Qalandarxona jome masjidi
6.82K subscribers
1.59K photos
514 videos
28 files
276 links
QALANDARXONA jome' masjidining rasmiy kanali. Savol va takliflar uchun masjid bosh imomi: @Avazbek_1188
Download Telegram
#Солиҳлар_ҳаёти

Имом, Ҳофиз Яҳё ибн Маъин раҳимаҳуллоҳнинг Мадинаи мунавварага бўлган муҳаббати...

Имом Яҳё ибн Маъин айтади:
«Мадинага қилинган биргина сафар мен учун (Каъбани) икки юз бор тавоф қилишдан кўра суюклироқдир».

(Ибн Муҳриз, «Маърифатур-рижал», 1/287)

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло у зотни юксак мукофот билан сийлаб, вафотини Мадинаи мунавварада қилди. У зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тобутларида (тахтиравонларида) кўтарилиб, Бақеъ қабристонига – у зотнинг ёнларига дафн этилди.

Ҳофиз Заҳабий раҳимаҳуллоҳнинг «Сияру аъламин-нубало» асарида шундай ривоят қилинади:

«Яҳё ибн Маъин қачон ҳаж қиладиган бўлса, Маккага Мадина йўли орқали борар, Маккадан қайтаётганда ҳам яна Мадина йўлидан қайтар эди.

Ҳижрий 233 йилда ҳаж қилганида, ҳаж мавсумидан олдин – Зулқаъда ойининг охирларида Мадинага кирди ва у ерда касалликка чалинди. Зулқаъда ойи тугашига етти кун қолганда вафот этди.

Одамлар у зотнинг келганларини ва вафот этганларини эшитиб, жамланишди. Бану Ҳошим хонадони у зот учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ювилган ёғочларни (тобутни) олиб чиқишди ва у зот ўша тобут устида ювилди.

Одамлар жаноза намозини ўқиб, Бақеъ қабристонига дафн этишди. Ўшанда инсонлар: “Мана шу зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларидан ёлғонларни узоқлаштириб (ҳимоя қилиб) юрар эди”, деб йиғлашди».
❤10🔥3👌1
#Ҳадис_694📓

Аллоҳ яҳши ва ёмон кўрган инсонлар.


Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч тоифага Аллоҳ муҳаббат қилади. Уч тоифани Аллоҳ ѐмон кўради. Аллоҳ муҳаббат қиладиганлар қуйидагилардир: Бир киши бир қавмга келиб, улардан Аллоҳни ўртага қўйиб, ораларидаги яқинликни ўртага қўймай, бир нарса сўради. Улар унга бермадилар. Бас, бир одам улардан ажраб қолди ва унга яширинча берди. Унинг берган нарсасини Аллоҳ таолодан ва олган одамдан бошқа ҳеч ким билмади. Бир қавм кечаси билан йўл юрди. Ҳатто уйқу уларнинг алмаштириш лозим бўлган нарсаларидан ҳам яхши кўриниб кетганда бошларини қўйдилар. Бас, битталари туриб Менга зиѐда муҳаббат қилди ва оятларимни тиловат қилди. Бир киши жангчи гуруҳда эди. Душманга йўлиқди. Улар енгилдилар. У эса то қатл қилингунича ѐки фатҳ қилингунча кўкси ила олға отилди. Аллоҳ ѐмон кўрадиган уч тоифа: зинокор чол, мутакаббир камбағал ва золим бойдир», дедилар».

✍(Термизий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган).

Шарҳ:

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар: Одамлар садақа қилишни истамай турган пайтда яширин равишда садақа қилиш. Одамлар Аллоҳ таолога ибодатга ва қурбат ҳосил қилишга урина олмай қолганларида ҳам У Зотга муҳаббат ила ибодат қилиш. Одамлар енгилиб қочганларида ҳам сабот билан туриш. Қариганда гуноҳлардан яна ҳам йироқроқ бўлиш кераклиги. Чунки қариликнинг ўзи ваъз-насиҳатдир. Ноўрин мутакаббирликдан ўта ҳушѐр бўлиш лозимлиги. Оддий ҳолда ҳам мутакаббирлик қилишга рухсат йўқ. Фақирлик эса яна ҳам мутавозе бўлишни талаб қилади. Бунинг устига, мутакаббирлик қилиш Аллоҳнинг ѐмон кўришига сабаб бўлади. Шукр қилиш ўрнига зулм қилиш ѐмон нарса эканлиги. Бойлик ва шунга ўхшаш нарсалар ўз соҳибидан Аллоҳ таолога шукр қилишни тақозо қилади. Шукр ўрнига ўзига ѐки ўзгаларга зулм қилишга ўтиш эса, Аллоҳ таолонинг ѐмон кўришига сабаб бўлади.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 36📚
❤7👌1
#Шукр

Аллоҳга шукр – намозда, ота-онага шукр – дуода

Аллоҳ таоло айтади:

«Менга ва ота-онангга шукр қил». (Луқмон сураси, 14-оят)

Имом Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ айтдилар:
«Ким беш вақт намозни (ўз вақтида) ўқиса, батаҳқиқ Аллоҳ таолога шукр қилибди. Ким намозларнинг ортидан ота-онасининг ҳақига дуо қилса, батаҳқиқ ота-онасига шукр қилибди».

Манба: Саълабий тафсири (7/313), Бағавий тафсири (6/287).
❤2👌1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👌1
🌙 JUMA KUNI – BARAKA KUNI!
🕌 Rasululloh ﷺ juma kunini eng fazilatli kunlardan deb aytganlar.
Shu bois, bu kunda quyidagi sunnat amallarni bajarish tavsiya etiladi 👇
1️⃣ 🌅 Barvaqt turish – kunni baraka bilan boshlang!
2️⃣ 🚿 G‘usl qilish – tan va ruhni poklang.
3️⃣ 👕 Toza liboslar kiyish – eng chiroyli kiyimlaringizni kiying.
4️⃣ 📖 Kahf surasini o‘qish – qalbga nur bag‘ishlaydi.
5️⃣ 🌸 Mushk surtish – xushbo‘y hid sunnatdir.
6️⃣ 🪵 Misvok ishlatish – tozalik imondandir.
7️⃣ 🤲 Salavot aytish – Payg‘ambarimiz ﷺni yod eting.
8️⃣ 🕋 Masjidga erta borish – juma namozining savobi ko‘p!
💫 Juma muborak bo‘lsin!
Alloh har bir amalingizni qabul qilsin.
#Ҳадис_691📕


ТОПИБ ОЛИНГАН НАРСА ҲАҚИДА


Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким йўқолган нарсани танитмай ўзиники қилиб олса, залолатга кетувчидир», дедилар».

✍(Муслим ва Аҳмад ривоят қилишган).

📝Шарҳ:

Йўқолган нарсани танитиш, топиб олган жойида ва унга яқин одамлар кўп бўладиган жойларда, топиб олган киши ѐки унинг вакили ким фалон нарсани йўқотган бўлса, фалон жойга, пистончига учрасин, деб эълон қилиш билан бўлади. Нарсаси йўқолганини даъво қилиб келган киши эса унинг сифатларини ва бошқа аломатларини айтиб ўзиники эканини исбот қилиши шарт. Масжид ичида йўқолган нарса ҳақида гап қилиш жоиз эмаслигини масжидлар бобида ўрганганмиз.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 11📚
❤3👌1
Muhtasar Fiqhul Hanafiy:
ФАРЗ НАМОЗИГА ТААЛУҚЛИ МАСАЛАЛАР.

464 масала

Фотиҳа сурасидаги «валаддооллийн» дан кейин махфий тарзда «Амин» дейилади. Бунда «амин» сўзидаги алифни чўзиб "Аамин", дея талаффуз қилинади.

465 масала.

Агар намозхон сафарда бўлса ёки унинг вақти зиқ бўлса, намозда фотиҳа сураси билан ҳоҳлаган сурасини ўқийверади..
Вақти бемалол бўлган намозхон бомдод, пешин намозларида муфассалнинг узун сураларидан бирини ўқийди. Яни Ҳужурот сураси билан Буруж орасидаги суралардан бирини ўқийди.

Бомдод намозининг биринчи ракъатида иккинчи ракъатига қараганда узоқроқ қироат қилади. Бомдоддан бошқа намозларда бундай қилинмайди. Шундай бўлсада ракъатлардаги қироатлар бир-биридан 2-3 оятга узайиб бунинг зарари йўқ.
Аср ва хуфтон намозларида муфассалнинг ўртача узунликдаги суралар ўқилади. Яни Ториқдан Байнагача бўлган суралар ҳисобланади. Шу суралардан бири ўқилади.
Шом намозида муфассалнинг қисқа суралари ўқилади.

Яни ЗАЛЗАЛАДАН Ан-Нас сурасигача бўлган суралар.
❤8👌1
Н А М О З 
В А Қ Т Л А Р И.

Фарғона вилояти Риштон тумани барча жоме масжидларида намоз вақтлари.

30-ОКТЯБРДАН
6-НОЯБРГАЧА


Бомдод                       06:00
Пешин                        12:45
Аср                              15:40
Шом                            17:25
Хуфтон                        18:55

@Qalandarxona_uz
👍17❤13😢2👌1🕊1
Финал ва ярим финал иштирокчилари аниқланди

⚽️ Фарғона вилоятида диний соҳа вакиллари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича анъанавий “Фарғона вилоят ҳокими кубоги" мусобақасининг чорак финал ўйинлари якунланди.

🟡 Мусобақанинг якуний босқичига Бувайда, Тошлоқ, Бағдод туманлари ва Марғилон шаҳри жамоалари йўл олди.

#янгиликлар #видеолавҳа
🌐 ALHIDOYA.UZга 😎ОБУНА БЎЛИНГ!  😎УЛАШИНГ
🎬 Youtube   🔵Facebook   📷Instagram

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia
#Нодир_фатволар

❓Савол: Қайси жаҳрий намозда намозхон унга киришган вақтида жаҳрий қироат қилиш ва махфий қилиш ўртасида ихтиёрли бўлса ҳам, кейин жаҳрий қироат қилиши вожиб бўлиб қолади?

📨 Жавоб: Намозхон ёлғиз ҳолатда намозга киришганида жаҳрий ўқиш ёки махфий ўқишда ихтиёрли бўлади. Ушбу намозда унга бошқа биров иқтидо қилса, жаҳрий ўқиши вожиб бўлиб қолади. Чунки ёлғиз ўқувчи энди имомга айланади ва шу вақтдан бошлаб қолган қироатини жаҳрий қилиши вожиб бўлади.
❤1👌1
#Ҳусни_зoн

Мўминнинг ҳурмати – у ҳақда яхши гумонда бўлишдир

Мўмин кишининг Аллоҳ ҳузуридаги даражаси ва ҳурмати шу қадар улуғки, у ҳақда ёмон гумонда бўлишдан сақланиш лозим.

Аллоҳ таоло айтади:
«Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четланинглар. Албатта, баъзи гумонлар гуноҳдир».

(Ҳужурот сураси, 12-оят)

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Каъбани тавоф қилиб, шундай деяётганларини кўрдим:

“Сен нақадар покизасан, ҳидинг нақадар хушбўй! Сен нақадар улуғсан ва ҳурматинг нақадар буюк! Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, Аллоҳнинг ҳузурида мўминнинг ҳурмати сенинг ҳурматингдан ҳам улуғроқдир. Унинг моли ва жонининг дахлсизлиги, шунингдек, у ҳақда фақат яхши гумонда бўлиш лозимлиги ҳам шунга киради”».

(Ибн Можа ривояти, 3932; санади ҳасан.)

Қатода раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:

«Аллоҳга қасамки, Аллоҳ мўминнинг ҳурматини шу қадар улуғ қилганки, ҳатто биродаринг ҳақида фақат яхшиликни гумон қилишга буюриб, ёмон гумон қилишдан қайтарган!»

Абу Шайх ал-Асбаҳоний, «Ат-Тавбих ван-танбиҳ» (229-бет).
❤4👌1
«Сабр тўрт хил бўлади:

1. Балога (мусибатга) сабр қилиш: Бу нафсни ғазаб қилишдан, ваҳима ва безовталикдан (дод-вой солишдан) тийишдир.

2. Неъматларга сабр қилиш: Бу уларни (Аллоҳга) шукр қилиш билан боғлаш ҳамда ҳаддан ошиш ва кибрланишга йўл қўймасликдир.

3. Тоат-ибодатга сабр қилиш: Бу ибодатларни муҳофаза қилиш (вақтида адо этиш) ва уларда бардавом бўлишдир.

4. Маъсиятлардан (гуноҳлардан) сабр қилиш: Бу нафсни гуноҳ ишлардан тийишдир».

(Ибн Жуззийнинг «Китабут-тасҳил ли улумит-танзил» асаридан)
❤3👌1
#Солиҳ_aмаллар
 
Сиротдан ўтиш солиҳ амалларимизга боғлиқ
 
Қачонки Аллоҳ таолонинг: «Бизни тўғри йўлга ҳидоят қилгин» (Фотиҳа сураси, 6-оят) деган оятини ўқиганингда, шуни ёдга олгинки, Сирот кўпригидан қанчалик тез ўтишинг қилган солиҳ амалларинг миқдорига боғлиқдир.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Аллоҳ таолонинг: «Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг томонларида югуриб боради» (Ҳадид сураси, 12-оят) деган ояти ҳақида шундай деганлар:

«Улар Сиротдан амалларига қараб ўтадилар. Уларнинг баъзиларининг нури тоғ кабидир, баъзиларининг нури хурмо дарахти кабидир. Энг кам нурга эга бўлганларининг нури эса бош бармоғида бўлади: у гоҳ ёниб, гоҳ ўчиб туради».

Ибн Абу Ҳотим ривоят қилган. Ибн Касир тафсирида келтирилган (1/192).
❤5😢2👌1
​​​​​​​​​​МУСТАҲАБ ВА МАНДУБ ҲАҚИДА
#мустаҳаб #мандуб

❓ 2255-САВОЛ: Баъзи фиқҳий манбаларда мустаҳаб ва мандуб атамалари бир маънони англатиши ҳақида ўқидим. Айрим манбаларда бошқа-бошқа амаллар эканини кўрдим. Улар орасида фарқ борми? Ёки битта амалми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мазҳабимизнинг етук уламоларидан бири аллома Ибн Обидин роҳимаҳуллоҳ “Раддул муҳтор” номли китобларида мустаҳаб ва мандуб бир турдаги, бир маънодаги амал, фақат номланиши икки хил холос, деганлар. Шунингдек мазкур амални одоб, нафл ҳамда татаввуъ деган бошқа номлари ҳам бор. Унинг таърифи қуйидагича: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни баъзан қилиб, баъзан тарк этган ҳамда мўътабар уламолари яхши кўрган амалдир. Қилган одам савоб олиб, қилмаган одам гуноҳкор бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
❤3👌1
#Ҳадис

#Муҳаббатда_ўртача_бўлишлик

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир нарсага бўлган муҳаббатинг сени кўр ва соқов қилиб қўюр», дедилар».

✍(Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган).


📝Шарҳ:


Бирор инсон ѐки бошқа нарсага қаттиқ муҳаббат қўйиш унинг айбларини кўриш ва эшитишдан четга олиб чиқиб қўяди. Унинг барча нарсаси ошиқ учун гўзал бўлиб кўринаверади. Шунинг учун муҳаббат кўру кар қилиб қўядиган даражада бўлмаслиги лозим. Балки мўмин мўминнинг ойнаси бўлиб дўст ўз дўстининг баъзи нуқсонларини тузатиб турадиган бўлмоғи керак.

Манба; Ҳадис ва Ҳаёт 34📚
❤5👌1
#Солиҳ_бандалар

Солиҳ бандалар ҳайбати ва Аллоҳнинг нусрати
 
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ўз солиҳ бандаларига нусрат-ёрдам бериш воситаларидан бири: У Зот уларга шундай бир ҳайбат либосини кийгизиб қўядики, натижада ҳеч бир ёмонлик истовчи уларга яқинлаша олмайди ва душманларининг қалбига улардан қўрқув солиб қўяди..

Аллоҳ таоло Каҳф эгалари ҳақида шундай деб марҳамат қилган:

«Уларни уйғоқ деб ўйлайсан, ваҳоланки улар уйқудадирлар. Биз уларни ўнг томонга ва чап томонга айлантириб турардик. Уларнинг ити эса остонада икки оёғини ёзиб ётарди. Агар уларнинг устидан чиқиб қолганингда эди, албатта улардан ортга қараб қочган ва қалбинг улардан қўрқувга тўлган бўларди» (Каҳф сураси, 18-оят).
#Ҳадис

#Каптар_Ўйнаш

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам каптарга эргашаётган кишини кўриб: «Шайтон шайтонага эргашмоқда», дедилар».

✍(Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган).

📝Шарҳ:

Бу ҳадисда каптарни қимор учун ўйнатиш ҳақида сўз кетмоқда. Нафақат каптар, балки ит, хўроз, қўй каби бошқа ҳайвонларни уриштириш ва улар орқали қимор ўйнаш ҳам ҳаромдир. Чунки бунда ҳайвонга зарар етказиш, қимор ва Аллоҳ таолонинг зикридан қолиш бор.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 37📚
#kun_hikmati

Улуғ тобеин Увайс Қороний раҳимаҳуллоҳ кеч кирганда уйида ортиб қолган овқат ва кийим-кечакларни садақа қилар, сўнг: «Аллоҳим! Ким очликдан вафот этса — бунинг учун мени тутма (жазолама), ким кийимсиз(қашшоқ)ликдан вафот этса — бунинг учун мени тутма», дер эди.
  Кундузи бўлса: «Аллоҳим! Ҳар бир оч жигар (оч инсон) ва юпун, яланғоч жисм учун Сенинг ҳузурингда узр сўрайман, зеро эгнимдаги ва қорнимдагидан бошқа ҳеч вақоим йўқ», дер эди.

“Мустадрак”дан.