Ислом шариатига кўра, аёл киши ўз эрига «ака» деб мурожаат қилиши жоизми?
Anonymous Quiz
3%
Албатта мумкин
73%
Мумкин эмас
24%
Эр рухсат берса, мумкин
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалaму алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Янги тонг муборак бўлсин!
Аллоҳ тонгда қилган яхши ният ва дуоларимизни ижобат айласин. Фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака,
беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга хотиржамлик ато қилсин!
Яхши ният ва яхшилар доимо ҳамрохимиз бўлсин!
@rivoyatlarolami

ЗИКР ҚИЛ
Сизларга тавсия қиламан:
Аллоҳга қасамки, мен ҳар куни бомдод намозидан сўнг "Астағфируллоҳ" ни юз бора, "Ла илаҳа иллаллоҳ" ни юз бора, "Аллоҳумма солли алаа Муҳаммадин ва алаа олиҳи ва соҳбиҳи васаллим" ни юз бора, "Субҳаналлоҳи валҳамдулиллоҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар" ни юз бора, "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳаналлоҳил азийм" ни юз бора, "Ла ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳ" ни юз бора, "Ҳасбияллоҳу ва ниъмал вакил" ҳам юз бора зикр этаман.
Бу зикрларга бир соатнинг учдан бири, яъни, йигирма дақиқача вақт кетади.
Бас, эй сен, ўзингга доимо Аллоҳни зикр этишни лозим тутгин. Шунда Аллоҳ таоло сенга мададларини ато этади.
Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳ.

❤1
#хайрли_тонг 🌞
✨ Ассалому алайкум!
🤲 Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла кун тилаймиз
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!🤲

🎉2❤1
Тафаккур
Имом Шофиъий бир кун эрталаб бомдод намозидан кейин уйга қайтаётганларида, йўлда бир кишини учратдилар.
У киши салом бериб Имом Шофиъийдан ҳол-аҳвол сўраб:
- Қандай тонг оттирдингиз? -деди.
Имом Шофиъий қандай тонг оттирганларини қуйидагича тушунтирдилар:
- Мендан саккиз нарса сўралган ҳолда тонг оттирдим!
Киши ҳайрон бўлиб:
- Ҳазрат, сиздан ким бирор нарса сўраши мумкин?
Сизнинг бировга ишингиз тушмайдику? - деди.
Имом Шофиъий табассум қилиб, сўзларини изоҳладилар:
- Қарагин, мендан кимлар нима сўраябди:
1 - Роббим мендан фарзини сўраябди.
2 - Росулуллоҳ мендан суннатларини сўраябдилар.
3 - Оила, бола-чақам кунлик ризқларини сўраябдилар.
4 - Нафс унга эргашишимни сўраябди.
5 - Шайтон орқасидан боришимни сўраябди.
6 - Кироман котибийн малаклари (Елкадаги фаришталар) яхши нарсаларни ёздиришимни сўраябдилар.
7 - Ўтган кунлар қаришимни сўраябди.
8 - Охирида эса, ўлим фариштаси тайёр туришимни сўраябди.
Шундай қилиб мен мана шу сўровлар билан тонг оттираяпман.
Ҳар куни эрталаб бу саволлар жавобини кутябди.
Имом Шофиъийни эшитган киши ўйланиб туриб, бироздан кейин сўради:
- Эй имом, бу нарсалар фақат сиздан сўраляптими, ёки мендан ҳам сўраляптими?
- Буёғини билмадим, ўзинг ўйлаб кўр! - дедилар.
Киши бошини қуйи солиб, давом этди:
- Ҳар куни эрталаб мендан қанча нарсалар сўралаётган экан, билмас эканман.
Буларнинг жавобини ўйлаб кўриш керак.
Сиз нима деб ўйлайсиз, биздан ҳам бу саккизта нарса сўралаётганмикин?
Эрталаб ҳар куни ишимизга кетаётганимизда мана шу нарсаларни ўйлаб кўрамизми?

❤4
Бирор инсон гуноҳ қилганда
Осмон Яратганга нола қилиб
– Эй Роббим, руҳсат бер мен бу инсоннинг бошига тушиб, эзиб ташлай!
Ер эса:
-Эй Роббим, руҳсат бер, мен бу гуноҳкорни ютиб юборай!
Денгиз:
-Эй Роббим, изн бер, мен уни чўктирай! Дер экан...
Аллоҳ эса:
–Уни тинч қўйинглар! Агар уни сизлар яратганинггизда эди, сизлар ҳам Уни Мендай яхши кўрган бўлардингиз, дер экан....
Меҳр - Аллоҳнинг иноятидир.
Базида одамлар қўп меҳр берган одамга боғланиб қолиб, яратувчисидан узоқлашади. Одам энг аввало меҳр билан Аллоҳни таниши лозим. Ҳар бир инсоннинг ўз қараши бор, одам қанча бўлса меҳр ҳам ўшанча хилма - хилдир.
Биров меҳрни эркалаш билан берса, биров эса қиммат баҳо совғалар билан меҳрини изҳор этади, яна кимдир ширин сўз билан меҳр беради.
Мехр муҳаббатимизни бир биримиздан дариғ тутмайлик.
Гуноҳкор бўлсакда Аллоҳ бизни яхши кўраркан, биз киммизки хатоларни кечирмасак..?
Хатоларни кечиринг..

Қалбингиздаги ҳамма нарсани чиқариб, бир идишга солинг ва бозорда одамларга кўрсатиб олиб юринг. Агар ичида уялтирадиган бирор нарса бўлмаса, тақво шу бўлади...
Абдулқодир Жийлоний (қ.с)
@rivoyatlarolami
Абдулқодир Жийлоний (қ.с)
@rivoyatlarolami
👍3
Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам туғилаётганларида ким доялик қилади?
Anonymous Quiz
45%
Марям ва Осиё оналаримиз
15%
Шифо бинти Авф розияллоҳу анҳо
40%
Умму Айман розияллоҳу анҳо
❤1
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА РАСМ ЖОЙЛАШНИНГ ҲУКМИ.
Энг ачинарлиси шундаки, буни кўриб наcиҳат ҳам қила олмайсиз, бу эса “ҳижоб”ли қизларни ижтимоий тармоқларга ўз расмларини қуйишлари. Aллоҳга қасам бу шунчалик ҳунук ишқи бирор нарса дея олмай қолади инсон, муслималар аслида ҳижоб билан зийнатларини беркитишлари керак эди, ҳижоб билан зийнатланиш эмас, тушунинглар ахир.
•
Гўзаллигингизни фақатгина ҳалолингиз учун асрасангиз бўлмайдими? Ўтган кетган “зўр нарса” экан деб лайк босиб кетаверса, кийган ҳижобингизни қандай қиймати қолади?
Бундай аёлларнинг уйларида эркаклар йўқми?
Ёки шунчалик даюс бўлиб қолдикми?
Ўзингизни ҳалолингиз учун асранг, албатта покизалар покизалар учундир!

👍2
Устоз
Бир зиёфатда бир киши ўзининг бошланғич синф устозини кўриб қолди. У устозига мутлақ ҳурмат ва эҳтиром билан боқиб:
– Устоз! Мени танидингизми? Мени эсладингизми? – деди.
Устоз:
– Афсус, эслай олмадим, – деди.
У киши деди:
– Қандай эслай олмайсиз?! Ахир мен синфдошларимдан бирининг соатини ўғирлаган эдим. Соатини ўғирлатган синфдошим йиғлай бошлади. Сиз бизнинг барчамизни ўрнимиздан турғизиб чўнтакларимизни текширмоқчи бўлдингиз. Мен энди синфдошларим ва устозлар олдида шарманда бўлишимга ишондим. Энди улар мени доимо масхара қилишади, шахсиятим бутунлай барбод бўлади деб ўйладим.
Сиз ўшанда биздан деворга қараб кўзимизни юмиб туришимизни сўраган эдингиз. Сиз чўнтакларни текшира бошладингиз. Менинг навбатим келганида чўнтагимдан соатни олдингиз ва текширишни давом эттирдингиз. Охирги болани ҳам текшириб сўнгра бизни ўтиришимизни айтдингиз.
Мен ҳамон шарманда бўлишдан қўрқиб дағ-дағ титрар эдим. Сиз соатни эгасига қайтардингиз. У бола шодликдан йиғлаб юборди, соатини ким ўғирлаганини билмай қолди. Бутун ўқишим мобайнида ўғирлик ҳақида менга гапирмадингиз. Бошқа устозлар ҳам ўғирликни эслашмади. Эсладингизми устоз? Қандай эсламаслигингиз мумкин? Буни унутишингиз мумкин эмас!
Устоз бутунлай хотиржамлик билан деди:
– Йўқ, эслай олмадим. Ўшанда мен сизларни кўзларимни юмган ҳолатда текширганман!
Каналга уланиш учун линк👇
👉@rivoyatlarolami

#мулоҳаза
Китоб — энг яхши суҳбатдош!!
Инсон қачон «оч» қолади, қачонки онги, тафаккури бир илмга, бир китобга муҳтожлигини ҳис қилганида, худди шундай, қачонки дунёқарашимизни бойитиш, тафаккур доирамизни ӯстириш, тасаввуримизни кенгайтиришни истасак ва бунинг учун китоб ӯқишимиз кераклигини англасакгина ушандагина тушиниб етамиз, биздаги бӯшлиқни, ҳа-ҳа, ӯша етишмаётган айни бӯшлиқни тӯлдирадиган нарса айнан китоб эканлигини!!
Китоб ӯқиган инсон энг аввало ӯзини англайди, ӯзини англаган инсон ӯзгаларни англашни, эшитишни, улар ҳис қилган нарсани ҳис қилишни ӯрганади, зеро ӯзини англамаган инсондан ӯзингизни англашини, тушинишини сӯраб, ундан нимадир кутиш хатодир .
Китобларни шунчаки ӯқиб бӯлмайди, тӯғри ҳамма китоблар ҳам ӯқишга, вақт сарфлашга арзимас, лекин шундай китоблар борки, улар ичида инсон яшайди, ундаги қаҳрамонлар билан бирга нафас олади, бирга қувонади, бирга йиғлайди, улардан сабоқ олади, хулоса чиқаради, фикрлари тиниқлашиб, дунёқараши сайқалланиб бораверади...
Китоб инсонни улғайтиради, ӯзини топишни, тушинишни, асли яшашдан мақсадини англашни ӯргатади, таълим беради, тарбиялайди!
Китоб — энг яхши дӯст, энг яхши ҳадя, энг қадрли мерос!!
Шундай экан азиз инсоним, китоб ӯқинг, китоб ҳадя қилинг, китобларни севинг, улар билан суҳбатлашинг, улар билан вақтни қадрланг!!
© Ибрат учун...

ШУКУР ҚИЛ
Нолимоқлик гуноҳдир,
Бир зум ўйлаб, фикр қил,
Кўзларингла дунёни,
Кўрганингга шукур қил.
Кимлар қўлтиқ таёқда,
Қалби алам, фироқда,
Соғлом икки оёқда,
Юрганингга шукур қил.
Ризқинг тилаб фалакдан,
Қолма орзу,тилакдан,
Бугун юрак,юракдан,
Кулганингга шукур қил.
Ғийбатга кетма қониб,
Яшагин ҳақ деб ёниб,
Тонг,саҳарлар уйғониб,
Турганингга шукур қил.
Қалбингда бўлсин иймон,
Омонат кўксингда жон,
Тириксан, давру даврон,
Сурганингга шукур қил.
Яшама ёлғонда кам,
Яхшиларга бўл ҳамдам,
Экканинг не бўлса ҳам,
Ўрганингга шукур қил.
Дейдилар дунё бир кам,
Ким мағрур,ким боши ҳам,
Дўстлар ила жамул жам,
Бўлганингга шукур қил.
Ўтар шошиб умрлар,
Ўткинчидир ҳузурлар,
Гуноҳингга узрлар,
Сўрганингга шукур қил.
Бир бандасан бил ҳар он,
Эмассан кўкка нарвон,
Бугун ҳазрати инсон,
Бўлганингга шукур қил.
@rivoyatlarolami
Нолимоқлик гуноҳдир,
Бир зум ўйлаб, фикр қил,
Кўзларингла дунёни,
Кўрганингга шукур қил.
Кимлар қўлтиқ таёқда,
Қалби алам, фироқда,
Соғлом икки оёқда,
Юрганингга шукур қил.
Ризқинг тилаб фалакдан,
Қолма орзу,тилакдан,
Бугун юрак,юракдан,
Кулганингга шукур қил.
Ғийбатга кетма қониб,
Яшагин ҳақ деб ёниб,
Тонг,саҳарлар уйғониб,
Турганингга шукур қил.
Қалбингда бўлсин иймон,
Омонат кўксингда жон,
Тириксан, давру даврон,
Сурганингга шукур қил.
Яшама ёлғонда кам,
Яхшиларга бўл ҳамдам,
Экканинг не бўлса ҳам,
Ўрганингга шукур қил.
Дейдилар дунё бир кам,
Ким мағрур,ким боши ҳам,
Дўстлар ила жамул жам,
Бўлганингга шукур қил.
Ўтар шошиб умрлар,
Ўткинчидир ҳузурлар,
Гуноҳингга узрлар,
Сўрганингга шукур қил.
Бир бандасан бил ҳар он,
Эмассан кўкка нарвон,
Бугун ҳазрати инсон,
Бўлганингга шукур қил.
@rivoyatlarolami
👍2