RIVOYATLAR OLAMI
1.54K subscribers
9.06K photos
18K videos
137 files
2.52K links
"Қалбингизга роҳат, иймонингизга озуқа излаяпсизми? Ривоятлар оламига марҳамат!"
Download Telegram
#мулоҳаза

Китоб — энг яхши суҳбатдош!!

Инсон қачон «оч» қолади, қачонки онги, тафаккури бир илмга, бир китобга муҳтожлигини ҳис қилганида, худди шундай, қачонки дунёқарашимизни бойитиш, тафаккур доирамизни ӯстириш, тасаввуримизни кенгайтиришни истасак ва бунинг учун китоб ӯқишимиз кераклигини англасакгина ушандагина тушиниб етамиз, биздаги бӯшлиқни, ҳа-ҳа, ӯша етишмаётган айни бӯшлиқни тӯлдирадиган нарса айнан китоб эканлигини!!
Китоб ӯқиган инсон энг аввало ӯзини англайди, ӯзини англаган инсон ӯзгаларни англашни, эшитишни, улар ҳис қилган нарсани ҳис қилишни ӯрганади, зеро ӯзини англамаган инсондан ӯзингизни англашини, тушинишини сӯраб, ундан нимадир кутиш хатодир .
Китобларни шунчаки ӯқиб бӯлмайди, тӯғри ҳамма китоблар ҳам ӯқишга, вақт сарфлашга арзимас, лекин шундай китоблар борки, улар ичида инсон яшайди, ундаги қаҳрамонлар билан бирга нафас олади, бирга қувонади, бирга йиғлайди, улардан сабоқ олади, хулоса чиқаради, фикрлари тиниқлашиб, дунёқараши сайқалланиб бораверади...
Китоб инсонни улғайтиради, ӯзини топишни, тушинишни, асли яшашдан мақсадини англашни ӯргатади, таълим беради, тарбиялайди!
Китоб — энг яхши дӯст, энг яхши ҳадя, энг қадрли мерос!!
Шундай экан азиз инсоним, китоб ӯқинг, китоб ҳадя қилинг, китобларни севинг, улар билан суҳбатлашинг, улар билан вақтни қадрланг!!
© Ибрат учун...


@rivoyatlarolami
ШУКУР ҚИЛ

Нолимоқлик гуноҳдир,
Бир зум ўйлаб, фикр қил,
Кўзларингла дунёни,
Кўрганингга шукур қил.

Кимлар қўлтиқ таёқда,
Қалби алам, фироқда,
Соғлом икки оёқда,
Юрганингга шукур қил.

Ризқинг тилаб фалакдан,
Қолма орзу,тилакдан,
Бугун юрак,юракдан,
Кулганингга шукур қил.

Ғийбатга кетма қониб,
Яшагин ҳақ деб ёниб,
Тонг,саҳарлар уйғониб,
Турганингга шукур қил.

Қалбингда бўлсин иймон,
Омонат кўксингда жон,
Тириксан, давру даврон,
Сурганингга шукур қил.

Яшама ёлғонда кам,
Яхшиларга бўл ҳамдам,
Экканинг не бўлса ҳам,
Ўрганингга шукур қил.

Дейдилар дунё бир кам,
Ким мағрур,ким боши ҳам,
Дўстлар ила жамул жам,
Бўлганингга шукур қил.

Ўтар шошиб умрлар,
Ўткинчидир ҳузурлар,
Гуноҳингга узрлар,
Сўрганингга шукур қил.

Бир бандасан бил ҳар он,
Эмассан кўкка нарвон,
Бугун ҳазрати инсон,
Бўлганингга шукур қил.


@rivoyatlarolami
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўйламанг, ҳаммаси яхши бўлади
Аллоҳнинг ҳар ишида ҳикмат бор

@rivoyatlarolami
Аббосийлар халифаси Ҳорун ар-Рашиднинг Аҳмад исмли ўғли бўлган. Муаррихлар уни Аҳмад ас-Сабтий деб аташган (Сабтий – шанбалик деган маънони билдиради). Чунки у фақат шанба куни ўз қўл меҳнати билан ризқ топар, ўша куни ишлаб олган нарсаси билан ҳафтанинг қолган кунларида тирикчилик қилар, қолган вақтларини эса ибодатга бағишлар эди. Шу сабабли у шу лақаб билан машҳур бўлган.

  Аҳмад ас-Сабтий Бағдодни тарк этиб, ҳеч кимга ўзининг Амирул-муъмининнинг ўғли эканини билдирмасдан Басрага йўл олди.
  У фақат шанба куни ишлаб, лойдан девор қуриш (пахсачилик) билан шуғулланар, ҳафтанинг қолган кунларини эса Аллоҳ таолонинг ибодатига бағишлар эди. Уни ишга ёллаганларга пешин ва аср намозлари вақти кирганда, намоз ўқиши учун етарли вақт беришларини шарт қилиб қўяр эди.

  Аҳмад ас-Сабтий Басрада жуда камтарона уйда яшарди. Уйида эски бир чойшаб ва теридан тикилган ёстиқдан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Унинг бир дўсти бўлиб, кимдир девор ёки бошқа қурилиш қилмоқчи бўлса, шу ишни Сабтийга гаплашиб берар эди.

  Шанба кунларининг бирида ўша дўсти ишчилар тўпланадиган жойга бориб, Сабтий билан бир деворни қуриш учун келишиб олмоқни истади. Лекин Сабтийни у ерда топмади.
Сўраб-суриштирганида: “Анча вақтдан бери келмаяпти”, дейишди. Шунда у дўстининг уйини излаб топди ва унинг ҳузурига кирди.

Қараса, у ўлим тўшагида ётар эди. Аҳмад ас-Сабтий унга бир узук бериб, шундай деди: “Мени кафанлаб, дафн қилганингдан кейин, бу узукни Бағдоддаги Амирул-муъмининга олиб бор ва унга шундай дегин: “Бу узукнинг соҳиби сизга салом айтади ва мастлигингиз ҳолида ўлиб қолишдан эҳтиёт бўлинг, акс ҳолда фойда бермайдиган пайтда пушаймон бўласиз.

Аллоҳнинг ҳузуридан дунёга берилиб кетишдан сақланинг. Чунки сизнинг қўлингизда бўлган нарса агар бошқаларга абадий берилганида, сизга етиб келмас эди. Бир кун келиб у сиздан ҳам бошқаларга ўтади. Сизга аввалгиларнинг хабарлари етиб келган”, деди. Шу сўзларни айтди-ю, руҳи Раббисининг ҳузурига кўтарилди. Бу воқеа 184 ҳижрий йилда бўлган.

  Бир куни Ҳорун ар-Рашид амирлик қасрида ўтирган эди. Бир киши кириш учун рухсат сўраб, муҳим иш билан якка қолишни илтимос қилди. Ҳорун ар-Рашид ҳузурини бўшатишни буюрди. Киши узукни чиқариб унга берди. Рашид узукка қараб, уни таниди ва: “Бу узукнинг эгаси қаерда?” – деб сўради. У киши: “Вафот этди, эй Амирул-муъминин”, деди.

Сўнгра унинг васиятини айтди ва узук соҳиби фақат шанба куни ишлаб, бир дирҳам ва бир дониқ топиб, ҳафтанинг қолган кунларида шу билан кун кўрар, қолган вақтларини ибодатга бағишлар эди, деб хабар берди. Бу сўзларни эшитгач, Ҳорун ар-Рашид қаттиқ йиғлаб юборди ва ҳиқиллаб: “Аллоҳга қасамки, эй ўғлим, сен менга бағоят насиҳат қилдинг”, деди. Сўнг бошини кўтариб, у кишидан: “Унинг қабрини биласанми?” – деди.

У: “Уни ўзим дафн қилганман”, деди. Шунда Амирул-муъминин Басрага сафар тайёрлашни буюрди. Ўғлининг қабрига келгач, қаттиқ йиғлади ва: “Аллоҳ ўғлимни раҳмат қилсин. У фақат ўз қўл меҳнати билан яшашни истади, дунёнинг зийнатини эса бизга қолдирди”, деди.
  Аллоҳ Аҳмад ас-Сабтийни раҳматига олсин, у — зоҳид ва обид банда эди.

“Ал-Бидоя ван-Ниҳоя” — Ибн Касир.
“Сияр Аълом ан-Нубало” — Имом Заҳабий.

Каналга уланиш учун линк👇
👉@rivoyatlarolami
👍1
#хайрли_тонг 🌞

✨ Ассалому алайкум!

🤲 Янги кун муборак бўлсин. Кунингиз савобли амалларга бой бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!🤲

@rivoyatlarolami
#хайрли_тонг

Ассалому алайкум!
Бугунги кунингиз хайрли ва мазмунли бўлсин, тонг яхшиликлар билан бошлансин.


@rivoyatlarolami
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.

Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимаики бўлса, ДУОга айланиб, қабул бўлсин.

Кунингиз файзу баракотга тўлсин!

@rivoyatlarolami
#Кун_ояти

«Албатта, ҳидоятга бошлаш Бизнинг зиммамиздадир», («Лайл» сураси, 12-оят).

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@rivoyatlarolami
Боласига диний таълим бераётган ё буни хоҳлаётганлар, уларга дунёвий билимларни ҳам беринг!

Боласига фақат дунёвий таълим бераётганлар, уларга дину-диёнатни ҳам ўргатинг!
Таълимнинг бу икки жиҳати қушнинг икки қаноти каби.

Агар қанотларнинг бир томони оқсаса, қуш тўғри уча олмайди. Бир томонга оғиб кетади ва қулайди.

@rivoyatlarolami
Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам Ҳалимаи Саъдийянинг уйида неча ёшларигача яшайдилар?
Anonymous Quiz
31%
4 ёшларигача
18%
3 ёшларигача
51%
6 ёшларигача
Пайшанба куни пешин вақти бўлганда,

Аллоҳ таоло,

фаришталарини осмондан ерга туширади.

Фаришталарнинг ёнида кумушдан саҳифалар ва олтиндан қаламлар бўлади. Эртаси куни қуёш ботгунча Расулуллоҳга ўқилган салавотларни ёзадилар."

Имом Жаъфар Содиқ
.

@rivoyatlarolami
Сен мени ёмон кўрма! Мен ҳақимда ўзинг чизиб олган суратни ёмон кўряпсан, холос. Аслида бу сурат мен эмас, ўзингсан!
#kochirilgan

@rivoyatlarolami
АМАЛ

— Амал нима?

— Банданинг ҳаётда қилган ишлари.

— Исломда банданинг амали неча қисмга бўлинади?
— Ҳаммаси саккиз қисмга бўлинади:
Биринчиси – фарз.
Иккинчиси – вожиб.
Учинчиси –суннат.
Тўртинчиси – мустаҳаб.
Бешинчиси – мубоҳ.
Олтинчиси – ҳаром.
Еттинчиси –макруҳ.
Саккизинчиси – мустакраҳ.
Ушбу саккиз қисм амалнинг баъзиларини бажариш шарт, баъзиларини бажармаслик шарт. Яна айримларини қилиш-қилмаслик ихтиёрий.

— Фарз қандай амал?
— Фарз Аллоҳ таоло буюрган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Узрсиз бажармаган киши гуноҳкор бўлади. Унинг зарурлигига ишонмаган киши эса кофир ва имонсиз саналади.

— Фарз амали қайси ҳолатларда кўринади?
— Аллоҳ таолога имон келтириш, Ислом динидаги беш вақт намозни ўқиш, рамазон ойида ҳар куни рўза тутиш, закот бериш ва ҳаж қилиш.

— Вожиб қандай амал?
— Вожиб – Ислом динида бажарилиши шарт бўлган амал. Уни бажарган киши савоб олади, бажармаганлар гуноҳкор бўлади. Вожиб амалга ишонмаган киши кофир ва имонсиз бўлмаса ҳам, катта гуноҳга ботади.

— Қандай амаллар вожиб амалга киради?
— Витр намозини ўқиш, ҳайит намозларини ўқиш, садақа ва фитр бериш, қурбонлик сўйиш, Қуръондан сажда оятлари ўқилган пайтда сажда қилиш кабилар.

— Суннат қандай амал?
— Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қилган амаллари. Суннат амалини қилган киши савоб топади. Қилмаган киши гуноҳкор бўлмаса-да, қиёмат куни маломатга қолади, Пайғамбаримиз шафоатларига лойиқ бўлмайди.

— Суннат амали нималарда кўринади?
— Яхши ишларни «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим», дея бошлаш, мўмин кишиларга салом бериш, Қуръон ўқишни «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожим» сўзлари билан бошлаш сингари амаллардир.

— Мустаҳаб қандай амал?
— Мустаҳаб Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом баъзан бажарган ва баъзан бажаришни лозим кўрмаган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Аммо қилмаса, гуноҳкор бўлмайди. Қиёмат куни азоб ва маломатга ҳам қолмайди.

— Мустаҳаб амалига қандай юмушлар киради?
— Нафл намоз ўқиш ва нафл рўза тутиш, нафл садақа бериш ва доим таҳоратли юриш кабилар.

— Мубоҳ қандай амал?
— Мубоҳ шундай амалки, қилинса ҳам, қилинмаса ҳам дуруст бўлаверади. Ундан киши савоб ҳам, гуноҳ ҳам топмайди. Қилиш-қилмаслик банданинг ихтиёридадир.

— Қанақа амаллар мубоҳга мисол бўлади?
— Ҳалол таомларни ейиш, ҳалол ичимликларни ичиш, ўтириш, туриш, юриш ва зарарсиз сўзларни сўзлаш.

— Ҳаром қандай амалдир?
— Ҳаром Ислом динида қатъий таъқиқланган амалдир. Уни қилган киши қаттиқ гуноҳга ботади, уни ҳалол, дегувчилар кофир ва имонсиз ҳисобланади.

— Қандай ишлар ҳаром қилинган?
— Ноҳақ одам ўлдириш, одамзотга ва ҳайвонотга зулм қилиш, ғийбат қилиш, ўғирлик, ёлғончилик, ароқхўрлик ва зинокорлик каби ишлар.

— Макруҳ қандай амал?
— Макруҳ Ислом дини таъқиқлаган амал. Макруҳни қилмаган киши савобга қолади, қилган киши эса азобланиши мумкин. Уни қилган киши кофир бўлмаса-да, гуноҳга ботади.

— Макруҳ амали нималарда кўринади?
— Масжидга туфлаш, (фаҳш) нағмаларга қулоқ солиш, одобсиз шеърларни куйлаб ҳофизлик қилиш, одамлар ичида масхарабозлик қилиш, уятсиз шеърларни битиш кабилар макруҳ амаллардир.

— Мустакраҳ қандай амал?
— Мустакраҳ шундай амалки, уни қилгандан кўра қилмаган яхшироқдир. Қилган киши гуноҳкор саналмаса-да, одобсиз бўлади. Қиёматда азобга қолиши мумкин.

— Мустакраҳга қандай амаллар киради?
— Таомни катта-катта ейиш, бозорда, кўчада овқатланиш, баланд овоз билан кекириш ва ҳайқириб эснаш кабилар.

@rivoyatlarolami
Истиғфорнинг натижа- самаралари:

– "Парвардигорингиз (Аллоҳ)дан мағфират сўранглар, албатта У ўта Мағфиратли бўлган Зотдир.
– У Зот устларингизга осмондан ёмғир қуйдирур,
– Ва сизларга мол-дунё,
– Бола-чақа билан мадад берур,
– Сизларга боғу бўстонлар (ато) қилур,
– Ва сизларга оқар дарёлар (ато) қилур.

(Нуҳ сураси, 10-12 оятлар)

@rivoyatlarolami
❤1
ДОКТОР АЛИ САЛЛОБИЙ ТАВСИЯЛАРИ

Ким фарзандларини руҳий хасталиклардан сақлашни ва буюк шахсият эгаси бўлишини истаса, қуйидаги тавсияларга риоя қилсин, иншааллоҳ, яхши натижага эришади.

Фарзандлар билан алоқани мустаҳкамлаш дастури:

1. Фарзанд билан ҳар куни 20 дақиқа дўстона суҳбат (мактаби, ўқиши ҳақида гапирмай ва панд насиҳатсиз).

2. Ҳар куни 5-10 марта ота-она ўз фарзандларига меҳр-муҳаббат ҳисларини изҳор қилиши.

3. Ҳар куни 5 марта фарзанднинг яхши ахлоқи, чиройли амалига мақтов айтиш.

4. Ҳар куни фарзанднинг ўзини тутиши ва кўринишига мақтов айтиш (табассуми, чиройли, соғлом қадам ташлаши…)

5. Ҳафтада бир марта фарзанд билан уйдан ташқаридаги машғулотни бирга бажариш (пиёда юриш, спорт билан шуғулланиш, автоуловда сайр қилиш…), беш дақиқа бўлса ҳам.

6. Ҳаёт асосларини болада пайдо қилиш учун уйқудан олдин ҳар куни «Фалон яхши ишни бажарганингда, ўзимни жуда бахтиёр ҳис қилдим», «Укангга қараганинг – жуда катта иш», «Фалон келишувимизга амал қилганинг мен учун фахр» кабилар орқали ўз ризолигингизни билдириб туринг.

7. Ҳафтада бир ёки икки марта оилавий маслаҳат ва суҳбат учун кечки таомни оила даврасида танаввул қилиш.

8. Ҳар куни 1-3 дақиқа болага тўлиқ қулоқ солиш, қуйидаги ҳолатда: холи, тинч жойда фарзандга хоҳлаган гапини, чегара ва қайдларсиз гапиришига рухсат бериб, қулоқ тутиш.

9. Тасарруфлар билан фарзандга бўлган муҳаббатни изҳор қилиш; бошнинг орқа тарафини силаш – меҳрибонлик ва шафқатни ифодалайди, бошига қўлни қўйиш – фахрланишни ифода қилади, қўлни пешонасига қўйиш – тинчлантиради, қўлини тутиш – ота-бола ўртасидаги алоқани кучайтиради, агар асабий бўлса, кўксини силаш билан тинчлантиринг Қучоқлаш, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фарзанд тарбиясида бизга ўрнак Зотлар. У Зот Фотима розияллоҳу анҳони масжидда ёки саҳобалар ҳузурида пешоналари, қўлларидан ўпар ва бағирларига босар эдилар.
Шу дастурга амал қилиб, фарзандингизга ўз меҳрингизни изҳор қилиш, унинг нақадар улуғ неъмат эканини ҳис қилдириш орқали ўртангизда кучли бир алоқа вужудга келсинки, у сизнинг ҳузурингизда чиройли хулқ эгаси, итоатли, катталарга ҳурмат ва кичикларга иззатли ва ота-онасини рози қиладиган ҳақиқий муслим бўлиб улғайсин, ахлоқини руҳан ва жисман бузувчи омиллардан узоқлашиб, уларга дуч келганда ўзини тўғри тута оладиган инсон бўлиб етишсин.

Каналга уланиш учун линк👇
👉@rivoyatlarolami
• Одамларнинг гапидан қўрқиб яшасангиз ҳаётдаги мақсадингизни йўқотиб қўясиз. Мақсадингиз  бўлмаса сиз деярли мавжуд эмассиз...
• Одамларга гап учун арзимаган сабаб керак. Ким нима деса десин. Сиз эса мақсадларингиз сари дадил қадам ташланг...
• Сизни ҳам ўзгалар ҳаёти билан ишингиз бўлмасин...
• Биз йўлдамиз ортга қайтиш йўқ...
• Қачондир йўл охирга етади...
• Ва биз бу дунёдан охират эшигига етамиз...
• Қўйинг ташвишларни...
• Завқланиб яшанг...
• Тақдирингиздан рози бўлинг...

@rivoyatlarolami