Abu Hanifa masjidi
10.9K subscribers
22.6K photos
6.31K videos
16 files
36.9K links
🕌«Абу Ҳанифа» Масжиди

Таклиф ва маслаҳатлар учун

@Void_coder
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#намоз

📹 Бомдоддан олдин қазо намоз ўқиса бўладими?
🎙 Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
❤4👍1
ҚИБЛА КАЪБАМИ ЁКИ КАЪБА ЖОЙЛАШГАН ҲУДУДМИ?
#қибла

❓ 2276-САВОЛ: Қибла Каъбами ёки Каъба жойлашган ҳудудми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қибла Каъбаи муаззама ҳисобланади. Фақат Қиблага юзланишнинг ҳукми намозхон турган жойи нуқтаи назаридан турлича бўлади. Каъбанинг олдида, уни кўриб турган одам Каъбанинг айни ўзига юзланиши фарз бўлади. Уни кўрмай турганлар ва узоқдаги намозхонлар Каъба томонга юзланиб намоз ўқишлари фарз ҳисобланади. Ҳозирги кунимиз фуқаҳолари қибла борасидаги далилларни ўрганиб чиқиб, Қиблага юзлашишдаги хатоси 45 градусдан кам миқдорда бўлган одам қиблани топган ҳисобланади, дейишади. Яъни атайлаб шундай даражадаги хатолик билан намоз ўқисин дейилмайди, балки кимдир билмай ўқиб қўйган бўлса, жоиз дейилади. 45 градус ва ундан кўпроқ хатолик билан ўқилган намоз дуруст ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
👍5❤3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Омонат бўлган фарзанд
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
❤2👍1
Ҳикоятлар, қиссалар - Аллоҳ таолонинг қўшинларидан бир қўшиндир, Аллоҳ улар орқали Ўз валийларининг қалбларини мустаҳкамлайди. Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу ояти далилдир: “Расулларнинг хабарларидан сенга қисса қилиб бераётганимизнинг барчаси ила қалбингни саботли қилурмиз”, Ҳуд сураси, 120- оят.
Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ: «Уламолар ҳақидаги ҳикоялар ва уларнинг гўзал ахлоқлари (ибратли ҳоллари) мен учун фиқҳнинг кўп масалаларидан кўра суюклироқдир. Чунки улар ўша зотларнинг одобидир", деганлар.
Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу оятлари далилдир: “Ана ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилган зотлардир. Бас, уларнинг ҳидоятига эргаш”, (Анъом сураси, 90 -оят)
ҳамда “Батаҳқиқ, уларнинг қиссаларида ақл эгалари учун ибрат бор эди”, (Юсуф сураси, 111-оят).
 
“Рисолатул мустаршидин”нинг муқаддимасидан.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
👍3👏1
Инсонларга хос хислат туфайли Жаброил алайҳиссалом Одам фарзанди бўлишни орзу қилган.

Ўша етти хислат қуйидагилардир:

1. Жамоат билан беш вақт намоз ўқиш;
2. Олимлар мажлисида бўлиш;
3. Беморни зиёрат қилиш;
4. Жанозада ҳозир бўлиш, жаноза намозини ўқиш ва маййитни дафн этиш;
5. Сув ичириш;
6. Икки кишини яраштириш;
7. Қўшни ва етимни ҳурматлаш;

Сен ҳам ана шу амалларни бажаришга ғайрат қил.

Имом Шаъроний
"Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга насиҳатлари" китобидан.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
❤3👍2👏1
АМАЛЛАРНИНГ ЭНГ ЯХШИСИ ВА ЭНГ ПОКИ

Зикр — амалларимизнинг энг яхшиси, Роббимиз ҳузурида энг поки ҳамда даражаларимизни юксакка кўтарадиган омилларнинг энг кучлисидир.

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга амалларингизнинг энг яхшисини, Подшоҳингиз (Аллоҳ) ҳузурида энг покини, даражаларингизни энг юксак кўтарувчисини, сизлар учун олтин ва кумуш инфоқ қилишдан ҳам яхшироғини, душман билан тўқнашиб, бир-бирингизга зарба бериб, жанг қилишдан ҳам яхшироқ амални айтайми?» дедилар.

«Ҳа», дейишган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳни зикр қилиш», дедилар»

(Имом Термизий, Имом Аҳмад ва Имом Ибн Можа ривояти).

Аллоҳ таоло барчамизни тили ва қалби доимо зикр билан банд бўлган солиҳ бандаларидан қилсин!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
❤3👍2👏1
#Ҳадис

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсониятни қуйидаги ҳадиси шарифлари орқали зинодан тийилишга чақирганлар: “Кўзлар ҳам зино қилади, қулоқлар ҳам зино қилади, тил ҳам зино қилади… қалб орзу қилади ва истайди, кейин буни фарж тасдиқлайди ёки инкор қилади” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
❤5😢2❤‍🔥1👍1
Бир йигит вафот қилди. 🌷Унинг дўстлари йигитнинг номидан масжид қурдилар! 🕌
Бир йигит вафот қилди. Унинг дўстлари йигитнинг номидан қудуқ қазидилар! 💦
Учинчи йигит вафот қилди. Унинг дўстлари йигитнинг номидан сув совутгични (кўчага) ўрнатдилар! 🌬️
Бошқаси, ҳар ой дўстининг номидан садақа қилар эди! 💸
Яна бошқаси, тунда уйғониб, вафот қилган дўстининг ҳаққига дуо қилар эди! 🤲
Мана шу, ҳақиқий дўстликнинг мевасидир!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
👍10❤2
Эрталаб ҳаёлингизга келиши зарур бўлган энг биринчи фикр - Аллоҳга ҳамд айтиш ва Унинг неъматларига шукр қилиш бўлиши керак.
 
Муҳаммад Ғаззолий.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
❤4💯2👍1
Бўлиб ўтган ҳаётий воқеа
(Ибрат олинг!)

Шайх Иброҳим Ҳаққий ёшлигида Исмоил Фақируллоҳ ҳазратларига шогирд бўлган эди. Бир куни устоз уни сув келтиришга буюрди. У булоқдан кўзасига сув олаётганида бир отлиқ келиб, «Отимни ҳуркитдинг» деган баҳона билан Иброҳимни итариб юборди. Унинг кўзаси ерга тушиб, синди. У йиғлаб устозининг ҳузурига келди.
- Нима бўлди, ўғлим? - сўради устоз.
- Булоқдан сув олаётсам, бир отлиқ келиб итариб юборган эди, кўза қўлимдан тушиб, синди.
- Кўзани синдирган одамга бирор нарса дедингми?
- Йўқ, ҳеч нарса дея олмадим.
- Бир оғиз ҳам гапирмадингми?
- Йўқ.
- Унда тез орқангга қайтиб, отлиққа бирор нарса деб кел.
Исмоил Фақируллоҳнинг бу буйруғи ҳаммани ҳайрон қилди. Иброҳим ноилож югуриб булоқ бошига борди. Отлиқ отини суғораётган экан. Иброҳим анча тараддудланиб турди, аммо ҳеч нарса дея олмай ортига қайтди.
- Гапирдингми? - сўради устози.
- Йўқ.
- Вақт ўтказмай югур, унга бирор ёмон гап айтиб кел.
Иброҳим яна югуриб булоқ бошига борди. Қараса, ўша отлиқ ерда ётибди. Унга яқин келди, унинг боши ёрилган, ўзи беҳуш эди. Бу ҳолатдан қўрқиб кетган Иброҳим устозининг ёнига чопди ва унга бўлган воқеани айтиб берди.
- Эҳ, ўғлим, биргина кўза учун бир одамни ўлдиртирдинга бир оғиз ёмон сўз айтганингда, балки, бу ҳодиса рўй бермасмиди?! — деди устози. Шогирдларининг тушунмай ҳайронликда турганини кўрган устоз изоҳ берди:
- Бир киши бошқа бир кишини ноҳақ хафа қилса, йиғлатса, мазлум унга қарши ҳеч нарса қилмаса ёки қилолмаса, унинг кўнгли озор топгани учун Ҳақ таоло золимдан унинг ҳақини олади. Кўзаси синган Иброҳим отлиққа ҳеч бўлмаганда «Нима қилиб қўйдинг?!» деганида, ўша одам отининг тепкисидан омон қолармиди...

«Сиз қандай яшамоқчисиз?» китобидан.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
❤6👍2
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
Соғинч

📜Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Умматимда менга муҳаббати кучли бўлган шундай кишилар борки, улар мендан кейин келишади ва аҳлини ва молини фидо қилиб бўлса ҳам, мени кўришни орзу қилишади».

Имом Муслим ривояти.


◽️Изоҳ: Расулуллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўриш — имоннинг энг улуғ кўринишларидан биридир.  Мусулмонларнинг у зотга бўлган муҳаббат даражаси ўз имонлари ва қилаётган тоат-ибодатларининг даражасига қараб бир-биридан фарқ қилади.
  Мусулмон кишининг Набийга ва у зотнинг суннати шарифларига эргашиши қанчалик ортса, бу у зот соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббати ва имонининг зиёда эканидан далолат беради.
  Ушбу ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига 
"муҳаббати кучли бўлган шундай кишилар" - у зотнинг вафотларидан кейинги даврда яшайдиган ва мавжуд бўладиган кишилар эканини хабар бермоқдалар. Бунга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам яшаган даврга замон жиҳатидан яқин ёки узоқ бўлган (вафотларидан кейин келган)  барча кишилар, мусулмонлар киради.
  Улардан бири,
"аҳлини ва молини фидо қилиб бўлса ҳам" Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриш шарафига эришишни орзу қилади ва буни жуда-жуда хоҳлайди. Яъни, қалбидаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган имоннинг кучлилиги ва чексиз муҳаббати сабабли у зотни бир бор кўришни ўз аҳли ва молидан устун кўради.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
❤4😢2👍1
Раҳматли отам (шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда) Замахшарийнинг «Каламун навабиғ» китобидаги ушбу: “Тожирнинг шараф-у шуҳрати — ҳамёнида, олимнинг шараф-у шуҳрати эса — дафтар-у китобларидадир”, сўзларини жуда кўп иқтибос келтирар эдилар.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
👍2❤1👏1
Ҳикмат

📜"Бас, Раббинг улар вояга етиб, Раббингнинг раҳмати бўлмиш хазиналарини чиқариб олишларини ирода қилди", Каҳф сураси, 82-оят.

Аллоҳга ишонинг.
Сабабини билмасангиз-да, неъматларнинг келишида ҳикмат бор эканига ишонинг.
Негалигини англамасангиз-да, маҳрумлик раҳмат эканига ишонинг.
Вақт-соати келганда биласиз, Аллоҳнинг сизга раво кўргани сиз ўзингизга раво кўрганингиздан чандон яхшироқ эканини...

Адҳам Шарқовийнинг "Расаилу минал Қуръан" (Қуръондан мактублар)" китобидан.

▫️Изоҳ: "Деворга келсак, у шаҳардаги икки етим боланики бўлиб, унинг остида икковларининг хазинаси бор эди. Уларнинг оталари солиҳ одам эди. Бас, Роббинг икковларининг вояга етишини ва хазиналарини чиқариб олишларини ирода қилди. Роббинг тарафидан раҳмат ўлароқдир", Каҳф сураси, 82-оят.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
❤2👍2👏1
КИБРДАН ҚАНДАЙ ҚУТУЛИШ МУМКИН?

Агар ўзингдан катта ёшдаги инсонни кўрсанг, унинг ибодати сендан кўпроқ ва ибодатлари ҳам сендан афзал деб ўйла.

Агар ўзингдан кичик ёшдаги инсонни кўрсанг, унинг гуноҳлари сендан камроқ деб ўйла.

Агар ўзингдан билимлироқ инсонни кўрсанг, унинг сендан яхшироқ эканини ўйла.

Агар ўзингдан камроқ билимли инсонни кўрсанг, сен билганинг ҳолда гуноҳ қилаётганингни, у эса билмасликдан гуноҳ қилаётганини ўйла.

Имом Ғаззолий (раҳматуллоҳи алайҳ)


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
❤3😢1💯1
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
❤1
Тасбеҳ — барча махлуқотлар: инсонлар, жинлар, фаришталар, ҳайвонлар, наботот ва жамодот  - яъни, ўсимликлар ва жонсиз нарсаларнинг Аллоҳга тасбеҳ айтишидир.
Аллоҳ таоло: «Уни етти осмону ер ва улардаги зотлар поклаб ёд этурлар. Уни ҳамди ила поклаб ёд этмаган ҳеч бир нарса йўқ. Лекин уларнинг тасбеҳини англамайсизлар. Албатта, У ўта ҳилмлидир, ўта мағфиратлидир», деган. (Исро сураси, 44 – оят)

- Тасбеҳ — Аллоҳ таолони ҳар қандай нуқсондан пок деб билиш ва Унинг барча гўзаллик ҳамда камолот сифатларига эга эканини эътироф этишдир.

- Тасбеҳ — тавҳид, ҳамд ва вараъни ўзида жамлаган ибодатдир. Аллоҳ таоло: «Бу – менинг йўлимдир. Мен Аллоҳга ишонч ила чақираман ва менга эргашганлар ҳам. Аллоҳ покдир. Ва мен мушриклардан эмасман», деб айт»», деган. Юсуф сураси, 108 – оят.

- Тасбеҳ — тилда енгил, мезонда оғир бўлган ибодатдир. У Раҳмонга суюклидир*. Қалбни поклайди, кўксни кенгайтиради, ғам-ташвишни кетказади, ғафлатни бартараф этади, нафсга куч-қувват бағишлайди ва фаолликни тиклайди.
 
Изоҳ: *Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Икки калима бор – Раҳмонга суюкли, тилга енгил, тарозида оғирдир: «Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳии, Субҳааналлоҳил-ъазиим».
 
Имом Бухорий ривояти.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
❤4👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!

Аллоҳ таоло бошлаган янги кунимизни хайрли ва баракали қилсин.

Аллоҳим!

✨ Кўзларимизга нур, ақлимизга теран басират,
🌹 Қалбимизга мустаҳкам иймон ва хотиржамлик,
🌿 Амалларимизга фақат Сенинг розилигингни кўзлайдиган ихлос,
✨ Нафсимизга поклик ва гўзал хулқ,
🌱 Ризқимизга кенглик, ҳалоллик ва барака,
🌸 Тан-жонимизга соғлик-саломатлик бергин!
🤲 Бизга инъом этган барча неъматларинг учун Сенга чексиз шукроналар бўлсин!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
❤4👍4
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: “Ҳақ кишилар билан танилмайди, аксинча, кишилар ҳақ билан танилади”, деди.

Изоҳ: Ҳақиқат мутлақ ва мустақил мезондир. Шунинг учун кимнингдир гапи ёки амали ҳақ эканини билиш учун унинг шахсиятига эмас, балки ўша гап ёки амалнинг ҳақиқатга қанчалик мувофиқ келишига қаралади.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
👍2❤1💯1
#Ҳадис

Абу Ҳурайрадан ривоят қилганади:
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Мен бир кунда етмиш мартадан кўпроқ истиғфор айтаман”, деганларини эшитдим».

Имом Бухорий ривояти
.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
❤1👍1