QO'SHTEPA JOME MASJIDI
1.11K subscribers
5.93K photos
1.71K videos
3 files
1.15K links
Ўзбекистон мусулмонлар идораси, Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани, Қўштепа жоме масжиди.

https://facebook.com/qushtepajomemasjidi

Қайтар алоқа:
@qushtepamasjidi_bot
Download Telegram
Forwarded from QO'SHTEPA JOME MASJIDI
Audio
КАҲФ СУРАСИ.
Каҳф сураси📖

🎙 Абдулқодир қори Ҳусанов

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, икки оёғи остидан осмонга қадар нур чарақлаб туради, бу нур Қиёмат куни ҳам уни нурлантириб туради, икки жума оралиғида қилган хато-камчиликлари, гуноҳлари кечирилади» (Имом Ибн Мордувайҳ ривояти).


@qushtepa_masjidi
Forwarded from QO'SHTEPA JOME MASJIDI
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

💫 Жума учун ғусл қилиш.

💫 Хушбўй нарсалар суртиш.

💫 Чиройли кийимлар кийиш.

💫 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

💫 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

💫 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

✨ Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

💫Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

💫 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

💫 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

💫 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

💫Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

@qushtepa_masjidi
❤2
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!


     Бугун  шанба
🗒  24  октябр 10,2026
🌙  13 Жумодул аввал, 05,1448

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли  ва баракали қилсин.






Аллоҳ таоло айтади: “...кўзлари қўрқинчга тўла, ўзларини хор-зорлик ўраб олган. Ва дарҳақиқат, улар саломатлик ҳолларида сажда қилишга чақирилган эдилар”, Қалам сураси, 43 – оят.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Бу оят азонни эшитиб туриб, чақириққа жавоб бермайдиган (жамоат намозига чиқмайдиган) кишининг намози ҳақида нозил бўлган», дедилар.

Ибн Ражабнинг «Фатҳул Борий» асаридан.



@qushtepa_masjidi
Тасбеҳ

📜 Юсайра (бинт Ёсир) розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга такбир, тақдис ва таҳлилни давомли қилишни ва уларни бармоқлар билан санашни буюрдилар, чунки булар масъул бўлган, (Қиёматда) гапиртириладиган аъзолардир».Абу Довуд ривояти.

◽️Изоҳ: «бармоқлар билан санашни буюрдилар» — яъни, аёллар Аллоҳни зикр қилсинлар ва бу зикрларни бармоқ билан санасинлар.
«чунки булар масъул бўлган» — яъни, бармоқлар нима қилгани ва нимага ишлатилгани ҳақида сўралади ҳамда ҳисоб-китоб қилинади.
«(Қиёматда) гапиртириладиган аъзолардир» — яъни, Қиёмат куни улар гапиртирилади, қилган амалларини сўзлаб беради ва ўз эгасининг қилган ишларига гувоҳлик беради.

◽️Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тасбеҳ санаётганларини кўрганман». (Ровий) Ибн Қудома «ўнг қўллари билан», деб айтган. Абу Довуд ривояти
.

@qushtepa_masjidi
Ҳикмати илоҳий

📜"Машинадан ташқарига улоқтириб, ўрнимга ўзи ўтирди..."

  Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий ҳикоя қилади: "Катта шифокорлардан бири билан учрашиб қолдим. У менга қуйидагиларни айтиб берди: "Талабалик йилларим эди... Беш кишилик йўловчи машинасига чиқдим. Олд ўриндиққа ўтиргандим. Бир киши келиб эшикни очди-да, оғзидан бир оғиз ҳам сўз чиқмади. Ёқамдан тутиб кўтарди-ю, машинадан ташқарига улоқтириб, ўрнимга ўзи ўтирди. Менга “туш” ҳам демади! Аллоҳ ҳаққи, менга “туш” деганида бунчалик хафа бўлмас эдим! Менга умуман гапирмади, гўё мени бир пашшадек кўрди...
  Руҳий азобдан ўлиб қолаёздим! Аллоҳга қасамки, ўша пайтда қўлимда қурол бўлганида уни ўлдирган бўлар эдим! Бу чидаб бўлмас ҳақорат эди... Машинада ўтирган бир тиббиёт талабаси йиртқич каби бир одам томонидан ёқасидан ушлаб улоқтирилса-ю, унинг ўрнига ўтириб олиб, ҳайдовчига "ҳайда” деса..!!

  Хуллас, ҳайдовчи машинани ҳайдаб кетди. Мен эса бошқа машина келгунча икки соат кутдим... Кейин бошқа автомашинага чиқдим. Йўлда кетаётиб даҳшатли автоҳалокатга дуч келдик...
  Йўловчиларни қутқариш, ёрдам беришга тушдик. Не кўз билан кўрайки, ҳалокатга учраган машина ўша — мени тушириб юборишган машинанинг ўзгинаси эди...
Машина ағдарилиб кетган, ичидаги бешта йўловчининг ҳаммаси ҳалок бўлганди...
Тирикни ўликдан, ўликни тирикдан чиқарувчи Зотга ҳамд бўлсин... Бир сония ичида ҳаётим ўзгарди. Дуч келган хўрликдан чеккан қайғуим Азиз ва Жалил Аллоҳга шукроналикка айланди..."

@qushtepa_masjidi
Тил билан қилинган зикрнинг фазли жуда каттадир

Ибн Атоуллоҳ (Сакандарий) шундай деди: «Тил зикри — бу қалб ҳозирлигисиз (чин дилдан англамасдан) шунчаки ҳарфларни талаффуз қилишдир. У зоҳирий зикр бўлиб, унинг фазли улуғ эканига оятлар, ҳадислар ва асарлар гувоҳлик беради. Унинг баъзиси замон ёки макон билан чекланган (муқайяд), баъзиси эса мутлақдир.
Чекланган (муқайяд) зикр — намоз ичидаги ва намоздан кейинги, ҳаждаги, уйқудан олдинги ва уйғонгандан кейинги, овқатланишдан олдинги, уловга минаётгандаги ҳамда тонгги ва кечки зикрлар ва шу каби бошқа зикрлардир.
Мутлақ зикр эса ҳеч қандай замон, макон, вақт ва ҳолат билан чекланмаган зикрдир».

Доктор Салоҳ Абу Ҳаж.

@qushtepa_masjidi
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!


     Бугун  якшанба
🗒  25  октябр 10,2026
🌙  14 Жумодул аввал, 05,1448

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли  ва баракали қилсин.

Қишнинг совуғидан ҳимоялаш мақсадида ўзи ва оиласи учун иссиқ кийимлар ва иситиш ускуналари сотиб олаётган кишига, энди оиласини дўзах азобидан ҳимоялаш учун, уларни яхшиликка йўллаши, бу йўлда кўмак бериши ва Аллоҳга маъсият бўладиган ҳар қандай йўлдан қайтаришга ҳарис бўлмоғи ундан ҳам муҳимроқ, зарурроқдир.



@qushtepa_masjidi
Истиғфорлардан бири

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Биз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни битта ўтиришда юз марта “Роббиғфирлий ватуб ъалаййа, иннака антат таввабур роҳийм”, деб айтганларини санадик”.
Ибн Можа ривояти.
Маъноси: Эй Роббим! Мени гуноҳларимни кечир, тавба-тазарруларимни қабул эт! Шубҳасиз, Сен тавбаларни Қабул қилгувчи, Раҳмлисан!

@qushtepa_masjidi
Учта “те” ҳарфи билан бошланувчи сўзлар Муҳаммад алайҳиссаломга туширилган рисолатнинг асосий нуқталаридир. Булар: Тиловат, тазкия ва таълимдир.
Аллоҳ таоло бу ҳақда: “У зот саводсизлар ичидан, гарчи улар бундан аввал очиқ залолатда бўлсалар ҳам, уларга оятларини ўқиб берадиган ва уларни поклайдиган ҳамда китобни ва ҳикматни ўргатадиган Пайғамбарни юборди”, деб айтган, (Жумъа сураси, 2-оят).

Қуръон тиловати уммат мукаммал бино бўлиши учун пойдевордир. Кейинги ўринда нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш туради. Сўнгра кейинги ўринда ёқилғи вазифасини ўтовчи илм ва маърифат туради. Ўша ёқилғи билан уммат олдинга қараб ривожланади.

@qushtepa_masjidi
#диққат_эълон

Хатми Қуръонга марҳабо!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ. Ҳурматли каналимиз обуначилари.  Савобли амалларни кўпайтириш мақсадида «Хатми Қуръонга марҳабо» номли  лойиҳасини давом эттиряпмиз. Аллоҳ таоло ўзи хайрли қилсин.

Хатми Қуръон қандай бўлади дейилса, аввало биз бу лойиҳамизда қатнашиш истагидаги обуначиларимизнинг рўйҳатини шакллантирамиз. Рўйҳатга ёзилиш учун  исм шарифингизни @Qushtepamasjid_bot га  юборишингиз керак бўлади. Хатмда ёши ва жинсидан қатъий назар барча иштирок этиши мумкин.  Хатмда иштирок этишни ихтиёр қилган обуначиларимиз☝️☝️☝️ тажвид илмларини ўрганган, устоз кўрган бўлиши талаб қилинади.  Сўнгра иштирокчиларимизнинг сонига қараб Қуръони Каримдан  бир порадан тақсимлаб уларга вазифа қилиб берамиз. Хатм қилиш вақти бир хафта. Вазифани олган иштирокчиларимиздан қатъий талаб қиладиганимиз шуки: Қуръони Каримни ҳурматини ўрнига қўйиб қунт билан, тажвид ва тартилга амал қилиб, камида 10 мартадан тиловат қилиб берасиз.👉(бу хатоларимиз сабаб Қуръон оятларини маъноларини   бузиб  қўйишдан сақланиш учун)Тиловат қилиб бўлганингиздан сўнг бизга хабар беришингиз керак. Ўқиган порангизни бизга юборишингиз шарт эмас. Аллоҳнинг ўзи барчамизга кифоя қилади. 

Ана шу аснода тақсимланган Қуръонни барча вазифа олган  иштирокчилар ўқиб бўлганларидан сўнг биз том маънода Қуръонни бир марта хатм қилинди деб  ҳисоблаймиз ва Аллоҳдан умид қиламиз.  Аллоҳ таоло қодир қилса бу ишимизни яна давом эттирамиз.  Таклиф ва эътирозларингизни  қолдиришингиз мумкин.Мурожаат учун
👉@Qushtepamasjid_bot

@qushtepa_masjidi
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!


     Бугун  душанба
🗒  26  октябр 10,2026
🌙  15 Жумодул аввал, 05,1448

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли  ва баракали қилсин.


Агар бирор шармандали ҳолатни ўз кўзим билан кўрсам, уни кийимим билан ёпган бўлур эдим. Зеро, фаҳшни ёйиб юрувчи уни қилган кимса кабидир.
 
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу



@qushtepa_masjidi
Қайтарилиши шарт бўлган қарзлар...

Яхшилик Одам боласи учун зое кетмайди... Гуноҳ эса, ҳатто маълум вақт ўтса ҳам, унутилмайди...
Дайён – Аллоҳ таолодир, У тирикдир ва ҳеч қачон ўлмайди...
Эй Одам боласи, хоҳлаганингча масхара қил... хоҳлаганинг устидан кул... хоҳлаганингга тажовуз қил... хоҳлаганингни дилини оғрит... ва хоҳлаганингга яхшилик қил...
Зеро, Аллоҳ зарра қадар яхшиликни ҳам зое қилмайди... зарра қадар ёмонликни ҳам зое қилмайди...
Қандай яхшилик қилган бўлсанг, охиратдан олдин шу дунёнинг ўзидаёқ унинг мукофотини оласан...
Ва қандай ёмонлик қилган бўлсанг, кичикми ёки каттами, охиратдан олдин шу дунёнинг ўзидаёқ худди шундай жазосини оласан...

Чунки Роббимиз муҳлат беради, лекин эътиборсиз қолдирмайди.

@qushtepa_masjidi
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Мохов касаллигига чалинганларга узоқ тикилиб қараманглар”, дедилар.
Ибн Можа ривояти.

Изоҳ: Беморнинг кўнглини оғритмаслик: Ислом инсонларнинг қалби ва ғурурини ҳимоя қилишга катта эътибор қаратади. Оғир ёки ногиронлик келтирувчи касалликка чалинган инсонга тик қараб туриш унинг қалбини синдириши, хижолатга қўйиши ва руҳий азоб бериши мумкин. Шунинг учун бундай беморларнинг ҳиссиётини ҳурмат қилиб, уларга узоқ тикилиб қараш қайтарилган.
  Руҳий саломатлик ва ортиқча ваҳиманинг олдини олиш: Ҳар хил оғир дардга чалинган кишиларга узоқ тикилиш инсонда қўрқув, ваҳима ёки ёқимсиз ҳаёлларни уйғотиши мумкин. Бу эса инсоннинг хотиржамлигига салбий таъсир кўрсатади.

@qushtepa_masjidi
📖 ҚУРЪОН ХАТМИ ТАҚСИМОТИ

🔢 Хатм рақами: #369
📅 26.10.2026 — 1.11.2026

━━━━━━━━━━━━━━━━━━━━━━━━━━━━

1-жуз ✅
👤 Шарипова Гулмирахон
"Алиф лаам миим" (Фотиҳа 1 — Бақара 141)

2-жуз ✅
👤 Мамирова Фарангиз
"Саяқуул" (Бақара 142 — Бақара 252)

3- жуз✅
👤Абдуллаева Комилахон
"Тилкар русул" (Бақара 253 — Оли Имрон 92)

4-жуз ✅
👤 Висола Равшанбек қизи
"Лан таналу" (Оли Имрон 93 — Нисо 23)

5- жуз✅
👤Ўрозова Моҳигул
"Вал муҳсонат" (Нисо 24 — Нисо 147)

6-жуз ✅
👤 Болтабоева Ойдиной
"Ла юҳиббуллоҳ" (Нисо 148 — Моида 81)

7-жуз ✅
👤Розиқова Нилуфар
"Ва изо самиъу" (Моида 82 — Анъом 110)

8-жуз ✅
👤Мамажонова Мухаббатхон
"Ва лав аннана" (Анъом 111 — Аъроф 87)

9-жуз ✅
👤  Мамажонова Зебунисо
"Қолал малаъу" (Аъроф 88 — Анфол 40)

10-жуз ✅
👤 Мамажонова Мадинахон
"Ваъламу" (Анфол 41 — Тавба 92)

11-жуз ✅
👤 Аблазова Муҳаббатхон
"Яътазируна" (Тавба 93 — Ҳуд 5)

12-жуз ✅
👤 Аблазова Озодахон
"Ва мо мин доббатин" (Ҳуд 6 — Юсуф 52)

13-жуз ✅
👤 Юнусова Руқияхон
"Ва мо убарриу" (Юсуф 53 — Иброҳим 52)

14-жуз ✅
👤Қодирова Маликахон
"Рубамо" (Ҳижр 1 — Наҳл 128)

15-жуз ✅
👤 Умарова Санъатхон
"Субҳаналлазий" (Исро 1 — Каҳф 74)

16-жуз ✅
👤 Юлдашева Ҳанифахон
"Қола алам" (Каҳф 75 — Тоҳа 135)

17-жуз ✅
👤 Ойпарчахон она
"Иқтараба" (Анбиё 1 — Ҳаж 78)

18-жуз ✅
👤 Ураимжонова Эркиной
"Қад афлаҳа" (Муъминун 1 — Фурқон 20)

19-жуз ✅
👤 Маҳаммаджонова Бибисорахон
"Ва қолаллазийна" (Фурқон 21 — Намл 55)

20-жуз ✅
👤 Ашуралиева Гулчеҳрахон
"Амман халақа" (Намл 56 — Анкабут 45)

21-жуз ✅
👤 Исломова Тўхтахон
"Утлу мо уҳия" (Анкабут 46 — Аҳзоб 30)

22-жуз ✅
👤Каримова Шабнамой
"Ва ман яқнут" (Аҳзоб 31 — Ёсин 27)

23-жуз ✅
👤 Зокиржонова Тохира
"Ва мо лия" (Ёсин 28 — Зумар 31)

24-жуз ✅
👤 Ғофуржонова Марҳабохон
"Фаман азлам" (Зумар 32 — Фуссилат 46)

25-жуз ✅
👤 Бегматова Иродахон
"Илайҳи юрадду" (Фуссилат 47 — Жосия 37)

26-жуз ✅
👤 Арипова Муҳаббатхон
"Ҳо миим" (Аҳқоф 1 — Зориёт 30)

27-жуз ✅
👤  Наргизахон
"Қола фамо хатбукум" (Зориёт 31 — Ҳадид 29)

28-жуз ✅
👤 Наргизахон
"Қад самиъаллоҳ" (Мужодала 1 — Таҳрим 12)

29-жуз ✅
👤 Турсунова Муслимахон
"Табарокаллазий" (Мулк 1 — Мурсалот 50)

30-жуз ✅
👤 Аблазова Мавлудахон
"Амма" (Набаъ 1 — Нос 6)

Рўйхатга ёзилиш учун
👇
@Qushtepamasjid_bot
@qushtepa_masjidi
❤1
#Таъзия

Таъзия

«Қўштепа» жомеъ масжиди ҳодимлари, Куштепа МФЙ, Хунармандлар кўчасида истикомат килган Ташланов Машрабжон аканинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари, фарзандлари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.

Аллоҳ таоло марҳумни ўз раҳматига олиб, қилган солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилсин. Борадиган жойларини жаннат боғчаларидан қилсин. Бўладиган ҳисоб китобларини Ўзи осон қилсин. Амиин


ٱلَّذِينَ إِذَآ أَصَٰبَتۡهُم مُّصِيبَةٞ قَالُوٓاْ إِنَّا للهِ وَإِنَّآ إِلَيۡهِ رَٰجِعُونَ

Улар шундай кишиларки, бирор мусибат келганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз У зотга қайтгувчилармиз», дерлар.

(Бақара сураси 156-оят)

@qushtepa_masjidi
😢4❤2
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!


     Бугун  сешанба
🗒  27  октябр 10,2026
🌙  16 Жумодул аввал, 05,1448

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин.



Қилганингдек кўрасан ёки қилмишингга яраша топасан!
Бу нарса фақат зулм ёки фитнада бўлмайди. Балки, синган жойини тузатиш ва ғамни кетказиш орқали ҳам яхшиликка ярашасини топиб, нафсингни хушнуд қиласан.
Бир кун келиб амалга оширган яхшиликларинг ўзингга қайтади.




@qushtepa_masjidi
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтдилар:
Ким сирини яширса, ихтиёр унинг қўлида бўлади. Ким ўз туҳмат қилинадиган ўринга қўйиб қўйса, кейин ёмон гумон қилувчиларни айблаб маломат қилиб юрмасин.

@qushtepa_masjidi
Ихлос

📜"Менинг ҳаққим (савобим) Аллоҳнинг зиммасидадир",Юнус сураси, 72 оят.

Бир ҳаким зотдан: «Бахилликдан-да қабиҳроқ нима бор?» дея сўрашганда «Яхшилик қилувчининг миннати», дея жавоб берган экан.
Қилаётган ҳар ишингизда Аллоҳнинг розилиги диққат марказингизда бўлсин.
Бировдан мукофот кутманг.
Мақтов, олқишларга интизор бўлманг.
Одамлар розилигини кўзлаб қилган ҳар ишингиз шунинг учунгина бўлади.
Аллоҳ йўлида қилган амалларингиз Аллоҳ учун бўлади.
 
Шамсуддин Муҳаммад ибн Абу Бакр раҳимаҳуллоҳнинг қуйидаги гапи жуда қўрқинчли: «Ихлос қилмасанг (амалинг Аллоҳ учун бўлмаса), ўзингни уринтириб ўтирма!»


▫️Адҳам Шарқовийнинг "Расаилу минал Қуръан" (Қуръондан мактублар)" китобидан.

@qushtep_masjidi
ҚУРЪОНИ КАРИМДА КЕЛГАН ҲОРУТ ВА МОРУТ ФАРИШТАМИ ЁКИ ЖИНМИ?
#Қуръон

❓ 2228-САВОЛ: Қуръонда келган Ҳорут ва Морут фаришталарданми ёки жинларданми? Бир маърузада улар шайтон бўлиб, бир ғорда оёғидан осилган ҳолда қиёматгача азобланади, дейилди. Шу ҳақида маълумот берсангизлар?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таоло Қуръони каримда сеҳр ҳақида келган узун оятда шундай марҳамат қилган:
وَمَا أُنزِلَ عَلَى الْمَلَكَيْنِ بِبَابِلَ هَارُوتَ وَمَارُوتَ وَمَا يُعَلِّمَانِ مِنْ أَحَدٍ حَتَّىٰ يَقُولَا إِنَّمَا نَحْنُ فِتْنَةٌ فَلَا تَكْفُرْ
“...Ва Бобил (шаҳри)да Ҳорут ва Морут номли икки фариштага тушган нарсага эргашдилар. Икковлари ҳатто: “Биз фитна-синов учунмиз, кофир бўлмагин”, демасдан олдин ҳеч кимга ўргатмасдилар...”. (Бақара сураси, 102-оят).
Ҳорут ва Морутлар кимлиги тўғрисида тафсир илми мутахассислари томонидан турли фикрлар айтилган. Лекин бу фикрларнинг ҳаммаси ҳам ишончли манбага асосланмаганлигини уламоларимиз алоҳида таъкидлаганлар. Шунинг учун оятдаги ибораларнинг маъносидан, бу икки исм эгалари фаришта бўлган, деб айтганларнинг фикри қувватлироқдир.
Уларнинг фаришта эканига яна бир далил шуки, агар улар шайтон бўлганида: “Биз синов учунмиз, кофир бўлма”, демас эдилар. Чунки шайтон куфрдан қайтармайди, балки унга ундайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣

@qushtepa_masjidi
❤3