«ПсихоБлог»
3.03K subscribers
166 photos
76 videos
32 files
463 links
Садриддин Шамс блоги

Биргаликда инсонлар руҳиятини ўрганамиз

Консультация учун: @psixokonsul
Мурожаат учун: @broalterego
Download Telegram
Forwarded from «ПсихоБлог»
​​Юнис Фут ва Мэри Хант

Юқорида номлари айтиб ўтилган аёллар ҳақида эшитганмисиз? Катта эҳтимол билан бу аёллар ҳақида эшитмагансиз. Келинг, шу аёллар ҳақида қисқача танишсак:

Юнис Фут

Америкалик олима, аёллар ҳақ-ҳуқуқлари учун курашувчиси. Айнан шу аёл қуёш нури таъсирида баъзи газлар исиши ва карбонат ангидрид (CО2) даражасининг ошиши атмосфера ҳароратини ўзгартириши ва иқлимга таъсир қилиши мумкин деган хулосага келган биринчи олима эди. Климатология фанининг асосчиси Юнис Фут.

Мери Хант

Александр Флеминг пенициллин бактерияларни ўлдиришини англагач, антибиотик кашф қилганидан хабаримиз бор. Бироқ, А.Флеминг аниқлаган моғор пенициллинни оммавий тарзда тез ишлаб чиқара олмас эди. Фақатгина 15 йил ўтгач Мери Хант исмли бир лаборант қиз озиқ-овқат дўконида айниган қовунни текширганида ундан ҳозиргача пенициллин - Penicillium chrysogenum'ни ишлаб чиқаришда фойдаланадиган моғор штаммини аниқлайди. Мазкур штамм Флеминг кашф этган штаммдан икки баробар кўпроқ пенициллин ишлаб чиқарар эди. Бироқ, Флеминг ва унинг икки ҳамкасби Нобел мукофоти олишади. Аммо Мери Хантни катта хисса қўшганига қарамай иккинчи планга суриб қўйишади. Афсуски, Мери Хант фан оламидаги ягона аёл эмас.

Бу аёлларни эслашдан мақсад нима?

Бугун 11-февраль Халқаро фандаги аёллар ва қизлар куни. Мазкур сана 2015-йилдан буён аёллар ва қизларнинг илмий соҳалардаги ролини илгари суриш ва бу соҳада муваффақият қозонганларни тан олиш каби умумий мақсадга эришиш учун нишонланиб келинади.

Кенгроқ маълумот олиш учун:
https://en.wikipedia.org/wiki/International_Day_of_Women_and_Girls_in_Science

PS. Қуйидаги сарказм сурат қайсидир маънода постни яна ҳам очиб беради🙂

@PsixoBLOGuz
1
Бугунги кунда, психологнинг проекция ҳақида гапирганини эшитганингизда, Зигмунд Фрейднинг жиддий қиёфада камин токчасига суяниб, бармоқлари орасида тамакини айлантирганча, сизга онг остингизда шунчалик уятли истак-хоҳишлар яширинганини, ҳаттоки у буларни сизга айтишни ҳам истамаслигини маълум қилаётганини тасаввур қилишингиз мумкин. Бунинг ўрнига, онг ости бу истакларни бошқа бировга нисбат беради, гўё ўша одам ахлоқсиз бўлганидек. Фрейд проекцияни бизни ўзимизнинг қанчалик жирканч эканлигимизни англашдан ҳимоя қилувчи механизм деб ҳисоблаган. Аммо проекциянинг бу назарияси, Фрейд психоанализининг кўп қисми сингари, нотўғри бўлиб чиқди. Ҳозирги психологларнинг фикрича, проекция ижтимоий номақбул майллардан воз кечиш учун эмас. Бу шунчаки ўзгарувчан дунёни тушунишга уриниш, ва биз ҳамиша шундай қиламиз.

Биз проекциядан фойдаланамиз, чунки инсоннинг фикрларини фақат унинг хатти-ҳаракатларига қараб тушуниш жуда мураккаб бўларди. Кўпинча бунинг учун етарли маълумотга эга бўлмаймиз. Ҳатто кимнингдир аниқ қандай иш қилганини билганимизда ҳам, унинг талқини афсусланарли даражада ноаниқ бўлиши мумкин. Тасаввур қилинг: кўчада икки киши юриб кетяпти ва бири иккинчисини итариб юборди. Сиз бу итариш атайлаб қилинганини дарҳол англаб оласиз, аммо бу дўстона ҳазилми ёки тажовузкор хатти-ҳаракатми эканлигини доим ҳам тушуниб бўлмайди. Ҳатто бизнинг ниятларни аниқлаш детекторимиз каби ғайратли қурилма ҳам ўз-ўзидан бировнинг миясига кира олмайди. Шунинг учун мия амалийроқ ёндашувдан фойдаланади. Кимнингдир хатти-ҳаракатларининг эҳтимолий сабаблари ҳақида бош қотириб ўтириш ўрнига, биз хаёлан бошқа одамнинг ўрнига ўзимизни қўйиб, оддий савол берамиз: “Мен нима ҳақида ўйлаган бўлардим?”

Бу шунчаки дангаса миянинг ҳийласи эмас. Проекция бошқа одамнинг руҳий ҳолатини тиклаш учун зарур қисм ҳисобланади. Кимдир бирор иш қилаётганини кўрганингизда, миянгиз тезда худди шу вазиятни сиз бош ролда бўлган ҳолда тасаввур қилади. Масалан, кимдир стакандаги сувни оғзига олиб бораётганини кўрганингизда, худди сиз стаканни олиб оғзингизга келтиргандаги каби нейронларингиз фаоллашади. Бу моҳирона тақлид қандай ният ва истакларингиз шундай хатти-ҳаракатга олиб келиши мумкинлигини тушунишга ёрдам беради ва шу орқали сиз кузатаётган одамнинг фикрлари ҳақида тасаввурга эга бўласиз. Бизнинг ҳолатимизда, сиз унинг чанқаганини ва сув ичмоқчи эканлигини тахмин қилишингиз мумкин (стаканни тишлаб олиш ёки боши устида эзиб ташлаш эмас), чунки сиз ҳам худди шундай қилган бўлардингиз.

Проекция фикрларни ўқиш учун муҳим восита, аммо у ҳам камчиликлардан холи эмас. Худди тиниб-тинчимас ният детекторимиз баъзан шубҳали хулосалар чиқаргани каби, проекция ҳам дунёга бўлган қарашимизни нотўғри акс эттириши мумкин. Биз фикрларини ўқишга уринаётган одам билан ўртамиздаги кўплаб эҳтимолий фарқларни эътиборсиз қолдиришга мойилмиз. Натижада миямиз сохта келишувни юзага келтиради - психологлар атрофимиздаги одамлар ҳам бизга ўхшаб фикрлаши ҳақидаги иллюзияни шундай аташади.

Rob Brozerton "Suspicious minds: Why we believe conspiracy theories"

@psixobloguz
Мия неча фоиз ишлайди?
3
«ПсихоБлог»
Мия неча фоиз ишлайди?
Қисқа жавоб:

Мия қанча керак бўлса, шунча ишлайди.

Батафсил:

Миямизда турли вазифаларга жавоб берадиган махсус марказлар мавжуд. Улар вазиятга қараб навбат билан фаоллашади. Мияда умуман ишламайдиган зона йўқ — ҳар бир қисми ўз вазифасига эга. Шунинг учун миянинг ҳатто кичик қисми шикастланса ҳам, танамизнинг маълум функциялари бузилиши мумкин.

Образли тушуниш учун:

Мия — катта симфоник оркестрга ўхшайди. Оркестрда турли чолғу асбоблар бор ва ҳар бири ўз вақти келганда чалади. Шунинг учун мусиқа уйғун янграйди. Аммо барча асбоблар бир вақтда ва бир хил куч билан чалса, бу мусиқа эмас — шовқинга айланади. Худди шу каби, мия 100% потенциалга эга, лекин унинг барча қисмлари бир вақтда максимал ишламайди. Агар шундай бўлса, бу нормал ҳолат эмас — эпилептик тутқаноқ каби нейрон "хаоси"га олиб келиши мумкин.

Хуллас, қаланғи-қасанғи фильмлар ва
мотивацион китоблар таъсирида "миянинг фақат 10% ишлайди" деган фикр тарқалган. Илмий нуқтаи назардан бу афсона аллақачон рад этилган.

@psixobloguz
2
Очлик — инсоннинг ички парчаланиши ҳақида роман

Тасаввур қилинг: номаълум шаҳарга омад излаб келгансиз. Чўнтагингизда сариқ чақа йўқ. Қорнингиз очликдан карнай-сурнай чалмоқда. Шу ҳолатда неча кунгача ўзингизни сақлаб қола олар эдингиз? Очлик фикрлашингизни, феъл-атворингизни, қадриятларингизни ўзгартирмасми эди? Инсонийлик сифатларингизга путур етказмасми эди?

Бир неча ой аввал Кнут Ҳамсуннинг «Очлик» романини ўқиб тугатдим. Оғир, лекин ўйлатадиган асар. Романда номи айтилмаган қаҳрамоннинг оч-нахорликда, ёлғизликда сарсон юриши, камситилишлари ва ички зиддиятлари тасвирланади. Бу шунчаки қашшоқлик ҳақидаги ҳикоя эмас — бу ғурур билан бирламчи биологик эҳтиёжлар ўртасидаги шафқатсиз тўқнашув ҳақидаги психологик тадқиқот.

Очлик қаҳрамоннинг танасини эмас, онгини емириб боради. Унинг фикрлари парчаланади, қарорлари зиддиятли тус олади, руҳиятида ғалати тебранишлар пайдо бўлади. Одам оч қолганда фақат жисмоний эмас, маънавий синовдан ҳам ўтади — роман айнан шу нуқтани очиб беради.

Агар ҳеч қачон узоқ муддат оч қолиб кўрмаган бўлсангиз, бу асарни ўқишни тавсия қиламан. У орқали нафақат очликни, балки ёлғизлик ва иложсизликни ҳам ички ҳиссиёт даражасида англайсиз.

PS.: Ушбу ажойиб романни менга тортиқ қилган Ҳузур нашриёти жамоасига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бугун ҳам улар томонидан менга хитойлик ёзувчи Ю Хуанинг "Етти кун" номли романи юборилди. Ўқиб кўрамиз албатта.

@psixobloguz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тинчлик замонда ҳам одамларимиз ҳаётдан кўз юммоқда.

Шу мактаб ўқувчиси ЙПХ ҳодимининг умрига зомин бўлди. Натижада уч фарзанд отасиз, бир аёл турмуш ўртоғисиз қолди. Илгари ҳам ушбу ўсмир йўл қоидасини бузгани учун жарима олган. Аммо жазо ички хулосага айланмаган.

Психологияда бир тушунча бор — "хавфни кам баҳолаш". Айниқса ўсмирлик даврида инсон оқибатни тўлиқ ҳис этмайди. "Менга ҳеч нарса бўлмайди" деган ишонч реал хавфни сояга солади. Агар жазо фақат протокол бўлиб қолса, у тарбияга айланмайди.

ЙПХ ҳодими сизга бегона бўлиши мумкин. Аммо тасаввур қилиб кўринг — унинг ўрнида яқинингиз бўлганида-чи? Фожеа доимо "бошқалар билан" содир бўлади деб ўйлаймиз. Бу — психологик ҳимоя механизми. Лекин беэътиборлик жамланиб, қайсидир нуқтада ҳаётни олиб қўяди.

Қонун устуворлиги — бу фақат жазо эмас. Бу — хавфни олдиндан тўхтатиш механизми. Бу — ҳар бир қарор ортида инсон тақдири борлигини англаш маданияти. Битта импульсив қарор — бир неча тақдир.

PS: фарзандлар учун қаттиқ афсусдаман. Улар энди отасини "дада" дея қуча олмайди. Энди уларни ҳаётда эркалатадиган, ҳимоя қиладиган, оғир дамларида, шодликларида ёнида турувчи отаси йўқ. Шавқатсиз тақдир олдида улар эрта ёлғиз қолишди.

@psixobloguz
Forwarded from Pianotherapy with books
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Барат Абдуллаев. Киприкларим орасидан оқиб ўтаётган севгим
Pianotherapy with books
Барат Абдуллаев. Киприкларим орасидан оқиб ўтаётган севгим
Бир ойдан бери бир куйни ўрганяпман холос. Фақатгина бир дақиқасинигина ўргана олдим)
Дўстлар, ўзбек тилида сифатли психологик манбалар камлиги сабаб психологик атамалар луғатини тайёрладим. Шундай китобни харид қилармидингиз? Илтимос, самимий жавоб беринг

(Изоҳда китобдан 11 бет парча ташлайман)
Anonymous Poll
86%
Ҳа
14%
Йўқ
Кеч бўлганда лонг-рид.

Киану Ривз иштирокидаги "Везунчики" (2025) фильмини кўрдим. Фильм кулгили ниқоб ортидаги оғриқли ҳақиқат ҳақидадир. У ижтимоий тенгсизликни, капитализмни енгил танқид қилади. Замонавий жамиятнинг ўткир ижтимоий-иқтисодий муаммоларини юмор орқали фош этади.

Фильм марказидаги асосий ғоя — "омад" тушунчаси. Нега баъзилар мазза қилиб яшайдию, баъзилар эса йўқ? Жамият буни шахсларнинг ўзи билан боғлайди. Лекин фильм савол қўяди: ҳақиқатан ҳам шундайми?

Фильм аввалида фаришта бош қаҳрамонга у ўз омадсизликка тўла ҳаётини қабул қилиши кераклигини айтади. Бу индивидуал масъулиятга урғу берувчи, моралистик позиция. Гўё муаммо инсоннинг ички ҳолатида. Бироқ, фаришта мақомидан оддий одам даражасигача тушгач қанчалик яшаш оғирлигини англаб етади.

Иқтисодий тенгсизлик масаласи

Фильмда бой ва камбағал қаҳрамон ҳаёти ўзаро алмаштирилади. Шу орқали режиссёр жуда муҳим нуқтани кўрсатади: инсон имкониятлари унинг шахсий фазилатларидан кўра кўпроқ тизимий шароитга боғлиқ.

Чунки фильмда аввалги ҳаётида бой бўлиб яшаган қаҳрамон қашшоқ йигит билан ўрни алмашгач шахсий фазилатлари билан аввалги бой, тўкин-сочин ҳаётга меҳнати билан эриша олгани йўқ. Бу ерда фильм "ҳар ким ўз бахтини ўзи яратади" деган содда қарашни танқид қилади.

Бахт ҳақидаги афсона

Фильм яна бир муҳим савол қўяди: бахт пулдами? У оддий морал бермайди. У шундай фикрни илгари суради:

Пул барча муаммони ҳал қилмайди. Лекин молиявий хавфсизлик бўлмаса, ички хотиржамлик ҳақида гапириш қийин. Яъни бахт фақат ички ҳолат эмас. У ташқи шароит билан чамбарчас боғлиқ.

Камбағал йигит ўзини омадсиз деб ҳисоблайди. Лекин фильм шунга ишора қилади: муаммо фақат шахсда эмас, балки тизимда.

@psixobloguz
Одамлар компютердан "Худо борми?" деб сўрашибди. Компютер уларга жавобан "Энди бор!" дебди-да, ўзини розеткадан суғyриб ташлабди.

Стивен Хокинг "Мураккаб саволларга оддий жавоблар" китобидан


1000KITOB лойиҳаси доирасида таржима қилиниб, нашр қилинган "Инсонга хос сунъий интеллект ва назорат муаммоси" китоби кенг омма учун сотувга чиқарилди.

Мазкур китобда сунъий интеллект тараққиёти билан боғлиқ энг муҳим саволлардан бирини — инсон ва ақлли машиналар ўртасидаги назорат масаласини чуқур таҳлил қилади.

Муаллиф сунъий интеллектни фақат технологик ютуқ сифатида эмас, балки инсоният келажагига таъсир қиладиган глобал ижтимоий ва ахлоқий масала сифатида кўради.

Китобда сунъий интеллект инсон мақсадлари ва қадриятларига мос равишда ишлаши учун қандай тамойиллар ва ёндашувлар зарурлиги тушунарли мисоллар орқали баён қилинган.

PS.: Китобни менга ҳадя этган Cosmosbooks нашриёти жамоасига миннатдорчилик билдираман.

Китобни ҳарид қилиш учун:
@cosmosbooks_admin

Китоб нарҳи 99 минг сўм.

"Психоблог" промокодини айтиш орқали китобни 10 фоизлик чегирма асосида ҳарид қилишингиз мумкин.

@psixobloguz
1
​​Шарқ ривоятларининг бирида айтилишича, Қодири Мутлақ мукаммал дунё яратишга аҳд қилибди. Шу мақсадда тундан кунни ажратиб, сув, ер, ўсимлик, жониворларни, охирги куни эса эркакни яратибди. Яратганлари бир-бирига шунчалик мутаносиб эканки, уларнинг мукаммаллигига Қодири Мутлақнинг ҳаваси келибди. Кейин қарасаки, яратганлари янада мукаммал бўлиши учун аёл зоти етишмаётгандек туйилибди. Бахтга қарши лой ҳам тугаб қолганмиш. Шунда у Ойдан аёл жамолини, тундан қошу кўзини, мажнунтолдан сочини, камалакдан ранг, гуллардан ҳид олиб баданини, кийикдан нафислик ҳуркакликни, тонгдан мусаффоликни, сакдан садоқатни, асаларидан бол териш хислатини, серфарзанд бўлсин, деб балиқдан увилдириқни, айтганлари куй, хониш бўлсин, деб булбулдан навони, хуллас, ҳамма нарсадан бир чимдим, бир чимдим олиб аёлни яратибди. Натижада мукаммал дунё номукаммал, яъни бир кам дунёга айланибди. Ёлғиз аёлгина мукаммал эмиш…

П.С.: Ягона мукаммал хилқат эгаларини бугунги айём - 8-март «Халқаро хотин-қизлар байрами» билан чин қалбимдан табриклайман!
2
Ердаги маиший муаммолардан чарчаган бўлсангиз ва илмий-фантастикага қизиқсангиз, кинотеатга тушиб ушбу фильмни томоша қилинг. Ишонтириб айтаманки, кинодан максимал завқ оласиз. Бу фильм хаёлот оламингизни узоқларга олиб кетади. Дарвоқе, бу фильм шунчаки фантастика ҳам эмас. Бу фильм дўстлик, қўрқувга қарамасдан ҳамкорлик қилиш, ёлғизлик ва масъулият ҳақида ҳамдир. Ёдингизда сақланг, бу фильм Оскарни олади!

@psixobloguz
Ilm-fan | Science
Мия сизга "ҳақиқатни" кўрсатиш учун шаклланмаган.
Чиндан ҳам мия ҳақиқатни кўрсатиш учун эмас.

Кўпчилик ўйлайдики, биз дунёни қандай бўлса, шундай кўрамиз. Аслида эса, бу — иллюзия. Инсон мияси ҳақиқатни аниқ кўрсатиш учун эмас, балки тирик қолиш ва тез қарор қабул қилиш учун шаклланган.

Мия ташқи сигналларни қабул қилади, уларни фильтрлайди, ўзича талқин қилади ва "реаллик" деб бизни ишонтиради. (Масалан, конфабуляцияни олайлик). Лекин бу реаллик — асл ҳақиқат эмас, балки мия яратган қулай версия.

Шунинг учун икки одам бир воқеани турлича эслайди. Қўрқув пайтида хавф каттароқ кўринади. Биз кўпинча ўз фикримизни тасдиқлайдиган маълумотнигина қабул қиламиз.

Хулоса шуки, биз ҳақиқатни кўрмаймиз. Биз — миямиз бизга кўрсатган версияни кўрамиз. Шуни тушуниш — танқидий фикрлашнинг биринчи қадами.

@psixobloguz
1
Устунлик намойиши. Хавф туғилганида кўплаб ҳайвонлар, худди шу горилла сингари, ўз кучини намоён этиш учун қаддини ростлайди, ғазаб билан қошини чимиради ва душмани томон энгашади. Суратлар кўрсатишича, одамлар ва приматлар ўз ниятларини новербал(сўзсиз) ифодалашда ҳайратланарли даражада кўп ўхшашликка эга.

Роберт Чалдини. Ижтимоий психология

@psixobloguz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Видеода ўқитувчи томонидан айтилган нарса конспирология дейилади. Менинг PhD мавзуим ҳам шу. Конспирологик тафаккур борган сари қанчалик жиддий тус олаятганини гувоҳи бўлаяпман. Шу мавзуга оид китоб ҳам таржима қилганман. Беш йилдан ошдики, ҳалиям чиқай демаяпти.

8 соатлик уйқу ҳеч қандай мусулмонларни йўлдан оғдириш учун ўйлаб топилган чўпчак эмас. Бу нарса илмий тадқиқот ва далилларга асосланган. Аммо бу ерда нозик фарқни унутмаслик лозим: организм индивидуал. Мутлақ барча 8 соат ухласин деган қоида йўқ. Кимлардир 6-7 соат ухлаб ҳам тўла энергияни ҳис этиши мумкин. Баъзиларга эса 8 соат камлик ҳам қилиши мумкин. Бу ёш, генетика, стресс, саломатлик ва фаолликка боғлиқ.

Маълумот ўрнида

Баъзи одамлар генетик лотореяда омади чопган бўлади. Бундайлар уйқуси 4 соатгача қисқаради. Бундай мутацияга эга кишилар одатда қўшимча вақт эвазига ҳаётда ва карьерада кўп натижаларга эришишлари айтилади. Аммо бундай лотореяни ютганлар жуда озчилик.

@psixobloguz
Охирги йилларда психологиядаги когнитив хатоликлар мавзусига жуда қизиқиб кетаяпман. Афсуски, бакалаврда ҳам магистрда ҳам шу мавзу бўйича дарс ўтилмаган. Ваҳоланки, когнитив хатоликлар ўтган асрнинг 70 йилларидан бошлаб ўрганилган мавзу. Амос Тверски, Дениел Канеман каби олимлар бу мавзу жиддий изланишлар олиб боришлари натижасида "Хулқ-атвор иқтисодиёти" номли катта фанга асос солинган. Ўзимизку янгилик қилмаганимиз етмаганидек тайёр билимлардан хабарсизлик киши дилини хира қилади

Қисқача шу ҳақида тушунтирсам:

Когнитив хатоликлар — миянинг "қисқа йўллар"идан келиб чиқадиган систематик фикрлаш хатоларидир. Улар тасодифий эмас; инсон мияси эволюция давомида тез қарор қабул қилиш учун шакллангани сабабли пайдо бўлган.

Масалан, қадимда инсон ўрмонда шовқин эшитса: "Балким шамолдир" деб узоқ таҳлил қилиш хавфли бўлиши мумкин эди. "Йиртқич бўлиши мумкин!" деб тез реакция қилиш эса тирик қолиш имконини оширган.

Шунинг учун мия тез, энергия тежовчи, автоматик қарор қабул қилишга мослашган. Аммо бу тезкор тизим баъзан ҳақиқатни бузиб кўрсатади.

Психолог Дениел Канеман буни икки хил фикрлаш тизими орқали тушунтирган: Тез, интуитив фикрлаш. Секин, таҳлилий фикрлаш.

Кўп когнитив хатоликлар биринчи тизимдан келиб чиқади.

@psixobloguz
«ПсихоБлог»
Эҳ дўстим, мен айтмай сиз эшитманг. Шу десайиз, ота-оналар боласи таълим-тарбиясини бутунлай мактабга юклаб қўйишган-да. Таълимни тарбиядан, тарбияни таълимдан ажратиб бўлмайди дейишади. Лекин мен буни тўғри дея олмайман. Мактаб фақат таълим берувчи маскан…
Шу кунларда Тошкентда 275-мактабда 24 ёшар информатика ўқитувчиси ўқувчини калтаклагани акс этган видео чиқди. Ўқувчи ҳозир касалхонада эмиш. Ўқитувчига эса жиноий иш очилибди. Шу мактабнинг директорининг айтишича, ўқитувчи яқин кунларда Хитойга ўқишга кетишига керак бўлган экан.

Бундан 5 йил илгари мен мактаб тизимидан ҳафсалам пир бўлиб ташлаб кетганман. Юқоридаги пост ҳам шу беш йил олдин мактабда ишлаган вақтимда ёзилган. Ўқитувчини оқламоқчи эмасман аммо-лекин-бироқ... Менимча, ўз ҳодимларини ҳимоя қила олмас, уларга нормал дарс ўтиши учун шароит яратиб бера олмас тизимда ўзини ҳурмат қиладиган ўқитувчи ишламаслиги керак.
Инсон мияси ҳали ҳам "саванна режими"да ишлайди

Антрополог Дробышевский айтяпти: "Асли биз саванналарда, буйволлар орасида югуриб яшашимиз керак. Сиртлонлар ва қоплонлардан қочиб юришимиз лозим. Ана ўшанда стресс ва депрессия деган нарса аниқ бўлмайди".

Бу фикр тўлиқ тўғри эмас. Лекин унинг ортида жиддий илмий ғоя бор. Инсон мияси юз минглаб йиллар давомида кўп ҳаракат қилишга, табиат қўйнида яшашга, кичик жамоада ҳаёт кечиришга, табиий ёруғлик ва уйқу ритмига мослашган.

Аммо замонавий одам кун бўйи экранга тикилади, кам ҳаракат қилади, доимий ахборот оқими ичида яшайди, ижтимоий тармоқларда ўзини бошқалар билан солиштиради, йиллаб тугамайдиган хавотирлар билан яшайди.

Энг қизиғи бизнинг стресс тизимимиз қисқа хавфлар учун яратилган. Қадимда йиртқичдан қочдинг > хавф тугади > организм тинчланди. Ҳозир эса "Имтиҳон, пул, иш, келажак, мажбурият…". Мия эса буларнинг барчасини хавф деб қабул қилади.

Лекин бу дегани қадимги одамлар бахтли бўлган дегани эмас. Уларда очлик, касаллик, болалар ўлими, зўравонлик, тирик қолиш учун кураш жуда кучли бўлган. Шунинг учун муаммо "замонавийлик"нинг ўзи эмас. Муаммо — инсон биологияси билан ҳозирги муҳит ўртасидаги номутаносибликда.

Балки шунинг учун ҳам баъзан табиат қўйнида юриш, жисмоний ҳаракат ва инсонлар билан мулоқот мияга "уйга қайтгандек" таъсир қилар.

@psixobloguz