Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
Хориждаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ ушбу ҳафтада қуйидаги чартер рейслари амалга оширилади.

13 июль Сеул – Тошкент – Сеул (Asiana airlines)

13 июль Тошкент – Москва – Тошкент (Uzbekistan Airways)

14 июль Варшава – Тошкент – Рига (SmartLynx Airlines)

15 июль Москва – Тошкент – Москва (Ural airlines)

16 июль Истанбул – Тошкент - Истанбул (Turkish airlines)

16-17 июль Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент (Uzbekistan Airways)

19 июль Тошкент – Владивосток - Тошкент (Uzbekistan Airways)


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Самарқанд вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари ва COVID-19 коронавирус инфекциясига лаборатор таҳлил олиш муассасалари ҳақида маълумот
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юк автомашиналари "Қамчиқ" довонига чиқишдан олдин Тошкент вилояти ҳудудида тарозида ўлчаниб, вазни рухсат этилган оғирликдан юқори бўлганлари ортга қайтарилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Олим ва педагоглар учун бунёд этилган уйлар
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси автомобилларда ташувлар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан назорат қилиш бўлими инспекторлари вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда республика махсус комиссияси томонидан йўналишсиз таксиларга қўйилган талабларнинг ижроси юзасидан рейд тадбирлари олиб боришмоқда. Шу билан биргаликда дезинфекция ишларининг амалга оширилиши ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги 139-сонли қарорида белгиланган талабларга амал қилиниши борасида назорат ўтказилаяпти. Ҳайдовчи ва автотранспорт корхонаси раҳбарларига аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича вазифа юклатилаяпти.
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати
📃 Самарқанд шаҳар ҳокими Б.Облақуловнинг шаҳар аҳли ва тадбиркорларга МУРОЖААТИ

Ассалому алайкум, азиз самарқандликлар!

Бугунги пандемия шароитида, нафақат шаҳримиз ёки мамлакатимиз, балки бутун дунё аҳли мураккаб вазиятда қолди. Коронавирус барча давлатларнинг иқтисодига ўз таъсирини кўрсатди. Юзлаб, минглаб одамлар ушбу хасталикка чалинди ва бу кўрсаткич кун сайин ортиб бормоқда.

Жаҳон аҳлини ларзага солаётган бундай жараён, афсуски, бизнинг республикамизда, хусусан, шаҳримизда ҳам кузатилмоқда. Бироқ, шу қисқа фурсат оралиғида озми-кўпми, ўз тажрибамизга эга бўлдик. Карантин шароитида яшашга, ишлашга кўникдик. Энди сиз ва биздан талаб қилинаётгани...👇👇👇

🌔 Батафсил ўқиш: http://samshahar.uz/uz/node/350
Forwarded from Huquqiy axborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирусга қарши курашиш борасидаги ишларни танқид қилди ҳамда масъулларни огоҳлантирди
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлаш юзасидан назорат қилиш бўлимлари инспекторлари ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда йўналишсиз таксиларнинг карантин даврида Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга амал қилган ҳолда фаолият юритиши юзасидан назорат тадбирлари ўтказилмоқда.
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати
“Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой” темир йўли қурилиши масаласи юзасидан навбатдаги муҳокама бўлиб ўтди.

Бугун, 15 июль куни Ўзбекистон Транспорт вазири Элёр Ғаниев, Қирғизистон транспорт ва йўл вазири Жанат Бейшенов, Хитой Халқ Республикасининг ислоҳотлар ва ривожланиш бўйича давлат қўмитасининг чет эл капитали ва хорижий инвестициялар департаменти бош директори ўринбосари Чжэн Чипин бошчилигида видеоконференция алоқа шаклида учрашув ўтказилди.

Онлайн мулоқот шаклида ташкил этилган учрашувда томонлар “Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой” темир йўл қурилиши лойиҳасини амалга ошириш бўйича келгуси амалий чораларни муҳокама қилишди.

Жумладан, ушбу лойиҳа юзасидан томонлар тақдим этилган темир йўл қурилиши маршрутларини ва темир йўл кенглиги масалаларини муҳокама қилишди.

Батафсил: https://bit.ly/2ChhaGD

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Самарқанд вилояти транспорт бошқармасининг автотранспорт соҳасида шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро юк ва йўловчи ташиш фаолиятини лицензиялаш бўйича комиссиясининг 2020 йил 15 июлдаги 40-сон йиғилиш баёни қарорига мувофиқ лицензия талаблари ва шартларига риоя этилмаганлиги сабабли қуйидаги лицензия варақаларининг амал қилиши 2020 йил 17 июлдан 10 (ўн) иш кунига тўхтатилади.
https://telegra.ph/Licenziyalar-10-%D1%9En-ish-kunigacha-t%D1%9Ehtatildi-07-16