Rost24 | Расмий канал
37.8K subscribers
12.5K photos
2.93K videos
25 files
14K links
Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар

Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА

•instagram.com/rost24uz
•youtube.com/@rost24official

Реклама: +99890 047 23 78
Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot
Download Telegram
⚡️Рақобат қўмитаси дори воситаларини мажбурий қўшиб сотиш ҳолатлари бўйича огоҳлантирди

Қўмита таъкидлашича, айрим импортёрлар ва улгуржи дистрибьюторлар томонидан харидорларга талаб юқори бўлган препаратларни сотиб олиш учун қўшимча равишда бошқа, улар буюртма қилмаган дори воситаларини ҳам олиш шарти қўйилаётгани ҳақида мурожаатлар келиб тушмоқда. Бундай амалиёт кичик тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий манфаатларига зарар етказиши, уларнинг фаолиятини чеклаши ва бозордаги рақобатга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Батафсил: https://rost24.uz/uz/news/2640

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4👏3
Эрон элчиси Самарқанд тарихи талқини юзасидан ТИВга чақиртирилди

Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Али Искандарий Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди.

Бунга Эрон дипломатик ваколатхоналарининг «X» ижтимоий тармоғида Самарқанд тарихий-маданий меросини бир ёқлама ва сиёсий мақсадларда талқин қилувчи постлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон томони элчига норозилик нотасини топшириб, тегишли материалларни олиб ташлаш ва бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун чора кўришни талаб қилди.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍22❤10😡2
💎#Рост_ҳикматлар

✅ Ҳар доим ўзингиздан кучлилар орасида бўлинг! Қийналасиз, аммо ривожланасиз.
 

✍️Уоррен Баффет

🍁Кунингиз файзли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
👍10💯7🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тадбиркордан 65 млн сўмлик қуёш панелларини талаб қилган ҳоким ўринбосари ушланди

Наманган вилоятининг Косонсой тумани ҳокими ўринбосари тадбиркорга ижарага берилган ер майдонини бошқа шахсга олиб бериш билан таҳдид қилиб, ундан 65 млн сўмлик қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилганликда гумонланмоқда.

Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда мансабдор шахснинг қонунга хилоф ҳаракатларига чек қўйилган.

Маълум қилинишича, туман ҳокими ўринбосари маҳаллий тадбиркорга ҳокимлик томонидан ижарага берилган ер майдонини бошқа тадбиркорга олиб бериш билан қўрқитган. Эвазига у ўзининг яшаш хонадонига 20 кВт қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.

Мансабдор шахс қуёш панелларини сотиб олиш ва ўрнатиш харажатлари учун мўлжалланган 65 млн сўмни хизмат автомашинасида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6😁4👍2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍39❤8🫡5👏4🙏1
💎#Рост_ҳикматлар

✅ Ҳаёт бу — нафас олиш эмас, балки из қолдириш санъатидир.
 

✍️Жалолиддин Румий

🍁Кунингиз файзли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
❤10👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда 5,6 млрд сўмлик дори воситалари сақланаётган яширин омбор аниқланди

Наманган вилоятининг Уйчи туманида умумий қиймати 5,6 млрд сўмга баҳоланган 67 923 бирликдаги дори воситалари сақланаётган яширин омбор фош этилди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари вилоят Божхона ва Ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди.

Тадбир давомида фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи хусусий корхона раҳбари ва унинг ишчиси бўлган, 1983 ва 1986 йилларда туғилган ака-укалар томонидан нотурар биноданинг ертўласида яширин омбор ташкил этилгани аниқланди.

Омборни кўздан кечиришда хорижда ишлаб чиқарилган 412 турдаги жами 67 923 бирлик дори воситалари топилди. Уларнинг умумий тахминий қиймати 5,6 млрд сўмни ташкил этиши маълум бўлди. Дори воситалари кейинчалик сотиш мақсадида сақланган.

Аниқланган дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥70👍3❤2🤡2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Iman Invest’да бир неча миллион доллар камомад аниқлангани айтилди

Ал-Азҳар университети Шариат ва қонун факультети докторанти, Мадина Ислом университети магистри, халқаро ислом молияси аудитори ва маслаҳатчиси Маҳмуд Усмон Iman Invest компанияси фаолияти юзасидан видеочиқиш қилди.

У ўз чиқишида аъзо бўлган AFCB Ислом молиясига мувофиқлаштириш кенгаши Iman Invest билан барча ҳамкорликни тўхтатганини маълум қилди.

Маҳмуд Усмоннинг айтишича, жорий йил июль ойида компанияда шубҳали молиявий операциялар мавжудлигини кўрсатувчи ҳужжатлар олинган. Шундан сўнг халқаро молиячилар, ҳуқуқшунослар ва шаръий аудитор иштирокида текширув ўтказилган. 15 октябрь куни молиявий текширувнинг якуний натижалари маълум бўлган.

Текширув натижаларига кўра, компания раҳбарияти маблағларни Ислом молияси меъёрлари, ички ҳужжатлар ва Ўзбекистон қонунчилигига зид равишда тасарруф этгани аниқлангани айтилган. Баёнотда бунинг оқибатида компанияда бир неча миллион долларлик камомад юзага келгани қайд этилган.

Маҳмуд Усмоннинг таъкидлашича, ҳатто қайтариш мумкин бўлган барча маблағлар инвесторларга берилган тақдирда ҳам, компания уларнинг пулларини тўлиқ қайтаришга қодир бўлмаслиги мумкин.

AFCB кенгаши аниқланган қоидабузарликлар бартараф этилмагунча, инвесторларга етказилган зарар қопланиб, улар билан шартномалар янгиланмагунча, Iman Invest’га маблағ киритишни шариат нуқтаи назаридан тавсия этмаслигини билдирган.

Шунингдек, кенгаш компаниядан ўз номи, аъзоларининг исмлари ва суратларидан фойдаланмасликни талаб қилган.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7❤3😁3🔥2🤔2🤯1👀1
☄️Ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ва ёнғиндан сақланинг!

👆Юқоридаги инфографика орқали барчасини билиб олишингиз мумкин.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢2👍1
⚡️ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ўзбекистондаги ислоҳотларни эътироф этди

Ўзбекистонда сўз эркинлигини мустаҳкамлаш, журналистлар хавфсизлигини таъминлаш ва замонавий медиа муҳитини ривожлантириш йўлидаги ислоҳотлар халқаро мулоқотнинг муҳим мавзусига айланмоқда. Бу масалалар Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси делегацияси ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Оммавий ахборот воситалари эркинлиги масалалари бўйича вакили, элчи Ян Браату ўртасида Вена шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда ҳам диққат марказида бўлди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг ЕХҲТ институтлари, хусусан, Оммавий ахборот воситалари эркинлиги масалалари бўйича вакил мандати доирасидаги фаолиятга алоҳида эътибор қаратаётгани таъкидланди. Мамлакатнинг сўз эркинлигини мустаҳкамлаш, медиа соҳасини ривожлантириш ҳамда ЕХҲТ доирасида қабул қилинган халқаро мажбуриятларни амалга оширишга содиқлиги қайд этилди.

Батафсил: https://rost24.uz/uz/news/2642

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁7🤣4❤2🤪1
⚡️Тошкентда иситиш мавсуми қачон бошланади?

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда иситиш мавсуми қачон бошланиши юзасидан изоҳ берди.

Ҳокимликнинг маълум қилишича, иситиш тизимларини мавсумга тайёрлаш ишлари давом этмоқда. Белгиланган тартибга мувофиқ, иситиш мавсумини бошлаш учун ўртача суткалик ҳаво ҳарорати кетма-кет беш кун давомида 8 даражадан паст бўлиши лозим.

Шу билан бирга, ҳокимлик аввалги йиллардаги каби ҳақиқий об-ҳаво шароитлари ҳам инобатга олинишини таъкидлади. Агар ҳаво кескин совиб кетса, иситиш мавсумини бошлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш кечиктирилмайди.

Ҳокимлик иссиқлик таъминоти қачон бошланиши ҳақида қўшимча маълумот берилишини билдирди. Ҳозирча иситиш мавсуми бошланадиган аниқ сана эълон қилинмаган.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔8❤2🤣1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️1,4 минг тонна суюлтирилган газ талон-торож қилинган, назорат тизими қачон ишлайди?
 
2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида Ўзбекистонда 1,4 минг тонна суюлтирилган газ ва 10 626 та маиший газ баллони талон-торож қилингани аниқланган. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ маълум қилмоқда.
 
Жамиятнинг комплаенс назорат тузилмалари суюлтирилган газнинг ноқонуний сотилиши ва талон-торож қилинишига қарши курашиш мақсадида мунтазам текширувлар ўтказаётганини билдирган. Бироқ, эълон қилинган маълумотлар бундай қоидабузарликларнинг кўлами ва уларга қарши кўрилаётган чораларнинг самарадорлиги ҳақидаги шубҳаларни оширяпти, назаримда.
 
«Ҳудудгазтаъминот» маълумотига кўра, 2025 йил ва 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 3 мингдан ортиқ тўсатдан текширув ва рейд ўтказилган. Натижада 1 217 та қоидабузарлик аниқланган. Шунингдек, суюлтирилган газни ноқонуний сотишга ихтисослашган 471 та «бункер» фаолиятига чек қўйилган.
 
Қизиқ, газни ноқонуний сотиш нуқталари қандай қилиб ташкил этилган, уларга суюлтирилган газ қаердан келиб тушган ва бундай фаолият қанча вақт давомида назоратдан четда қолган?
Жамият маълумотига кўра, кўрилган чоралар натижасида қиймати қарийб 2 миллиард сўм бўлган 193,6 тонна суюлтирилган газ ҳамда умумий қиймати 8,7 миллиард сўмлик 17 301 та маиший газ баллонининг ноқонуний сотилиши олди олинган.

Бироқ, 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида ўтказилган хизмат текширувлари давомида 1,4 минг тонна суюлтирилган газ ва 10 626 та маиший газ баллони талон-торож қилингани аниқланган.
Маълум қилинишича, аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 25 та материал юборилган. Уларнинг 19 таси бўйича жиноят иши қўзғатилган.
 
Аввалроқ, 19–21 октябрь кунлари ўтказилган рейдларда суюлтирилган газ таъминоти билан боғлиқ 120 дан ортиқ қонунбузарлик аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.
Самарали назоратнинг асосий мезони фақат нечта рейд ўтказилгани ёки нечта қоидабузарлик фош этилгани эмас шекилли.

«Ҳудудгазтаъминот» нафақат аниқланган ҳолатлар сони, балки уларнинг келиб чиқиш сабаблари, масъуллар, етказилган зарар, қопланган маблағлар ва кўрилган якуний ҳуқуқий чоралар ҳақида ҳам мунтазам ҳисобот бериши керакмикин?

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤯6🤷‍♂2💯2❤1👎1🥴1
Кинематография агентлиги тугатилади, кино соҳасидаги давлат сиёсати Маданият вазирлигига ўтказилади

Президент кино саноатидаги муаммоларга тўхталиб, профессионал кинотанқидчилар фикри билан етарлича ҳисоблашилмаётганини таъкидлади. Давлат раҳбари холис таҳлил ижодкорга ўз камчиликларини кўриш ва ривожланиш имконини беришини қайд этди.

Шунингдек, кино лойиҳаларини молиялаштиришдаги амалдаги давлат буюртмаси ва хариди тизими замонавий киноиндустрия талабларига жавоб бермаётгани кўрсатиб ўтилди.

Маълум қилинишича, айрим ҳолларда битта режиссёрга олтитагача, бир муаллифга эса еттитагача лойиҳа бириктирилган. Бу эса ҳар бир асар устида пухта ишлашни қийинлаштирмоқда. Бундан ташқари, буюртмаларнинг деярли ярми давлат студияларига берилгани хусусий ижодкорлар учун тенг рақобат имкониятларини чеклаган.

Оқибатда сифатли сценарий ва фильм яратишдан кўра, топшириқни тезроқ якунлаш устувор бўлиб қолган. Президент ижодкор меҳнатининг натижаси томошабинни чуқур ўйга соладиган, унинг қалбида из қолдирадиган фильм билан баҳоланиши кераклигини таъкидлади.

Шу билан бирга, санъат асарини оддий товар ёки қурилиш объекти каби фақат техник топшириқ асосида харид қилиш тўғри эмаслиги қайд этилди. Чунки сценарий суратга олиш жараёнида бойитилиши, ижодий ечимлар эса ўзгариши мумкин.
Кино соҳасида бошқарув тизими ҳам ўзгаради.

Кинематография агентлиги тугатилиб, кино соҳасида давлат сиёсатини юритиш ваколати Маданият вазирлигига ўтказилади. Вазирлик таркибида Кино санъати департаменти ташкил этилади. Унинг раҳбари мақоми вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

Масъулларга бир ой муддатда департамент фаолиятини самарали йўлга қўйиш, Кинематография агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотларни тугатиш ишларини таъминлаш топширилди.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍36❤13👏13🔥12🤡3
⚡️Fitch «Ўзбекгидроэнерго» рейтингини «BB» даражасида тасдиқлади

Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг узоқ муддатли кредит рейтингини «BB» даражасида, прогнозини эса «Барқарор» деб тасдиқлади. Компаниянинг мустақил кредит профили «b+» даражасида баҳоланди.

Агентлик компаниянинг ишлаб чиқариш қувватлари кенгайиши, юқори операцион рентабеллиги, қарз юкини оқилона бошқариши ва давлат кафолатларисиз маблағ жалб қилиш тажрибаси ортиб бораётганини ижобий омиллар сифатида қайд этди.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3❤2
💎#Рост_ҳикматлар

✅ Агар фарзандинг учун ниманидир  қила олмасанг, ўзингни қийнама.
Аммо фарзанд учун қўлингдан келган барча ишни қилмасанг, бу ачинарли.
 

✍️Януш Корчак

🍁Кунингиз файзли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
❤3👍2
⚡️Тиббиёт бирлашмаси раҳбари хотинини перинатал марказ мудири этиб тайинлади
 
Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари Ҳусан Асадовнинг турмуш ўртоғи Гулнора Асадовани туманлараро перинатал маркази мудири лавозимига тайинлагани юзасидан хизмат текшируви бошланди. Ҳолат Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ўрганилмоқда.
 
Маълум бўлишича, Ҳусан Асадовнинг тегишли буйруғига асосан, Гулнора Асадова 12 октябрдан мазкур лавозимга ишга қабул қилинган. Тайинлов учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 122 ва 127-моддалари ҳамда у билан тузилган меҳнат шартномаси асос қилиб кўрсатилган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мазкур тайинлов юзасидан хизмат текшируви тайинланганини маълум қилган. Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳам вазият назоратга олинганини билдирган.
 
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 121-моддасида яқин қариндошларнинг бири иккинчисига бевосита бўйсуниш ёки унинг назорати остида ишлаши билан боғлиқ чекловлар белгиланган. Шу сабабли тайинловнинг қонунчилик талабларига мувофиқлиги ва манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатлар бор-йўқлиги ўрганилмоқда. Текширув натижаларига кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилиши айтилган.
Шу билан бирга, тайинлов жараёнида Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг Комплаенс назорат хизмати томонидан қандай чоралар кўрилгани ҳам савол туғдирмоқда.
 
Перинатал марказ раҳбари лавозими учун бошқа номзодлар ҳам ҳужжат топширган. Уларнинг бири танлов жараёнида уч нафар шифокорга босим ўтказилганини билдирган.
Номзоднинг айтишича, у ARGOS платформаси орқали мазкур лавозим учун ўз номзодини илгари сурган. Бироқ кейинчалик унга телефон орқали номзодини қайтариб олиш таклиф қилинган. У бунга рози бўлмаганидан сўнг платформада танлов талабларига ўзгартириш киритилиб, илмий иш билан шуғулланган бўлиш ёки илмий даражага эга бўлиш шарти қўшилганини айтган. Натижада, унинг таъкидлашича, аввалги номзодлар танловдан автоматик равишда четлатилган.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣23❤4🤔2😢1
⚡️Учтепада ёнғин содир бўлган хонадонда 26 ёшли аёл қасддан ўлдирилгани аниқланди

2026 йил 24 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлиб, ҳодиса жойидан 26 ёшли аёлнинг жасади топилган эди. Дастлабки текширувларда хонадонда қасддан ўт қўйилгани ва аёлнинг қасддан ўлдирилгани аломатлари аниқланган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ёнғин 24 октябрь куни соат 02:00 ларда содир бўлган. Аёлнинг танасида елка қисмидан сон соҳасигача бўлган жойларда термик жароҳатлар аниқланган.

Шунингдек, хонадоннинг ошхонаси, ётоқхонаси ва меҳмонхонасида бир-бирига боғлиқ бўлмаган учта ёнғин ўчоғи қайд этилган. Ҳодиса жойида қасддан ўт қўйиш аломатлари ҳам аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 24 октябрь куни Учтепа тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми, яъни қасддан одам ўлдириш аломати билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда иш бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов натижаларига кўра, қонуний қарор қабул қилиниши ва қўшимча маълумотлар тақдим этилиши билдирилган.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8😱3
⚡️Шифокорлар учун Ибн Сино номидаги давлат мукофоти таъсис этилади

Президент тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги ўзгаришларда 800 мингдан зиёд ходимнинг муносиб ҳиссаси борлигини таъкидлади.

Яқинда соҳа фидойиларининг бир гуруҳини давлат мукофотлари билан тақдирлаш ҳақида фармон имзоланди. Улар орасида тиббиёт ходимлари билан бирга тадбиркорлар ва хорижлик ҳамкорлар ҳам бор.

Учрашувда мамлакатимиз етакчиси давлат мукофотларини ўз эгаларига тантанали равишда топширди.

Инсон саломатлигини асраш, илғор илмий ишланмалар ва даволаш усулларини жорий этишда барчага ўрнак бўлаётган тиббиёт ходимлари учун алоҳида давлат мукофотини таъсис этиш ташаббуси ҳам илгари сурилди. У буюк бобомиз Ибн Сино номи билан аталади.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍62❤11🔥10🤡5🤣2
⚡️“Энг яхши шифокор” танлови ғолибларига электромобил берилади

Жорий йил илк бор туман бўғинидаги энг яхши шифокор ва ҳамшира номинациялари бўйича вилоят танловлари ўтказилмоқда. Ғолиблар 30 миллион сўмдан мукофотланади.

Келаси йил рағбат янада кучайтирилади: вилоят босқичида ғолиб бўлган 14 нафар шифокор электромобил билан тақдирланади. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қиладиган энг яхши ўнта лойиҳа муаллифига 200 миллион сўмдан грант берилади.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍54❤11🔥10
⚡️Бакалавриатни битирган ҳамшира ва тиббиёт оғасига 1,5 млн сўм устама тўланади

Ўзбекистонда бакалавриатни битирган ҳамшира ва тиббиёт оғасига 1,5 миллион сўм, магистратурани тугатганларга 2,5 миллион сўм қўшимча устама тўланади.

“Қанча замонавий клиникалар қурмайлик, энг сўнгги ускуналарни олиб бермайлик, малакали ходимларсиз натижа бўлмайди”, дейди Президент.


Бугун 11 та давлат олийгоҳида йилига 15 минг шифокор тайёрланмоқда. Бироқ битирувчиларнинг ҳаммаси ҳам ишга кирган биринчи кундан бемор билан ишлашга тайёр эмас.

“Бошқа соҳада ёш ходим хато қилиши мумкин, аммо бўлғуси шифокорнинг бунга ҳаққи йўқ. Чунки тиббиёт ходимининг ҳар бир ҳаракати ортида инсон ҳаёти турибди”, дейди давлат раҳбари.

Шу боис, кадрлар тайёрлаш клиник амалиёт билан боғланади. Келаси йилдан талабалар ҳафтада уч кун бемор билан ишлашни ўрганади, битирувчилар эса охирги ўқув йилида тўлиқ тиббиёт муассасасида амалиёт ўтайди.

Бакалавриатни битирган ҳамшира ва тиббиёт оғасига 1,5 миллион сўм, магистратурани тугатганларга 2,5 миллион сўм қўшимча устама тўланади. Оилавий шифокорлик бўйича тор соҳа мутахассисига устама 5,5 миллион сўм бўлади.

📱 ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍65❤10🔥9