ибрагимов
@nozimibragimov
Download Telegram
Forwarded from Edu.uz
⚡️ТЕЗКОР! МУҲИМ!!!

Украинадан қайтган талабалар ўқишини 15 мартдан эътиборан соддалашган тартибда кўчириш бошланди

Давлатимиз раҳбари раислигида 4 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириққа биноан Украинадан қайтиб ўқишини Ўзбекистонда давом эттириш истаги бўлган талабаларнинг ҳужжатлари ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан қабул қилинмоқда.

Бу жараёнда талабалар яшаш ҳудудларида ташкил этилган ишчи гуруҳларга (иловада) мурожаат қилишлари ва батафсил маълумот олишлари сўралади.

Маълумот ўрнида
, шу кунга қадар Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Ташқи ишлар вазирликларига ушбу масалада мурожаат қилган фуқароларнинг, хусусан талабаларнинг хорижий таълим муассасалари ва яшаш ҳудудлари кесимида рўйхати шакллантирилиб, ҳудудлардаги ишчи гуруҳларга юборилди.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
❗️ДИҚҚАТ, МУҲИМ!

⚡️Вакант директор лавозимлари учун очиқ мустақил танлов

🔰Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги профессионал таълим муассасалари вакант директор лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилади:

➡️ Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги Мирзаобод технология техникуми директори

➡️ Наманган муҳандислик-қурилиш институти ҳузуридаги Наманган саноат техникуми директори

➡️ Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ҳузуридаги Касби озиқ-овқат саноати техникуми директори

➡️
Наманган давлат университети ҳузуридаги Норин маиший хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми директори

➡️ Наманган давлат университети ҳузуридаги Тўрақўрғон агросаноат техникуми директори

➡️ Нарпай туман 1-сон касб-ҳунар мактаби директори

📥Ҳужжатларни топшириш 👉 https://vacancy.edu.uz/ сайти орқали амалга оширилади.

❗️Ҳужжатлар 2022 йил 26 мартга қадар (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
#Талабага_енгиллик

⚡️МУҲИМ!!!

КОНТРАКТ ТЎЛОВЛАРИ 1 АПРЕЛГА ҚАДАР УЗАЙТИРИЛДИ

🔰 Кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари, шунингдек, олий ва профессионал таълим муассасаларининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда талабалар ижтимоий шароитини яхшилаш ва бандлигини таъминлаш бўйича Республика комиссиясининг тегишли баёнига мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчилар ўқиши учун контракт миқдорини тўлашнинг сўнгги муддати 2022 йилнинг 1 апрель санаси этиб белгиланди.

➡️ Ушбу муддат қуйидагилар:

➖тўлов-контракт асосида талабаликка (магистратура, бакалавр) тавсия этилганлар;

➖тўлов-контракт асосида профессионал таълим муассасалари (техникум, коллеж)га ўқувчиликка тавсия этилганлар;

➖ табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилганлар;

➖ ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар учун амал қилади.

Бунгача ушбу муддат 1 мартга қадар узайтирилган эди.
—
🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
#тавсия #абитуриентга

⚡️Абитуриентлар ва уларнинг устозлари учун ажойиб Телеграм-бот!

🔰 Кейинги ўқув йилига қабул яқинлашгани сари фуқаролар, хусусан абитуриентлар ва уларнинг устозларини айни саволлар жуда кўп қийнайди.

🧐 Ўтган йили ўтиш бали неча бўлган?

🤔 Йўналишлар бўйича-чи?

🙄 Балим етадиган йўналишни қандай топсам бўлади?

🥴 Мен танлаган йўналишда ўзи қайси фанлардан имтиҳон бўлади?

🤩 Энди юқоридаги саволларга осон жавоб олишингиз мумкин.

❗️Хўш, нима қилиш керак?

1. Аввало, @Mandat_2022bot’га киринг;
2. Ўзингизга керакли бўлимни танланг;
3. Тўлиқ маълумотга эга бўлинг.

Танлаган соҳангизга мос йўналишлар ҳақида тўлиқ маълумот олинг. Зеро, тўғри танлов муваффақият гаровидир.

✅ Эслатма: Бот имкониятлари чексиз! @Mandat_2022bot орқали 2021/2022 ўқув йилида Давлат тест маркази томонидан ўтказилган кириш имтиҳонлари натижаларини ўзингизга қулай шаклда (баллар, йўналишлар, олийгоҳлар кесимида) олишингиз мумкин.

👉 @mandat_2022bot

❗️Ботдан фойдаланиш мутлақо бепул!

Барчага улашинг: 👉
@eduuz
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

✅ Давлат органлари, ташкилот ва муассасаларида ишлаётган нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий ОТМларини тамомлаган ёки уларда илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимча устамалар тўлаб берилади.

➡️ Устамалар миқдори билан юқоридаги жадвал орқали батафсил танишишингиз мумкин.

❗️Ёш мутахассис ушбу жадвалда келтирилган қўшимча миқдорларнинг биттасидан 30 ёшдан ошмагунга қадар фойдаланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат органларига жорий йил якунигача ортиқча харажат қилиш тақиқланди

“Бюджетлараро муносабатларни ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–208-сон, 15.04.2022 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга мувофиқ, 2022 йилда қўшилган қиймат солиғи бўйича даромадлар ошириб бажарилган қисмидан ҳудудий бюджетларга йўналтириладиган маблағларнинг 40 фоизи республика бюджетида қолдирилади.

📌 2022 йил 1 майдан давлат органлари ва ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларидан Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратмалар қилиш тўхтатилади.

☑️ 2022 йил апрель‒декабрь ойларида давлат органларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига келиб тушган маблағларнинг ҳамда жамғармадаги бўш турган пулларни банкка жойлаштириш орқали олинадиган даромадларнинг 15 фоизи республика бюджетига ўтказилади.

❗️Давлат органлари жорий йил якунигача асосий воситаларни харид қилиши ҳамда бино ва иншоотларни таъмирлаши тақиқланди (мактаблар, боғчалар, тиббиёт ва тиббий-ижтимоий муассасалари, меҳрибонлик уйлари мустасно).

➡️ Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини ҳисоблашда миноралар, кўприклар (эстакадалар), резервуарлар (ўт ўчириш иншоотлари, цистерналар), бостирмалар, шийпонлар, бетон майдонлар ва деворлар (бордюрлар) солиқ базаси сифатида кўрилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Fanlar_majmuasi-2022.pdf
9.4 MB
⚡️⚡️⚡️ Test sinovi topshiriladigan fanlar majmuasi tasdiqlandi

O‘zbekiston Respublikasi ta’lim muassasalariga o‘qishga qabul qilish bo‘yicha Davlat komissiyasining 13-son bayoni bilan 2022-2023-o‘quv yili uchun respublika oliy ta’lim muassasalarining bakalavriat ta’lim yo‘nalishlariga mos test sinovi topshiriladigan fanlar majmuasi, test topshiriqlari soni hamda baholash mezonlari tasdiqlandi.

Test sinovi topshiriladigan fanlar majmuasi, test topshiriqlari soni hamda baholash mezonlari bilan yuqoridagi pdf faylda tanishishingiz mumkin.

Davlat test markazining rasmiy sahifalari:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Test sinovi topshiriladigan fanlar bo‘yicha test topshiriqlar soni va baholash mezonlari

Davlat komissiyasining 13-son bayoni
bilan respublika oliy ta’lim muassasalarining bakalavriat ta’lim yo‘nalishlariga mos test sinovi topshiriladigan fanlar majmuasi, test topshiriqlari soni hamda baholash mezonlari tasdiqlandi. Unga ko‘ra

👉 Barcha test topshiruvchilar uchun majburiy bo‘lgan 3 ta fan bo‘yicha:

Ona tili
(o‘zbek, rus yoki qoraqalpoq tili) - 10 ta savol.
Har biri uchun 1,1 balldan.
Maksimal ball – 11 ball.

Matematika - 10 ta savol.
Har biri uchun 1,1 balldan.
Maksimal ball – 11 ball.

O‘zbekiston tarixi - 10 ta savol.
Har biri uchun 1,1 balldan.
Maksimal ball – 11 ball.

Jami to‘plash mumkin bo‘lgan ball – 33 ball.

- - -

👉 Bakalavriat ta’lim yo‘nalishiga mos bo‘lgan 2 ta fan bo‘yicha:

1-fan - 30 ta savol
.
Har biri uchun 3,1 balldan.
Maksimal ball – 93 ball.

2-fan - 30 ta savol.
Har biri uchun 2,1 balldan.
Maksimal ball – 63 ball.

Jami to‘plash mumkin bo‘lgan ball – 156 ball.

- - -

Umumiy holda, 2022-2023 o‘quv yili qabulida abituriyentlarga 5 ta fan bo‘yicha jami 90 ta test topshirig‘i beriladi. Bunda to‘plash mumkin bo‘lgan maksimal ball – 189 ballni tashkil etadi.

Ta’lim yo‘nalishlariga mos test sinovi topshiriladigan fanlar majmuasi, test topshiriqlari soni hamda baholash mezonlari bilan bu yerda tanishishingiz mumkin.

Davlat test markazining rasmiy sahifalari:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from Edu.uz
Рўйхат (pdf.io).pdf
716.6 KB
⚡️ДИҚҚАТ! МУҲИМ

📌 Техникум битирувчилари олий таълим муассасаларининг 2-босқичидан ўқишни давом эттириши мумкин бўлган ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди.

❗️Ушбу рўйхат орқали техникум битирувчилари олий таълим муассасаларининг қайси бакалавриат таълим йўналишларида ўқишни давом эттиришлари мумкинлигини билиш мумкин.

✔️ Маълумот учун, 2022/2023 ўқув йили қабулидан бошлаб техникумларда ўрта махсус профессионал таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-босқичдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
👍1
Барча мусулмон аҳлини Рамазон ҳайити билан муборакбод этаман!

Аллоҳ Рамазон ойида қилган хайрли амалларингизнинг ажрини кўпайтириб берсин, гуноҳларимизни кечирсин. Қалбингиздаги эзгу ниятларингиз ижобат бўлишини тилаб қоламан.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

✅ Солиқ тўловчининг профессионал (касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар) ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш (ўзининг, шунингдек 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун йўналтириладиган даромадлари солиққа тортилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
❗️ОТМларга қабул квоталари эълон қилинди

ОТМларга қабул квоталарини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси эълон қилинди. Қарор лойиҳасида жорий йилдан Ўзбекистонда илк марта масофавий таълим шакли учун ҳам алоҳида квоталар ажратилиши белгиланган.

Қарор лойиҳасига кўра, 2022/2023 ўқув йили учун:

● бакалаврлар тайёрлаш бўйича:

кундузги таълим шаклига — 76 728 нафар;
сиртқи таълим шаклига — 27 365 нафар;
кечки таълим шаклига — 2 575 нафар;
масофавий таълим шаклига — 3 610 нафар;

● магистрлар тайёрлаш бўйича — 11 082 нафар;

● хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича — 100 нафар квота ажратилади.

〰️〰️〰️
Шунингдек, лойиҳада магистратурада ўқийдиган хотин-қизларнинг контракт пули қай тарзда қоплаб берилиши ҳам кўрсатилган.

📄 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
АЛ_ва_Проф_таълим_иш_хақлари_2022_й_1_июндан.pdf
328 KB
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 майдаги ПФ–138-сон “Иш ҳақи миқдорини ошириш тўғрисида” Фармонига асосан академик лицейлар ва профессионал таълим муассасалари ходимларининг
2022 йил 1 июндан ойлик маошлари миқдорлари
Президент раислигида йиғилиш бошланди.

“Ҳозирги кунда тўқимачилик, кончилик, электротехника, кимё ва бошқа саноат тармоқларида, қишлоқ хўжалиги, хизматлар ва сервис, қурилиш, тадбиркорлик соҳаларида катта-катта ўзгаришлар қилаяпмиз.

Мисол учун, 2022 йилнинг ўзида 16 миллиард долларлик 9 мингдан зиёд йирик ва ўрта лойиҳалар ишга туширилиб, уларга 300 мингга яқин малакали ишчилар керак бўлади.

Камбағалликни 2 бараварга қисқартириш бўйича марраларга ҳам одамларга фақат ва фақат замонавий касблар бериш орқали эриша оламиз”, деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.

Сўнгги 3 йилда “Ишга марҳамат” мономарказлари ташкил қилиниб, одамларни касбга ўргатиш бошлангани, лекин бу тизим 5-10 фоиз ишсизларни қамраб олиши таъкидланди.

Бу йил республика бўйича 555 минг нафар ёшлар меҳнат бозорига кириб келади.

Уларни замонавий касбларга ўргатиш, муносиб иш билан таъминлаш масалалари барча даражадаги ҳокимлар, олийгоҳ ректорлари, коллеж ва техникум директорларини ҳам ўйлантириши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
👍1
Йиғилишда 330 та касб-ҳунар мактаби, 173 та коллеж ва 207 та техникуман иборат тизим самарали ишлатилмаётгани қайд этилди. Улар мавжуд қувватларининг атиги 40-50 фоизидан фойдаланмоқда.

Энергетика, Сув хўжалиги, Уй-жой коммунал вазирликларига берилган коллежлар 20 фоиз, Қурилиш, Транспорт вазирликлари коллежлари 10 фоиз қувватда ишлаяпти.

Жорий йилда коллеж ва техникумларнинг 15 мингга яқин ўқувчилари контракт пулини тўлаш имконияти йўқлиги боис, ўқишни давом эттира олмаган.

Энг муҳими – коллеж ва техникумлардаги касблар иш берувчилар талабига мос эмас. Оқибатда улар ишга олган ёшларни қайтадан ўқитишга мажбур бўлмоқда.

Ўқув дастурлари замон талабларидан анча орқада, 1 минг 350 номдаги касбий дарслик ва адабиётлар етишмайди.

Бу муаммолар ечими билан шуғулланадиган мутасадди вазирликлар тизимли ишламаётгани танқид қилинди.

Шу боис касб-ҳунар таълимини замон талабларига мослаштириш бўйича янги тизим жорий қилиниши белгиланди.
Янги тизимга кўра, 45 та коллеж Бандлик вазирлиги тизимига ўтказилиб, уларнинг ўрнида мономарказлар ташкил этилади.

Олий таълим вазирлиги барча касб-ҳунар мактаблари ва техникумларни бошқариш ва методик таъминлашга масъул бўлади.

Вазирликда алоҳида вазир ўринбосари лавозими жорий этилиб, департамент ташкил қилинди. Бу лавозимга етарли тажрибага эга бўлган, Бухоро шаҳар мономарказ раҳбари Садоқат Сиддиқова тайинланди.

“Бугунги кунда олий таълим тизимидаги катта ислоҳотлар ўз натижасини беришни бошлади. Жорий йилда 36 та олийгоҳга академик ва молиявий мустақиллик берилди.

Энди профессионал таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш – олий таълим вазири, унинг ўринбосарлари, ректорларнинг энг устувор вазифаси бўлиши керак. Бу жуда муҳим вазифа, тизимли иш ташкил этилмаса, одамлар рози бўлмайди”, деди Президент.

Бунинг учун Профессионал таълимни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 50 млрд сўм йўналтирилади.

Вилоят, туман ва шаҳарларда Касб-ҳунар таълими кенгашлари ташкил этилади.
Авваламбор, профессионал таълимни янги ёндашувлар асосида ташкил этиш шарт, деди Президент ва бу ишларни қандай ташкил этишни Ангрен шаҳри мисолида кўрсатиб берди.

Ангренда жорий йилда меҳнат бозорига 3 800 нафар ёшлар кириб келади, шаҳардаги 535 та корхонада ишчи касблар бўйича 1 915 та бўш иш ўринлари мавжуд, инвестиция лойиҳалари ҳисобига жорий йилда яна 2 мингдан ортиқ ўрта бўғин мутахассисларига эҳтиёж пайдо бўлади.

Янги тизим орқали 6 минг нафар аҳоли касбий таълим билан қамраб олинади ва манзилли ишга жойлаштирилади.

Ёшларни касбга йўналтиришга масъул бўлган психологлар иши умуман сезилмаётгани қайд этилди.

Шу боис Халқ таълими вазирлигига:
- ўз тизимидаги психологларни қайта ўқитиш ва талабга жавоб бермайдиганларини алмаштириш;

- 7-11-синф ўқувчиларини индивидуал ёндашув асосида касбий диагностикадан ўтказиш ва тавсияларини кенгашларга тақдим этиш топширилди.

Шу билан бирга вазирлик олдига Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ташхис маркази фаолиятини трансформация қилиш вазифаси қўйилди.
Ҳозирда республика бўйича 57 та профессионал таълим муассасасида Германия тажрибаси асосида иш жойида ўқитишнинг дуал таълим шакли йўлга қўйилган.

Мактабгача таълим тизимида бу ўз натижасини бергани таъкидланди – педагогика коллежи ўқувчилари 2 кун назарий билимларни коллежда олади, қолган 4 кун эса боғчаларда амалиёт ўтайди ва ишлаб, ойлик олади.

Вилоят ҳокимлари Олий таълим вазирлиги
билан биргаликда ушбу ижобий тажрибани касб-ҳунар мактаблари ва техникумларда йўлга қўйиш топширилди.

Эндиликда:

- дуал таълимни жорий этиш учун касб-ҳунар мактабларининг бўш майдонларида корхоналарнинг ишлаб чиқариш цехлари ташкил этилади. Бунда, ўқувчилар ушбу корхонада ишлаб, ойлик олади;

- корхонадаги устозларга асосий иш ҳақидан ташқари, Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан қўшимча устама тўланади.
👍1