Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Сардоба туманида маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашув ўтказди.
– Таъмирланадиган уйлар ҳам, янги қуриладиганлари ҳам давлат томонидан бепул қуриб-таъмирлаб берилади, – деди давлатимиз раҳбари.
Сув тошқинидан зарар кўрган 4,5 мингдан зиёд хонадон эгаларининг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси Президентидан 40 миллион сўмлик моддий ёрдам, шунингдек, маиший техникалардан иборат совғалар топширилмоқда.
—
Президент Шавкат Мирзиёев провел встречу с жителями Сардобинского района.
- И ремонт, и строительство новых домов будут бесплатно выполнены государством, - сказал глава государства.
Каждому из более чем 4,5 тысячи домовладельцев, пострадавшим от наводнения, от имени Президента Республики Узбекистан передаются материальная помощь в размере 40 миллионов сумов и подарки в виде бытовой техники.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #tiklanish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Президент Ш.Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига ташрифининг асосий натижалари:

✅ Давлат раҳбари Сирдарё вилоятида барпо этилаётган турар жой мажмуалари қурилишини бошлаб берди.

❗️ Сув тошқинидан зарар кўрган 4,5 мингга яқин хонадон эгаларининг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси Президентидан:

✅ 40 миллион сўмлик моддий ёрдам;

✅ Телевизор, музлатгич, кир ювиш машинаси, минипеч, электр чойнак ва дазмол каби маиший техникалардан иборат совғалар топширилмоқда.

🏬 Уй-жойлари бутунлай яроқсиз ҳолга келиб қолган аҳоли учун 3 та массивда жами 2 минг 640 квартирали 66 та 5 қаватли уй қурилиши режалаштирилган.

❗️ Таъмирланадиган ва янги қуриладиган уйлар давлат томонидан бепул қуриб-таъмирлаб берилади.

✅ 1 сентябргача одамлар янги кўп қаватли уйларга ва ўзларининг таъмирланган ҳовли-жойларига тўлиқ кўчиб ўтади.

❗️ Шу билан бирга, уйлари зарарланган одамларнинг илгариги ҳовлилари ҳам ўзларида қолади.

✅ Сирдарё вилоятининг Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида 1 минг 800 га яқин бетон панелли коттежлар замонавий таъмирланиб, ўз эгаларига топширилади.

🔵 Шу мақсадда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри раҳбарлари бошчилигида 305 та қурилиш ташкилоти ва 12 мингга яқин қурувчилар Сирдарёга етиб келган.

❗️Қиймати 2 триллион 143 миллиард сўмлик 323 та катта-кичик лойиҳалар амалга оширилади.

💼 Ушбу лойиҳалар ҳисобига Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларида жорий йилда 10 мингга яқин киши иш билан таъминланади.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Ўзбекистон темир йўллари маҳаллий рейслар жадвалини эълон қилди

Республика махсус комиссияси томонидан Карантин даврида маҳаллий йўналишларда темир йўл қатновларини йўлга қўйишнинг Вақтинчалик тартиби тасдиқланди ва унга кўра жорий йил 18 май кунидан бошлаб, карантин даврида маҳаллий йўналишларда авиа ва темир йўл қатновларини амалга ошириш бошланади.
Uzbekistan Airways 18 майдан бошлаб Тошкентдан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига амалга оширилувчи авиақатновлар (бориш ва қайтиш) вақтларини эълон қилди.

Тошкент–Урганч–Тошкент (душанба, пайшанба)

🛫Тошкентдан учиш 09:00 –
🛬Урганчга қўниш 10:30;
🛫Урганчдан учиш 13:30 –
🛬Тошкентга қўниш 14:50.

Тошкент–Нукус–Тошкент (сешанба, жума)

🛫Тошкентдан учиш 09:00 –
🛬Нукусга қўниш 10:40;
🛫Нукусдан учиш 13:20 –
🛬Тошкентга қўниш 14:30.

Тошкент–Термиз–Тошкент (чоршанба, шанба)

🛫Тошкентдан учиш 09:00 –
🛬Термизга қўниш 10:20;
🛫Термиздан учиш 13:20 –
🛬Тошкентга қўниш 14:30.

Авиачипталарни онлайн, аэропортларда ва авиакомпания кассаларида карантин талабларига қатъий амал қилган ҳолда харид қилиш мумкин.

Янги тартибга мувофиқ, авиакомпания рейсларига фақат коронавирусга тест топшириб, натижаси манфий чиққан йўловчиларгина тана ҳарорати ўлчанган ҳолда қўйилади. Тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиш талаб этилади.

Йўловчилар аэропорт кутиш залларида ижтимоий масофани сақлашлари ва йўналтирувчи махсус тасмалар бўйлаб ҳаракатланишлари шарт ҳисобланади. Йўловчилар самолёт бортига ижтимоий масофани сақлаган ҳолда жойлаштирилади - ёнма-ён ўриндиқларнинг биттаси бўш қолдирилади. Парвоз вақтида заруратсиз салон бўйлаб ҳаракатланиш тақиқланади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2020 йил 16 май "Тошкент - Куала-Лумпур-Сингапур-Тошкент" чартер рейси билан 237 нафар юртдошимиз Ватанимизга олиб келинди.


Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Давлат органига мурожаат қилиш тартиби

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
ЖАҲОН ЯНГИЛИКЛАРИ

❗️"Пандемия тугамади": ЖССТ Европада ҳукуматларни иккинчи тўлқин эҳтимолига тайёрланишга чақирмоқда. ЕИ мамлакатлари изоляция тадбирларини енгиллаштираётган бўлса-да, ҳозир "байрам қилиш эмас, айни ҳушёрлик ва тайёрланиш вақти" ➖ The Telegraph

🇷🇺 Россия Федерациясида агар сиз бошқа одамлар билан битта ўрамдаги ёки идишдан тановул қилсангиз, COVID-19 дан зарарланиш хавфи юқорили эканини маълум қилишди. Шунинг учун ҳам ҳар қандай жисм юзасига, шунингдек, жамоат жойлардаги буюмларга қўл теккизишдан максимал даражада сақланиш керак ➖ РИА Новости

🇺🇸 АҚШ вакиллар палатаси жума куни коронавирусга қарши кураш учун қўшимча молиявий ёрдам кўрсатиш ва пандемияни тўхтатиш чора-тадбирлари сабаб заифлашган иқтисодиётни кучайтириш мақсадида 3 триллион доллар ажратиш бўйича қонун лойиҳасини тасдиқлашди ➖ Guardian

🇹🇷 Туркиянинг 15 вилоятида комендатлик соати кучга кирди ва у 19 майга қадар давом этади. Шунингдек, яқин дам олиш кунларида Туркияда клиникалар, дорихоналар, кондитерлик ва жамият учун муҳим бўлган бошқа корхоналар ишга тушади ➖ Daily Sabah

🇦🇿 Озарбайжонда карантин режими енгиллаштирилади, СМС рухсатномалар бекор қилинади, кафе, ресторан, боғ, дам олиш марказлари фаолияти тикланади ➖ Vesti.az

🇪🇸 Испания ҳукумати Мадрид ва Барселонада комендатлик соатини яна бир ҳафтага узайтиришди. Бироқ бу Толедо, Валенсия, Гренада ва Малага каби бошқа Испания шаҳарларида 18 майдан кучга кирадиган карантин тадбирларини енгиллаштиришга таъсир кўрсатмайди ➖ El Pais

🇮🇹 Италияда 3 июндан бошлаб мамлакатга кириш ва чиқишга рухсат берилади. Ҳукумат, шунингдек, шу кундан бошлаб мамлакат ичида эркин ҳаракатланишга ҳам рухсат беради ➖ Reuters

🇦🇹 Австрия ҳукумати аста-секин театр ва кинотеатрларни очишни режалаштирмоқда. Икки ҳафтадан сўнг мамлакатда 100 нафар томошабингача, 1 августдан эса 1000 кишигача бўлган маданий тадбирларни ўтказишга рухсат берилади ➖ New York Times

🇧🇷 Бразилияда коронавирусдан вафот этиш бўйича энг юқори кунлик кўрсаткич қайд этилди. Мамлакат энг кўп ўлим Лотин Америкасида кузатилганини ва қурбонлар сони бўйича дунёда олтинчи ўринда эканлигини маълум қилди. Шу кунларда бир ой ичида иккинчи соғлиқни сақлаш вазири истеъфога чиқди ➖ BBC

🇦🇷 Аргентина олимлари коронавирусга тест ишлаб чиқишди. Тест натижаси икки соатдан камроқ вақтда аниқ бўлади ➖ РИА Новости

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️ Президент Ш.Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига ташрифининг асосий натижалари:

✅ Давлат раҳбари Сирдарё вилоятида барпо этилаётган турар жой мажмуалари қурилишини бошлаб берди.

❗️ Сув тошқинидан зарар кўрган 4,5 мингга яқин хонадон эгаларининг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси Президентидан:

✅ 40 миллион сўмлик моддий ёрдам;

✅ Телевизор, музлатгич, кир ювиш машинаси, минипеч, электр чойнак ва дазмол каби маиший техникалардан иборат совғалар топширилмоқда.

🏬 Уй-жойлари бутунлай яроқсиз ҳолга келиб қолган аҳоли учун 3 та массивда жами 2 минг 640 квартирали 66 та 5 қаватли уй қурилиши режалаштирилган.

❗️ Таъмирланадиган ва янги қуриладиган уйлар давлат томонидан бепул қуриб-таъмирлаб берилади.

✅ 1 сентябргача одамлар янги кўп қаватли уйларга ва ўзларининг таъмирланган ҳовли-жойларига тўлиқ кўчиб ўтади.

❗️ Шу билан бирга, уйлари зарарланган одамларнинг илгариги ҳовлилари ҳам ўзларида қолади.

✅ Сирдарё вилоятининг Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида 1 минг 800 га яқин бетон панелли коттежлар замонавий таъмирланиб, ўз эгаларига топширилади.

🔵 Шу мақсадда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри раҳбарлари бошчилигида 305 та қурилиш ташкилоти ва 12 мингга яқин қурувчилар Сирдарёга етиб келган.

❗️Қиймати 2 триллион 143 миллиард сўмлик 323 та катта-кичик лойиҳалар амалга оширилади.

💼 Ушбу лойиҳалар ҳисобига Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларида жорий йилда 10 мингга яқин киши иш билан таъминланади.


манба: huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маҳаллий экспортёрларни ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш, улар учун қулай шарт-шароитларни тақдим этиш бўйича кўрилаётган чоралар.

Ҳурматли тадбиркорлар ҳаво, автомобиль ва темир йўл транспортида экспорт маҳсулотларини ташиш билан боғлиқ барча масалалар бўйича Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Штабининг 238 52 52, ҳамда Транспорт вазирлигининг қисқа рақамли 1167 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.
Раҳмат Маматов: қарийб бир ойга етадиган маҳсулотларимиз бор.

-Ҳомийлардан келган кийим-кечак ва маҳсулотларни шахсан ўзим бориб кўрдим.Ёмғир остида қолган маҳсулотлар тартибга олинди. Эски-тускини олмаяпмиз.

Фахр билан айтиш жоизки, хайрия ишларидан бирор вилоят, тадбиркор, бирор инсон четда қолмади.

Хайриядан тушган маҳсулотлар прокуратура назоратида. Озиқ-овақат ва бошқа маҳсулотларимиз миқдори 46 тоннадан ошиқ гўшт, 317 тонна ун ва 400 тоннадан ошиқ сабзавот ва бошқа маҳсулотлари олиб келинган, деди Маҳалла ва оила вазирлиги вазири.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд қизил ҳудуд бўлганлиги сабабли вақтинча йўналишсиз таксилар фаолиятига рухсат берилмаган

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати
Бугун 17 май куни ташкил этиладиган чартер рейслар

✈️ Тошкент — Қозон — Тошкент 🕖 11:00

❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят пандемияга қарши фавқулотда махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Биз илиги бақувват йигитларданмиз, ака! Вирус ўзининг одамини топади, лекин мени эмас!
❗️Коронавирус юқтириб, карантинда даволаниб чиққан бир инсон ҳаёти ҳақида қисқа фильм.
Кўринг ва хулоса қилинг.