Qoriravot masjidi ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ
36.6K subscribers
43.1K photos
5.05K videos
35 files
39.5K links
Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар Қориравот жомеъ масжиди

Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилсин!
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤19🥰7
#Бугун_намоз_вақти

Мелодий  2026 й.   26 Октябрь
Хижрий  1448 й.  15 Жумодул аввал


Душанба


****
* ⏲ (сахарлик тугаши) * 05:36  *
* ⏲ (ифторлик вақти) * 17:46  *
****

🌘 Тонг - 05:38
🌞 Қуёш - 06:56


Намоз вақти (Каттақўрғон):


⭐️ Бомдод -  06:10

⭐️ Пешин  -  13:00

⭐️ Аср -  16:10

⭐️ Шом -  17:50

⭐️ Хуфтон -  19:10


"Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир"
📖 (Нисо-103)


Дўстларингизга ҳам улашинг.
👇👇👇👇👇
https://t.me/Qorirovotuz
❤58👍6🥰5👏3😁2
​​Бомдод намозини икки лаззати бор: бири ўқиган пайтимиздаги лаззат, бири Аллоҳнинг ҳимоя остида бўлганимиздаги лаззат.
Ҳадисларда «Ким бомдод намозини ўқиса, Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади», дейилган.
Аммо ризқ учун тонгда уйғониб, Ризқ берувчи учун бомдодга уйғонмаслик ҳақиқий маҳрумликдир.


✅ https://t.me/Qorirovotuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤34👍2🥰2😢2
Қуръони каримда: "Албатта, иймон келтирганлар ва яҳши амаллар қилганларни Роббилари иймонлари сабабли ҳидоятга бошлайдир", қайси сура қайси оятда келган?
Anonymous Quiz
18%
Бақара сураси, 90-оят
65%
Юнус сураси, 9-оят
10%
Мулк сураси, 19-оят
7%
Энди билиб оламан
❤27👏7👍5🥰5
❤33👏5😢4👍2🥰2
Набий алайҳиссалом қайси икки сура номини айтиб, Аллоҳ таоло уларни осмонлар-у ерни халқ қилишидан минг йил аввал қироат қилганини айтганлар?
Anonymous Quiz
21%
Нур ва Сажда
51%
Тоҳо ва Ёсин
19%
Мулк ва Воқеа
9%
Энди билиб оламан
❤34😢7👍3🥰3👏3
УЧ СИНОВ

Одам боласи ҳар куни уч синовга йўлиқади ва ҳар доим ҳам улардан ибрат олавермайди!
▫️ Биринчиси, ҳар куни умри қисқариб бораверади. Мол-давлати озайса, ғам чекади, умри камаяётгани билан эса иши йўқ. Ҳолбуки, мол-давлатнинг ўрнини тўлдирса бўлади. Умрнинг эса ўрнини тўлдириб бўлмайди.
▫️ Иккинчиси, ҳар куни Аллоҳ берган ризқдан ейди. Ҳалолига жавоб беради, ҳаромига эса жазоланади. У эса ҳисоб-китоб оқибати нима бўлишини билмайди.
▫️ Учинчиси, ҳар куни охиратга бир қадам яқинлашиб, дунёдан эса бир қадам узоқлашиб боради. Шундай бўлса-да, фоний дунёсига берган эътиборини боқий охиратига қаратмайди. Ҳолбуки, у борар жойи олий жаннатми ёки тубан дўзахми билмайди...


https://t.me/Qorirovotuz
😢42❤17😭10👍5🥰2👏2🔥1
#ОЯТ

“Ўзинг мен учун зурриётимда ҳам яхшилик қилгин (яъни, фарзандларимни ҳам аҳли солиҳ бандаларингдан қилгин)”
(Аҳқоф сураси, 15-оят).

Фарзандлар учун ҳидоят ва муваффақият сўраб дуо қилиш тарбия масофасини қисқартириб, у йўлдаги машаққатларни енгиллатади. Бу хусусда Пайғамбарлар энг яхши намунадирлар.
Аллоҳим, фарзандларимизни ва бутун мусулмонларнинг фарзандларини ислоҳ қил, ўзи ҳидоят топган ва бошқаларни ҳидоятга чорловчи, ўзи адашмаган ва бошқаларни ҳам адаштирмайдиган зурриётлардан қил.


https://t.me/Qorirovotuz
❤33👍3🥰3👏3🔥1
#Ҳадис

Азон билан иқомат орасида қилинган дуо рад этилмайди.

“Жавомиъул калим” китобидан


https://t.me/Qorirovotuz
❤34👍9🥰3
МЎМИН ЁЛҒОНЧИ БЎЛМАЙДИ

Сафвон ибн Сулайм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашди:

«Мўмин қўрқоқ бўладими?» «Ҳа», деб жавоб бердилар. Яна сўрашди: «Мўмин бахил бўладими?» «Ҳа», дедилар. Яна сўрашди: «Мўмин ёлғончи бўладими?» Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўқ!» — деб жавоб бердилар (Имом Молик ривояти).

• Инсон сифатида мўминда қўрқоқлик ёки бахиллик каби баъзи нафсоний ва табиий нуқсонлар учраши мумкин. Чунки булар инсоннинг заифлигидан келиб чиқади ва иймонни илдизи билан суғуриб ташламайди.

• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мўмин кишининг ёлғончи бўлишини қатъиян инкор қилдилар. Чунки ёлғон иймоннинг зидди бўлиб, у тўғридан-тўғри мунофиқлик аломатидир. Бошқа бир ҳадисда: «Мўминда ҳамма хулқлар бўлиши мумкин, аммо хиёнат ва ёлғончилик бўлмайди», деб марҳамат қилинган.

• Ушбу набавий ўгит ҳар бир мусулмонни тилига эҳтиёт бўлишга, ҳар қандай вазиятда — хоҳ тижоратда, хоҳ оилада, хоҳ оддий ҳазилларда ҳам фақат рост сўзлашга ундайди. Ростгўйлик жамиятда ишонч ва баракани олиб келса, ёлғон бандани Аллоҳнинг назаридан ва ҳидоятидан маҳрум қилади.


https://t.me/Qorirovotuz
❤27🥰5👍3😢1
Аллоҳга ҳамд бўлсин...

سُبْحَانَ اللهِ وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ

«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар»

Маъноси: "Аллоҳни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳ буюкдир".


https://t.me/Qorirovotuz
❤21🔥6🥰5👍4
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

КОНДИЦИОНЕРДАН ОҚҚАН СУВ ҲУКМИ
#таҳорат

САВОЛ: Кондиционернинг қувуридан оқиб чиқадиган сув билан таҳорат ва ғусл қилиш жоизми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Кондиционердан одатда шаффоф сув оқиб чиқади ва у пок ҳисобланади. Шунинг учун мазкур сувга эҳтиёж туғилиб қолса, покиза идишга олиб, у билан таҳорат ва ғусл қилишнинг ҳам кир ювишда фойдаланишнинг ҳам зарари йўқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.



https://t.me/Qorirovotuz
❤21👍6🥰3
#ТАФАККУР

Бир одам йўлда кетаркан, деҳқонга дуч келибди ва салом берибди:
- Ассалому алайкум!
- Ваалайкум ассалом! Йўл бўлсин, биродар?
- Сигиримга ем олмоқчиман, шу тарафда бир баққол бор экан, шунинг дўконига кетяпман.
- Шунақами... ундай бўлса, эҳтиёт бўл, алданиб қолма!
- Мени ҳеч ким алдай олмайди!
- Мен айтдим-қўйдим-да...

У одам баққолнинг дўконига етиб келибди. Салом-аликдан сўнг, емнинг нархини сўрабди. «Фалон нарх», - дебди баққол.
- Яхши, менга ўн кило берсангиз.
Баққол ўтирган жойидан қўзғалмабди. Қўли билан дўконнинг орқа томонига эринибгина ишора қилиб:
-Ўша ёққа ўтиб, емдан керагини олгин-да, менга пулини тўлаб кетавер. Ем тўкиб қўйилган жойда тарози ҳам бор, - дебди.

Харидор кўрсатилган тарафга ўтиб, халтасини тарозига қўйиб, ем сола бошлабди, ўн кило бўлгандан кейин қараса, атрофда ҳеч ким йўқ, баққол ўтирган жойдан бу тараф кўринмайди ҳам. Одам халтасига тўрт-беш кило ортиқча ем солибди ва баққолга ўн кило ем учун пул тўлаб, уни алдабди. Чиқиб, ўз йўлига кетибди. Йўлда яна бояги деҳқонни учратибди.
- Ем олдингми? – сўрабди деҳқон.
- Ҳа олдим. Сиз алданиб қолма, дегандингиз. Баққолингиз алдашни эплайдиган одам эмас-ку, бир жойда мудраб ўтирибди. Қайтага мен уни бопладим, тўрт-беш кило ортиқча ем олдим, сезгани ҳам йўқ...

Деҳқон бу одамнинг юзига ачиниш билан боқиб, бошини сарак-сарак қилибди:
-Мен сенга айтгандим-а, алданиб қолишдан эҳтиёт бўл, дегандим-а! Афсус...
Аслида сен алдандинг! Арзимаган 4-5кило ем учун хайр-баракангни қўлдан бой бердинг, баққолнинг гуноҳларини ўз елкангга олиб, дўзахни ўзингга тайин қилиб қўйдинг!

ХУЛОСА: Бугун Сизни кимдир алдаган бўлса, куюнманг, ғам чекманг, зотан бугун Сизнинг эмас, алдаган кимсанинг алданиш куни бўлибди.


https://t.me/Qorirovotuz
❤33😢15👍6🥰1
Ўзгаларнинг айбини қидирманг!

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Шундай кишиларни кўрдимки, уларда ҳеч қандай айб-нуқсон йўқ эди. Аммо, улар одамларнинг айблари ҳақида гапира бошладилар. Аллоҳ таоло ҳам уларда айбу нуқсонларни пайдо қилди.
Яна бошқа кишиларни ҳам кўрдимки, уларнинг бир қанча айб-нуқсонлари бор эди. Аммо, улар ўзгаларнинг айбини гапиришдан тийилганлари учун, Аллоҳ таоло уларнинг айбларини яширди".

Аллоҳим айбу нуқсонларимизни яширгин.🤲


https://t.me/Qorirovotuz
❤30🔥6🥰3👍2💯1
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтади: “Тақво – бу ўзингни ҳеч бир кишидан афзал деб билмаслигингдир”.

“Маъалимут танзил”


https://t.me/Qorirovotuz
❤20🥰5👏3😢2👍1🔥1
Ҳамма кураш ҳам қилич, қалқон ва милтиқ билан бўлавермайди. Дунёда шундай кураш борки, унинг номи шараф курашидир.

Иккинчи бўлмаслик учун курашиш, захира ўриндиғида ўтирмаслик учун курашиш шараф учун курашишдир.

Ё биринчи бўлинг, ёки умуман бўлманг!

Сизга жой бермайдиганлар ҳаётига ўзингизни
урманг. Куч билан уларнинг кунлари орасига кириб олманг. Сизнинг баҳойингизни билмайдиган, қийматингни ерга урадиган ҳар қандай маконни тарк қилинг.


https://t.me/Qorirovotuz
❤21👍5🔥5🥰5👏5
⛰ Салим ибн Жобир Ҳужаймий розияллоҳу анҳу "Ё Аллоҳнинг Расули! Менга васият қилинг!" деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
– "Аллоҳга тақво қилгин! Идишингдаги сувни бошқанинг идишига бўшатиб бериш, биродарингга очиқ юз билан гапириш каби бўлсада, яхшиликлардан бирор-бир ишни кичик санама", дедилар.

🏔 Ҳеч бир кичик нарсани арзимас санаманг. Баланд тоғлар ҳам майда тошлардан иборат.


https://t.me/Qorirovotuz
❤20🔥8🥰6👍3
#кун_ояти

لِلَّذِينَ أَحْسَنُوا الْحُسْنَىٰ وَزِيَادَةٌ ۖ وَلَا يَرْهَقُ وُجُوهَهُمْ قَتَرٌ وَلَا ذِلَّةٌ ۚ أُولَٰئِكَ أَصْحَابُ الْجَنَّةِ ۖ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ

"Гўзал амал қилганлар учун гўзал савоб ва зиёдалик бордир. Уларнинг юзларини қаролик ҳам, хорлик ҳам қопламас. Ана ўшалар жаннат эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар".
(Юнус сураси, 26-оят).

Тафсир: Аллоҳга иймон келтириб, Унинг чақириғига лаббай деб жавоб бериб, яхши амалларни қилиб яшаган бандалар бу дунёда гўзал ҳаёт кечирадилар. Охиратда эса, бу дунёда қилган гўзал амаллари учун савоб оладилар, жаннатга дохил бўладилар.


https://t.me/Qorirovotuz
❤31🥰3👍1
🗣 Истиғфор айтишни унутманг!!!

«Астағфируллоҳ ва атуубу илайҳ»


✅  https://t.me/Qorirovotuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤23👍2🥰2
🗣 Саловат айтишни унутманг,  азизлар!

«Аллоҳумма солли ъала саййидина  Муҳаммад»


✅  https://t.me/Qorirovotuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤21🥰3👍2