Muhammad Qodir
1.64K subscribers
605 photos
23 videos
1.59K links
Саҳифада бирор нуқсон, камчилик сезган лаҳзангизда, биз ҳам сиз каби хатокор банда эканлигимизни ёдингизга келтиришингизни сўраб қоламиз.

Сўровлар учун:
Download Telegram
ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИ ВА ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАР ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикасининг 1998-йил 1-майдаги 618-И-сонли “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни билан тасдиқланган.

4-модда. Фуқароларнинг динга муносабатидан қатъи назар тенг ҳуқуқлилиги:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари динга муносабатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар. Расмий ҳужжатларда фуқаронинг динга муносабати кўрсатилиши мумкин эмас, фуқаронинг ўзи шуни истаган ҳол бундан мустаснодир. Фуқароларнинг динга муносабатига қараб уларнинг ҳуқуқларини бевосита ва билвосита чеклаш ва уларга бевосита ёки билвосита бирон-бир имтиёзлар белгилаш, хусусан душманлик ва адоват уйғотиш ёхуд уларнинг диний ёки даҳрийлик эътиқоди муносабати билан боғлиқ ҳис-туйғуларини ҳақорат қилиш, шунингдек муқаддас қадамжо ҳисобланган диний иншоотларни оёқ ости қилиш қонун билан жазоланади.

Ўйлайманки мана шундай мусулмонлар орасида адоват ва низони келтириб чиқаришга уринувчи мана бундай кимсаларга тегишли идоралар томонидан амалдаги қонунларимизга кўра жазо тайинланади.

https://t.me/QodirMuhammad
👍47🔥14❤2😢2🤣1
​Динимиз шундай динки, нимага буюрган бўлса албатта бизнинг фойдамизга, нимадан қайтарган бўлса, у ҳам бизнинг фойдамизга. Баъзида Аллоҳ ва Росулининг амрларидаги ҳикматларни бандалик қилиб кўришга ожизлик қиламиз, тушунмаймиз.

Ислом шариатига кўра зарурациз ҳолатда ит боқиш мутлақо жоиз эмас. Абу Талҳа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фаришталар ит ва сурат бор уйга кирмаслар”, деганлар. Бухорий ривояти.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Кимки ит боқса ҳар куни савоб ишларига бериладиган ажрларидан бир қийрот ёки икки қийрот камаяди. Қўриқчи, подачи ва овчи итлар бундан мустаснодир”. Бухорий ва Муслим ривояти.

https://t.me/QodirMuhammad
👍22❤2
Эй Роббимиз, Ўзинг биздан жаҳаннам азобини бургин, албатта, жаҳаннам азоби доимийдир. Фурқон сураси, 65-оят.

Нажотга ҳақлимиз, деган даъводан йироқмиз, ҳолимиз маълум. Ҳисоб кунида бу ҳолимизга мувофиқ муомала қилинмаслигини, марҳамати кенг Парвардигоримизнинг фазлидан деб биламиз ва умид қиламиз.

https://t.me/QodirMuhammad
👍41❤9😢8
Сиз блог бошласангиз...

1. Фикрларингизни тартибга келтира бошлайсиз. "Фикрларим ўзи тартибли"- деб ўйлаётган бўлсангиз, ҳозир бир мавзуни танлаб кичик мақола ёзиб кўринг.

2. Кўпроқ китоб ўқишга интила бошлайсиз. Блогингизга ёзгани мавзу қолмаганидан кейин, китоб очишга мажбур бўласиз.

3. Диққатни жамлашни ўрганасиз. Чунки, шахсий қарашларингизни ва китобдан ўқиганларингизни, бир мақолачада тушунтириб бера олишингиз керак бўлади, бунинг учун эса ҳаёлни жойига қўйиб олиш керак бўлади.

4. Она тили ва имлони ўрганасиз. "6zim", "sinfdow" деган сўзларни ҳам тўғри ёзишни ўрганасиз. Имловий қоидалар билан ёзадиганларга, "Ko4a sistema🤟"га ўхшаш телеграм гуруҳлардан ташқари ҳамма жойда устунлик берилади.

Ўзингиз учун ёзинг. Кузатувчилар олдида ҳурмат қозониш учун ёзманг, шунда обуначилар сони сизни ташвишга солмайди. Риё ва ужб каби иллатлардан йироқ бўласиз.

Ҳозир ёзган мақолангизни бир йилдан кейин ўқиб, фикрларингиздан хижолат тортсангиз, демак фикрлашингизда ўсиш бўлган, блогдан фойда бўлган бўлади.

https://t.me/QodirMuhammad
👍51❤10
Muhammad Qodir
Кўзни чирт юмиб, ҳеч иш қилмаган холда натижа кутиб, Аллоҳга таваккал қилдим дейдиган, «таваккалчи»ларга шундай жавоб қилинади: Сабаб ва воситаларни ушлаш илоҳий суннатлардир. Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга, асоларини ерга ташламасалар ҳам денгиздан йўл…
Сабабларни ушлаш билан биргаликда, натижани Аллоҳдан сўрай билиш ҳам лозим ва лобуддир.

Чунки, Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғли энг буюк даъватчининг хонадонида яшаб ўзгармасликка, яъни иймон келтирмасдан, куфрда қолишга қарор қилди.

Фиръавннинг хотини энг буюк золимнинг хонадонида яшаб ўзгаришга, куфр ва ширкдан воз кечиб, иймон келтиришга қарор қилди.

Чунки Аллоҳ истамаса, ҳеч бир сабаб иш бермаслиги мумкин.

https://t.me/QodirMuhammad
👍37❤6🔥6
Muhammad Qodir
ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИ ВА ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАР ТЎҒРИСИДА Ўзбекистон Республикасининг 1998-йил 1-майдаги 618-И-сонли “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни билан тасдиқланган.…
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг мурожаатлари билан, ИИБ ходимлари мана бунинг шахсига ойдинлик киритишибди.

Уларнинг берган маълумотига кўра, Наманган вилояти, Поп туманида яшовчи, А.Р исмли 1998-йилда туғилган фуқаро экан.

Ҳозирча тайинланган жазо ҳақида маълумотлар йўқ.

https://t.me/QodirMuhammad
👍31🔥5
Фаластиннинг Ғазо секторидан Исроилга мислсиз хужум қилинган. Буни яҳудий сиёсатчилари ва экспертлари “тарихда бундай ҳужум бўлмаган эди” дейишмоқда. Энг муҳим генераллардан бири асир олинган, иккита катта шаҳар эгалланган. Барча таҳлилчилар “Исроилнинг мақталган мудофаа тизими яроқсиз экани маълум бўлди” дейишмоқда.
*
Ўзбекистонликлар фикри жуда муҳим. 30 йил олдин, ҳали СССР қулаган вақтларда, ҳатто 90-йиллар охирида ҳам, жуда кўпчилик Фаластин-Исроил курашининг маъносини тушунмас эди. Ҳатто кўпчилик ўзбекларимиз “фаластинликларни ўзлари террорист, ўзлари айбдор!” дейишарди.
*
Ахборот глобаллашувининг ижобий томони борки, ўзбекистонликларнинг мутлақ аксарияти – 90%дан кўпроғи Фаластин ва фаластинликларни мазлум эканлигини билишади. Террор –бу қўрқув манбаи. Ким куч ишлатиш орқали ўз сиёсатини амалга оширса, шу террорист бўлади. 70 йилдирки, жугутлар Фаластинни шаҳарма-шаҳар, маҳаллама-маҳалла, кўчама-кўча, уйма-уй эгаллаб олишмоқда. Исроил – террорни, қўрқитишни асосий инструмент сифатида ишлатадиган давлат. Бошқа томондан, инсоният жугутларни давлатини ҳам кўриб, хулоса қилиб боряпти.
*
Исроил – жугутларни давлати сифатида, яқинда пайдо бўлди, 1947 йилда. Шу пайтгача Исроил ва араблар ўртасида кўп уруш бўлган. Лекин бу сафарги тайёргарликни, Исроил кутмагани айтилмоқда. Бу лойиҳага дунёдаги қайси ҳокимият марказлари қўл урганлигини аниқ айтиш қийин, лекин, дунёда янги ўйин бошланаяпти. Ҳали Украина уруши у ёқ, бу ёқли бўлмасдан, янги уруш маркази очилди. Асосий кузатилиши керак бўлган давлатлар Эрон, Саудия, Туркия, қолаверса, АҚШ, Россия ва Хитой. Кузатамиз.

©️ Камолиддин Раббимов

https://t.me/QodirMuhammad
👍50😢17🔥5
Саккиз киши кўтара олмаган Ҳайбар эшигини бир ўзи кўтара оладиган даражада кучли бўлган Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу Фотима онамизнинг тобутларини бир ўзлари кўтара олмай ёрдам сўраган эдилар.

Демак ҳар қандай оғир юкни кўтаришни имкони бор, аммо кўнгил юки мушкул масала.

https://t.me/QodirMuhammad
😢107👍9❤6🔥1
Юқоридаги исломофоб жамиятда низо келтириб чиқарувчи кайфиятда ёзилган пости ва аккаунтини ўчириб, ҳаммадан узр сўрабди, астойдил тавба қилибди, аммо очилган иш ҳали ёпилмагани учун сўнги қарор ҳақида маълумот берилмаган.

Аммо ўзим "астойдил тавба қилибди" дейишганига ишонмадим. Бизнинг мақсадимиз кимнидир шарманда қилиш, обрўсизлантириш бўлган эмас. Динимизнинг, мусулмонларнинг шаънини ҳимоя қилишни вазифамиз деб биламиз, ҳолбуки Ислом дини менинг ҳимоямга муҳтож бўлмаса ҳам, ютуқли томони шу йўлда бўлишимиз.

https://t.me/QodirMuhammad
👍48
BBC нашри фаластинликлар ҳақида "ўлди", исроилликлар ҳақида эса "ўлдирилди" деб ёзибди.

Ахборот ҳужуми шундай бўлади. Бундай ҳужумчилар ўзбекзабонлар ичида ҳам бор.

https://t.me/QodirMuhammad
😢82👍8❤1
Фаластинлик бир болакай айтяпти: Биз кунига 6 маҳал намоз ўқияпмиз:

1. Бомдод
2. Пешин
3. Аср
4. Шом
5. Хуфтон
6. ЖАНОЗА

Муҳаммад Амин саҳифасидан

https://t.me/QodirMuhammad
😢181❤3👍2🔥2
Facebook ижтимоий тармоғи Фаластиндаги вазият ҳақида жойланган тасвирларни ўчириб, ўзини юқоридаги изоҳни бериб оқламоқчи бўлган. Биласизми нега?

Чунки Facebook асосчиси Марк Эллиот Сукерберг 1984-йил 14-майда Ню-Ёркнинг White Plains шаҳрида яҳудий оиласида туғилган.

Энг оммабоп технология ва тармоқларнинг фойдаланувчиси эмас, яратувчиси бўлишимиз лозим. Бунинг учун биз мусулмонлар илм олишимиз керак, ҳар соҳада, илм-фанда, ахборот технологияларида, ҳарбий технологияларда олдинда бўлишимиз керак.

Лекин Роббимиз "Ўқи!"* деб буюрган каломини биз фақат марҳумларимиз учун тиловат қилиб юрадиган бўлсак, ҳеч қачон олдинда бўлолмаймиз. Яна билишимиз керакки, Роббимиз бошқа бир оятда: "Амал қилинглар! Бас, албатта, Аллоҳ амалингизни кўрур"** ҳам деган.

Шу ўринда Шайх Мутаваллий Шаъровий ҳикоя қиладиган, қуйида келтираётганим воқеа айни ўринлидир.

*Алақ сураси, 1-оят;
**Тавба сураси, 105-оят.

https://t.me/QodirMuhammad
👍29🔥5❤2
Сан-Францискода эканимда шарқшунослардан бири сўради:
- Қуръонингиздаги ҳамма нарса саҳиҳ, тўғрими?
- Албатта ҳа!
- дея жавоб қилдим. У яна сўради:
- Қуръонда "Аллоҳ ҳаргиз кофирларга мўминлар устидан йўл бермас", деган оят бўла туриб, нега мўминлар устидан кофирларга йўл берди? Яъни, уларни мўминлардан ғолиб қилди?

Мен жавоб қилдим:
- Биз муслим-мусулмонлармиз, мўминлар эмас. У ваъда мўминлар учун. Яна сўради: Мўминлар билан мусулмонлар ўртасида нима фарқ бор? Шайх Шаъровий шундай жавоб қилдилар:
- Бугунги мусулмонлар исломнинг ҳамма ибодатлари; намоз, закот, рўза ва ҳаж кабиларни адо этишади. Аммо улар том маънода қийинчиликдалар. Илмий, иқтисодий, ижтимоий, ҳарбий жабҳаларнинг ҳаммасида танг аҳволдалар. Бу танглик недан?

У ҳам: Ҳақиқатда бу танглик недан? - дея сўради. Жавоб қилдим:
- Буни Қуръон бизга шундай тушунтиради: Чунки мусулмонлар мўминлик даражасига кўтарила олишмади. Қуйидагилар тўғрисида яхшилаб фикр юргизинг:

— Агар улар ҳақиқий мўмин бўлганларида Аллоҳ албаттa нусрат берган бўларди. Чунки Аллоҳ "Рум" сурасининг 47-оятида:
"Мўминларга нусрат бериш Бизнинг зиммамиздаги ҳақдир", дейди.

— Агар улар мўмин бўлганларида миллат ва халқлар аро обрў-эътибор ва устунлик қозонган бўлардилар
.

Бу ҳақда Аллоҳ Қуръони Каримда: "Бўшашманглар! Хафа-маҳзун бўлманглар! Сизлар, агар мўмин бўлсаларингиз, устунсизлар", дейди.

— Лекин улар мусулмонлик босқичида қолиб кетишди. Мўминлик даражасигача кўтарила олмадилар. Аллоҳ таоло айтади:
"Лекин уларнинг кўплари мўмин бўлмадилар"
("Шуаро" сураси, 8-оят).

Ундай бўлса, мўминлар кимлар?

Бунга жавоб ҳам Қуръони каримнинг ўзида
: "Улар тавба қилувчилар, ибодат қилувчилар, ҳамд айтувчилар, рўза тутувчилар, рукуъ қилувчилар, сажда қилувчилар, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарувчилар, Аллоҳнинг чегарасида турувчилардир. Ва мўминларга хушхабар беринг!" "Тавба" сураси, 112-оят.

Мулоҳаза қилиб кўрайлик, Аллоҳ таоло нусрат, ғалаба, ҳукмронлик ва тараққиёт мавзуларини мўминларга боғлади, мусулмонларга эмас!

Аллоҳ шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровийни ўз раҳматига олсин!

Касалимиз, муаммо ва таназзулимиз сабабларини Қуръони карим воситасида очиб бердилар, ҳамда тузалиш, ечим ва тараққиёт йўлини ҳам аниқ кўрсатдилар (Ечим охирги оятда. Қайта ўқинг, биз мўминмизми?).

Манбаа: Islom.uz 23.05.2019

https://t.me/QodirMuhammad
👍30😢20❤1
ЎҚИ

Аллоҳдан тўғридан-тўғри ўқиш, илм олиш, изланиш, тафаккур ва тааммулга бўлган буйруқдир бу.

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг минг беш юздан зиёд жойида илм ва амалга буюради. Китобимиз шундай бўлгани ҳолда биз нега жаҳолат ва танбаллик умматига айландик?! Аллоҳнинг амрларига итоат этмай, нега Унинг раҳматидан умидвор бўляпмиз?!

Қуръонимизга амал қилмай, нега жавонларимизда уни чангга бостираяпмиз?! Нега тасбеҳларимизда ўзимиз тушунмайдиган, англамайдиган ва амал қилмайдиган калималарни такрорлайверамиз?! Нега рўза ойимизни еб-ичиш, тонггача уйқусизлик, ўйин-кулгу ва бекорчилик ойига айлантириб олганмиз?!

Ҳолимиз аввало илм, иккинчидан ҳам илм, учинчидан ҳам илм ва тўртинчидан эса билганларимизга амал бўлмоғи даркор!! Доимо олийҳимматлик ва охирида гўзал ахлоқ, ўзига ўзи ростлик, яна Аллоҳ билан ҳам ростлик, бу бизнинг динимиздир!!

Келинг, янги замонга қадам ташлайлик, агар Аллоҳ билан янги давр бошлашни хоҳлаган бўлсак!! Ўзимизни ўзгартирайлик, тоинки Аллоҳ ҳолимизни ўзгартирсин!! Ҳозир қуёшимиз ботган, атрофимизни ютиб юборгудек қуюқ зулмат қоплаган. Келинг, амал ва тўхтовсиз меҳнат қилайлик, тоинки тонгга интизорлик чўзилиб кетмасин!

Доктор Мустафо Маҳмуд, "Сиёсий цирк ўйинлари" китобидан

https://t.me/QodirMuhammad
👍42🔥5❤3
Forwarded from Muhammad Qodir
Йиғлама жигарим! Сенинг ҳақингда дуо қилиш учун миллион долларга масжид қурдик!

Telegram | Muhammad Qodir
😢135👍5
Эй Ислом фарзанди (ўғли, қизи, турмуш қураётган акам, укам, опам, синглим)! Унутмангки хайрли ишнинг бидояси фисқ бўлмайди, осон ҳам бўлмайди.

Илоҳо, ўғлим, қизим, фарзандим олим бўлсин, фозила-ю қория бўлсин, умматга имом бўлсин. Қандайин гўзал ва соф ният а? Ҳаммамиз шундай ният ва дуо қилсак ажабмас.

Бундай тасаввур қилишнинг ўзи ҳам юзга хурсандчилик олиб келадиган фарзандга етишишнинг аввали нима экан?

Фарзандни ёшликдан яхши аҳли илм устозларга бериб, мадраса ва маъҳадларда, олис диёрларга илм талабида мусофир қилиб жўнатишда деб биласизми? Йўқ, асло ундай эмас.

Шундай фарзандга закийя, олима, тақвода тенги йўқ қория қиз(йигит)ни бўлажак она(ота) сифатида танлашда деб биласизми? Йўқ, бу ҳам бошланиши эмас.

Бошланиши шуки, сизнинг шундай фарзанд ва умр йўлдош учун муносиб инсон бўлишингизда. Абу Ҳанифа, Имом Ғаззолий, шайх ҳазратлари роҳимаҳумуллоҳлардек зотлар икки гуноҳкор фосиқ ва фосиқадан дунёга келади деб ўйлайсизми.

Аллоҳ хоҳласа ҳамма нарса бўлиши мумкин деб вазиятдан чиқишингиз мумкин. Хўп, аммо Аллоҳ таоло фазлига кўра эмас, Ал-Адл сифатига кўра муомала қилса-чи? Абдуллоҳ ибн Муборакнинг оталари қул эди, аммо у кишининг қилган тақволари бундай покиза фарзандга етишишда, тақводорларга ибрат, мисол ва исбот бўлди.

Юқорида санаб ўтилганлар эса, биз отланмоқчи бўлган йўлимизнинг кейинги босқичлари ҳисобланади. Аввали эса ўзимиз тақвода, илмда, амалда собит турмоғимиздир.

Такрор ёзаман, йўлимизнинг бошланиши илм, амал, тақво ва албатта сабр билан бўлади, лекин, аммо фисқ бўлмайди, осонликча ҳам бўлмайди.

https://t.me/QodirMuhammad
❤38👍21😢11🔥2
Террорчи исроилнинг расмий саҳифасида юқоридаги пост эълон қилинибди ва тушунишим бўйича изоҳ шундай:

"ЧАҚАЛОҚЛАРИМИЗНИ УЙГА ҚАЙТАРИНГ!
Бизнинг болаларимизни кўрдингизми?
Улар ҳозирги дамда Ғазо секторидаги террорчилар томонидан гаровда сақланмоқда.
Ҳар бир дақиқа муҳим.
Буни улашинг ва уларни уйга келтиришимизга ёрдам беринг."

Кўп изоҳ ёзмай қўя қолай. Қадоқдаги ишлаб чиқарилган сана, болаларнинг ёши ва ҳозир нечанчи йил эканлигига эътибор берсангиз ҳаммасини тушунасиз.

https://t.me/QodirMuhammad
😢37👍13🤣10❤1