«ПсихоБлог»
3.07K subscribers
171 photos
76 videos
32 files
464 links
Садриддин Шамс блоги

Биргаликда инсонлар руҳиятини ўрганамиз

Консультация учун: @psixokonsul
Мурожаат учун: @broalterego
Download Telegram
«ПсихоБлог»
Мушук ёки ит боқасизми?
Хуллас, уй ҳайвонлари энг яхши молиявий маслаҳатчилар ва мотиваторлар экан. Яъни сиз уй ҳайвони боқсангиз, улар сизни чиқимларингиз ҳақида ўйлашга мажбур қилар экан. Шундай хулосага тадқиқотчилар келишибди.

Энди сўз юқоридаги сўровномага "Ҳа" деб жавоб берганларга: сиз нима деб ўйлайсиз, уй ҳайвони боқишни бошлагач, молия билан боғлиқ хулқ-атворингизда ўзгариш сезганмисиз?

@psixobloguz
Кун.уз айтишича, африкадаги "катта мерос"га ишониб, ватандош опамиз 90 минг долларга чув тушибди. Тасаввур қилаяпсизми? 90 МИНГ ДОЛЛАР!!! Сўмда ҳисобласак, 1 млрд 143 млн сўм дегани.

Фирибгарлар опамизни нигериялик бир миллиардернинг узоқ қариндоши эканлигига ишонтиришган. 3 млрд доллар меросни номига ўтказиш учун 90 минг доллар хизмат ҳаққи сўрашган. Опа эса пулни бериш учун ховлисини ҳам сотибди. ИИВга кўра, Халқаро фирибгарликнинг 70 фоизи аниқланмас экан.

Энг аянчлиси нима, биласизми? Ҳар йили юзлаб одамларимиз мана шунақа африкалик фирибгарлар тўрига тушишмоқда. Бу фирибгарлар Европа ёки АҚШ одамларини нишонга олишмайди. Чунки у ердаги одамлар аҳмоқ эмас-да. Мантиқий фикрлаши кучли. Фактчекинг қила олади.

Кеча подкастда айнан танқидий фикрлаш, фактчекинг қила олиш бугунги кун одами учун қанчалик муҳимлиги ҳақида гапиргандик. XXI асрда бундай кўникмалар жуда муҳим.

Инстаграмда африкаликлар ўзбекчалаб қандайдир табриклар йўллашганини кўриб қоламан. Бугунги хабарни кўриб, демак, улар бекорга ўзбекчани ўрганишмаяпти. Одамларимизни лох қилиб, чўнтагини қуритиш учун ҳам ўрганишяпти.

@psixobloguz
rodzher_r_hok_40_issledovanij_ko.epub
1.7 MB
«Психологияни ларзага солган 40 тадқиқот». Китоб рус тилида.

Ушбу китобни ўқиш учун ReadEra дастурини юклаб олинг

@psixobloguz
Ювал Ноа Харарининг китобида қизиқ тадқиқот ҳақида ўқиб қолдим. Лекин ўзбекчага таржима қилишга эриндим. Рус ва инглиз тилини билувчилар учун айни муддао:

В числе самых заметных работ по исследованию пациентов с разделенным мозгом – работа профессора Роджера Уолкотта Сперри, получившего в 1981 году Нобелевскую премию по физиологии или медицине за свои революционные открытия, и его ученика профессора Майкла С. Газза-ниги. Одним из исследуемых был мальчик-подросток. Когда его спросили, кем он хочет стать, когда вырастет, мальчик ответил: инженером-конструктором. Этот ответ исходил из его левого полушария, ведающего логическим мышлением и одновременно речью. Но у мальчика и в правом полушарии имелся активный речевой центр, который не мог управлять устной речью, но мог составлять слова, используя кубики скрэббла.

Исследователям было интересно узнать, что скажет правое полушарие. Они рассыпали по столу кубики скрэббла и написали на листке бумаги: «Чем бы ты хотел заниматься, когда вырастешь?» Листок положили слева от мальчика, на самом краю его левого поля зрения. Информация от левого глаза поступает в правое полушарие. Поскольку правое полушарие не могло управлять устной речью, мальчик промолчал. Но его левая рука быстро собрала в ряд кубики, из которых сложилось слово: «автогонки». Жутковато.


Хомо деус

Инглизчаси комментда


@psixobloguz
Психология йўналишини (камида магистратурани) тамомлаган, дарс бериш тажрибасига эга ўқитувчилар ишга таклиф этилади. Объективкангизни қуйидаги профилга жўнатинг👇

@alteregobro
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Собиқ футболчи Девид Бекхемнинг рафиқаси оддий ишчи оиласида ўсганлигини айтмоқда. Бекхем эса ундан тўғрисини айтишни сўрамоқда.

– Отанг сени мактабга қандай машинада олиб борар эди?
– 80 йилларда отамнинг Ролс-ройси бор эди.
– Раҳмат.


Шу жойида "Матфей эффекти"ни эслаш жоиз:
https://t.me/psixobloguz/843

@psixobloguz
Боя бир маълумот ўқиб қолдим: Туғма кўзи ожиз бўлиб туғилган инсонлар шизофрения билан оғримас экан.

Шу маълумотни текшириш асносида YouTube платформасида доктор Роберт Сапольскининг рус тилидаги "Инсон хулқ-атвори биологияси" тўғрисида маърузаларини топиб олдим. Кимгадир қизиқ бўлар деб дархол улашяпман.

https://youtu.be/ik9t96SMtB0?si=BctnJHGpIyIYVALH

@psixobloguz
Фарзандларни қучоқлаш

Мактабда ишлаганимда ота-оналар мажлиси қилгандим. Ўшанда қип-қизил бўлиб, аёллар келишганди. Бизда доим шу: оталарни вақти йўқ боласи учун. Хуллас, ўша оналарни ўзига ўсмир ёшидаги болалар хулқ-атворида маълум бир ўзгаришлар кузатилишини, бу нормал ҳолат эканлигини тушунтирувчи маъруза қилдим.

Маъруза сўнггида айни ўсмирлик ёшида бола кўпроқ меҳрга ташна бўлишини, кўпроқ ота-она боласини қучоқлаши, уни шартсиз яхши кўришини айтиши кераклигини айтдим. Ўтирганларнинг ҳаммаси сўлоқмондек болани эркалаш ғалати эмасми дейишса бўладими?

Гапни жуда узоқдан бошладим. Айтмоқчи бўлганим, бугун фарзандларни қучоқлашнинг глобал куни ҳисобланади. Ушбу кун ҳар июль ойининг учинчи ҳафтасига тўғри келади. Мазкур сана 15 июлга тўғри келди.

Қучоқлаш бу меҳр-муҳаббат ва қўллаб-қувватловни изҳор этишнинг жисмоний шаклидир. Кайфиятни яхшилайди, стресслардан фориғлаштиради.

Энди ота-оналар диққатига, фарзандингизни кунига неча марта қучоқлаб, унга яхши кўришингизни айтасиз?

@psixobloguz
Нега юқори интеллектуал инсонлар ўз муҳаббатларини топишлари қийин? Бунга тўртта сабабни кўриб чиқамиз:

1. Юқори даражадаги интеллектуал одамлар бўлажак жуфтидан юқори стандартлар ва кутувларга эга бўлиши мумкин. Қишлоқча айтганда, планкани тепага қўйишади. Кўп талаблари бўлади. Бу эса уларга мос инсонни топишни қийинлаштиради.

2. Улар муносабатларда доимий анализга ва танқидий ёндашишга мойил бўлишади. Бу ҳам яқин муносабатларни ўрнатишга тўсиқ яратиши мумкин.

3. Уларнинг умумий қизиқишлари жуда ҳам хусусийлашган бўлиб, потенциал жуфт доирасини торайтириши мумкин.

4. Улар ёлғизликни афзал кўришади ёки шахсий муносабатларни ривожлантириш зарарига ўз устида ишлашлари мумкин.

Аммо бир нарсани ёдда тутиш керак, ҳар бир ҳолат индивидуалдир. Ҳамма юқори интеллектуал салоҳиятли инсонлар шунақа деб айтиш нотўғри.

@psixobloguz
​​Замонавий жамиятда ёш қизларнинг ҳолати олдингидан анча яхши томонга ўзгарган. Бирор бир мутахассисликка эга бўлиш қизлар учун фойдалидир. Устига-устак эндиликда қизлар ишлаб пул ҳам топа бошлашди, тор доирадаги оила даврасидан чиққач, ҳаёт улар учун бой ва қизиқарли бўла бошлади.

Ёзувчи Балзакнинг ёш қаҳрамони ота-онаси топган одамга турмушга чиқишдан бошқа иложи йўқ эди, чунки қизда ўзига жуфт учратиши мумкин бўлган жойнинг ўзи йўқ эди-да; бизнинг давримизда ёш қизлар меҳнат фаолиятида кўпгина эркаклар билан алоқада бўлишига тўғри келмоқда, мана шу биргаликдаги меҳнат уларни яхшироқ таниб олишга имкон бераяпти.

Илгари замонда байрам муҳитида учрашган куёв ўзини ҳеч қандай тарзда ошкор қилмас эди. Завод, лаборатория ёки шифохонадаги кундалик ҳаёт, шубҳасиз, эркакларнинг ютуқ ва камчиликларини очиб беради. Қолаверса, ўзини ўзи таъминлайдиган қиз зарурат туфайли эмас, балки эркин танлов асосида турмушга чиқади. Касб уни ҳимоялайди, унинг маслаҳатгўйи бўлиб хизмат қилади.

Ҳамма нарсани синчковлик билан ўйлаб, шундай хулосага келдимки, касбий манфаатлари ўзига бегона бўлмаган эркакни турмуш ўртоғи сифатида танлаган қиз келажакдаги бахтига ишончли пойдевор қўяди.

Дунёда ҳамма нарса: муҳаббат, маънавий қизиқишлар, ғалаба ва мағлубиятлар – бир сўз билан айтганда, амаллар ва ҳис-туйғулар умумий бўлган никоҳдан гўзалроқ нарса йўқ.

Андре Моруанинг «Нотаниш аёлга хатлар» китобидан. Ҳаваскор таржимаси.

@psixobloguz
Семизлик

Ҳали 30 ёшга етиб бормасдан 6-7 ойлик ҳомиладор аёлларга ўхшаб қорин қўйган йигитларни кўриб қоламан. Албатта, бунинг асосий сабаблари, нотўғри овқатланиш, жисмоний фаолликнинг йўқлиги туфайли келиб чиқади.

Аммо яна бир жиҳат борки, бунга деярли ҳеч ким эътибор бермайди.

Овқатдан тўйганлик ҳақидаги ахборот мияга кечроқ етиб боради!

Ҳа, тўғри ўқидингиз. Тўқлик ҳақидаги ахборот мияга бироз кечикиш билан етиб боради. Чунки овқатланаётганимизда, танамиз гормонлар ишлаб чиқаришни бошлайди ва асаб тизими орқали тўйиб бораётганимиз ҳақида сигналлар юборади.

Бироқ, бу жараён бир зумда эмас ва мия бу маълумотни қайта ишлаш ҳамда тўйганлигимизни англаш учун вақт талаб этади. Бундай кечикиш натижасида, баъзида овқатни тугатганимиздан кейин ўзимизни тўқ ҳис қилмаслигимиз мумкин. Қисқаси, тўйганликни ҳис қилишдан олдинроқ овқатдан қўлни тортиш лозим.

Ушбу постни тўймадим деб хотинига "Қумри, яна бир коса овқат опке" деб ўшқирувчи Ғиштматларга жўнатинглар.

@psixobloguz