Интернетда “Севишиб оила қурган яхшими ёки совчилик орқали яхшими?” мазмунида баҳслар тез-тез учраб туради.
Ҳар икки томон ҳам ўзининг фикрларини билдиради. Қизиғи, ҳар иккала томоннинг аргументларида жон бор. Демак, ҳақиқат ҳам оралиқда бўлиши керак.
Бугун Х(собиқ твиттер)да “статистикага кўра севишганлар кўпроқ ажрашади” деган твитга кўзим тушдим.
Ҳарчанд изламайин бундай статистикани топа олмадим. Маълум бўлдики, бу интернетда кенг тарқалган афсоналардан бири экан.
Айнан шу мавзуга доир тадқиқотлар бор. Бироқ ҳеч қайсиси бирида “у яхши бу яхши”лиги бўйича тош босмайди.
Ҳозиргача оила психологиясидаги тадқиқотлар якдил хулосага келган.
Никоҳнинг муваффақиятли бўлишида севгининг ҳам совчиликнинг ҳам ўзи етарли эмас.
Бир-бирига ишонч; мулоқот қила олиш; низоларни ҳал қилиш қобилияти; сексуал мослик; фарзанд, пул, карьера ва яшаш жойи ҳақида қарашларнинг мослиги; характер ва қадриятлар; оилавий чегараларни белгилай олиш; иқтисодий барқарорлик; никоҳга икки томоннинг ҳам эркин розилиги.
Қисқаси, очиқчасига гаплашиб олиш керак. Тортинмасдан, уялмасдан ҳаммасини келишиб олиш даркор. Мослик даражаси муваффақиятли никоҳни белгилаб беради.
@psixobloguz

💯31🔥11👍6🤔4
Дўстлар, инстаграмда контент юритмоқчиман. Қўллаб-қувватлайсизлар деган умиддаман! Ҳозиргина CapCut'да монтаж қилиб, илк синов видеоимни чиқардим. Лайк, подписка ва улашиш эслариздан чиқмасин!
https://www.instagram.com/reel/DcniPbaNp7v/?igsi=MTZiYjlrMnVwamlhbw==

👍31🔥8💯4
«ПсихоБлог»
Конспирология жамиятни емирмоқда. Ота-оналар боласини эмлатмаяпти.
Болангизни эмлатинглар. Унинг соғлиғи учун бу муҳим!
👍17🔥6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вакцина зарар дегувчиларга доктор Хаус жавоби
🔥13👍2
«Вакцина аутизмга сабаб бўлади» дейишади. Унда бир савол бор-да…
Ўзбекистонда йилига қарийб 900 минг бола туғилади. Фараз қилайлик, уларнинг 800 мингга яқини эмланади.
Агар конспирологларнинг даъвоси рост бўлса — яъни вакцина аутизмни келтириб чиқарса — эмланган болаларда аутизм эмланмаган болаларга қараганда сезиларли даражада кўпроқ учраши керак.
Яъни катта миқдордаги болаларни кузатсак, шундай манзара кўриниши керак:
вакцина → эмланиш → аутизм хавфининг ошиши.
Аммо илмий тадқиқотлар бундай натижани кўрсатмаяпти.
Масалан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (WHO) вакцина ва аутизм бўйича ўнлаб тадқиқотларни таҳлил қилган. Хулоса: вакциналар аутизмни келтириб чиқариши ҳақида ишончли далил йўқ.
Данияда эса 1 миллиондан ортиқ бола иштирокидаги катта тадқиқотда ҳам вакцина таъсири билан аутизм ўртасида боғлиқлик аниқланмаган.
Шу ерда яна бир муҳим мантиқий хато бор.
«Вакцинация кўпайди ва аутизм ҳам кўпайди → демак, вакцина аутизмни келтириб чиқаряпти»
деган хулоса — корреляцияни сабабият деб қабул қилиш.
Иккита ҳодиса бир вақтда кўпайиши улардан бири иккинчисига сабаб эканини англатмайди.
Агар вакцина аутизмнинг сабаби бўлса, бу таъсир миллиардлаб эмланган болалар орасида ўтказилган тадқиқотларда жуда аниқ кўриниши керак эди.
Илм эса даъвони эмас, даъводан келиб чиқадиган прогнозларни текширади.
Ва ҳозирги далиллар вакцина → аутизм сабабий боғлиқлигини қўллаб-қувватламайди.

👍7🔥7💯3
Дўстлар, педофилия билан "Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик" бир тушунча эмас. Педофилия психик бузилиш. Жинсий зўравонлик эса жиноят.
@psixobloguz
@psixobloguz
💯25👍8🤔2
Ўлим жазоси болаларни ҳимоя қиладими?
Инстаграмда шу ҳақида ўз фикрларим билан бўлишдим. Ҳиссиётга берилмасдан совуқ мия билан ўйланглар. Ўлим жазоси муаммога ечим бўла олмайди. Қайтанга муаммони кучайтиради.
https://www.instagram.com/reel/DdyF0bru9a2/?stkn=MWVieGpscGtqbzVrdQ==

🔥10💯6👎3🤔1
«ПсихоБлог»
Ўлим жазоси болаларни ҳимоя қиладими? Инстаграмда шу ҳақида ўз фикрларим билан бўлишдим. Ҳиссиётга берилмасдан совуқ мия билан ўйланглар. Ўлим жазоси муаммога ечим бўла олмайди. Қайтанга муаммони кучайтиради. https://www.instagram.com/reel/DdyF0bru9a2…
Элдар Асанов оға ҳам яхши пост ёздилар. Ўлим жазосини қўллаш бу вахшийлик. Қўллаш керак деятганлар мудҳиш индивидлар. Яхшиямки, бу масалаларда уларнинг иштироки йўқ. Асанов айтганидек, “чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин, бу каби масалаларни юристлар ҳал қилсин, уларга бошқа компетент мутахассислар — тарихчилар, антропологлар, психологлар, жамиятшунослар ёрдам берсин”.
https://t.me/AsanovEldar/6463
https://t.me/AsanovEldar/6463
Telegram
Асанов формати
Бир маълумот келтираман, ҳуқуқ соҳасида ўқиганлардан бошқаларга янгилик бўлса керак деб ўйлайман. Бундан 21 йил олдин ўзбек тилида ўлим жазоси ҳақида каттакон ва жуда яхши китоб чиққан. Ўшанда 1-курс талабаси эдим, квартирадошим ўша пайтдаги Тошкент давлат…
👍11💯4👎2🔥1
“Устоз ва мураббийлар” куни билан шу соҳада меҳнат қилиб юрган барчани табриклайман!
Мен ҳам шу ўринда барча устозларимни байрам билан табриклайман.

🔥28👍17
Файласуф Ҳуршид Йўлдошевнинг айтишича, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан «1000KITOB» лойиҳаси доирасида таржима этилиб, нашр қилиниши керак бўлган, эволюция таълимотига оид энг сара иккита китоб чоп этилиши тўхтатилибди.
https://t.me/khurshidyuldosh/267
Бутун ривожланган мамлакатлар эволюцион таълимотни ўрганиб, уни реал ҳаётга татбиқ этаётган бир пайтда бизда бу китоблар нашр этилиши шунчаки тўхтатилган. Тушуняпсизми? Қайсидир бир радикалга шу китоблар ёқмаган кўринади. Раҳбарият ҳам чоп этмаслик таклифига дарров рози бўлган.
Зиёлилар бирлашиб петиция йиғиши керак, деб ҳисоблайман. Ўзбекистон ижтимоий дунёвий давлат. Бу конституцияда белгилаб қўйилган.

G‘oyalar va soyalar
Evolutsiya senzuraga uchradimi?
Mana shu ikki kitobni o‘qiganimga ancha bo‘ldi. Ikkalasi ham biologiya bo‘yicha yozilgan sara ilmiy-ommabop kitoblardan sanaladi. Har ikkalasi Oxford universiteti nashriyotida chop qilingan.
Shu ikkala kitob “1000Kitob”…

🔥16👍4👎2
Тиббиёт талабасининг 6 йиллик ўқиган китоблари ва конспектлари экан. Мен ҳам бакалавр ва магистрда ўқиганларимни шунақа қилиб расмга тушсам бўларкан😄
@psixobloguz
@psixobloguz
👍43🔥13🤔1
Стрессларга, депрессияларга тўла бу ҳаётда 20 йил давомида бизга қувонч ва завқ бағишлаган Леонел Месси ўз фаолиятини терма жамоасида якунлади.
Қирол учун қалқонларни кўтарамиз🫡
Қирол учун қалқонларни кўтарамиз🫡
🔥45👎8👍4
Vicarious embarrassment
ёки испанча уят
Психология фанида vicarious embarassment деган илмий атама мавжуд. Интернет оламида бу Spain shame – испанча уят деган тушунчага мос келади. Яъниким бошқа бировнинг қилган ишлари учун сиз қаттиқ уят ҳиссини туясиз.
Айтилишича, испанларнинг сериалларида фаҳш, ҳиёнат шунақанги кўп учраганки, шу сериалларни кўрган инглизлар уялишни бошлашган. Тушунча шундан келиб чиққан экан.
Мен ҳам яқинда шу испанча уят ҳиссини туйдим. Яқинда «Санъат ва маданиятни ривожлантириш» агентлиги томонидан энг машҳур блогер Mr. Beast юртимизга келди.
Самарқандга борганида блогер билан суратга тушиш учун минглаб одамлар тўпланибди. Бир-бирини туртган, итарган, йиқилган, сўккан… хуллас уялдим.
Ҳар гал машҳур инсон билан шундай бўлади. Муаммонинг илдизи аҳолининг эмоционал интеллекти пастлигида бўлса керак. Ҳиссиётларни жиловлай олиш кўникмаси йўқ. Албатта, муаммо фақат бунда ҳам эмас. Ташкилотчиларда ҳам айб катта.
Хуллас бундай тадбирларда аҳолининг ЭИси билан бирга ташкилий маданиятни ҳам ривожлантириш лозим. Йўқса бутун дунёга фақат шарманда бўламиз.

💯28🔥4🤔3
Ана бугун байрам🥳 🥳
@tirilishuz нашриёти менга Фёдор Достоевскийнинг «Ўсмир» романини совға қилиб юборибди. Эътиборингиз учун катта раҳмат!
Шу муносабат билан бир гап. Психологияни ўрганаётган талабаларимга Достоевскийни албатта ўқиш кераклигини доим айтиб келаман. Чунки у бадиий адабиётга, аввало, инсон руҳиятини ичкаридан тасвирлаш усулини олиб кирган ёзувчидир.
Унинг қаҳрамонларидаги онг ости кечинмалари, ички зиддиятлар, гуноҳ ва виждон азоби жуда нозик кўрсатилган. Бежиз Ницше уни «мендан бирор нарса ўргатган ягона психолог» деб атамаган. Фрейд эса унинг ижодини таҳлил қилиб, махсус мақола* ҳам ёзган.
Қисқаси, психологияни фақат илмий адабиётлар орқали эмас, психологизм кучли бўлган бадиий асарларни ўқиш орқали ҳам ўрганиш лозим.

(Фрейднинг «Достоевский ва отақотиллик» мақоласи назарда тутилган)
Қисқаси, психологияни фақат илмий адабиётлар орқали эмас, психологизм кучли бўлган бадиий асарларни ўқиш орқали ҳам ўрганиш лозим.
@psixobloguz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥17👍9
Уй — ҳар бир инсоннинг энг асосий эҳтиёжларидан бири. Негаки, бошпанангиз, қайтиб борадиган ўз маконингиз борлигини билишнинг ўзиёқ кўнгилга хотиржамлик ва илиқлик бағишлайди.
Психолог Абраҳам Маслоунинг эҳтиёжлар иерархияси назариясида ҳам инсоннинг асосий эҳтиёжлари, жумладан, хавфсизлик ва барқарорликка бўлган эҳтиёжи муҳим ўрин тутади. Бу эҳтиёжларнинг қондирилиши инсоннинг ўз салоҳиятини рўёбга чиқаришига замин яратади. Айниқса, илмий-ижодий фаолият билан шуғулланувчи киши учун хотиржам яшаб, фикрини жамлай оладиган маконнинг аҳамияти катта.
Лекин ўз уйингиз бўлмаса-чи? Келажак ҳақидаги ўйларга доим ноаниқлик ва хавотир соя солиб турса-чи? Ижарада яшаш, уй эгасининг қош-қовоғига қараш, яшаб турган жойингизни ўз истагингизча жиҳозлай олмаслик, кўчиш вақти келганда эса «Энди қаерга бораман?» деган савол билан бош қотириш — буларнинг бари одамни руҳан толиқтиради. Бундай шароитда бор кучингизни илмга, ижодга бағишлаш ҳам осон кечмайди.
Худди шу ҳолат мени олти йил давомида эзиб келди. Кўнглинг тусаган иш — илм билан хотиржам шуғуллана олмаслик, ўзингдаги бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқара олмасликдан ҳам аянчлироқ ҳис бормикин бу дунёда?
Лекин «Интилганга толе ёр», дейишади-ку. Минг бир қийинчиликдан сўнг, ниҳоят, Тошкентдан ўз уйимни олишга муваффақ бўлдим!
Бу осон кечмади. Янги қурилаётган уй учун бошланғич тўловни тўлаб, бир йил кутдим. Аммо уй битмади. Бунинг устига, қурувчи тўлаган пулимни қайтаришни ҳам пайсалга солди. Қанчадан-қанча асаббузарлик, кутиш ва сарсонгарчилик…
Шунча ташвишдан кейин, ниҳоят, ёруғ кунлар ҳам етиб келди. Энди менинг ҳам ўз уйим, қайтиб борадиган ўз маконим бор:)
Хуллас, шунақа гаплар, азизлар. Бу йил оғир кечган бўлса-да, уни ҳаётимдаги омадли йиллардан бири деб бемалол айта оламан:)

3🔥52👍12🤔1💯1
"Farida Afro‘z"
Дилимни оғритди дилимдагилар,
Туну кун номлари тилимдагилар,
Офтобим шамолим селимдагилар,
Туну кун номлари тилимдагилар,
Офтобим шамолим селимдагилар,
Алам – бу кучли ва барқарор психологик ҳолат. Шу ҳолат назаримда шоира Фарида Афрўзнинг шеърида ўз бадиий ифодасини топган.
Шоира инсонлар қолдирган алам изи ва кечириш йўлидаги ички курашини тасвирлайди.
Эътибор беринг, муаллиф «уларни жазолагин» демаяпти. «Менга адолат бергин» ҳам демаяпти. У ўзининг ички ҳолатини ўзгартириш учун куч сўраяпти.
Шеърнинг энг таъсирли қисми шу ери бўлса керак.

Жонимга жазодир, жонимдагилар,
Кўзимнинг қароғи, қонимдагилар,
Эй, воҳ, бегонадир ёнимдагилар,

🔥9🤔2👍1