«ПсихоБлог»
3.07K subscribers
171 photos
76 videos
32 files
464 links
Садриддин Шамс блоги

Биргаликда инсонлар руҳиятини ўрганамиз

Консультация учун: @psixokonsul
Мурожаат учун: @broalterego
Download Telegram
Мифологияларга, фолбинларга, сеҳр-жоду каби сафсаталарга ишониш қанчалик зарарли эканлигига яққол мисол. Беайб инсон азобли ўлим топди шуни деб.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Талабаларимга "Диққат етишмовчилиги синдроми" мавзусида мустақил таълим учун видеоролик тайёрлаб келиш топшириғини бергандим. Кутганимдан ҳам аъло даражада тайёрлаб келишибди.

Видеороликда ТМС институти талабалари

@psixobloguz
Сизларга айтсам, бугун ажойиб фильм томоша қилдим! Илк сониданоқ ёқтириб қолдим. Мазза қилиб кулдим ҳам. Доктор Хаус сериалидан кейин кўрган энг яхши сериал деса ҳам бўлади.

Психологияга қизиқувчилар учун айни муддао фильм. Фильмда онасининг гиперопекаси туфайли маниакал-депрессия ривожланган бемор ҳақида гап боради.

Хуллас тавсия қиламан.

Кинога ҳавола👇
https://doramy.club/41246-v-psixiatricheskoe-otdelenie-tozhe-prixodit-utro.html

@psixobloguz
Ўрдакча синдроми

Психологияда "Ўрдакча синдроми" деб айтилувчи когнитив бузилиш тури мавжуд. Бунда одамлар энг биринчи бўлиб кўрган объектларини энг зўри деб ҳисоблашади. Масалан, бирор қўшиқнинг ковери чиқса, "оригинали барибир бошқача" дейсиз-ку. Ёки илк бор ҳарид қилган машинангиз, биринчи марта еб ёқтирган таомингизни кўпроқ яхши кўрасиз.

"Ўрдакча синдроми" дейилиши эса бекорга эмас. Гап шундаки, ўрдак полапонлари тухумдан чиққанда яқин бир соат ичида илк кўрган объектини онаси деб ҳисоблай бошлайди ва унинг ортидан эргашишади. Агар илк дақиқаларда бирор бир одам бўлса, унда шу объектни онаси деб ҳисоблай бошлашади. Бундай ҳодисани импринтинг деб аташади.

Когнитив бузилишлар инсонларга оқилона қарорлар қабул қилишларига халақит қилади. Ёмон томони, буни ўзингиз сезмайсиз.

@psixobloguz
Book.uz китоб дўкони каминага китоб совға қилиб жўнатибдилар. Китоб мундарижасини кўрдим. Қизиқарли китобга ўхшаяпти. Китоб озарбайжонлик ёзувчи ва психолог қаламига мансуб. Соҳамга алоқадор китобларни ўқишни ёқтираман. Бу китобни ҳам албатта ўқийман.

Ўзбекистонда китобхонлик тарғиботида book.uz салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда деб айта оламан. Айниқса, сўнгги йилларда улар нашр этган китобларнинг сифати ва хилма хиллиги ортиб бориши кишини қувонтиради.

Китоб учун book.uz жамоасига алоҳида ташаккур!

@bookuzbekistan
Ва ниҳоят…

Ахийри kun.uz сайти соҳта психологларни фош этувчи видеоролик чиқарибди.

Лекин 20:20 дақиқасида журналист ҳақиқий соҳа мутахассислари қолиб, диний соҳа кишисидан фикр олгани жуда ҳам аянчли. Чунки бу киши фикрича, психогенетика таҳмин, фаразлардан иборат экан. Аммо бу жуда хато фикр.

https://youtu.be/MaN9UOM-bp0

@psixobloguz
Нега ўз овозимиз хунук эшитилади?

Овозингизни диктофонда эшитгач, ўзингизга жуда ҳам хунукдек туюлади. Тўғрими? Кўплар шундан шикоят қилади. Хатто сиз ҳам бир марта бўлсада, шикоят қилгансиз. Бошқалар "Жиннимасин, овозинг яхшику" деган. Аслида эса бу янглишиш. Ҳақиқий овозимизни ўзимиз эмас, ўзгалар эшитишади. Улар эса шу овозимизга ўрганиб қолишган. Шу учун уларга бу хунукдек туюлмайди.

Оғзингиздан чиқаётган товушлар ўзингизга маъқул туюладию, лекин диктофонда эшитгач, номаъқул туюлишига сабаб овозингиз эмас балки қулоқларингиз бу асл овозингизга ўрганмаганлигидир.

Чунки, гапирганимизда томоғимиз титрайди, вибрация беради. Ана шулар қулоқ пардасига таъсир қилиб товуш ўзгаришига олиб келади.

Бу муаммодан қутилиш учун овозингизни кўпроқ диктофонда ёзиб олиб эшитинг. Шунда овозингиз хунукдек туюлмайди

@psixobloguz
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоялаш куни.

Ушбу халқаро куннинг мақсади одамларни Ер юзидаги болалар дуч келиши мумкин бўлган муаммоларга эътиборини қаратишдир.

1. Агар сиз ота-она бўлсангиз, болангизга нисбатан ижтимоий масъулиятингиз қай аҳволда?
2. Болангизни тўлақонли шахс бўлиб камол топишида нималар қилмоқдасиз?
3. Ҳар кун болангизга вақт ажратасизми?
4. Болангиз сифатли таълим олаяптими?
5. Китоб ўқийсизми?
6. Болангизга китоб совға қиласизми?
7. Охирги совға қилган китобингиз қайси?
8. "Кичкина Шахзода"ни ўқиганмисиз?
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вой асалчаеее. Мана соғлом эгоизм:)
Forwarded from «ПсихоБлог»
Болалик дамларимизни эсга олиш барчамизга хосдир. Аммо болаликни хадеб эслаш, уни қумсаш, апатия ҳолатидан далолат бўлиб бугунимиз билан яшашга ҳалақит қилади. Модомики, болалик носталгияси кўп вақтни олаётган экан унда нега бу пайдо бўлаётгани ҳақида жиддий ўйлаб кўриш лозим.

Қандай сабаблар туфайли болалигимизни соғинамиз?

Бунга энг биринчи мисол сифатида айтиш мумкинки, болалик ташвишсиз давр. Мустақил ва катта ҳаёт эса инсоннинг ўз-ўзидан масъулиятни талаб қиладиган давридир. Шу сабаб баъзи бир истак ва хатти-ҳаракатларимизда ўзимизга ишонч етишмаслиги мумкин. Бу эса дискомфортни келтириб чиқаради.

Ота-оналаримиз мустақил ҳаётнинг турли қийинчиликларига тайёрлаганда ҳам барибир бу билимларимизда бўшлиқлар бўлаверади. Баъзи бир ҳаётий дарсларни инсон ўз шахсий тажрибаси орқали ўрганишига тўғри келади. Ана шу сабабдан инсон ташвиши бўлмаган болалик даврига қайтгиси келиб қолади.

Бошқа сабаблар ҳам бўлиши мумкин.

Масалан, катта бўлганимиз сари инсонлар билан муносабатлар қийинлашиб боради. Болаликдаги дўстлик жуда ҳам содда тарзда қурилар эди. Эслаб кўринг, бирор ўғил ёки қиз бола билан танишиб иноқлашиш нисбатан осонроқ эди. Болалигимизда ижтимоий-иқтисодий яна қандайдир фарқларга умуман эътибор қаратавермасдик. Ҳозир эса ким биландир муносабат қуриш дўстлашиш учун жуда кўплаб критерияларимиз бор.

Яна бир мисол бу шуки, катта ҳаётдан кутувларимиз реалликка мос келмаслиги. Масалан, "мустақил бўлганимда уни қивораман, буни қивораман" деб ўйлаган бўлишмиз лекин бугунги кундаги маошимиз бунга қодир бўлмаганини кўриб ҳафсаламиз пир бўлиши сабабли ҳам ёшликка қайтгимиз келиши мумкин.

Ёки бўлмасам, болаликда етарлича бола бўлолмаганлик туфайли ҳам инсон болалигига қайтгиси келади. Бу нарса кўпинча ота-онаси қаттиққўл бўлган ва қандайдир факторлар сабаб эртароқ катта бўлишга мажбур бўлган инсонларда учрайдиган ҳолат.

Болаликни соғиниш ёмон эмас. Аммо муттасил бўлаверса, руҳий ҳолатингиз ҳақида ўйлаб кўришингиз, психологга мурожаат қилишингиз лозим.

@psixobloguz
Forwarded from Şaxnoza Xolmaxamatova (Shaxnoza Baxtiyorovna)
Узоқ ва қизғин тортишувлар, мунозаралар ва муҳокамалардан сўнг психологик ёрдам кўрсатишни тартибга солишга қаратилган “Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Жойларда ўтказилаётган учрашув ва мулоқотларда 2 ёки 3 ойлик шубҳали курсларни тамомлаган шахслар ўзларини “психолог” деб таништириб, одамларнинг қимматли вақти ва маблағини “ўғирлаётганлиги”, бу масалани қонун билан тартибга солиш заруратига оид масала тез-тез кўтарилиб турганди.

Кўп миллионли аудиторияни ўзида жамлаётган ижтимоий тармоқларни ҳам кузатдик: ҳақиқатдан ҳам, 5-6 та рисолани варақлаб чиқиб, одамларнинг ишончига кириб, уларнинг руҳий, маънавий дунёсига дахл қилаётган “психолог”лар кўпайганини кўриб турибмиз.

Бу мавзуда илгари ҳам ўз фикримни билдиргандим: психологлар фаолиятига оид қонунчиликни такомиллаштириш шарт ва зарур.

Қонунчилик палатасидаги бир гуруҳ ҳамкасбларимиз билан ҳамкорликда масалани чуқурроқ ўргандик, мутахассислар, экспертлар билан қайта-қайта учрашиб, муҳокамалар ўтказдик.

Бир неча ойлик муттасил изланишлардан сўнг Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда “Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқдик ва тез орада лойиҳани Палатага киритишни режалаштирмоқдамиз.

Демоқчи бўлганим, ҳозирча илк ва муҳим қадам қўйилди, психологлар фаолиятига оид ҳуқуқий асос яратилади. Қонун лойиҳасида акс эттирилаётган нормалар ва уларнинг мазмун-мақсадига кейинроқ тўхталиб ўтаман.

@Shaxnoza_Xolmaxamatova
Сунъий интеллект Усмон Азимнинг шеъри асосида қўшиқ яратди. Фақат ўзга тилли одам ўзбекча гапиргандек бўлиб қолган. Лекин барибир даҳшат.

Эшитиб кўринг
Гунунг-Лесер миллий паркида олимлар илк марта орангутан маймун тури шифобахш гиёх билан ўзини даволаганига гувоҳ бўлишибди.

Манбаа
https://www.nature.com/articles/s41598-024-58988-7

@psixobloguz
Шу кунларда ўқиган энг қизиқарли иқтибосларни сизлар билан улашишга аҳд қилдим:)

Аёл қанчалар гўзал бўлса, у шунчалар ақлли ҳам бўлиши даркор. Чунки у фақатгина ўз ақли ёрдамида гўзаллик унга олиб келувчи зарарларга қарши тура олиши мумкин.

Жан Жак Руссо

Эркаклар ақлли аёлга эмас, чиройли аёлга уйланишни маъқул кўрадилар. Чунки, биринчиси, улар дилида ҳасад уйғотади, иккинчиси - ҳавас. Ҳавас билан бир умр яшаш мумкин, ҳасад билан-чи? Aсло!

Виктор Aлимасов

...Aксарият йигитлар сал бўлса-да, фикрлай оладиган қизлардан ўлимдан қўрққандай қўрқишади... шу боис чиндан ҳам ақлли бўлган аёллар фикр доираларини яхшилаб яширганлари тузук...

Рей Бредбери


@psixobloguz
Ўйлайманки, каналимда Ерни текис ҳисобловчилар мавжуд эмас. Лекин минг афсуски, ёшлар орасида Ерни текис деб ишонувчилар борган сари ортмоқда.

Хуллас шу видеони кўринглар. Ерни текис дейдиганларга ташлаб беринглар.

https://youtu.be/Mg8Npm7Pym0?si=iqNY-PFHefJIbgUH
Экзистенциал кризис

Психологияда ҳаётнинг маъносизлигини ҳис қилиш билан тавсифланувчи ички зиддият ҳолатига экзистенциал кризис дейилади. Бу тур кризис безовталик ва стресс билан биргаликда кечади. Кўпинча инсоннинг кундалик ҳаётида нормал фаолиятига тўсқинлик қилиб, бора-бора депрессияга олиб бориши ҳам мумкин.

Экзистенциал кризиси билан боғлиқ турли хил жиҳатлари баъзида эмоционал, когнитив ва хулқ-атвор компонентларига ажратилади.

Эмоционал компонентларга:

– ҳиссий оғриқ;
– безовталик;
– умидсизлик;
– ночорлик;
– айбдорлик;
– ёлғизлик.
Когнитив компонентларга:

– маъносизлик;
– шахсий қадриятларнинг йўқотилиши;
– ўз ўлими ҳақида фикр юритиш.
Хулқ-атвор компонентларига:

– қарамликлар;
– антисоциаллик;
– компулсив хулқ-атвор.


Экзистенциал кризисга учраган кишилар кўпинча бирламчи эҳтиёжлари қондирилган мамлакатларда учрайди. Ўзбекистон шароитида аксарият инсонлар бирламчи эҳтиёжларини қондириш билан машғул. Шу учун ҳам ҳаёт маъносига қизиқувчи инсонлар топилавермайди.

Экзистенциал кризисга учраган инсонларга логотерапия қўлланади. Бу терапия кишига ҳаётда маъно топиб беришда ёрдамлашишга қаратилган.

@psixobloguz
Мени қийновчи экзистенциал саволлар:

– Ердан ташқарида ҳаёт борми?
– Инсондан ҳам ақллироқ мавжудотлар коинотда мавжудми?
– Оламнинг чегараси қаергача?
– Ўлимдан кейин бизни нима кутади?
– Инсоният Ердан бошқа сайёрага кўчиб кета оладими?
– Мен бу дунёда ўзимдан нима қолдира оламан?