Sammuslim.uz
7.26K subscribers
34K photos
11.8K videos
35 files
28.1K links
http://sammuslim.uz/ саҳифасининг Телеграм тармоғидаги канали


Мурожаат учун админ: @abrorovjahongirxon

Тел: 93. 337-02-39
Download Telegram
#xuşxabar #xorazm #yangi_bino
📢 ХУШХАБАР: ХОРАЗМ ВАКИЛЛИГИ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

✅ Бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Хоразм вилоятига сафарлари давомида Урганч шаҳридаги вилоят вакиллигининг янги биноси очилиш маросимида иштирок этдилар.

🌳 Тадбир аввалида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида вакилликнинг ер майдонига яхши ниятлар ила манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Вакиллик ҳовлисида барпо этилаётган мўъжаз боғнинг гуллаб-яшнашини сўраб хайрли дуолар қилинди.

📖 Очилиш маросими Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар ила бошланди. Тадбирни Хоразм вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Абдуллаев олиб борди.

🌙 Муфтий ҳазратлари йиғилганларни янги бино билан муборакбод этиб, бугунги кунда муҳтарам Президентимиз бошчилигида диний-маърифий соҳада улкан ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидладилар. Хусусан, мўмин-мусулмонларга улкан имкониятлар тақдим этилаётгани, ибодат қилиш учун барча шароитлар муҳайё қилинаётгани, ҳудудлардаги вакилликларнинг моддий техник базалари яхшиланаётгани, юртимизда Қуръон курслари кенг фаолият юритаётгани, юзлаб ҳамюртларимиз “Президент ҳожилари” сифатида муборак сафарга юборилгани, Рамазон ва Қурбон ҳайити арафасида камбағал ва эҳтиёжманд оилаларга пул маблағлари тарқатилгани эзгу ишларнинг ёрқин намунаси эканини алоҳида эътироф этдилар.

⏺Шунингдек, Муфтий ҳазратлари Хоразм вилоятида ўтказилаётган иккинчи сайёр семинарнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига тўхталиб, авваллари вилоят вакилликларининг ўз бинолари бўлмагани, бугун эса ҳудудларда мана шундай муҳташам вакиллик бинолари қад ростлаётганини қайд этдилар. Бундай неъматлар ва юртимиздаги тинчлик-хотиржамлик учун доимо шукроналик келтириш ва дуода бардавом бўлиш кераклигини уқтирдилар.

💬Хоразм вилояти «Нуроний» жамғармаси раиси Рустам Султонов вакиллик аҳлини янги бино билан қутлаб, яратилган бундай шароитлар диний-маърифий соҳадаги эзгу ислоҳотларнинг узвий давоми эканини таъкидлади.

✅Дарҳақиқат, замон талаблари асосида барпо этилган ушбу бинода вилоятдаги барча имом-хатиб ва ноиблар бир жойга жамланиб, ўқув-семинарлари ва маънавий-маърифий тадбирларни юқори савияда ўтказиш имконига эга бўлди. Бинода кичик мажлислар зали, шунингдек, ахборот-медиа фаолияти ва тасвирга олиш учун барча қулайликларга эга махсус хоналар ҳам ташкил этилган.

🚗 Тадбир давомида Муфтий ҳазратлари томонидан Хоразм вилояти вакиллигига янги хизмат автомашинаси топширилиши эълон қилинди.
☪️ Сафар асносида Муфтий ҳазратлари ва меҳмонлар янги бинони кўздан кечириб, вакиллик ходимларининг муносиб фаолият юритиши учун яратилган замонавий шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, амалга оширилган бунёдкорлик ишларидан мамнун бўлдилар.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2🙏2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Раддия
Ҳаё фақат яхшилик келтиради.


Ўткир домла Умирқулов
Самарқанд шаҳар "Лаҳутий" жоме масжиди имом-хатиби

┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
⏰Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

💿
https://taplink.cc/sammuslim.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Sammuslim.uz
👍5🔥1🙏1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🙏1
Forwarded from Muslim/podcast.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast

📱🗣FITNA CHIQQANDA NIMA QILISH KERAK❓

🎙 Ekspert: Miftohiddin domla Rojiddinov – Andijon shahar bosh imom-xatibi


🎞 To‘liq 👉FULL HD: @Muslim_podcast_uz da ko‘ring!

📝 Mazkur podcast Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 9-sentabrdagi 02-07/7319-sonli xulosasi asosida tayyorlandi.

🥺Telegram🛍Instagram

🤪Facebook😍YouTube

🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🙏1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
#xabar #ilmiy_amaliy_seminar #xorazm
🤝 САЙЁР ҚАБУЛ, МЕҲР-ОҚИБАТ ВА АМАЛИЙ КЎМАК – ХОРАЗМДАГИ ФАЙЗЛИ ЛАҲЗАЛАР

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятининг бевосита халқ ичига кириб бориб ўтказаётган самимий мулоқотлари кўплаб муаммолар ечимига асос бўлмоқда. Хусусан, Хоразм сафари давомида муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари фуқароларни сайёр қабул қилиб, уларнинг ижтимоий-маиший муаммолари ва мурожаатларини жойида ҳал этиш чораларини кўрдилар.

📍 Жумладан, Урганч тумани “Тандирчи” маҳалласида истиқомат қилувчи Дурдипошша Юсупованинг хонадони томини ёпиш бўйича мурожаати ижобий ҳал этилиб, оилага тез фурсатда амалий кўмак кўрсатиш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.


🟢Сафар чоғида раис ўринбосарлари, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бош имом-хатибларининг Хоразм вилоятидаги ҳудудлардаги аҳоли билан яқиндан мулоқотлари амалга оширилди. Шунингдек, улар ўзларига бириктирилган ҳудудлардаги масжидларга йўл олиб, имом-хатибларнинг маънавий-маърифий соҳадаги ишлари ва масжидларни бошқаришдаги фаолияти билан яқиндан танишди.

❔ Мазкур жараёнда имомларнинг халқ билан мулоқотлари, маърифий суҳбатлари, масжидларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, тозалик ва озодалик, ёнғин хавфсизлиги чоралари ҳамда ҳужжатлар юритиш каби муҳим масалалар эътибор марказида бўлди. Ўрганишлар натижасида масжидлар жамоаларининг ишига ижобий баҳо берилиб, молиявий шаффофликни таъминлаш ва муқобил энергия манбаларидан унумли фойдаланиш бўйича муҳим ва амалий тавсиялар берилди.


📍 Хизмат сафарининг эътиборли жиҳатларидан бири бош имом-хатиблар вилоятнинг 13 та туман ва шаҳридаги 70 дан зиёд ижтимоий ҳимояга муҳтож, оғир беморлари бор ва эътиборга ташна оилалар хонадонида бўлди. Кўнгил сўраш баробарида уларга “Вақф” хайрия жамоат фондининг совғалари улашилди.


🎁 Шунингдек, Урганч шаҳридаги “Ғамхўрлик” интернат уйида бўлиб, жисмоний имконияти чекланган болажонлар ҳолидан хабар олинди. Уларга ширин сўзлар ва меҳрли далдалар билдирилиб, муассасага 2 та совутгич ҳамда турли ҳадялар тақдим этилди.

🤲 Кўрсатилган эътибор ва амалий кўмакдан кўнгли тоғдек кўтарилган ҳамюртларимиз бу хайрли ишлардан мамнун бўлиб, юртимиз тинчлиги ҳамда мутасаддилар ҳаққига хайрли дуолар қилдилар.


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥1