Интилганга — толе ёр. Бахт бахтлини топар, бебахтлик бебахтни. Бетолеман деб ўзингизни ишонтирдингизми, тамом — бетолесиз. Ҳеч ким сизга даво бўлолмайди. Хуштолеман, деб ўзингизни ишонтирсангиз — хуштолесиз. Киши бахтли яшаш имконига доимо эга, бироқ ҳамма гап ўзида, руҳиятида. Ёрман десангиз дунё сизга — ёр. Ёвман десангиз дунё сизга — ёв. Истакларимизга ҳаёт бефарқ. Демак, ситамгар ҳам ўзингизга ўзингиз, халоскор ҳам ўзингизга ўзингиз.
Виктор Алимасов
@psixobloguz
Виктор Алимасов
@psixobloguz
Фарзандингизга мактуб тайёрланг
Йилига бир марта фарзандингизга хат ёзинг. Бу хатни у катта бўлганида ўқийди. Унга шу йил давомида бўлиб ўтган қизиқарли воқеаларни, қийинчиликлар ва ҳурсандчиликларни, сизнинг ва унинг ҳаётида муҳим бўлган нарсаларни, келажак ҳақидаги ўй-фикрларингизни ва бошқаларни сўзлаб беринг.
Хатга расмлар, табрик хатлари, қисқа ёзувлар ва вақт ўтиши билан йўқолиб кетиши мумкин бўлган бошқа эсдалик нарсаларни ҳам қўшинг. Албатта, уни қанчалик яхши кўришингизни айтишни унутманг.
Папкага солиб, кўп йилларга олиб қўйинг. Ҳар йили шундай қилинг. Фарзандингиз вояга етган куни унга шу папкани совға қилинг. Бу унинг учун ота-она меҳри ва болалик хотираларининг бебаҳо хазинасига айланади.
Ҳақиқий мўжиза!

Суҳбатларнинг бирида шундай савол тушди:
– Устоз, травмасиз инсон мавжудми?
– Йўқ, травма ҳаммада бор. Фақат ҳар биримизда турли даражада травма мавжуд. Кимдадир кўп, кимдадир кам. Кимлардир травмаларини ўзи енга олади, кимлардир эса ёрдамга муҳтож бўлади.
Психолог Карл Юнг "Инсон психотерапияга бориши учун ота-онасининг бўлиши етарли", -деган гапи бор эди. Ота-онаси бўлганлар ҳам психотерапияга эҳтиёжманд бўлса, ота-онасиз ўсганларни тасаввур қилаверинг энди.
Келинг, бир фикрий эксперимент ўтказамиз: Мен сизни бир тарсаки урдим дейлик. Эҳтимолий реакциянгиз кўз ёш тўкиш ёки ўз ҳуқуқини билган фуқаро сифатида мени судга бериб яхшигина маънавий зарар ундириш бўлади. Иккинчи вариант орқали қайсидир маънода қасд оласиз. Психологик дискомфортдан қутилиб, кўнглиз жойига тушади. Ва бу энг оқилона йўл.
Бу билан нима демоқчиман.
Травмасини енгиб чиққанлар бу шахсиятини чиниқтирган, травмаларига қоқилиб қолмаган кишилардир. Менда травма бор дея ҳар ёққа кўз ёш қилмай, балки, ҳаётдан маънавий зарарни бирор соҳада омадга эришиш орқали қасд олувчи кишилардир. Шу орқали ўз травмаларини компенсация қилишади.

БЕГОНАЛАШУВ ВА ЎЗЛИК ИНҚИРОЗИ
Одам ўзи яшаб турган жамиятдан бегоналашади баъзида. Бу бегоналашув аввал фикрда пайдо бўлади. Яъни ўзингиз яшаб турган жамиятдаги одатлар, ишончларни қабул қила олмаганингизда бошланади. Фикрий бегоналашув кучайиб борса, хулқий бегоналашувга ўтади. Бу ҳол узоқ давом этса, сўнгидан ёлғизлик келади — атрофинг тўла одам, аммо ёлғизсан.
Ана шу ерда яна бир муаммо юзага келади: ўзлик инқирози (identity crisis). Одам ўзининг кимлигини, дунёдаги ўрнини йўқотиб қўяди, чунки суяйдиган, маънан дастаклайдиган жамият йўқ. Одам ижтимоий жонзот, жамоасиз у қандайдир нонормал вазиятга тушиб қолади.
Баъзида жамият расво бўлиши, ўша бегоналашган одам эса аҳлоқан тўғри йўлда бўлиши ҳам мумкин, баъзан эса бунинг акси. Майли, бу қадриятлар ва аҳлоқ масаласи. Гап бегоналашув ҳақида эди.
Хуллас, илгари асосан нисбатан ўқимишли, мустақил ва саркаш фикрловчиларда бегоналашув кузатилар эди. Ҳозир эса… Ҳозир улар сони анча кўпайган.
Интернет ва ижтимоий тармоқлар қадриятлар плурализмини яратди. Уйингиздан чиқмай бутун дунё қадриятларидан бохабар бўлиш, турли пропагандалар таъсирига тушиш мумкин. Илгари замонларда кўп саёҳат қиладиганлар ахлоқий ва маданий жиҳатдан ўз туғилиб ўсган жамиятидан узоқлашарди. Ҳозир узоққа кетиш шарт эмас. Камига одамларнинг юзма-юз мулоқоти виртуалга кўчгач, жамиятнинг ахлоқий босими ва таъсири камаяди. Ана шунда жамиятда турфа ўзликлар тарқайди. Бу жараённинг, дейлик, ўсмирларга таъсири асорати бир умрлик бўлиши мумкин. Яъни биргина жамиятда ўзаро бегона авлод етишади. Жамият ўзаро бегоналашган одамларнинг тирикчилик учунгина ҳамкорлигидан иборат бўлиб қолади. Ўзлик инқирози ўткир тус олади, депрессияга чалинганлар сони ортади.
Хуллас, илгари оз сонли одамларнинг муаммоси бўлган масала анча кўпроқ одамлар бошоғриғига айланиши мумкин. Аввалги постимда социал медиани “буюк тенглаштирувчи” деган эдим. Ҳа, у ҳатто бегоналаштириш ва ўзлик инқирози масаласида ҳам ҳаммани тенглаштирмоқда.
Мен жамиятда фикрлар, эътиқодлар плурализми бўлиши тарафдориман. Аммо барча турфахилликлар асосида уларни бирлаштириб турувчи фундаментал қадриятлар бўлиши зарур. Масалан, ваъдага вафони ва ростликни ана шундай қадрият ҳисоблайман. Ўзганинг ўзгага зарар бермайдиган хулқига нисбатан толерантликни ҳам фундаментал қадрият деб биламан. Аммо ана шундай фундаментал қадриятлар йўқолса, бундай шароитдаги плурализм шунчаки ижтимоий парокандалик бўлади. Меъёр - ўта бирхиллаштириш ва ўта фрагменталлаштириш оралиғида, фақат уни аниқлаштириб олиш зарур.
Жонатан Ҳаидтнинг "Anxious Generation" китобида буни тасдиқловчи кўплаб тадқиқотлар келтирилган. Менимча, шу китобни ўзбекчага ўгириш керак. Китобда келтирилган ҳолатларга ўзимизда жуда кўп гувоҳ бўлаяпман.
Манбаа:
@khurshidyuldosh

Ученые провели множество интересных экспериментов, исследуя, как ваши реакции на любую социальную ситуацию могут испытывать влияние таких когнитивных факторов, как внимание и память (например, Donders, Correll & Wittenbrink, 2008; Sharif & Norenzayan, 2007; Trawalter, Todd, Baird & Richeson, 2008).
В одном таком эксперименте исследователь просил старшеклассников ответить на вопрос о том, насколько важно зарабатывать много денег в будущем (Roney, 2003). Одни ученики отвечали на вопрос, находясь в комнате с представителями противоположного пола, а другие – только с представителями своего пола. Как видно из рис. 1.1, присутствие мальчиков не влияло на ответы девочек-старшеклассниц. Но в присутствии девочек мальчики-старшеклассники завышали ценность, которую они придавали деньгам.
Исследователь также установил, что просмотр рекламы, показывающей молодых привлекательных женщин (в отличие от рекламы, показывающей более зрелых людей), побуждало студентов Чикагского университета представлять себя более амбициозными и придавать большее значение своему финансовому успеху.
Исследователь объяснял эти результаты действием простых когнитивных механизмов: вид привлекательных молодых женщин вызывает у молодых мужчин мысли о свидании с ними. Это, в свою очередь, порождает ассоциированные размышления о том, «чего хотят женщины», в том числе и о склонности женщин придавать большое значение финансовому успеху своего спутника жизни (например, Li et al., 2002).
Роберт Чалдини «Социальная психология»

Тўғриси, одамларга уларни қандай аҳмоқ қилишаятганини айтишдан чарчадим. Бугунги кунда интернетда машҳур аксарият "психологлар" фирибгар аслида десам, баъзилар мени ундайларни кўролмасликда айблайдимией. Айниқса бундайлар талабалар орасида кўп.
"Шу фалонча одамларга ростан фойда берса, нега бундайлар дунё илм-фанида тан олинмайди? Буларни бирорта илмий сайтларда ишлари ёритилмаслигини ўйлаб кўрмайсизми?", - десам "Уларга бу керак эмас-да" деган заҳарханда жавобни олдим бир сиртқида ўқийдиган бўлажак психологдан яқинда.
Мана Кун.уз сайти ўзини психолог, психохимик деб одамларни шўрини қуритаёзган фирибгар ҳақида дастур тайёрлабди.
Кўринг, хулоса қилинг. Пулларингизни фирибгарларга топшириб алданиб қолманг.
https://youtu.be/iTEWCojw0Ac?feature=shared

YouTube
"Psixoximik"ning oilaviy avantyurasi. "Gold terapi"ga aldanganlar
Reklama – kuchli qurol, u tuzoq bo‘lishi ham mumkin. Shunday tuzoqqa ilingan bir qancha bemor vatandoshlar sog‘ayish ilinjida giyohvandga aylanishlariga bir baxya qoldi. “Gold Terapi” nomi ostida faoliyat yurituvchi, o‘zini “professor” deb atovchi Xayrulla…
«ПсихоБлог»
Тўғриси, одамларга уларни қандай аҳмоқ қилишаятганини айтишдан чарчадим. Бугунги кунда интернетда машҳур аксарият "психологлар" фирибгар аслида десам, баъзилар мени ундайларни кўролмасликда айблайдимией. Айниқса бундайлар талабалар орасида кўп. "Шу фалонча…
Табиий танланиш
Фирибгарларга алданиб, шўри қуриб, жисмоний ва руҳий соғлиғидан ажраб қолаётганлар шунчаки табиий танланиш натижаси холос.
Табиий танланиш нима?
Бу мослашувчанлар ер юзида омон қолишини англатувчи тушунча. Кимки, ўзгариб бораётган муҳитга мослаша олмаса, ўша индивид йўқликка маҳкумдир. Ўзини ривожлантирмагани учун яшашга нолойиқдир!
Мослашувчан бўлиш учун замонавий жамиятда энг керакли қурол бу танқидий тафаккурдир. Бугунги кунда ахборот кўп, лекин унинг тўғрилигини ажрата олиш ва мустақил фикрлаш инсоннинг "мослашувчанлиги"ни белгиловчи муҳим омиллардан бири бўлиб қолмоқда.
Яшашга лойиқлигингизни исботлаш учун ривожланинглар дўстлар!

Агнец - Константин Коробов
«Дўстларинг кимлигини айт, мен сенга кимлигингни айтаман» Жалолиддин Румий.
Эътибор бериб қарасангиз, бир бўрининг нигоҳида агрессивлик йўқ. Айнан унинг нигоҳи ҳам қўзичоққа қадалган. Ижтимоий-психологик таҳлил қилсак, бўри бу ерда конформизм таъсирида. У қўзичоққа озор бергиси йўқ. Лекин ўз ижтимоий муҳити таъсиридан ҳам қочиб кетолмайди. Унинг эгоси эрксиз. Унинг индивидуаллиги коллективизм таъсирида қолган.
Албатта, ҳайвонот оламида бунақа ҳолат учрамайди. Бу ердаги метафора инсонлар учун ишлатилган. Негаки, айнан биз ўз "мен"имизни жамият таъсирида йўқ қиламиз.
Бўрининг ҳолати Чўлпоннинг мисраларини эслатиб юборади "Кирмайман кўчанинг боши беркига, чунки таслим бўлдим муҳит эркига".

Шайтоннинг адвокати
“Шайтоннинг адвокати” (Devil’s advocate) – бу қарор қабул қилиш ёки муҳокама жараёнида атайин қарама-қарши фикр билдирадиган, таклиф ёки ғоянинг заиф томонларини топишга ҳаракат қиладиган шахс (ёки махсус берилган рол).
Мазкур тушунча аввалига дин (хусусан, католик черковида кимнидир авлиёлар рўйхатига киритиш жараёнида) амалиётида пайдо бўлган бўлса-да, ҳозирги кунда бошқарув, жамоавий муҳокама ва ижодий фикрлаш жараёнларида кенг қўлланилади. Шайтоннинг адвокати ролидаги инсон бошқаларнинг ғоясини “яхлит кўриш” ёки “қўллаб-қувватлаш” эмас, балки уни ҳар томонлама синовдан ўтказиш, соғлом танқид қилиш, шу тариқа хавф-хатарларни олдиндан аниқлаш ва энг яхши ечимни топиш мақсадини кўзлайди.
Муҳокама бошида кимдир (ёки кимлар) “шайтоннинг адвокати” ролини бажариши тайинланади. Бошқалар эса бу шахс ёки шахслар томонидан билдираётган қарама-қарши фикрларни шахсий адоват ёхуд рад этиш деб эмас, балки муҳокама сифатини яхшилашга бўлган ҳаракат сифатида қабул қилишлари керак.
“Шайтоннинг адвокати” одатда бирор муқобил таклиф кирита олади ёки жамоа аъзоларини шундай таклиф излашга ундайди. Бу жараён ижодкорликни кучайтиради, инновацион ва замонавий ечимларни кашф этишга ёрдам беради.
Қачон керак бўлади?
Масалан, Groupthink феномени олдини олишда асқатиши мумкин. Чунки, гуруҳнинг ҳаддан ортиқ ҳамжиҳатлиги туфайли танқидий ёндашув сўниб қолиши ва нотўғри қарорлар қабул қилиниши мумкин. Шайтоннинг адвокати бу вазиятда “душман” эмас, балки ўзига хос захира ролини бажаради.

Болангиз тез ва осон ухлаши учун оқ шовқинни синаб кўринг.
Она қорнида бўлганида бола доимий шовқин(юрак уриши, қон айланиши)ни эшитгани учун оқ шовқин унга таниш ва таскин берувчи муҳит ярата олиши мумкин. Шу сабаб бола тезда ухлаб қолади.
https://youtu.be/WDTbuQG3fT8?feature=shared

Белый шум для Спокойного Сна Малышей (без рекламы)
Enjoy the videos and music you love, upload original content, and share it all with friends, family, and the world on YouTube.
Эйзенхауер матрицаси
Бугунги замонавий дунёда одамларда вақтни тўғри ва оқилона тақсимлаш, бошқариш муаммоси мавжуд. Ўз вақтида бажарилмаган вазифалар ўзи билан бирга юкламалар ошишига, стресс, чарчоқ, ҳафсаласизлик, ҳаётдан қониқмаслик ва хкз каби психологик ҳолатларни эргаштириб келади. Бироқ, психология илми бу борада ўз ечимларини ҳам таклиф этган. Децилион марта афсуслар бўлсинким, мактабларда Time management — вақтдан унумли фойдаланиш илми ўргатилмайди. Психология дарслари ташкил қилиниши керак. Бундай дарслар замонавий дунёда керак бўлувчи кўникмаларни ривожлантиришар эди. Аввало ўқитувчиларни муштумзўрлардан асрашни ўргансак, балки, бу масалалар ҳам кун тартибига чиқиб қолар.
Бугунги постимда "Эйзенхауер матрицаси" ҳақида гаплашамиз👇

6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🐺 Американинг Colossal стартапи бундан 12 000 йил олдин йўқ бўлиб кетган даҳшатли бўриларни «тирилтирди».
Олимлар оддий кулранг бўриларнинг генетик кодини қадимги бўриларнинг (Dire wolves) ДНК'сига ўхшатиш учун ўзгартиришди ва кейин таҳрирланган тухумларни суррогат онага жойлаштиришди. Натижада учта бўри туғилди — иккита ўғил ва бир қиз. Улар аллақачон оддий кулранг бўриларнинг болаларидан 20-25% каттароқдир.
Келажакда улар худди шундай йўл билан додо қушларини ва мамонтларни ҳам «тирилтиришни» режалаштиришган.
PS. Ювал Ноа Харари ўзининг "Sapiens" китобида неандерталь одамларни тирилтириш мақсад қилинганини айтган эди. Бизни келажакда оламшумул кашфиётлар кутмоқда дўстлар!

Time-management
Агар инсон ўртача 70 йил умр кўрса, бу умрининг муайян қисмини доимий равишда такрорланадиган физиологик эҳтиёжларга – яъни уйқу ва овқатланишга сарфлайди. Ушбу оддийдек туюлган жараёнлар аслида ҳаётимизнинг катта қисмини эгаллайди. Ўртача умрни ҳисобга олсак, инсон ҳаётининг 24 йили уйқуда, 5 йили эса овқатланишда ўтади. Яъни, ҳаётимизнинг 29 йили атиги икки фаолиятга – ухлаб дам олиш ва танамизни озиқлантиришга сарфланади. (Ҳали бошқа фаолиятлар ҳисобланмади) Бу рақамлар ҳаётимизни қандай бошқараётганимизни ва вақтимизни қандай баҳолаётганимизни яна бир бор ўйлашга ундашга мажбур қилиши лозим.
Бугунги кунда экологик муаммо қанчалик долзарб бўлса, айни кундаги одамларнинг муаммоси деб айнан танқидий тафаккур, стрессни бошқариш, EQ, SQ, ва time-management илми йўқлиги деб айтишим мумкин. Блогимда танқидий тафаккур нечоғлик муҳимлиги тўғрисида кўп ва хўб гапирганман. Стрессни бошқариш, EQ, SQ ҳақида эса кейинги постларда гаплашамиз.
Бугунги постимда эса вақтни бошқаришга ёрдам берувчи бир техникани кўриб чиқамиз. Бундан аввалги постимда Эйзенхауэр матрицасини кўриб ўтгандик.
Time-management таърифини кўриб чиқсак:
Вақтни бошқаришга ёрдам берувчи техникани кўриб чиқамиз:
"Помидор усули" — 1980 йилларнинг охирида Франческо Чирилло томонидан таклиф этилган вақтни бошқариш техникасидир. Бу методика чуқур эътибор ва қисқа танаффуслар орқали камроқ вақт сарфлаб, иш самарадорлигини оширишни кўзда тутади. Анъанавий техникада вақт бўлаклари — "помидорлар" ярим соат давом этади: 25 дақиқа иш ва 5 дақиқа дам олишдан иборат.
Асосий тамойиллир:
Чирилло ҳар қандай чалғитувчи омилни 20-25 дақиқага кечиктириш мумкинлигини таъкидлаган ва таймерни тўхтатиб қўйишни тавсия этмаган. Агар кутиб туролмасангиз, таймерни ўчириб, зарур ишни бажаришингиз ва сўнгра таймерни бошидан ишга тушириб, яна вазифангизга қайтишингиз керак.
Прокрастинацияга йўл қўймаслик учун ҳатто муайян вазифа устида ишлаш тугагандан кейин ҳам таймерни вақтидан олдин ўчириш тавсия этилмайди. Кейинги масала ёки келажак режаларни тузиш билан шуғулланиш лозим.
P.S.: Play market'да ушбу техникани қўллашга ёрдам берувчи махсус таймер бор. Шахсан синаб кўрдим.

Time-management – бу вақтдан максимал даражада самарали фойдаланиш, мақсадларни амалга ошириш ва унумдорликни ошириш жараёнидир. Бу фақат режалаштириш эмас, балки вақтни онгли равишда бошқариш, устувор вазифаларни аниқлаш ва чалғитувчи омилларни минималлаштиришни ўз ичига олади.
Вақтни бошқаришга ёрдам берувчи техникани кўриб чиқамиз:
"Помидор усули" — 1980 йилларнинг охирида Франческо Чирилло томонидан таклиф этилган вақтни бошқариш техникасидир. Бу методика чуқур эътибор ва қисқа танаффуслар орқали камроқ вақт сарфлаб, иш самарадорлигини оширишни кўзда тутади. Анъанавий техникада вақт бўлаклари — "помидорлар" ярим соат давом этади: 25 дақиқа иш ва 5 дақиқа дам олишдан иборат.
Асосий тамойиллир:
1. Бажаришни режалаштирган вазифаларингизни аниқлаб олинг, устуворликларни белгиланг (Эйзенхауер матрицасига қаранг)
2. Таймерни 20-25 дақиқага қўйинг.
3. Таймер сигнал бергунча ҳеч нарсага чалғимасдан ишланг.
4. Қисқа танаффус қилинг (5 дақиқа).
5. Ҳар тўртинчи "помидор"дан кейин узоқ танаффус қилинг (15-30 дақиқа).
Чирилло ҳар қандай чалғитувчи омилни 20-25 дақиқага кечиктириш мумкинлигини таъкидлаган ва таймерни тўхтатиб қўйишни тавсия этмаган. Агар кутиб туролмасангиз, таймерни ўчириб, зарур ишни бажаришингиз ва сўнгра таймерни бошидан ишга тушириб, яна вазифангизга қайтишингиз керак.
Прокрастинацияга йўл қўймаслик учун ҳатто муайян вазифа устида ишлаш тугагандан кейин ҳам таймерни вақтидан олдин ўчириш тавсия этилмайди. Кейинги масала ёки келажак режаларни тузиш билан шуғулланиш лозим.
P.S.: Play market'да ушбу техникани қўллашга ёрдам берувчи махсус таймер бор. Шахсан синаб кўрдим.
@psixobloguz
2
ЁПРСТ!!!
Илёс Сафаровнинг Ватандош подкастида профессорлар дебатини кўрдим. Кўришни қаттиқ тавсия қиламан.
Кўтарилган масала, Ўзбекистонда кетма-кет бир неча йилдан буён туғилиш пасаймоқда. Бу яхшими ёмонми деган савол ўртага ташланди.
Устоз Зарифбой Ибодулаевнинг позицияси шундаки, аёл киши учта туғиши унинг организми, саломатлиги учун нормал. Шунда боласига вақт ажрата олади. Тарбия қила олади. Олий маълумотли қила олиш учун моддий ресурслари ҳам етарли бўлади. Бироқ, 5-6 та бўлса, оиланинг иқтисодий аҳволи кўтара олмайди. Буни натижасида биз четга мардикор етиштириб чиқарамиз деяпти. Шунингдек, 35 ёшдан кейин аёл фарзанд кўриши даун синдромли бола туғилиш эҳтимоли ошишини ҳам айтмоқда.
Барногул Саноқулова эса кескин фикр билдирмоқда. Давлат туғиш ва туғдиришни рағбатлантириши керак. Негаки, бундан буёғига инсон капитали учун кураш кетади. Иқтисод ҳаракатланиши учун эмоционал истеъмолчи керак. Хитой 1977 йилда бир оилага бир фарзанд сиёсатини жориб этиб, аҳоли сонини назорат қилмоқчи бўлиб катта хатога йўл қўйди. Буни жабрини тортишни бошлади. Биз ҳам Хитой хатосини такрорламаслигимиз керак демоқда.
PS.: Очиғи, мен бунақа эмоционал баҳс анчадан бери кўрмагандим. Дилимни хира қилган нарса олим одамлар бир-бирини эшитмасдан шахсиятга ўтишлари бўлди. Фақат социолог домла оғир босиқ вазмин эканлар. Зарифбой ака ҳам Барногул опа ҳам жуда ўзларини ёмон тутишди. Лекин фикрлари жуда қизиқ ва асосли ҳам эди.
Дебатни кўриш учун линк👇
https://youtu.be/JJJitifOZ5E?feature=shared

Д И Қ Қ А Т !!!
Социологик сўровнома. Масалан, давлат кўп фарзандли бўлишингиз учун сизни рағбатлантирса, ҳар бир туғилган болангиз учун яхшигина пул тўласа, 5-6 та фарзанд кўрармидингиз? Сўровномада кўпроқ одам қатнашиши учун тарқатинг, илтимос!

Final Results
23%
🙋🏻♂: Ҳа, албатта.
28%
🙅🏻♂: Йўқ, асло.
18%
🙋🏻♀: Ҳа, албатта.
35%
🙅🏻♀: Йўқ, асло.
«ПсихоБлог»
Д И Қ Қ А Т !!!
Социологик сўровнома. Масалан, давлат кўп фарзандли бўлишингиз учун сизни рағбатлантирса, ҳар бир туғилган болангиз учун яхшигина пул тўласа, 5-6 та фарзанд кўрармидингиз? Сўровномада кўпроқ одам қатнашиши учун тарқатинг, илтимос!
Социологик сўровнома. Масалан, давлат кўп фарзандли бўлишингиз учун сизни рағбатлантирса, ҳар бир туғилган болангиз учун яхшигина пул тўласа, 5-6 та фарзанд кўрармидингиз? Сўровномада кўпроқ одам қатнашиши учун тарқатинг, илтимос!
Ватандош подкастида кўтарилган масалага қизиқиб кетганимдан каналимда сўровнома ўтказдим. Сўровномамизда 1000 ортиқ инсон қатнашди.
Демак, натижаларни таҳлил қиламиз:
22 фоиз(266 та эркак) ва 17 фоиз(206 та аёл) кўп фарзандли бўлишни ёқлашди✅
28 фоиз(331 та эркак) ва 35 фоиз(415 та аёл) кўп фарзандли бўлишни ёқлашмади❌
Аёллар кўп фарзандли бўлишни исташмаслигини кутган эдим. Негаки, бизни жамиятда фарзанд тарбияси учун аёл бирламчи фигура сифатида қаралади. Бундан ташқари, карьера қилмоқчи бўлган аёллар фоизи жамиятда ўсиб бормоқда.
Бироқ, сўровномада кутилмаган ҳолат аксарият эркаклар ҳам кўп фарзандли бўлишни исташмаслиги бўлиб чиқди. Гарчи давлат моддий ёрдам бериши сўровномада айтилган бўлсада, эркаклар истагига таъсир ўтказмаган.

Салом дўстлар!
СДВГ яъни диққат етишмовчилиги ва гиперактивлик синдроми ҳақида эшитганмисиз?
Охирги вақтларда бу синдром ҳақида кўп гапирилмоқда. АҚШда ўтказилган тадқиқотларга кўра, жиноятчиларнинг 25 фоизида ва ажрашаётган 40 фоиз жуфтликларда СДВГ аниқланган.
СДВГ касаллик эмас бироқ бу инсонни муваффақият қозонишида, мақсад қўйишда, оилавий муносабатларига жуда жиддий етказувчи ҳолат ҳисобланади.
Эрта аниқланган СДВГ ва тўғри йўналтирилган тарбия орқали болани СДВГдан халос қилиш мумкин.
Бироқ бу бўйича ўзбек тилида нашр этилган бирорта ҳам илмий-оммабоп рисола мавжуд эмас. Ота-оналар эса бола билан қандай ишлаш кераклигини билишмайди.
Каминайи камтарин айнан ушбу камчиликни тўлдириш мақсадида бир китоб таржимаси устида иш бошламоқчи. Бироқ, бу учун бирорта нашриёт шартнома имзоласа, таржима қилиб берар эдим.
Кимда ким таклифим қизиқарли бўлган бўлса, алоқага чиқишингиз мумкин:
@broalterego

Ҳузур нашриёти жамоаси каминага китоб совға қилиб жўнатишибди. Ҳурсанд бўлдим. Албатта, ўқиб чиқамиз.
Китоб учун ўз миннатдорчилигимни билдираман: @huzurkitoblari