#Китоб_мутолааси
"Улар бир-бирини яхши кўрар эди!"
Набий соллаллоху алайҳи васаллам Уҳуд ғазоти шаҳидларини дафн қилаётиб: "Абдуллох ибн Харом билан Амр ибн Жамухни битта қабрга кўйинглар. Улар бир-бирини яхши курар эди!" дедилар.
Аслида, ўлим фироқ эмас. Хаммамиз бир кун келиб ўламиз. Ҳақиқий фироқ биримиз жаннатда, яна биримиз дўзахда бўлишимиздир.
Ажойиб нарса ўқиган эдим. Бир киши бувисининг қизиқ одати хақида шундай ёзган эди: “Бувим бизни бомдод намозига уйғотиб: “Туринглар! Жаннатда сонимиз камайиб қолишини истамайман", дер эди".
Ким сизни ростан яхши кӯрса, у дўзахга тушишингизни истамайди. Иброҳим алайҳиссалом оталари Озарни яхши кӯришларига қаранг. У киши шундай деган эдилар:
“Эй ота! Мен сизни Раҳмоннинг азоби ушлашидан ва шайтонга дўст бўлиб қолишингиздан қўрқаман" (Марям сураси, 45-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гапларининг гўзаллигига боқинг: “Улар бир-бирини яхши кӯрар эди!"
Инсоннинг ўзгалар олдида муҳаббат, шижоат, саховат ва олийжаноблик каби чиройли сифатлар билан танилиши нақадар гӯзал! Унинг номи зикр қилинганида тингловчининг юзида унинг сурати худди қип-қизил юрак сингари порласа. Шунингдек, унинг сурати биз қўяётган гӯзал иборалар ортида хам порлаб турса!
Имом Захабий роҳимаҳуллох "Сияру аъломин-нубало" китобида Мухаммад ибн Маймун хақида шундай ёзади: “Абу Хамза Суккарий Мухаммад ибн Маймун ал-Марвазий шакар сотгани учун “Суккарий"7 дейилмаган. Балки сўзи ширинлиги учун шу ном билан танилган!"
Бизни танийдиганлар ҳам исмларимизни уларга қиладиган муомаламиз туфайли сифатларимизга алиштириб олишганида нима бўлар эди?!
Ота-онамиз бизга “Ота-онани рози қиладиган, муборак ва яхшилик қиладиган ўғил", деб ном қўярмиди ёки “сурбет, қўпол ва оқпадар" дебми?!
Хотинимиз бизга “Меҳрибон, сахий ва бағрикенг эр", деб ном кўярмиди ёки “қайсар ва қаттиққўл эр" дермиди?!
Эрларчи, аёлига “Меҳрибон, суюкли ва сабрли хотин", деб ном қўярмиди ёки “бағритош, тили заҳар ва қўпол сўзли хотин" дебми?!
Қўшнингиз сизни “сахий ва марҳаматли" дермиди ёки “хиёнаткор, очкўз ва бадхулқ қўшни" деб атармиди?!
Ҳамкасбингиз сизни “сир сақлайдиган, ишончли, тарбияли ва одобли ҳамкасб" дермиди ёки “чақимчи ва уятсиз" деб ном қўйиб олармиди?!
Исмларимиз бизники. Сифатларимиз эса, одамларники. Улар бизга муомаламизга қараб сифат беришади. Куни келиб исмлар кетади, сифатлар қолади. Ортимизда бизга Аллоҳдан раҳм қилишини сӯраб турадиганлар қолсин!
© Адҳам Шарқовий :
« Набавий тарбия »
@rivoyatlarolami

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир йигит вафот қилди. 🌷Унинг дўстлари йигитнинг номидан масжид қурдилар! 🕌
Бир йигит вафот қилди. Унинг дўстлари йигитнинг номидан қудуқ қазидилар! 💦
Учинчи йигит вафот қилди. Унинг дўстлари йигитнинг номидан сув совутгични (кўчага) ўрнатдилар! 🌬️
Бошқаси, ҳар ой дўстининг номидан садақа қилар эди! 💸
Яна бошқаси, тунда уйғониб, вафот қилган дўстининг ҳаққига дуо қилар эди! 🤲
Мана шу, ҳақиқий дўстликнинг мевасидир!

Маймун ибн Миҳрон роҳимаҳуллоҳ дўстига шундай деди:
“Мен садақа қиламан ва бойлигимнинг ортаётганини кўраман!”.
Дўсти ҳам садақа қилди ва кейин унга шундай деди:
“Мен ҳам садақа қилдим, лекин бойлигим камайиб бораяпти!”
Маймун ибн Миҳрон унга жавоб бериб деди:
“Мен Аллоҳга чуқур ишонч асосида муомала қиламан, сен эса Уни синаб кўриш учун садақа қиляпсан!”.
#Дуонинг ижобатига илк қадам – қалбингизда унинг ижобатига бўлган ишончнинг пайдо бўлишидан бошланади!
#Шифо топишнинг илк қадами – қалбингизда Аллоҳнинг шифо беришига ишончнинг пайдо бўлишидан бошланади!
#Гуноҳларингизнинг кечирилишига қўйилган илк қадам – қалбингизда Аллоҳнинг кечиришига чин дилдан ишонч пайдо бўлишидан бошланади!
#Бандасининг қалбига назар ташлаганда, Аллоҳ унда Ўзидан бошқа ҳеч кимга умид боғламаганлигини кўрса, унинг дуоси ижобатини тезлаштиради!
#Лекин синаб кўриш нияти билан қилинган дуо – бу гўё савдогарнинг ибодатидир:
“Мен пулни битимга сарф қиламан ва бозорни кузатаман. Агар фойда қилсам – яхши сармоя киритаман.
Агар зарарга учрасам – демак, бу менга тўғри келмайди!”
#Аллоҳга бўлган ибодатимиз шарт асосида бўлмаслиги керак. Яъни, агар Аллоҳ берса Унга ибодат қилиб, ман қилса иймонимиз заифлашиб, ишончимиз силкиниб ибодатни тарк қилмаслигимиз керак!
#Ишончни аввалги солиҳ инсонлардан ўрганишимиз лозим:
#Мусо алайҳис саломнинг онасига қаранг. У боласини дарёга ташлади ва Аллоҳ уни қайтариб олиб келиб беришига ишонди. У Аллоҳнинг ваъдасига ишонди ва воқеликка эътибор бермади!
У: “Қандай қилиб гўдак сувдаги саватда тирик қолади?!”, ёки: “Мен уни Фиръавннинг қўлига топширяпман, у ўғил болаларни қатл қилаяпти-ку!”, демади.
Унинг учун Роббисининг ваъдаси етарли эди:
“Биз уни сенга қайтарамиз!” (Қасас, 7-оят)
Шу ваъда билан у боласини дарёга ташлади, ҳатто қўллари ҳам титрамади!
#Ҳожар онамизнинг ҳикоясига қаранг:
Иброҳим алайҳиссалом уни гўдаги Исмоил алайҳис салом билан кимсасиз, сувсиз, дарахтсиз чўлга олиб келди. Фақат бир мешда сув ва бироз хурмо қолдириб, ортига қарамай кетди!
Ҳожар онамиз фақат битта савол берди:
-Аллоҳ сизга шундай қилишни буюрдими?
Иброҳим алайҳиссалом:
-Ҳа!, деб жавоб берди.
Шунда Ҳожар деди:
-У ҳолда кетаверинг, Аллоҳ бизларни зое қилмайди!
Кейин у сув учун Сафо ва Марва ўртасида югурди. Биргина нияти фақат гўдагига бир томчи сув топиш эди. Лекин Аллоҳ нима қилди?
У Замзам булоғини Исмоил алайҳис саломнинг оёқлари остидан пайдо қилди!
Ҳожарнинг ишончи унга сув бўлиб қайтди!
Аллоҳ ҳеч қачон Ўзига таваккул қилган кишини зое қилмайди...
Каналга уланиш учун линк👇
👉@rivoyatlarolami

❤3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандларга жуда яхши маслаҳатлар айтилибди.
Қачонлардир бу кунлар барчамизнинг бошимизда бор, албатта. Аллоҳим, ўша дамлар келганда жонимизни қийналмасдан, осонлик билан олгин! Эй меҳрибон Роббим, омонатингни иймон билан, гўзал хотима билан топширишни барчамизга насиб айлагин! Омин!

❤2
#Ибрат
Аббосийлар халифаси Ҳорун ар-Рашиднинг Аҳмад исмли ўғли бўлган. Муаррихлар уни Аҳмад ас-Сабтий деб аташган (Сабтий – шанбалик деган маънони билдиради). Чунки у фақат шанба куни ўз қўл меҳнати билан ризқ топар, ўша куни ишлаб олган нарсаси билан ҳафтанинг қолган кунларида тирикчилик қилар, қолган вақтларини эса ибодатга бағишлар эди. Шу сабабли у шу лақаб билан машҳур бўлган.
Аҳмад ас-Сабтий Бағдодни тарк этиб, ҳеч кимга ўзининг Амирул-муъмининнинг ўғли эканини билдирмасдан Басрага йўл олди.
У фақат шанба куни ишлаб, лойдан девор қуриш (пахсачилик) билан шуғулланар, ҳафтанинг қолган кунларини эса Аллоҳ таолонинг ибодатига бағишлар эди. Уни ишга ёллаганларга пешин ва аср намозлари вақти кирганда, намоз ўқиши учун етарли вақт беришларини шарт қилиб қўяр эди.
Аҳмад ас-Сабтий Басрада жуда камтарона уйда яшарди. Уйида эски бир чойшаб ва теридан тикилган ёстиқдан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Унинг бир дўсти бўлиб, кимдир девор ёки бошқа қурилиш қилмоқчи бўлса, шу ишни Сабтийга гаплашиб берар эди.
Шанба кунларининг бирида ўша дўсти ишчилар тўпланадиган жойга бориб, Сабтий билан бир деворни қуриш учун келишиб олмоқни истади. Лекин Сабтийни у ерда топмади.
Сўраб-суриштирганида: “Анча вақтдан бери келмаяпти”, дейишди. Шунда у дўстининг уйини излаб топди ва унинг ҳузурига кирди.
Қараса, у ўлим тўшагида ётар эди. Аҳмад ас-Сабтий унга бир узук бериб, шундай деди: “Мени кафанлаб, дафн қилганингдан кейин, бу узукни Бағдоддаги Амирул-муъмининга олиб бор ва унга шундай дегин: “Бу узукнинг соҳиби сизга салом айтади ва мастлигингиз ҳолида ўлиб қолишдан эҳтиёт бўлинг, акс ҳолда фойда бермайдиган пайтда пушаймон бўласиз.
Аллоҳнинг ҳузуридан дунёга берилиб кетишдан сақланинг. Чунки сизнинг қўлингизда бўлган нарса агар бошқаларга абадий берилганида, сизга етиб келмас эди. Бир кун келиб у сиздан ҳам бошқаларга ўтади. Сизга аввалгиларнинг хабарлари етиб келган”, деди. Шу сўзларни айтди-ю, руҳи Раббисининг ҳузурига кўтарилди. Бу воқеа 184 ҳижрий йилда бўлган.
Бир куни Ҳорун ар-Рашид амирлик қасрида ўтирган эди. Бир киши кириш учун рухсат сўраб, муҳим иш билан якка қолишни илтимос қилди. Ҳорун ар-Рашид ҳузурини бўшатишни буюрди. Киши узукни чиқариб унга берди. Рашид узукка қараб, уни таниди ва: “Бу узукнинг эгаси қаерда?” – деб сўради. У киши: “Вафот этди, эй Амирул-муъминин”, деди.
Сўнгра унинг васиятини айтди ва узук соҳиби фақат шанба куни ишлаб, бир дирҳам ва бир дониқ топиб, ҳафтанинг қолган кунларида шу билан кун кўрар, қолган вақтларини ибодатга бағишлар эди, деб хабар берди. Бу сўзларни эшитгач, Ҳорун ар-Рашид қаттиқ йиғлаб юборди ва ҳиқиллаб: “Аллоҳга қасамки, эй ўғлим, сен менга бағоят насиҳат қилдинг”, деди. Сўнг бошини кўтариб, у кишидан: “Унинг қабрини биласанми?” – деди.
У: “Уни ўзим дафн қилганман”, деди. Шунда Амирул-муъминин Басрага сафар тайёрлашни буюрди. Ўғлининг қабрига келгач, қаттиқ йиғлади ва: “Аллоҳ ўғлимни раҳмат қилсин. У фақат ўз қўл меҳнати билан яшашни истади, дунёнинг зийнатини эса бизга қолдирди”, деди.
Аллоҳ Аҳмад ас-Сабтийни раҳматига олсин, у — зоҳид ва обид банда эди.
“Ал-Бидоя ван-Ниҳоя” — Ибн Касир.
“Сияр Аълом ан-Нубало” — Имом Заҳабий.

Ислом шариатига кўра, аёл киши ўз эрига «ака» деб мурожаат қилиши жоизми?
Anonymous Quiz
3%
Албатта мумкин
73%
Мумкин эмас
24%
Эр рухсат берса, мумкин
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалaму алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Янги тонг муборак бўлсин!
Аллоҳ тонгда қилган яхши ният ва дуоларимизни ижобат айласин. Фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака,
беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга хотиржамлик ато қилсин!
Яхши ният ва яхшилар доимо ҳамрохимиз бўлсин!

ЗИКР ҚИЛ
Сизларга тавсия қиламан:
Аллоҳга қасамки, мен ҳар куни бомдод намозидан сўнг "Астағфируллоҳ" ни юз бора, "Ла илаҳа иллаллоҳ" ни юз бора, "Аллоҳумма солли алаа Муҳаммадин ва алаа олиҳи ва соҳбиҳи васаллим" ни юз бора, "Субҳаналлоҳи валҳамдулиллоҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар" ни юз бора, "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳаналлоҳил азийм" ни юз бора, "Ла ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳ" ни юз бора, "Ҳасбияллоҳу ва ниъмал вакил" ҳам юз бора зикр этаман.
Бу зикрларга бир соатнинг учдан бири, яъни, йигирма дақиқача вақт кетади.
Бас, эй сен, ўзингга доимо Аллоҳни зикр этишни лозим тутгин. Шунда Аллоҳ таоло сенга мададларини ато этади.
Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳ.

#хайрли_тонг 🌞
✨ Ассалому алайкум!
🤲 Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла кун тилаймиз
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!🤲

🎉2
Тафаккур
Имом Шофиъий бир кун эрталаб бомдод намозидан кейин уйга қайтаётганларида, йўлда бир кишини учратдилар.
У киши салом бериб Имом Шофиъийдан ҳол-аҳвол сўраб:
- Қандай тонг оттирдингиз? -деди.
Имом Шофиъий қандай тонг оттирганларини қуйидагича тушунтирдилар:
- Мендан саккиз нарса сўралган ҳолда тонг оттирдим!
Киши ҳайрон бўлиб:
- Ҳазрат, сиздан ким бирор нарса сўраши мумкин?
Сизнинг бировга ишингиз тушмайдику? - деди.
Имом Шофиъий табассум қилиб, сўзларини изоҳладилар:
- Қарагин, мендан кимлар нима сўраябди:
1 - Роббим мендан фарзини сўраябди.
2 - Росулуллоҳ мендан суннатларини сўраябдилар.
3 - Оила, бола-чақам кунлик ризқларини сўраябдилар.
4 - Нафс унга эргашишимни сўраябди.
5 - Шайтон орқасидан боришимни сўраябди.
6 - Кироман котибийн малаклари (Елкадаги фаришталар) яхши нарсаларни ёздиришимни сўраябдилар.
7 - Ўтган кунлар қаришимни сўраябди.
8 - Охирида эса, ўлим фариштаси тайёр туришимни сўраябди.
Шундай қилиб мен мана шу сўровлар билан тонг оттираяпман.
Ҳар куни эрталаб бу саволлар жавобини кутябди.
Имом Шофиъийни эшитган киши ўйланиб туриб, бироздан кейин сўради:
- Эй имом, бу нарсалар фақат сиздан сўраляптими, ёки мендан ҳам сўраляптими?
- Буёғини билмадим, ўзинг ўйлаб кўр! - дедилар.
Киши бошини қуйи солиб, давом этди:
- Ҳар куни эрталаб мендан қанча нарсалар сўралаётган экан, билмас эканман.
Буларнинг жавобини ўйлаб кўриш керак.
Сиз нима деб ўйлайсиз, биздан ҳам бу саккизта нарса сўралаётганмикин?
Эрталаб ҳар куни ишимизга кетаётганимизда мана шу нарсаларни ўйлаб кўрамизми?

❤4
Бирор инсон гуноҳ қилганда
Осмон Яратганга нола қилиб
– Эй Роббим, руҳсат бер мен бу инсоннинг бошига тушиб, эзиб ташлай!
Ер эса:
-Эй Роббим, руҳсат бер, мен бу гуноҳкорни ютиб юборай!
Денгиз:
-Эй Роббим, изн бер, мен уни чўктирай! Дер экан...
Аллоҳ эса:
–Уни тинч қўйинглар! Агар уни сизлар яратганинггизда эди, сизлар ҳам Уни Мендай яхши кўрган бўлардингиз, дер экан....
Меҳр - Аллоҳнинг иноятидир.
Базида одамлар қўп меҳр берган одамга боғланиб қолиб, яратувчисидан узоқлашади. Одам энг аввало меҳр билан Аллоҳни таниши лозим. Ҳар бир инсоннинг ўз қараши бор, одам қанча бўлса меҳр ҳам ўшанча хилма - хилдир.
Биров меҳрни эркалаш билан берса, биров эса қиммат баҳо совғалар билан меҳрини изҳор этади, яна кимдир ширин сўз билан меҳр беради.
Мехр муҳаббатимизни бир биримиздан дариғ тутмайлик.
Гуноҳкор бўлсакда Аллоҳ бизни яхши кўраркан, биз киммизки хатоларни кечирмасак..?
Хатоларни кечиринг..

Қалбингиздаги ҳамма нарсани чиқариб, бир идишга солинг ва бозорда одамларга кўрсатиб олиб юринг. Агар ичида уялтирадиган бирор нарса бўлмаса, тақво шу бўлади...
Абдулқодир Жийлоний (қ.с)
@rivoyatlarolami
Абдулқодир Жийлоний (қ.с)
@rivoyatlarolami
👍3
Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам туғилаётганларида ким доялик қилади?
Anonymous Quiz
45%
Марям ва Осиё оналаримиз
15%
Шифо бинти Авф розияллоҳу анҳо
40%
Умму Айман розияллоҳу анҳо
❤1
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА РАСМ ЖОЙЛАШНИНГ ҲУКМИ.
Энг ачинарлиси шундаки, буни кўриб наcиҳат ҳам қила олмайсиз, бу эса “ҳижоб”ли қизларни ижтимоий тармоқларга ўз расмларини қуйишлари. Aллоҳга қасам бу шунчалик ҳунук ишқи бирор нарса дея олмай қолади инсон, муслималар аслида ҳижоб билан зийнатларини беркитишлари керак эди, ҳижоб билан зийнатланиш эмас, тушунинглар ахир.
•
Гўзаллигингизни фақатгина ҳалолингиз учун асрасангиз бўлмайдими? Ўтган кетган “зўр нарса” экан деб лайк босиб кетаверса, кийган ҳижобингизни қандай қиймати қолади?
Бундай аёлларнинг уйларида эркаклар йўқми?
Ёки шунчалик даюс бўлиб қолдикми?
Ўзингизни ҳалолингиз учун асранг, албатта покизалар покизалар учундир!

👍2
Устоз
Бир зиёфатда бир киши ўзининг бошланғич синф устозини кўриб қолди. У устозига мутлақ ҳурмат ва эҳтиром билан боқиб:
– Устоз! Мени танидингизми? Мени эсладингизми? – деди.
Устоз:
– Афсус, эслай олмадим, – деди.
У киши деди:
– Қандай эслай олмайсиз?! Ахир мен синфдошларимдан бирининг соатини ўғирлаган эдим. Соатини ўғирлатган синфдошим йиғлай бошлади. Сиз бизнинг барчамизни ўрнимиздан турғизиб чўнтакларимизни текширмоқчи бўлдингиз. Мен энди синфдошларим ва устозлар олдида шарманда бўлишимга ишондим. Энди улар мени доимо масхара қилишади, шахсиятим бутунлай барбод бўлади деб ўйладим.
Сиз ўшанда биздан деворга қараб кўзимизни юмиб туришимизни сўраган эдингиз. Сиз чўнтакларни текшира бошладингиз. Менинг навбатим келганида чўнтагимдан соатни олдингиз ва текширишни давом эттирдингиз. Охирги болани ҳам текшириб сўнгра бизни ўтиришимизни айтдингиз.
Мен ҳамон шарманда бўлишдан қўрқиб дағ-дағ титрар эдим. Сиз соатни эгасига қайтардингиз. У бола шодликдан йиғлаб юборди, соатини ким ўғирлаганини билмай қолди. Бутун ўқишим мобайнида ўғирлик ҳақида менга гапирмадингиз. Бошқа устозлар ҳам ўғирликни эслашмади. Эсладингизми устоз? Қандай эсламаслигингиз мумкин? Буни унутишингиз мумкин эмас!
Устоз бутунлай хотиржамлик билан деди:
– Йўқ, эслай олмадим. Ўшанда мен сизларни кўзларимни юмган ҳолатда текширганман!