Quva tumani hokimligi
4.87K subscribers
29.9K photos
4.17K videos
16 files
10.1K links
Қува тумани ҳокимлиги расмий канали

Facebook: https://www.facebook.com/quvatumanhokimligi
Veb sayt: https://quva.uz/
youtube.com: https://www.youtube.com/channel/UC6qGN6twkDYDUX4baAmUc5Q
Fuqarolar murojaatlari uchun:
t.me/quva_murojaat_bot
Download Telegram
“Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида тарғибот учрашуви ўтказилди

Қува туманида аҳоли, айниқса меҳнат жамоалари ўртасида маънавий-маърифий тарғибот ишларини кучайтириш, ёт ғоялар таъсирининг олдини олиш ва диний соҳадаги давлат сиёсати мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш мақсадида навбатдаги тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбир доирасида Дин ишлари бўйича қўмитанинг Қува тумани бўлими бош мутахассиси томонидан ТИФ “Миллий банк” Қува филиали ишчи-ходимлари иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида мамлакатимизда виждон эркинлигини таъминлаш, диний бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш, ёшлар ва аҳолини турли бузғунчи ва экстремистик ғоялар таъсиридан асраш, ахборот маконида ҳушёрликни ошириш масалалари юзасидан тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, иштирокчиларга “Ёт ғоялар таъсиридаги тақдирлар” номли видеоролик намойиш этилиб, унда ёт ва бузғунчи ғояларнинг инсон ҳаёти ва тақдирига салбий таъсири, уларнинг аянчли оқибатлари ҳаётий мисоллар орқали ёритилди.

Тадбир сўнггида иштирокчиларни маърифатли, огоҳ ва фаол фуқаролик позициясини намоён этишга чақириш, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда жамиятда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш ҳар бир фуқаронинг муҳим бурчи экани алоҳида таъкидланди.

quva.uz/ | Facebook | Instagram | Youtube | X
Кандабулоқ маҳалласининг ривожланиш истиқболлари ва мавжуд имкониятлари ўрганилди

Қува тумани ҳокими Халимжон Умаров томонидан Кандабулоқ маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар давомида маҳалла еттилиги аъзолари ва масъуллар иштирокида ҳудуднинг мавжуд ҳамда қўшимча имкониятлари атрофлича таҳлил қилинди. Хусусан, тадбиркорликни янада ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини яхшилаш, инвестицияларни жалб этиш учун қулай муҳит шакллантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш орқали маҳаллани камбағаллик ва ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш юзасидан таклиф ва лойиҳалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, маҳалла марказидаги маънан эскирган хизмат кўрсатиш объектларини замонавий қиёфага келтириш, янги савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш бўйича амалга ошириладиган ишлар белгилаб олиниб, масъулларга аниқ вазифа ва топшириқлар берилди.

Туман ҳокими ҳудуддаги маҳалла оқсоқоллари ва фахрийлар билан ҳам учрашиб, фуқароларни қийнаётган мавжуд муаммо ва таклифларни тинглади. Билдирилган масалаларни босқичма-босқич ҳал этиш, аҳоли учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш юзасидан мутасадди ташкилотлар раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилди.

Ўрганишлар якунида маҳаллада ҳашарларни мунтазам ташкил этиш, кўча ва ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини кенгайтириш, санитария ва экологик муҳитни яхшилаш бўйича масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.

Қува туманида маҳаллаларнинг ички имкониятларини тўлиқ ишга солиш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш ҳамда ҳудудларни комплекс ривожлантиришга қаратилган ўрганиш ва амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X
E’LON!

📌 Har oyning so‘nggi haftasida o‘tkazib kelinayotgan PQ-1 qarori ijrosi doirasida "Ijtimoiy profilaktika haftaligi"ning navbatdagi tadbirlari 31 iyul kuni Quva tuman "Toshxovuz" MFY hududida soat 10:00dan boshlanadi.

🖇 Haftalik doirasida huquqbuzarliklarni oldini olish maqsadida manzilli profilaktik tadbirlar amalga oshiriladi.

📌 Barcha fuqarolarni mazkur tadbirlarda faol ishtirok etishga taklif etamiz.

quva.uz| Facebook | Instagram | Youtube | X
🇺🇿 30-iyul – Xalqlar doʻstligi kuni munosabati bilan Quva tumanimizda "Oʻzbekiston – bagʻrikeng diyor" shiori ostida maʼnaviy-maʼrifiy tadbir oʻtkazilmoqda.
Tadbir davomida yurtimizda turli millat va elatlar oʻrtasidagi doʻstlik, ahillik, oʻzaro hurmat va bagʻrikenglik qadriyatlari yana bir bor eʼtirof etildi. Barchamizni tinchlik, hamjihatlik va oʻzaro mehr-oqibat ruhida yashashga chorlaydigan ushbu sana yurtimiz ravnaqi va xalqimiz birdamligining yorqin ifodasidir.