#Ҳадис
Баракалилик жиҳатидан аёлларнинг энг улуғи камроқ маҳр оладиганидир.
“Жавомиъул калим” китобидан
https://t.me/Qorirovotuz

❤33🥰8🔥2
#БИЛАСИЗМИ?
Сизларни энг ёмонингиз ҳалол-пок инсонлардан ёмонлик қидирадиган ва дўстлар орасига нифоқ солувчиларингиздир.
(Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу).

❤19👍5🥰3
Аллоҳ таоло саҳиҳ ҳадис қудсийда айтган, "Эй одам боласи агар сен менга ернинг ғилофича гуноҳни келтирсанг ҳам, мен унинг ғилофича мағфиратни келтираман".
Гуноҳлар мушкуллик эмас.
Аммо инсон - ўзи ожиз банда бўла туриб, улуғ Аллоҳга - етакловчи кибри, қайсарлиги, димоғдорлиги билан гуноҳларга интилиши муаммодир.
Имом Бутий.
https://t.me/Qorirovotuz
Гуноҳлар мушкуллик эмас.
Аммо инсон - ўзи ожиз банда бўла туриб, улуғ Аллоҳга - етакловчи кибри, қайсарлиги, димоғдорлиги билан гуноҳларга интилиши муаммодир.
Имом Бутий.
https://t.me/Qorirovotuz
❤17😢5👏4🥰2
ФОНИЙ ДУНЁНИНГ МУТЛАҚ ҲАҚИҚАТИ
Инсон боласи бу оламга фақатгина меҳмондир.
Кўз очиб юмгунча ўтадиган бу қисқа умр давомида тўплаган бойлигимиз, эришган мавқеимиз ва ҳатто жондан азиз яқинларимиз ҳам вақтинчалик омонатдир.
Ажал соати келиб, дунё билан хайрлашар эканмиз, тан маҳрамимиз бўлган соғлиқ ҳам, йиллар давомида йиққан мол-давлатимиз ҳам шу ерда қолади.
Аслида, ҳеч биримиз бу дунё матоҳларининг чинакам эгаси эмасмиз. Уларни бугун йўқотамизми ёки эртага — бунинг аҳамияти йўқ. Чунки завол топишга маҳкум бўлган нарсанинг муддати барибир чеклангандир.
Мана шу ҳақиқатни қалбдан ҳис этиш — бошига мусибат ва айрилиқ тушган ҳар бир банда учун энг катта таскин манбасидир.
Эй азиз инсон!
Барибир кун келиб қўлингдан чиқиб кетадиган ўткинчи нарсалар учун ўзингни ғам-андуҳ билан қийнама.
Сен бу дунёга ҳеч вақосиз келдинг ва ундан ҳеч нарсасиз қайтасан. Сенинг асл келиб чиқишинг ҳам, қайтиш манзилинг ҳам ёлғиз Аллоҳгадир.
Ушбу сафардан бизга ҳамроҳ бўладиган ягона нарса — ихлос билан қилинган солиҳ амалларимиздир.
Аллоҳ таоло Сени ризқлантирган неъматлардан муҳтожларга улашишинг, қилган хайр-эҳсонларинг ва инфоқларинггина Охиратда сенинг нажотинг бўлади ва асқотадиган асл бойлигингдир.

❤24🥰4👏4
Инсонларга хос хислат туфайли Жаброил алайҳиссалом Одам фарзанди бўлишни орзу қилган.
Ўша етти хислат қуйидагилардир:
1. Жамоат билан беш вақт намоз ўқиш;
2. Олимлар мажлисида бўлиш;
3. Беморни зиёрат қилиш;
4. Жанозада ҳозир бўлиш, жаноза намозини ўқиш ва маййитни дафн этиш;
5. Сув ичириш;
6. Икки кишини яраштириш;
7. Қўшни ва етимни ҳурматлаш;
Сен ҳам ана шу амалларни бажаришга ғайрат қил.
Имом Шаъроний
"Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга насиҳатлари" китобидан.

❤28🔥4🥰2
Ривоят қилинишича, қиёмат куни инсонлар 12 қисм бўлинган ҳолда тирилтирилади.
1. Икки қўли ва икки оёғи йўқ ҳолда тирилтирилади. Бир нидо қилувчи: “Булар дунёда қўшниларига озор берган, лекин тавба қилмасдан ўлган кишилардир”, дейди. Мана шу уларнинг дўзахга ташланишига сабаб бўлади
2. Намозни енгил олиб, тавба қилмай ўтганлар чўчқа суратида тирилтирилади.
3. Закотни адо этмаганлар қоринлари илон ва чаёнга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади.
4. Савдога, тижоратга ёлғон аралаштирганлар оғизларига қон тўлдирилган ҳолатда тирилтириладилар.
5. Аллоҳдан қўрқмасдан, балки инсонлардан қўрқиб гуноҳларини яширган, лекин тавба қилмай ўтган кишилар ўлимтик каби сассиқ ҳид билан тирилтирилади.
6. Ёлғон гувоҳлик берган, аммо тавба қилмай ўлганлар ҳалқумлари кесилган ҳолда тирилтирилади.
7. Гувоҳлик беришни ман этган, тавба нималигини билмай ўлганлар озиғлари йиринг ва қонга тўла ҳолда тирилтирилади.
8. Тавба қилмасдан ўлган зинокорлар бошлари эгик, авратларидан йиринг, қон оққан ҳолда тирилтирилади.
9. Етимларнинг ва одамларнинг молларини ноҳақ еб, тавба қилмай ўтган кишилар юзи қора, кўзлари кўкарган, қоринлари оташга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади.
10. Ота-онасига оқ бўлган, тавба қилмагнан, улардан кечирим сўрамай ўлган кишилар таналари пес ва мохов ҳолида тирилтирилади.
11. Маст қилувчи ичимликлар ичиб, тавба қилмасдан жон таслим қилган кишилар қалблари ва кўзлари кўр, тишлари ҳўкизнинг тишига ўхшаш, лаблари кўксларига осилган, тиллари қоринларигача шалвираб қолган ҳолда тирилтирилади. Мана шу 11 тоифанинг жазоси жаҳаннамдир.
12. Эзгу ишларни қилган, хайрли амалларнинг бошини тутган, гуноҳ ва ёмон ишлардан тийилган, беш вақтни канда қилмаган, доимий тавба қилиб юриб вафот этган кишилар ойдин кечадаги тўлин ой каби юзлари порлаган ҳолда тирилтирилади. Улар сирот кўпригидан яшин тезлигида ўтиб олишади. Уларнинг мукофоти жаннат, мағфират ва ризвондир.
Юқоридаги иллатлардан Ўзи асрасин!🤲
"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.

❤42😢5🔥2🥰2
Ибн Ҳиббон раҳимаҳуллоҳ ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилганлар:
“Фарзандларингизга ҳадя беришда адолатли бўлинглар. Худди уларнинг сизларга яхшилик ва меҳр-мурувват кўрсатишда баробар бўлишини истаганингиз каби”
(Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
https://t.me/Qorirovotuz
“Фарзандларингизга ҳадя беришда адолатли бўлинглар. Худди уларнинг сизларга яхшилик ва меҳр-мурувват кўрсатишда баробар бўлишини истаганингиз каби”
(Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
https://t.me/Qorirovotuz
❤16🥰2
"Илм:
Ёдлаш ва англаш;
Амал ва татбиқ қилиш;
Хулқланиш ва ибодат санаш;
Изланиш ва таҳқиқ қилиш;
Нафсни ҳисоб-китоб қилиш;
Аллоҳ таолога муроқаба қилиш;
Пайғамбарларнинг саййиди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларидан эргашиш;
У зотнинг саҳобалари ва уларга яхшилик узра эргашган тобеъинларнинг сийратларига қадам бақадам эргашишдир".
Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ.

❤25🥰1
#БИЛАСИЗМИ:
ФАРЗАНДЛАРНИНГ ГУНОҲЛАРИГА ОТА-ОНАЛАР ШЕРИКМИЛАР?
Номаи аъмол ёзишда ёш белги эмас, балки балоғатга етганлик белгидур. Ўғил болаларни балоғатга етиши эҳтилом бўлиш билан яъни тушда булғаниш билан бўлади. Қиз болаларнинг балоғатга етганликлари ҳайз кўриш билан бўлади. Ана шу муддатдан бошлаб номаи аъмолга уларнинг ҳам қилган савобу гуноҳлари ёзилишни бошлайди. Шариат буюрган амалларни қилишга мажбуриятлари ишга тушади. Намоз ўқиб рўза тутишлари ва бошқа ибодатларни адо этишлари фарзи-фарз, вожиби-вожиб, суннати-суннат бўлади ва ҳоказо. Демак бу ерда ёш асосий омил эмас, асосий омил балоғатга етганликдур. Кўпинча юртларда ёш билан чегаралаб қўйиш ўзларини ўша вақтдаги одамларига қараб бўлган, мисол учун қизларга 9 ёшдан, ўғил болаларга 12 ёшдан деган нарса тарқалган кўпчиликни ичида, лекин бу бир тахминий ҳолат бўлади. Аслида балоғатга етиш билан инсон мукаллаф бўлади ва балоғатга етиш аввалги айтиб ўтганимиздек ўғил болаларда эҳтилом бўлиши билан, қизларда ҳайз кўриш билан бўлади. Энди фарзандлар тарафидан гуноҳ содир этилган бўлса, ота-оналар уларга тарбия бермасдан ўз масъулиятларини адо этмасдан гуноҳларига рози бўлиб қараб турганликлари маъносида албатта масъул бўладилар. Лекин фарзанд бир ишни қилсаю, ота-она тарбияни қилиб ўзини масъулиятидаги ҳамма нарсани адо этиб қўйган бўлса, фарзанди отасига билдирмай, онасига билдирмай қилган гуноҳ бўлса, албатта фарзанд ўзи демак гуноҳини жавобини беради.
(Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ).

Telegram
Qoriravot masjidi ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ
Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар Қориравот жомеъ масжиди
Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилсин!

❤20👍5🥰2
Имом Шотибий раҳимаҳуллоҳ «Эътисом» китобида дедилар:
Банданинг бахтиёр эканининг аломатлари:
• Ибодатни унга осон қилиб қўйилиши;
• Амалида суннатга мувофиқ қилиб қўйилиши;
• Салоҳиятли кишилар билан ҳамсуҳбат қилиниши;
• Биродарлари билан ахлоқини гўзал қилиб қўйилиши;
• Халойиққа яхшиликни улашувчи қилиб қўйилиши;
• Мусулмонларга эътиборли бўлиши;
• Вақтларидан унумли фойдаланувчи қилиб қўйилишидадир.

ФАРЗАНДЛАР ТАЪЛИМИ — ЭНГ ГЎЗАЛ САРМОЯ!
Бир тармоқ фойдаланувчиси бир кишидан ёзяпти:
"Бу ҳаётда ҳар бир инсоннинг ўз мақсади ва интиладиган манзили бор.
Кимдир пули ва вақтини роҳат-фароғат ва саёҳат учун сарфлайди. Бошқалар эса лаззатлар ва янада кўпроқ нарсаларга эга бўлиш учун ҳаракат қиладилар.
Биз эса молимиз ва вақтимизни илм йўлига бағишладик.
Фарзандларимизни ўқитиш ва уларни илмнинг ҳар бир соҳасида юксалтириш — ҳаётимиздаги энг устувор вазифадир»."

❤18🔥2🥰2
Ибодатлар учун бўш вақт қидириб умрни ўтказмоқ, нафснинг ахмоқгарчилигидандир.
Атоуллоҳ Сакандарий (қуддиса сирруҳу)
https://t.me/Qorirovotuz
Атоуллоҳ Сакандарий (қуддиса сирруҳу)
https://t.me/Qorirovotuz
❤11😢2🔥1🥰1
Forwarded from Qoriravot masjidi ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ (Ummat)
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤9🥰2

«Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад»
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7🥰2
Сиз бугун истиғфор айтдингизми?
Anonymous Quiz
97%
Ха айтдим Алҳамдулиллаҳ
3%
Йўқ энди айтаман Иншааллоҳ
❤10
Сиз бугун Расулуллоҳ ﷺ га саловат айтдингизми?
Anonymous Quiz
97%
Ха айтдим Алхамдулиллаҳ
3%
Йўқ энди айтаман Иншааллоҳ
❤11
Forwarded from Qoriravot masjidi ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ (Ummat)
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5
#Бугун_намоз_вақти
Мелодий 2026 й. 28 Октябрь
Хижрий 1448 й. 17 Жумодул аввал
Чоршанба
****
* ⏲ (сахарлик тугаши) * 05:38 *
* ⏲ (ифторлик вақти) * 17:43 *
****
🌘 Тонг - 05:40
🌞 Қуёш - 06:58
Намоз вақти (Каттақўрғон):
⭐️ Бомдод - 06:10
⭐️ Пешин - 13:00
⭐️ Аср - 16:10
⭐️ Шом - 17:50
⭐️ Хуфтон - 19:10
"Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир"
📖 (Нисо-103)
Дўстларингизга ҳам улашинг.
👇👇👇👇👇

❤15