⚡️Қирғизистонда президентликка даъвогарлар давлат тили имтиҳонидан ўта олмади
Қирғизистонда 2027 йил январда бўлиб ўтиши режалаштирилган президентлик сайловларида қатнашиш ниятидаги икки сиёсатчи давлат тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳонидан ўта олмади. Омурбек Суваналиев ва Сыймык Жапыкеев қирғиз тили бўйича талаб этилган баллни тўплай олмаган. Бу ҳақда Kaktus.media нашри хабар берди.
Омурбек Суваналиевнинг маълум қилишича, у қирғиз тилида иншо ёзиш учун белгиланган 60 балллик талабдан 4 балл кам, яъни 56 балл тўплаган. Бироқ у лексика бўйича 87, матнни ўқиш ва тушуниш бўйича 84, оғзаки нутқ учун эса 65 балл олган. Суваналиев 1-синфдан 10-синфгача қирғиз тилида таълим бериладиган мактабда ўқиганини ҳам таъкидлаган.
У имтиҳонни қайта топшириш имконияти борлигини, аммо ҳозирча бу борада бир қарорга келмаганини билдирган. У билан бирга имтиҳон топширган Сыймык Жапыкеев ҳам давлат тилини билиш сертификатини олиш учун етарли балл тўплай олмаган.
Қирғизистон қонунчилигига кўра, президентликка номзод давлат тилини барча мулоқот соҳаларида касбий фаолиятни амалга ошириш учун етарли бўлган «ўртадан юқори» даражада билиши керак. Бу талаб белгиланган намунадаги сертификат билан тасдиқланади.
Бундан ташқари, сайловда қатнашиш учун номзод сайлов жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 миллион қирғиз соми миқдорида сайлов гарови киритиши лозим. Ушбу маблағ киритилганини тасдиқловчи банк ҳужжати бўлмаса, Марказий сайлов комиссияси номзоднинг ҳужжатларини мазмунан кўриб чиқмасдан қайтариб юборади. Номзод сайловда қатнашишдан воз кечса ёки мағлуб бўлса, гаров қайтарилмайди ва давлат бюджетига ўтказилади.
Нашр маълумотига кўра, президентликка номзодларни кўрсатиш муддати 2026 йил 13 ноябрга қадар давом этади. Сайлов эса 2027 йил 27 январда ўтказилиши белгиланган.
📱 ROST24.uz📱 Telegram📱 Facebook
📱 Instagram📱 YouTube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁18❤11👍1😱1
Зироат Мирзиёева болаларни оғир касалликлардан ҳимоя қилиш глобал тармоғи раиси этиб сайланди
Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева 22 октябрь куни Самарқандда оғир касалликларга чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш глобал тармоғи раиси этиб сайланди. Шунингдек, у Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг нуфузли мукофоти билан тақдирланди.
Ушбу воқеалар Самарқандда ўтказилган Умумжаҳон саммити ва Болалар онкологияси бўйича II халқаро конгресс доирасида бўлиб ўтди. Тадбирда дунёнинг турли мамлакатларидан соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус тақдирлаш маросимида Зироат Мирзиёеванинг болалар ҳуқуқлари, таълим олиши ва соғлом ҳаёт кечириши йўлидаги саъй-ҳаракатларини эътироф этди.
St. Jude болалар тадқиқот шифохонаси глобал дастури директори Карлос Родригес-Галиндо янги тармоқ давлат раҳбарларининг турмуш ўртошлари саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ҳамда болалар онкологияси соҳасидаги глобал муаммоларни ҳал этишга хизмат қилишини таъкидлади.
Самарқанддаги халқаро тадбир Ўзбекистонда болалар онкологияси соҳасидаги ислоҳотлар ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини ҳам кун тартибига олиб чиқди. Тақдим этилган маълумотларда мамлакат ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида болалар онкогематологияси касалликларини даволаш натижалари яхшиланаётгани қайд этилган.
Саммитда Туркия, Қирғизистон, Ливан ва Покистоннинг биринчи хонумлари ҳам иштирок этди.
Зироат Мирзиёеванинг глобал тармоқ раиси этиб сайланиши Ўзбекистоннинг болалар саломатлигини муҳофаза қилиш ва оғир касалликларга чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш борасидаги халқаро ҳамкорлигида янги босқични бошлаши кутилмоқда.

👍41❤15🔥10👏10🤣3🤡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
30 октябрь куни «Zakovat-Gambit» шaxмат турнирининг финал босқичи бўлиб ўтади
19–23 октябрь кунлари V «Zakovat-Gambit» турнирининг ҳудудий саралаш босқичлари ўтказилди. Бу йил мусобақада иштирок этиш учун 5 831 нафар шахматчи рўйхатдан ўтди. Уларнинг 633 нафари аёллар бўлиб, бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
24 октябрь куни chess.com платформасида онлайн саралаш ҳам ўтказилади. Бу имконият ҳудудий саралашда иштирок эта олмаган ёки ундан ўта олмаган шахмат ихлосмандлари учун тақдим этилган.
Саралашдан ўтганлар 28 октябрь куни ярим финалда, энг кучли иштирокчилар эса 29–30 октябрь кунлари Тошкентда финал босқичида беллашади.
Бу йилги мусобақада дунёга машҳур гроссмейстерлар — венгриялик Петер Леко ва ҳиндистонлик Ҳампи Конеру иштирок этиши режалаштирилган. Улар шахмат мухлислари учун махсус сеанслар ўтказиб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашади.
Турнирнинг умумий соврин жамғармаси 620 миллион сўмни ташкил этади. Иштирокчилар рейтингларига қараб бешта гуруҳга бўлинади ва ҳар бир гуруҳда ғолиблик учун кураш олиб боради.

❤3👍1
⚡️Рақобат қўмитаси дори воситаларини мажбурий қўшиб сотиш ҳолатлари бўйича огоҳлантирди
Қўмита таъкидлашича, айрим импортёрлар ва улгуржи дистрибьюторлар томонидан харидорларга талаб юқори бўлган препаратларни сотиб олиш учун қўшимча равишда бошқа, улар буюртма қилмаган дори воситаларини ҳам олиш шарти қўйилаётгани ҳақида мурожаатлар келиб тушмоқда. Бундай амалиёт кичик тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий манфаатларига зарар етказиши, уларнинг фаолиятини чеклаши ва бозордаги рақобатга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Батафсил: https://rost24.uz/uz/news/2640
📱 ROST24.uz📱 Telegram📱 Facebook
📱 Instagram📱 YouTube
Қўмита таъкидлашича, айрим импортёрлар ва улгуржи дистрибьюторлар томонидан харидорларга талаб юқори бўлган препаратларни сотиб олиш учун қўшимча равишда бошқа, улар буюртма қилмаган дори воситаларини ҳам олиш шарти қўйилаётгани ҳақида мурожаатлар келиб тушмоқда. Бундай амалиёт кичик тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий манфаатларига зарар етказиши, уларнинг фаолиятини чеклаши ва бозордаги рақобатга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Батафсил: https://rost24.uz/uz/news/2640
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4👏3
Эрон элчиси Самарқанд тарихи талқини юзасидан ТИВга чақиртирилди
Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Али Искандарий Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди.
Бунга Эрон дипломатик ваколатхоналарининг «X» ижтимоий тармоғида Самарқанд тарихий-маданий меросини бир ёқлама ва сиёсий мақсадларда талқин қилувчи постлари сабаб бўлган.
Ўзбекистон томони элчига норозилик нотасини топшириб, тегишли материалларни олиб ташлаш ва бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун чора кўришни талаб қилди.
📱 ROST24.uz📱 Telegram📱 Facebook
📱 Instagram📱 YouTube
Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Али Искандарий Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди.
Бунга Эрон дипломатик ваколатхоналарининг «X» ижтимоий тармоғида Самарқанд тарихий-маданий меросини бир ёқлама ва сиёсий мақсадларда талқин қилувчи постлари сабаб бўлган.
Ўзбекистон томони элчига норозилик нотасини топшириб, тегишли материалларни олиб ташлаш ва бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун чора кўришни талаб қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍22❤10😡2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тадбиркордан 65 млн сўмлик қуёш панелларини талаб қилган ҳоким ўринбосари ушланди
Наманган вилоятининг Косонсой тумани ҳокими ўринбосари тадбиркорга ижарага берилган ер майдонини бошқа шахсга олиб бериш билан таҳдид қилиб, ундан 65 млн сўмлик қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилганликда гумонланмоқда.
Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда мансабдор шахснинг қонунга хилоф ҳаракатларига чек қўйилган.
Маълум қилинишича, туман ҳокими ўринбосари маҳаллий тадбиркорга ҳокимлик томонидан ижарага берилган ер майдонини бошқа тадбиркорга олиб бериш билан қўрқитган. Эвазига у ўзининг яшаш хонадонига 20 кВт қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.
Мансабдор шахс қуёш панелларини сотиб олиш ва ўрнатиш харажатлари учун мўлжалланган 65 млн сўмни хизмат автомашинасида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

❤6😁4👍2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍39❤8🫡5👏4🙏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда 5,6 млрд сўмлик дори воситалари сақланаётган яширин омбор аниқланди
Наманган вилоятининг Уйчи туманида умумий қиймати 5,6 млрд сўмга баҳоланган 67 923 бирликдаги дори воситалари сақланаётган яширин омбор фош этилди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари вилоят Божхона ва Ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди.
Тадбир давомида фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи хусусий корхона раҳбари ва унинг ишчиси бўлган, 1983 ва 1986 йилларда туғилган ака-укалар томонидан нотурар биноданинг ертўласида яширин омбор ташкил этилгани аниқланди.
Омборни кўздан кечиришда хорижда ишлаб чиқарилган 412 турдаги жами 67 923 бирлик дори воситалари топилди. Уларнинг умумий тахминий қиймати 5,6 млрд сўмни ташкил этиши маълум бўлди. Дори воситалари кейинчалик сотиш мақсадида сақланган.
Аниқланган дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

🔥70👍3❤2🤡2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Iman Invest’да бир неча миллион доллар камомад аниқлангани айтилди
Ал-Азҳар университети Шариат ва қонун факультети докторанти, Мадина Ислом университети магистри, халқаро ислом молияси аудитори ва маслаҳатчиси Маҳмуд Усмон Iman Invest компанияси фаолияти юзасидан видеочиқиш қилди.
У ўз чиқишида аъзо бўлган AFCB Ислом молиясига мувофиқлаштириш кенгаши Iman Invest билан барча ҳамкорликни тўхтатганини маълум қилди.
Маҳмуд Усмоннинг айтишича, жорий йил июль ойида компанияда шубҳали молиявий операциялар мавжудлигини кўрсатувчи ҳужжатлар олинган. Шундан сўнг халқаро молиячилар, ҳуқуқшунослар ва шаръий аудитор иштирокида текширув ўтказилган. 15 октябрь куни молиявий текширувнинг якуний натижалари маълум бўлган.
Текширув натижаларига кўра, компания раҳбарияти маблағларни Ислом молияси меъёрлари, ички ҳужжатлар ва Ўзбекистон қонунчилигига зид равишда тасарруф этгани аниқлангани айтилган. Баёнотда бунинг оқибатида компанияда бир неча миллион долларлик камомад юзага келгани қайд этилган.
Маҳмуд Усмоннинг таъкидлашича, ҳатто қайтариш мумкин бўлган барча маблағлар инвесторларга берилган тақдирда ҳам, компания уларнинг пулларини тўлиқ қайтаришга қодир бўлмаслиги мумкин.
AFCB кенгаши аниқланган қоидабузарликлар бартараф этилмагунча, инвесторларга етказилган зарар қопланиб, улар билан шартномалар янгиланмагунча, Iman Invest’га маблағ киритишни шариат нуқтаи назаридан тавсия этмаслигини билдирган.
Шунингдек, кенгаш компаниядан ўз номи, аъзоларининг исмлари ва суратларидан фойдаланмасликни талаб қилган.

👍7❤3😁3🔥2🤔2🤯1👀1
⚡️ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ўзбекистондаги ислоҳотларни эътироф этди
Ўзбекистонда сўз эркинлигини мустаҳкамлаш, журналистлар хавфсизлигини таъминлаш ва замонавий медиа муҳитини ривожлантириш йўлидаги ислоҳотлар халқаро мулоқотнинг муҳим мавзусига айланмоқда. Бу масалалар Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси делегацияси ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Оммавий ахборот воситалари эркинлиги масалалари бўйича вакили, элчи Ян Браату ўртасида Вена шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда ҳам диққат марказида бўлди.
Учрашувда Ўзбекистоннинг ЕХҲТ институтлари, хусусан, Оммавий ахборот воситалари эркинлиги масалалари бўйича вакил мандати доирасидаги фаолиятга алоҳида эътибор қаратаётгани таъкидланди. Мамлакатнинг сўз эркинлигини мустаҳкамлаш, медиа соҳасини ривожлантириш ҳамда ЕХҲТ доирасида қабул қилинган халқаро мажбуриятларни амалга оширишга содиқлиги қайд этилди.
Батафсил: https://rost24.uz/uz/news/2642

😁7🤣4❤2🤪1
⚡️Тошкентда иситиш мавсуми қачон бошланади?
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда иситиш мавсуми қачон бошланиши юзасидан изоҳ берди.
Ҳокимликнинг маълум қилишича, иситиш тизимларини мавсумга тайёрлаш ишлари давом этмоқда. Белгиланган тартибга мувофиқ, иситиш мавсумини бошлаш учун ўртача суткалик ҳаво ҳарорати кетма-кет беш кун давомида 8 даражадан паст бўлиши лозим.
Шу билан бирга, ҳокимлик аввалги йиллардаги каби ҳақиқий об-ҳаво шароитлари ҳам инобатга олинишини таъкидлади. Агар ҳаво кескин совиб кетса, иситиш мавсумини бошлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш кечиктирилмайди.
Ҳокимлик иссиқлик таъминоти қачон бошланиши ҳақида қўшимча маълумот берилишини билдирди. Ҳозирча иситиш мавсуми бошланадиган аниқ сана эълон қилинмаган.

🤔8❤2🤣1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️1,4 минг тонна суюлтирилган газ талон-торож қилинган, назорат тизими қачон ишлайди?
2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида Ўзбекистонда 1,4 минг тонна суюлтирилган газ ва 10 626 та маиший газ баллони талон-торож қилингани аниқланган. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ маълум қилмоқда.
Жамиятнинг комплаенс назорат тузилмалари суюлтирилган газнинг ноқонуний сотилиши ва талон-торож қилинишига қарши курашиш мақсадида мунтазам текширувлар ўтказаётганини билдирган. Бироқ, эълон қилинган маълумотлар бундай қоидабузарликларнинг кўлами ва уларга қарши кўрилаётган чораларнинг самарадорлиги ҳақидаги шубҳаларни оширяпти, назаримда.
«Ҳудудгазтаъминот» маълумотига кўра, 2025 йил ва 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 3 мингдан ортиқ тўсатдан текширув ва рейд ўтказилган. Натижада 1 217 та қоидабузарлик аниқланган. Шунингдек, суюлтирилган газни ноқонуний сотишга ихтисослашган 471 та «бункер» фаолиятига чек қўйилган.
Қизиқ, газни ноқонуний сотиш нуқталари қандай қилиб ташкил этилган, уларга суюлтирилган газ қаердан келиб тушган ва бундай фаолият қанча вақт давомида назоратдан четда қолган?
Жамият маълумотига кўра, кўрилган чоралар натижасида қиймати қарийб 2 миллиард сўм бўлган 193,6 тонна суюлтирилган газ ҳамда умумий қиймати 8,7 миллиард сўмлик 17 301 та маиший газ баллонининг ноқонуний сотилиши олди олинган.
Бироқ, 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида ўтказилган хизмат текширувлари давомида 1,4 минг тонна суюлтирилган газ ва 10 626 та маиший газ баллони талон-торож қилингани аниқланган.
Маълум қилинишича, аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 25 та материал юборилган. Уларнинг 19 таси бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ, 19–21 октябрь кунлари ўтказилган рейдларда суюлтирилган газ таъминоти билан боғлиқ 120 дан ортиқ қонунбузарлик аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.
Самарали назоратнинг асосий мезони фақат нечта рейд ўтказилгани ёки нечта қоидабузарлик фош этилгани эмас шекилли.
«Ҳудудгазтаъминот» нафақат аниқланган ҳолатлар сони, балки уларнинг келиб чиқиш сабаблари, масъуллар, етказилган зарар, қопланган маблағлар ва кўрилган якуний ҳуқуқий чоралар ҳақида ҳам мунтазам ҳисобот бериши керакмикин?

🤯6🤷♂2💯2❤1👎1🥴1
Кинематография агентлиги тугатилади, кино соҳасидаги давлат сиёсати Маданият вазирлигига ўтказилади
Президент кино саноатидаги муаммоларга тўхталиб, профессионал кинотанқидчилар фикри билан етарлича ҳисоблашилмаётганини таъкидлади. Давлат раҳбари холис таҳлил ижодкорга ўз камчиликларини кўриш ва ривожланиш имконини беришини қайд этди.
Шунингдек, кино лойиҳаларини молиялаштиришдаги амалдаги давлат буюртмаси ва хариди тизими замонавий киноиндустрия талабларига жавоб бермаётгани кўрсатиб ўтилди.
Маълум қилинишича, айрим ҳолларда битта режиссёрга олтитагача, бир муаллифга эса еттитагача лойиҳа бириктирилган. Бу эса ҳар бир асар устида пухта ишлашни қийинлаштирмоқда. Бундан ташқари, буюртмаларнинг деярли ярми давлат студияларига берилгани хусусий ижодкорлар учун тенг рақобат имкониятларини чеклаган.
Оқибатда сифатли сценарий ва фильм яратишдан кўра, топшириқни тезроқ якунлаш устувор бўлиб қолган. Президент ижодкор меҳнатининг натижаси томошабинни чуқур ўйга соладиган, унинг қалбида из қолдирадиган фильм билан баҳоланиши кераклигини таъкидлади.
Шу билан бирга, санъат асарини оддий товар ёки қурилиш объекти каби фақат техник топшириқ асосида харид қилиш тўғри эмаслиги қайд этилди. Чунки сценарий суратга олиш жараёнида бойитилиши, ижодий ечимлар эса ўзгариши мумкин.
Кино соҳасида бошқарув тизими ҳам ўзгаради.
Кинематография агентлиги тугатилиб, кино соҳасида давлат сиёсатини юритиш ваколати Маданият вазирлигига ўтказилади. Вазирлик таркибида Кино санъати департаменти ташкил этилади. Унинг раҳбари мақоми вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Масъулларга бир ой муддатда департамент фаолиятини самарали йўлга қўйиш, Кинематография агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотларни тугатиш ишларини таъминлаш топширилди.

👍36❤13👏13🔥12🤡3
⚡️Fitch «Ўзбекгидроэнерго» рейтингини «BB» даражасида тасдиқлади
Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг узоқ муддатли кредит рейтингини «BB» даражасида, прогнозини эса «Барқарор» деб тасдиқлади. Компаниянинг мустақил кредит профили «b+» даражасида баҳоланди.
Агентлик компаниянинг ишлаб чиқариш қувватлари кенгайиши, юқори операцион рентабеллиги, қарз юкини оқилона бошқариши ва давлат кафолатларисиз маблағ жалб қилиш тажрибаси ортиб бораётганини ижобий омиллар сифатида қайд этди.

👍3❤2