Rost24 | Расмий канал
37.8K subscribers
12.5K photos
2.93K videos
25 files
14K links
Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар

Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА

•instagram.com/rost24uz
•youtube.com/@rost24official

Реклама: +99890 047 23 78
Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot
Download Telegram
☄️Ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ва ёнғиндан сақланинг!

👆Юқоридаги инфографика орқали барчасини билиб олишингиз мумкин.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢2👍1
⚡️ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ўзбекистондаги ислоҳотларни эътироф этди

Ўзбекистонда сўз эркинлигини мустаҳкамлаш, журналистлар хавфсизлигини таъминлаш ва замонавий медиа муҳитини ривожлантириш йўлидаги ислоҳотлар халқаро мулоқотнинг муҳим мавзусига айланмоқда. Бу масалалар Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси делегацияси ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Оммавий ахборот воситалари эркинлиги масалалари бўйича вакили, элчи Ян Браату ўртасида Вена шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда ҳам диққат марказида бўлди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг ЕХҲТ институтлари, хусусан, Оммавий ахборот воситалари эркинлиги масалалари бўйича вакил мандати доирасидаги фаолиятга алоҳида эътибор қаратаётгани таъкидланди. Мамлакатнинг сўз эркинлигини мустаҳкамлаш, медиа соҳасини ривожлантириш ҳамда ЕХҲТ доирасида қабул қилинган халқаро мажбуриятларни амалга оширишга содиқлиги қайд этилди.

Батафсил: https://rost24.uz/uz/news/2642

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁7🤣4❤2🤪1
⚡️Тошкентда иситиш мавсуми қачон бошланади?

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда иситиш мавсуми қачон бошланиши юзасидан изоҳ берди.

Ҳокимликнинг маълум қилишича, иситиш тизимларини мавсумга тайёрлаш ишлари давом этмоқда. Белгиланган тартибга мувофиқ, иситиш мавсумини бошлаш учун ўртача суткалик ҳаво ҳарорати кетма-кет беш кун давомида 8 даражадан паст бўлиши лозим.

Шу билан бирга, ҳокимлик аввалги йиллардаги каби ҳақиқий об-ҳаво шароитлари ҳам инобатга олинишини таъкидлади. Агар ҳаво кескин совиб кетса, иситиш мавсумини бошлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш кечиктирилмайди.

Ҳокимлик иссиқлик таъминоти қачон бошланиши ҳақида қўшимча маълумот берилишини билдирди. Ҳозирча иситиш мавсуми бошланадиган аниқ сана эълон қилинмаган.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔8❤2🤣1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️1,4 минг тонна суюлтирилган газ талон-торож қилинган, назорат тизими қачон ишлайди?
 
2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида Ўзбекистонда 1,4 минг тонна суюлтирилган газ ва 10 626 та маиший газ баллони талон-торож қилингани аниқланган. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ маълум қилмоқда.
 
Жамиятнинг комплаенс назорат тузилмалари суюлтирилган газнинг ноқонуний сотилиши ва талон-торож қилинишига қарши курашиш мақсадида мунтазам текширувлар ўтказаётганини билдирган. Бироқ, эълон қилинган маълумотлар бундай қоидабузарликларнинг кўлами ва уларга қарши кўрилаётган чораларнинг самарадорлиги ҳақидаги шубҳаларни оширяпти, назаримда.
 
«Ҳудудгазтаъминот» маълумотига кўра, 2025 йил ва 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 3 мингдан ортиқ тўсатдан текширув ва рейд ўтказилган. Натижада 1 217 та қоидабузарлик аниқланган. Шунингдек, суюлтирилган газни ноқонуний сотишга ихтисослашган 471 та «бункер» фаолиятига чек қўйилган.
 
Қизиқ, газни ноқонуний сотиш нуқталари қандай қилиб ташкил этилган, уларга суюлтирилган газ қаердан келиб тушган ва бундай фаолият қанча вақт давомида назоратдан четда қолган?
Жамият маълумотига кўра, кўрилган чоралар натижасида қиймати қарийб 2 миллиард сўм бўлган 193,6 тонна суюлтирилган газ ҳамда умумий қиймати 8,7 миллиард сўмлик 17 301 та маиший газ баллонининг ноқонуний сотилиши олди олинган.

Бироқ, 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида ўтказилган хизмат текширувлари давомида 1,4 минг тонна суюлтирилган газ ва 10 626 та маиший газ баллони талон-торож қилингани аниқланган.
Маълум қилинишича, аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 25 та материал юборилган. Уларнинг 19 таси бўйича жиноят иши қўзғатилган.
 
Аввалроқ, 19–21 октябрь кунлари ўтказилган рейдларда суюлтирилган газ таъминоти билан боғлиқ 120 дан ортиқ қонунбузарлик аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.
Самарали назоратнинг асосий мезони фақат нечта рейд ўтказилгани ёки нечта қоидабузарлик фош этилгани эмас шекилли.

«Ҳудудгазтаъминот» нафақат аниқланган ҳолатлар сони, балки уларнинг келиб чиқиш сабаблари, масъуллар, етказилган зарар, қопланган маблағлар ва кўрилган якуний ҳуқуқий чоралар ҳақида ҳам мунтазам ҳисобот бериши керакмикин?

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤯6🤷‍♂2💯2❤1👎1🥴1
Кинематография агентлиги тугатилади, кино соҳасидаги давлат сиёсати Маданият вазирлигига ўтказилади

Президент кино саноатидаги муаммоларга тўхталиб, профессионал кинотанқидчилар фикри билан етарлича ҳисоблашилмаётганини таъкидлади. Давлат раҳбари холис таҳлил ижодкорга ўз камчиликларини кўриш ва ривожланиш имконини беришини қайд этди.

Шунингдек, кино лойиҳаларини молиялаштиришдаги амалдаги давлат буюртмаси ва хариди тизими замонавий киноиндустрия талабларига жавоб бермаётгани кўрсатиб ўтилди.

Маълум қилинишича, айрим ҳолларда битта режиссёрга олтитагача, бир муаллифга эса еттитагача лойиҳа бириктирилган. Бу эса ҳар бир асар устида пухта ишлашни қийинлаштирмоқда. Бундан ташқари, буюртмаларнинг деярли ярми давлат студияларига берилгани хусусий ижодкорлар учун тенг рақобат имкониятларини чеклаган.

Оқибатда сифатли сценарий ва фильм яратишдан кўра, топшириқни тезроқ якунлаш устувор бўлиб қолган. Президент ижодкор меҳнатининг натижаси томошабинни чуқур ўйга соладиган, унинг қалбида из қолдирадиган фильм билан баҳоланиши кераклигини таъкидлади.

Шу билан бирга, санъат асарини оддий товар ёки қурилиш объекти каби фақат техник топшириқ асосида харид қилиш тўғри эмаслиги қайд этилди. Чунки сценарий суратга олиш жараёнида бойитилиши, ижодий ечимлар эса ўзгариши мумкин.
Кино соҳасида бошқарув тизими ҳам ўзгаради.

Кинематография агентлиги тугатилиб, кино соҳасида давлат сиёсатини юритиш ваколати Маданият вазирлигига ўтказилади. Вазирлик таркибида Кино санъати департаменти ташкил этилади. Унинг раҳбари мақоми вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

Масъулларга бир ой муддатда департамент фаолиятини самарали йўлга қўйиш, Кинематография агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотларни тугатиш ишларини таъминлаш топширилди.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍36❤13👏13🔥12🤡3
⚡️Fitch «Ўзбекгидроэнерго» рейтингини «BB» даражасида тасдиқлади

Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг узоқ муддатли кредит рейтингини «BB» даражасида, прогнозини эса «Барқарор» деб тасдиқлади. Компаниянинг мустақил кредит профили «b+» даражасида баҳоланди.

Агентлик компаниянинг ишлаб чиқариш қувватлари кенгайиши, юқори операцион рентабеллиги, қарз юкини оқилона бошқариши ва давлат кафолатларисиз маблағ жалб қилиш тажрибаси ортиб бораётганини ижобий омиллар сифатида қайд этди.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3❤2
💎#Рост_ҳикматлар

✅ Агар фарзандинг учун ниманидир  қила олмасанг, ўзингни қийнама.
Аммо фарзанд учун қўлингдан келган барча ишни қилмасанг, бу ачинарли.
 

✍️Януш Корчак

🍁Кунингиз файзли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
❤3👍2
⚡️Тиббиёт бирлашмаси раҳбари хотинини перинатал марказ мудири этиб тайинлади
 
Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари Ҳусан Асадовнинг турмуш ўртоғи Гулнора Асадовани туманлараро перинатал маркази мудири лавозимига тайинлагани юзасидан хизмат текшируви бошланди. Ҳолат Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ўрганилмоқда.
 
Маълум бўлишича, Ҳусан Асадовнинг тегишли буйруғига асосан, Гулнора Асадова 12 октябрдан мазкур лавозимга ишга қабул қилинган. Тайинлов учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 122 ва 127-моддалари ҳамда у билан тузилган меҳнат шартномаси асос қилиб кўрсатилган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мазкур тайинлов юзасидан хизмат текшируви тайинланганини маълум қилган. Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳам вазият назоратга олинганини билдирган.
 
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 121-моддасида яқин қариндошларнинг бири иккинчисига бевосита бўйсуниш ёки унинг назорати остида ишлаши билан боғлиқ чекловлар белгиланган. Шу сабабли тайинловнинг қонунчилик талабларига мувофиқлиги ва манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатлар бор-йўқлиги ўрганилмоқда. Текширув натижаларига кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилиши айтилган.
Шу билан бирга, тайинлов жараёнида Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг Комплаенс назорат хизмати томонидан қандай чоралар кўрилгани ҳам савол туғдирмоқда.
 
Перинатал марказ раҳбари лавозими учун бошқа номзодлар ҳам ҳужжат топширган. Уларнинг бири танлов жараёнида уч нафар шифокорга босим ўтказилганини билдирган.
Номзоднинг айтишича, у ARGOS платформаси орқали мазкур лавозим учун ўз номзодини илгари сурган. Бироқ кейинчалик унга телефон орқали номзодини қайтариб олиш таклиф қилинган. У бунга рози бўлмаганидан сўнг платформада танлов талабларига ўзгартириш киритилиб, илмий иш билан шуғулланган бўлиш ёки илмий даражага эга бўлиш шарти қўшилганини айтган. Натижада, унинг таъкидлашича, аввалги номзодлар танловдан автоматик равишда четлатилган.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣23❤4🤔2😢1
⚡️Учтепада ёнғин содир бўлган хонадонда 26 ёшли аёл қасддан ўлдирилгани аниқланди

2026 йил 24 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлиб, ҳодиса жойидан 26 ёшли аёлнинг жасади топилган эди. Дастлабки текширувларда хонадонда қасддан ўт қўйилгани ва аёлнинг қасддан ўлдирилгани аломатлари аниқланган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ёнғин 24 октябрь куни соат 02:00 ларда содир бўлган. Аёлнинг танасида елка қисмидан сон соҳасигача бўлган жойларда термик жароҳатлар аниқланган.

Шунингдек, хонадоннинг ошхонаси, ётоқхонаси ва меҳмонхонасида бир-бирига боғлиқ бўлмаган учта ёнғин ўчоғи қайд этилган. Ҳодиса жойида қасддан ўт қўйиш аломатлари ҳам аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 24 октябрь куни Учтепа тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми, яъни қасддан одам ўлдириш аломати билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда иш бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов натижаларига кўра, қонуний қарор қабул қилиниши ва қўшимча маълумотлар тақдим этилиши билдирилган.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8😱3
⚡️Шифокорлар учун Ибн Сино номидаги давлат мукофоти таъсис этилади

Президент тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги ўзгаришларда 800 мингдан зиёд ходимнинг муносиб ҳиссаси борлигини таъкидлади.

Яқинда соҳа фидойиларининг бир гуруҳини давлат мукофотлари билан тақдирлаш ҳақида фармон имзоланди. Улар орасида тиббиёт ходимлари билан бирга тадбиркорлар ва хорижлик ҳамкорлар ҳам бор.

Учрашувда мамлакатимиз етакчиси давлат мукофотларини ўз эгаларига тантанали равишда топширди.

Инсон саломатлигини асраш, илғор илмий ишланмалар ва даволаш усулларини жорий этишда барчага ўрнак бўлаётган тиббиёт ходимлари учун алоҳида давлат мукофотини таъсис этиш ташаббуси ҳам илгари сурилди. У буюк бобомиз Ибн Сино номи билан аталади.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍62❤11🔥10🤡5🤣2
⚡️“Энг яхши шифокор” танлови ғолибларига электромобил берилади

Жорий йил илк бор туман бўғинидаги энг яхши шифокор ва ҳамшира номинациялари бўйича вилоят танловлари ўтказилмоқда. Ғолиблар 30 миллион сўмдан мукофотланади.

Келаси йил рағбат янада кучайтирилади: вилоят босқичида ғолиб бўлган 14 нафар шифокор электромобил билан тақдирланади. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қиладиган энг яхши ўнта лойиҳа муаллифига 200 миллион сўмдан грант берилади.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍54❤10🔥10
⚡️Бакалавриатни битирган ҳамшира ва тиббиёт оғасига 1,5 млн сўм устама тўланади

Ўзбекистонда бакалавриатни битирган ҳамшира ва тиббиёт оғасига 1,5 миллион сўм, магистратурани тугатганларга 2,5 миллион сўм қўшимча устама тўланади.

“Қанча замонавий клиникалар қурмайлик, энг сўнгги ускуналарни олиб бермайлик, малакали ходимларсиз натижа бўлмайди”, дейди Президент.


Бугун 11 та давлат олийгоҳида йилига 15 минг шифокор тайёрланмоқда. Бироқ битирувчиларнинг ҳаммаси ҳам ишга кирган биринчи кундан бемор билан ишлашга тайёр эмас.

“Бошқа соҳада ёш ходим хато қилиши мумкин, аммо бўлғуси шифокорнинг бунга ҳаққи йўқ. Чунки тиббиёт ходимининг ҳар бир ҳаракати ортида инсон ҳаёти турибди”, дейди давлат раҳбари.

Шу боис, кадрлар тайёрлаш клиник амалиёт билан боғланади. Келаси йилдан талабалар ҳафтада уч кун бемор билан ишлашни ўрганади, битирувчилар эса охирги ўқув йилида тўлиқ тиббиёт муассасасида амалиёт ўтайди.

Бакалавриатни битирган ҳамшира ва тиббиёт оғасига 1,5 миллион сўм, магистратурани тугатганларга 2,5 миллион сўм қўшимча устама тўланади. Оилавий шифокорлик бўйича тор соҳа мутахассисига устама 5,5 миллион сўм бўлади.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍65❤10🔥9
⚡️Рўйхатдан ўтган шифокор ва фармацевтларнинг иш ҳақига 7 миллион сўм устама қўшилади

“Аҳоли саломатлиги билан боғлиқ соҳада аниқ тартиб, қатъий назорат бўлиши, бу фаолият билан фақат профессионаллар шуғулланиши керак”, деди мамлакатимиз етакчиси.


Қайд этилишича, тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизимига узоқ тайёргарлик кўрилиб, илғор тажрибалар ўрганилган. Тизим келаси йил 1 июлдан йўлга қўйилади.

Дастлабки босқичда давлат рўйхатидан ўтиш ихтиёрий бўлади. 2030 йилдан эса бу тартиб мажбурий тус олади.

Рўйхатдан ўтган шифокор ва фармацевтларнинг иш ҳақига 7 миллион сўмдан, ҳамшираларга 3,5 миллион сўмдан устама тўланади.

Мутасаддиларга соҳада таълим сифати, кадрлар тайёрлаш ва малака ошириш тизимининг узлуксиз ишлашини таъминлаш топширилди.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍59🔥11❤9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тошкент ҳавосини аслида нима ифлослантиряпти?

Сабаблар лабораторияда ўрганилмоқда

Тошкент ҳавосини аслида нима ифлослантиряпти? Чангми, транспортми ёки об-ҳаво шароитими? Энди бу саволларга илмий жавоб изланмоқда. Пойтахтнинг барча туманларида ҳаводан намуналар олиниб, ифлосланиш манбалари лабораторияда ўрганиляпти.

Президент фармони асосида қўмита тасарруфида Ихтисослаштирилган атмосфера лабораторияси маркази ташкил этилган. Марказ раҳбари, техника фанлари доктори Зикрилла Алимовнинг таъкидлашича, замонавий ускуналар ва илғор халқаро тажриба асосида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддаларнинг келиб чиқиш манбалари аниқланмоқда.

Айни пайтда Тошкент шаҳрининг барча туманларида махсус фильтрлар ёрдамида ҳаводан намуналар олиниб, лаборатория шароитида таҳлил қилиняпти. Тадқиқотлар давомида ифлослантирувчи моддаларнинг манбалари, уларнинг ҳаво сифатига таъсири ҳамда метеорологик шароитлар билан боғлиқ жиҳатлари ўрганилмоқда.

Мутахассисларга кўра, ҳаво сифатига инсон фаолияти билан бир қаторда табиий омиллар ҳам таъсир кўрсатади. Масалан, узоқ вақт ёғингарчилик бўлмаслиги чанг миқдорининг ортишига олиб келиши мумкин.

Ҳарорат инверсияси кузатилганда эса ерга яқин ҳаво қатламида ифлослантирувчи моддаларнинг тарқалиши чекланади. Натижада уларнинг бир жойда тўпланиши кучайиб, ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин. Келгусида бундай тадқиқотларни республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам кенг жорий этиш режалаштирилган.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍68❤10🔥10😁3🤡2
⚡️Энди ҳокимлар ҳар йили хусусий клиникалар учун ер участкаларини эълон қилади

Президент хусусий клиникалар сони 2017 йилдаги 3,5 мингтадан 9 мингтадан ортиққа етганини қайд этди. Айрим юқори технологик хизматларда хусусий сектор олдинга ўтди: унинг улуши стоматологияда 90 фоиз, диагностикада 70 фоиз, ЛОР хизмати, урология ва офталмологияда 60 фоизни ташкил этмоқда.

Шу билан бирга, ҳудудлар ўртасида катта тафовут сақланиб қолмоқда. Андижон, Фарғона, Наманган, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳрида хусусий клиникаларнинг 35-40 фоизи стационар ўринларга эга. Қорақалпоғистон, Сирдарё, Жиззах ва Навоийда бу кўрсаткич 15 фоизга ҳам етмайди.

Тиббий реабилитация, нефрология, онкология, нейрохирургия, психиатрия, наркология ва туғуруқ комплекслари каби талаб юқори йўналишларда хусусий сектор иштироки кутилган даражада эмас. Ушбу йўналишларга устувор аҳамият қаратилади.

Ҳокимлар ҳар йили хусусий клиникалар учун ер участкаларини белгилаб, эълон қилади. Ерлар фақат шу мақсадда ауционга чиқарилади ва қулай шартларда таклиф этилади.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍67🔥11❤9
⚡️Олис ҳудудларда ишлайдиган шифокорларнинг ойлик устамаси оширилади

Тизимда камида 15 йил ишлаган ходимларнинг ипотека кредитининг бир қисмини қоплаш учун 50 миллиард сўм ажратилди. Шу имконият орқали келаси йил 1 минг нафар тиббиёт ходими янги уйга кўчиб ўтади.

Бу имконият ёш кадрлар учун ҳам жорий қилинади: ҳар йили 500 нафар ёш тиббиёт ходимининг ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилади.

Келгуси йилдан олис ҳудудларда ишлайдиган барча шифокорларнинг ойлик қўшимча устамаси 2 миллион сўмдан 4,5 миллион сўмга оширилади. Бундай ҳудудга ишга кирган шифокорга 50 миллион сўм бир марталик рағбат пули ҳам берилади.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤2
⚡️Хорижда тажриба орттирган шифокорлар Ўзбекистонга қайтса, 50 млн сўмгача устама тўланади

Хорижий клиникаларда ишлаган ватандош шифокорлар Ўзбекистондаги шифохоналарга жалб қилинади. Уларга қуйидаги имтиёзлар берилади:

➖ Ойлик иш ҳақига 50 миллион сўмгача устама тўланади.

➖ Иш жойлари замонавий ускуналар билан жиҳозланади.

➖ Шифокор ўз atrofида кучли жамоа тузади: ҳамкасб шифокорлар, ассистентлар ва ҳамширларни ўзи танлаши мумкин.

➖ Нуфузли конференцияларда иштирок этиш ва хорижлик ҳамкасблар билан тажриба алмашиш харажатлари қопланади.

Бу иш 26 та ихтисослаштирилган марказдан бошланади. Ҳар бир марказ директори келгуси йили 5–10 нафар ватандош шифокорни жалб этиши керак.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤪6❤2👍2🥱1
⚡️Фуқаролар ҳокимликлар қарорлари устидан маъмурий судга шикоят қила олади

Фуқаролар ва тадбиркорлар энди нафақат бошқа идораларнинг, балки бевосита ҳокимликларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари устидан ҳам маъмурий судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Бундай ишлар вилоят судларида судьялар ҳайъати ва прокурор иштирокида кўриб чиқилади.

Шунингдек, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган бошқа ўзгаришлар ҳам назарда тутилмоқда. Жумладан, давлат органлари ўзлари қабул қилган қарорларнинг қонунийлиги ва асослилигини судда исботлаши шарт бўлади.

Агар бир маъмурий органнинг қарори 20 нафар ёки ундан ортиқ шахснинг ҳуқуқларини бузса, улар жамоавий даъво киритишлари мумкин. Суд аризадаги айрим камчиликларни тузатишда ҳам аризачига кўмаклашади, ариза нотўғри судга топширилган бўлса, уни тегишли судга юборади.

Бундан ташқари, суд жараёнида мансабдор шахслар фаолиятида коррупция аломатлари аниқланса, тегишли материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади. Суд қарорини қасддан бажармаган мансабдорларга нисбатан эса жиноий жавобгарлик масаласи ҳам кўриб чиқилиши мумкин.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁9❤7😢2👍1
⚡️Ўзбекистонда ўртача маош 7,3 миллион сўмга етди

Аммо ходимларнинг ярми 4,2 миллиондан кам олади


Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 7,3 миллион сўмга яқинлашган бўлса-да, бу рақам барча ходимларнинг реал даромадини акс эттирмайди. Миллий статистика қўмитаси илк бор эълон қилган медиана иш ҳақи кўрсаткичига кўра, мамлакатда ишловчиларнинг ярми 4,2 миллион сўмдан кам маош олади.

Расмий маълумотларга кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида ўртача номинал ойлик иш ҳақи 7 миллион 274 минг сўмни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18 фоизга юқори.

Бироқ экспериментал тарзда ҳисобланган медиана иш ҳақи 4 миллион 166 минг сўмга тенг бўлган. Яъни ўртача ойлик билан медиана ўртасида 3,1 миллион сўмдан ортиқ тафовут мавжуд.

Нега бунчалик катта фарқ бор?

Сабаби, ўртача иш ҳақини ҳисоблашда юқори даромад олувчиларнинг маоши ҳам умумий натижага таъсир қилади. Масалан, беш нафар ходим 3, 4, 5, 6 ва 22 миллион сўмдан ойлик олса, уларнинг ўртача маоши 8 миллион сўмни ташкил этади. Аммо медиана 5 миллион сўм бўлади. Бу кўрсаткич иш ҳақи тақсимотини аниқроқ тушунишга ёрдам беради.

Ҳудудлар ўртасидаги тафовут ҳам сезиларли

Энг юқори ўртача ойлик Тошкент шаҳрида қайд этилган — 12,3 миллион сўм. Ундан кейин Навоий вилояти 8,8 миллион сўм ва Тошкент вилояти 6,9 миллион сўм билан келмоқда.

Энг кам ўртача иш ҳақи Қашқадарё вилоятида 4,97 миллион сўм ва Сурхондарё вилоятида 4,99 миллион сўмни ташкил этган. Самарқанд вилоятида эса бу кўрсаткич 5,37 миллион сўмга тенг.

Қайси соҳада маош юқори?

Иқтисодиёт тармоқлари кесимида ҳам катта фарқ кузатилмоқда. Хусусан, банк ва молия соҳасида ўртача ойлик 19,7 миллион сўм, ахборот ва алоқа соҳасида 17 миллион сўмга етган. Шу билан бирга, таълим тизимида ўртача иш ҳақи 5 миллион сўм, соғлиқни сақлаш соҳасида эса 4,45 миллион сўм атрофида қолмоқда.

Медиана иш ҳақининг илк бор эълон қилиниши аҳоли даромадлари ҳақида янада тўлиқроқ тасаввур ҳосил қилиш имконини берди. Бу кўрсаткич мамлакатда ўртача маош ўсиб бораётган бўлса ҳам, ходимларнинг катта қисми расмий ўртача даражадан анча кам даромад олаётганини кўрсатмоқда.


📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁10🤡8❤3🗿2🤔1
⚡️Қирғизистонда туман ва вилоятлар тугатилади

Қирғизистонда маъмурий-ҳудудий бошқарув тизимини ислоҳ қилиш режалаштирилмоқда. Янги тартибга кўра, мамлакатдаги 40 та туман ва 7 та вилоят ўрнига 20 дан ортиқ йирик маъмурий ҳудуд — аймоқлар ташкил этилиши кўзда тутилган.

Бу ҳақда Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш давлат агентлиги раҳбари Элчибек Жантаев маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, ислоҳотдан асосий мақсад маҳаллий бошқарув тизимини соддалаштириш, маъмурий тузилмалар фаолиятини оптималлаштириш ва ҳудудларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришдан иборат.

Янги маъмурий бирликлар ҳажми жиҳатидан амалдаги туманлардан каттароқ, вилоятлардан эса кичикроқ бўлади. Жумладан, Иссиқкўл вилоятини шимолий ва жанубий қисмларга ажратиш, Жалолобод ҳамда Ўш вилоятларидаги айрим кичик туманларни қўшни йирик туманлар билан бирлаштириш назарда тутилмоқда.

Жантаевнинг фикрича, ҳудудларни йириклаштириш уларга кўпроқ бюджет маблағларини йўналтириш ва маҳаллий ривожланиш лойиҳаларини самарали амалга ошириш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда маъмурий-ҳудудий ислоҳотларнинг биринчи босқичи 2023 йилда бошланган. Унинг доирасида айрим туманлар чегаралари қайта белгиланиб, бир қатор аҳоли пунктлари Бишкек ва Ўш шаҳарлари таркибига киритилган. Аввалги ўзгаришлар натижасида маҳаллий маъмурий бирликлар сони 452 тадан 231 тага қисқарган, шаҳарлар сони эса 32 тадан 33 тага етган.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4👍2🥱2🤔1