Abu Hanifa masjidi
10.9K subscribers
22.6K photos
6.31K videos
16 files
36.9K links
🕌«Абу Ҳанифа» Масжиди

Таклиф ва маслаҳатлар учун

@Void_coder
Download Telegram
ЯШАШ УЧУН ҚУРИЛГАН УЙНИ КЕЙИНЧАЛИК СОТИШ НИЯТИ ПАЙДО БЎЛИШИ
#закот

❓2274-САВОЛ: Ўғлим яшаши учун икки йил давомида коттеж уй қурган эдим. Лекин уч ой олдин бу уйни сотиб, пулини савдо-сотиққа (масалан, автомобил олиб-сотишга, бозорда савдо қилишга ёки бошқа ҳовли қуришга) сарфлашни ният қилдим. Ушбу уйдан закот ажратишим керакми? Агар закот беришим керак бўлса, сотиш ниятини қилганимга уч ой бўлди. Бу ният қилинганига тўлиқ бир йил ўтиши керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бу ҳолатда сотишни ният қилишнинг ўзи билан мазкур уйга закот вожиб бўлиб қолмайди. Чунки тилла-кумуш ва пуллардан бошқа буюм ва мол-мулкларга закот вожиб бўлиши учун уларни сотиб олишда тижорат нияти бўлиши керак. Бошқа мақсадда сотиб олгандан кейин сотиш нияти пайдо бўлиб қолса, сотмагунича у закот моли ҳисобланмайди. Сотгандан кейин унинг эвазига олган суммаси закот молига айланади ва мазкур суммага бир йил ўтгандан кейин закот вожиб бўлади. Агар уни тижоратга киритса, тижоратдаги айланмасидан закот беради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
👍2
Мадина

Ҳар бир шаҳар ҳам шаҳар деб номланурми?
Йўқ, агар «ал-Мадина» дейилса — бу айнан ўша Мадинадир, ўша(Пайғамбар шаҳри)дир.
У - қалблар ором оладиган "Тойба"(покиза шаҳар)дир.
Мадина — бу дунёда мавжуд бўлган (нафслар шифо топувчи) руҳий шифохонадир.
Кимки қалбига саломатлик истаса, бас, Мадина сари талпинсин, у ерга борсин.
У осмондан ерга енгиллик билан нозил қилинган олий, самовий бир намунадир.
Яъни у, ерга туширилган жаннатнинг бир парчаси, бўлагидир.
Гўё одамларга: «Сизларга жаннат ҳақида сўзлаб беришди, агар унинг намунасини кўрмоқчи бўлсангиз, ана шу маконга боринглар», дейилгандек...

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
❤3👏2
Ҳаётда муҳими пул ҳам, шон-шуҳрат ҳам эмас...

Энг муҳим нарса — ёнингда сенга чин дилдан содиқ ва ишончли инсоннинг бўлиши.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
👍5❤4💯2
Кечикиб берилган жавоб совиб қолган овқатга ўхшайди: очликни қондиради, лекин ҳеч қандай мазаси бўлмайди.
 
Низор Қаббоний.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
❤3👍2
КУРЪОН СУРАСИ ЁЗИЛГАН ҚОҒОЗНИ МАЙЙИТГА ҚЎШИБ ҚАБРГА КЎМИШ
#Қуръон

❓2275-САВОЛ: Биз томонларда қабрга Мулк сурасини қўл ёзмасини маййит билан бирга кўмиш одат бўлиб қолган. Айрим одамлар ҳатто эр-хотин бир-бирига Қуръони карим совға қилади ва қай бири вафот этса, Қуръони карим билан бирга кўмилар экан. Бу қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бундай ишлар гуноҳ ҳисобланади. Чунки бу ишда Аллоҳ таолонинг муборак каломини оёқости ва беҳурмат қилиш бор. Савоб ва гуноҳ масаласини ҳар ким ўз ақли билан топиб ололмайди. Шариат нимага рухсат берган бўлса, демак уни қилиш жоиз, нимани тақиқлаган бўлса, демак ундан тийилиш керак. Ҳар ким ўзига тўғри деб билган ишни қилиши адашишга олиб боради.
Маййитга қўшиб, сура ёзилган қоғоз ёки Мусҳафнинг ўзини қўшиб кўмиш Қуръони карим эҳтиромига зид иш ҳисобланади.
Уламолар Қуръони карим оёқости бўлиш хавфи бор жойларга ояти карималарни ёзишни ман қилганлар. Ҳатто маййитнинг кафанига ҳам ояти карималарни ёзиш мумкин эмас, чунки маййит чириб, ундан чиққан нажосатлар мазкур оятлар ҳамда муқаддас номларни нажосат қилади, дейишган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
❤3👍2
Ажабланарлиси шундаки, инсонга ҳаром ейиш, зулм, зино, ўғрилик, хамр ичиш, ҳаромга қараш ва бошқа шу кабилардан сақланиш ҳамда эҳтиёт бўлиш осон туюлади-ю, аммо тилининг ҳаракатидан сақланиш унга қийин кечади.
Хатто шундай кишини кўрасанки, уни дини, тақвоси ва ибодати билан таърифланади, лекин у Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган, аҳамият бермайдиган сўзларни гапиради ва улардан биргина сўз сабабли машриқу мағриб оралиғидаги масофадан ҳам пастроққа қулайди.
Қанчадан-қанча одамларни кўрасан, ошкора фаҳш ишлар ва зулмдан ўзини тийган-у, лекин тили билан тириклар ва вафот этган инсонларнинг обрў-шаънига тегадиган нолойиқ сўзларни айтаверади ва нима деяётганига парво қилмайди.
 
“Дард ва даво” китобидан.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
❤3👍2💯1
Шифо

📜Шифо топишнинг энг кучли йўлларидан бири:
Бир стакан сув олинг ва унга қуйидагиларни ўқинг
(дам солинг), сўнгра сувни ичинг:

1. Фотиҳа сураси – 7 марта.
2. Оятал курсий - 7 марта.
3. Ихлос сураси - 7 марта.
4. Фалақ сураси - 7 марта.
5. Наас сураси -7 марта.

Сора Саъд.

P.S. Жумҳур уламолар Қуръон оятлари ва шаръий дуолар билан сувга дам солиб, уни даволаниш мақсадида ичиш ёки ундан фойдаланишни, ширк аралаштирмаслик ва шифони Аллоҳдан деб билиш шарти билан жоиз деб ҳисоблайдилар.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
❤4👍2
Сукут сақла.
Сукутнинг завқига ет.
Сукут ҳунарини қўлга кирит. Адиблик қилма, билағонликга тўла сўзларни ташла.
Ташлагин ки, иймон-ишончингни кўнглингда сақлагайсан. Чунки кўнгил, айни вақтда иймон юртидир...

✍ Мавлоно Румий

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
❤4👍4
ДУНЁНИНГ АСЛ ҚИЙМАТИ ҚАНЧА?

📝 Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

«Агар Аллоҳнинг наздида дунёнинг қадри чивиннинг қанотичалик қимматга эга бўлганида, кофирга ундан бир ҳўплам сув ҳам бермас эди» (Имом Термизий ривояти).
🪶 Ҳадиснинг қисқача шарҳи ва ундан олинадиган фойдалар:

⌨ Аллоҳ таолонинг ҳузурида бу дунёнинг моддий бойликлари, обрў-эътибори ва ўткинчи лаззатлари шу қадар қадрсиз ва арзимаски, У Зот уларни ҳаттоки Ўзини инкор қилган бандаларига ҳам тўкис қилиб бериб қўяверади.

⌨ Бу ҳадис дунёвий тўкин-сочинлик инсоннинг Аллоҳ ҳузуридаги қадр-қимматини белгиламаслигига далилдир. Агар дунё Аллоҳнинг ҳузурида озгина бўлса-да қимматга эга бўлганида, У Зот Ўзининг душманларини бу неъматдан бутунлай маҳрум қилган бўларди.

⌨ Мазкур набавий ўгит инсонни ўткинчи дунё матоҳларига қаттиқ боғланиб қолмасликка, балки абадий охират ва маънавий қадриятлар (иймон, гўзал хулқ, солиҳ амаллар) учун ҳаракат қилишга ундайди. Дунё — мўмин учун мақсад эмас, балки охират озиғини жамғариш учун бир кўприкдир.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
❤3👍1
ФОНИЙ ДУНЁНИНГ МУТЛАҚ ҲАҚИҚАТИ

Инсон боласи бу оламга фақатгина меҳмондир.

Кўз очиб юмгунча ўтадиган бу қисқа умр давомида тўплаган бойлигимиз, эришган мавқеимиз ва ҳатто жондан азиз яқинларимиз ҳам вақтинчалик омонатдир.

Ажал соати келиб, дунё билан хайрлашар эканмиз, тан маҳрамимиз бўлган соғлиқ ҳам, йиллар давомида йиққан мол-давлатимиз ҳам шу ерда қолади.

Аслида, ҳеч биримиз бу дунё матоҳларининг чинакам эгаси эмасмиз. Уларни бугун йўқотамизми ёки эртага — бунинг аҳамияти йўқ. Чунки завол топишга маҳкум бўлган нарсанинг муддати барибир чеклангандир.

Мана шу ҳақиқатни қалбдан ҳис этиш — бошига мусибат ва айрилиқ тушган ҳар бир банда учун энг катта таскин манбасидир.

Эй азиз инсон!
Барибир кун келиб қўлингдан чиқиб кетадиган ўткинчи нарсалар учун ўзингни ғам-андуҳ билан қийнама.

Сен бу дунёга ҳеч вақосиз келдинг ва ундан ҳеч нарсасиз қайтасан. Сенинг асл келиб чиқишинг ҳам, қайтиш манзилинг ҳам ёлғиз Аллоҳгадир.

Ушбу сафардан бизга ҳамроҳ бўладиган ягона нарса — ихлос билан қилинган солиҳ амалларимиздир.

Аллоҳ таоло Сени ризқлантирган неъматлардан муҳтожларга улашишинг, қилган хайр-эҳсонларинг ва инфоқларинггина Охиратда сенинг нажотинг бўлади ва асқотадиган асл бойлигингдир.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
👍3❤2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

☀️ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!


Тонг муборак бўлсин!    

Соғ – саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин.Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин! 


Бошланган янги кун барчага омадли келсин!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
👍8❤5
Ибодатлар учун бўш вақт қидириб умрни ўтказмоқ, нафснинг ахмоқгарчилигидандир.
Атоуллоҳ Сакандарий (қуддиса сирруҳу)

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
❤1👍1💯1
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бавлдан покланинглар, чунки қабр азобининг кўп қисми бавлдан сақланмасликдан бўлади» - дедилар.

Имом Дорақутний ва Имом Ҳоким ривояти
.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
😢4❤2
#ЭЪЛОН
#ҚУРЪОН_МУСОБАҚАСИ_2026

📖 ШИМОЛИЙ АМЕРИКАДА ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ

Азиз юртдошлар, 31-октябр – 1-ноябр кунлари Орландода бўлиб ўтадиган 2 - Шимолий Америка Қуръон Мусобақасида Ҳакам сифатида иштирок этиш учун юртимиздан Устозлар сафарга отланишди. Устозларимизнинг эсон-омон бориб келишларини Аллоҳдан сӯраб ҳақларига дуо қилиб қоламиз.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
👍10❤5💯1
МЎМИН ЁЛҒОНЧИ БЎЛМАЙДИ

Сафвон ибн Сулайм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашди:

«Мўмин қўрқоқ бўладими?» «Ҳа», деб жавоб бердилар. Яна сўрашди: «Мўмин бахил бўладими?» «Ҳа», дедилар. Яна сўрашди: «Мўмин ёлғончи бўладими?» Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўқ!» — деб жавоб бердилар (Имом Молик ривояти).

• Инсон сифатида мўминда қўрқоқлик ёки бахиллик каби баъзи нафсоний ва табиий нуқсонлар учраши мумкин. Чунки булар инсоннинг заифлигидан келиб чиқади ва иймонни илдизи билан суғуриб ташламайди.

• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мўмин кишининг ёлғончи бўлишини қатъиян инкор қилдилар. Чунки ёлғон иймоннинг зидди бўлиб, у тўғридан-тўғри мунофиқлик аломатидир. Бошқа бир ҳадисда: «Мўминда ҳамма хулқлар бўлиши мумкин, аммо хиёнат ва ёлғончилик бўлмайди», деб марҳамат қилинган.

• Ушбу набавий ўгит ҳар бир мусулмонни тилига эҳтиёт бўлишга, ҳар қандай вазиятда — хоҳ тижоратда, хоҳ оилада, хоҳ оддий ҳазилларда ҳам фақат рост сўзлашга ундайди. Ростгўйлик жамиятда ишонч ва баракани олиб келса, ёлғон бандани Аллоҳнинг назаридан ва ҳидоятидан маҳрум қилади.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
❤1👍1💯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ЭЪЛОН
#ҚУРЪОН_МУСОБАҚАСИ_2026

Қуръон мусобақасига оз фурсат қолди! | Устоз Абдулбосит Бадриддин табриклари.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
❤2👍2
Оила аъзоларинг билан дастурхон атрофида ўтирганингда уларни диққат билан кузат! Отангнинг кўзларига қара! Онангнинг юзидаги ажинлару сочларидаги оқ толаларга боқ! Шуларнинг ўзи кифоя эмасми янада шижоатлироқ бўлишингга!? Улар сенинг муваффақиятингни кутишмоқда... Ота-онангдан кўп нарса талаб қилма. Миянгдаги бўлмағур ўй-хаёлларни ҳам чиқариб ташла! Нима эмиш, «Ота-онам менга ҳамма нарса қилиб бериши керак эди!». Бекорларнинг бештасини айтибсан! Ота-онанг дунёга келтириб, сендан нимадир кутаётганининг ўзи энг катта бахт эмасми? Ахир бу толедан маҳрум инсонлар қанча? Шундай экан, уларни рози қилишга улгур!

☝️Фарзанд ота-онани муҳокама қилмасин!

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
❤5👏2👍1💯1
Буюкликни оддийликдан барпо қилган,
Оддий мато – хурмо пўстин сарпо қилган,
Очликда ҳам тўқликда ҳам тақво қилган,
Сизми ўша, ул Сарвари коинотим,
Фақирлару мискинларга қўш қанотим?
 
Орланмаган мискинлар-ла ўлтиришдан,
Фарқлолмаган сизни ҳатто бир кўришдан,
Қаср эмас, қароргоҳи оддий ғиштдан,
Сизми ўша ул Сарвари коинотим,
Фақирлару мискинларга қўш қанотим?
 
Дастурхонга арпа нонлар хўб ярашган,
Фаришталар бир кўрай деб кўп талашган,
Сизни кўрган ҳар қандай кўз бир қамашган,
Сизми ўша, ул Сарвари коинотим,
Фақирлару мискинларга қўш қанотим?
 
Ибн Масъуд йиғлаганди ҳолингиздан,
Бўйра изи чиққанида ёнингиздан,
Лек юпанди, маъво жаннат жойингиздан,
Сизми ўша, ул Сарвари коинотим,
Фақирлару мискинларга қўш қанотим?
 
Қолган эмас сиздан мерос, минг-минг тева,
Тева эмас, ҳатто бир жуфт ёстиқ, кўрпа
Қолган бўлса, қолгандир-да бир қоп арпа,
Сизми ўша, ул Сарвари коинотим,
Фақирлару мискинларга қўш қанотим?
 
Саҳобалар салобатни сиздан олган,
Олимларга илм сиздан мерос қолган,
Сизсиз уммат бугун бир оз ўйга толган,
Сизми ўша, ул Сарвари коинотим,
Фақирлару мискинларга қўш қанотим?
 
Сўзларингиз сўзлар ичра шоҳ мисолдир,
Тинглаганлар тин оларлар, мисли болдир,
Душманлар ҳам ҳайратдадир, ҳайрон лолдир,
Сизми ўша, ул Сарвари коинотим,
Фақирлару мискинларга қўш қанотим?
 
Нубувватга паноҳ берган ул ансорлар,
Қилган эди пойингизга жон нисорлар,
Бугунгача ансор аҳли меҳмон чорлар,
Сизми ўша, ул Сарвари коинотим,
Фақирлару мискинларга қўш қанотим?
 
Машаққатга бериб бардош муҳожирлар,
Ансорларга бўлди қардош, ул  “тожирлар”,
Сабру тоқат, қаноатда гул тождирлар
Сизми ўша, ул Сарвари коинотим,
Фақирлару мискинларга қўш қанотим?
 
Билол айтган нидо ҳануз янграмоқда,
Сийратингиз бутун жаҳон тингламоқда,
Ислом недир башар аста англамоқда,
Сизми ўша, ул Сарвари коинотим,
Фақирлару мискинларга қўш қанотим?
 
Сизни кўрмай севди ушбу қаро кўзлар,
Сифатлашга етмагай бу саноқ сўзлар,
Майли, ҳатто маҳшаргача тинмай бўзлар,
Сизми ўша, ул Сарвари коинотим
Фақирлару мискинларга қўш қанотим?
 
Саййид Аҳмад Маҳмуд ўғли,

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
❤2😢2👍1
#Ҳадис

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки қабр ёнидан ўтдилар ва: “Албатта, бу иккиси азобланяпти. Катта нарса учун азобланаётганлари йўқ”, дедилар. Кейин: “Улардан бири чақимчилик қилиб юрар эди, бошқаси эса пешобидан эҳтиётланмас эди”, дедилар. Кейин бир ҳўл новдани олиб, иккига синдирдилар-да, сўнг ҳар бирини биттадан қабрга санчиб қўйдилар. Сўнгра: “Шояд, бу иккаласи қуригунича у икковидан (азоб) енгиллатиб турилса”, дедилар».

Имом Бухорий, Имом Насоий ва Имом Аҳмад ривояти.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
😢2❤1👍1
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтади: “Тақво – бу ўзингни ҳеч бир кишидан афзал деб билмаслигингдир”.


“Маъалимут танзил”

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
❤2👍1
Ихлос

📜"Менинг ҳаққим (савобим) Аллоҳнинг зиммасидадир", Юнус сураси, 72 оят.

Бир ҳаким зотдан: «Бахилликдан-да қабиҳроқ нима бор?» дея сўрашганда «Яхшилик қилувчининг миннати», дея жавоб берган экан.
Қилаётган ҳар ишингизда Аллоҳнинг розилиги диққат марказингизда бўлсин.
Бировдан мукофот кутманг.
Мақтов, олқишларга интизор бўлманг.
Одамлар розилигини кўзлаб қилган ҳар ишингиз шунинг учунгина бўлади.
Аллоҳ йўлида қилган амалларингиз Аллоҳ учун бўлади.

Шамсуддин Муҳаммад ибн Абу Бакр раҳимаҳуллоҳнинг қуйидаги гапи жуда қўрқинчли: «Ихлос қилмасанг (амалинг Аллоҳ учун бўлмаса), ўзингни уринтириб ўтирма!»


▫️Адҳам Шарқовийнинг "Расаилу минал Қуръан" (Қуръондан мактублар)" китобидан.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
❤4😢3👍1