Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги коронавирус энфекциясига қарши курашиш борасида инсон нафас олиш тизимига оид қуйидаги машқ ва тавсияларни таклиф этади
Самарқанд вилояти транспорт бошқармасининг автотранспорт соҳасида шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро юк ва йўловчи ташиш фаолиятини лицензиялаш бўйича комиссиясининг 2020 йил 3 августдаги 50-сон йиғилиш қарорига мувофиқ лицензия талаблари ва шартларига риоя этмаганлиги сабабли қуйидаги лицензия варақаларининг амал қилиши 2020 йил 5 авгуcтдан 10 (ўн) иш кунига тўхтатилади.
https://telegra.ph/LICENZIATLAR-ZIMMASIGA-ҚOIDABUZARLIKLARNI-10-ЎN-ISH-KUNIGACHA-BЎLGAN-MUDDATDA-BARTARAF-EHTISH-MAZHBURIYATI-YUKLATILADI-08-04
Таъзия

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси мамлакатимиз транспорт соҳаси ривожи йўлида узоқ йиллар мобайнида фаолият кўрсатиб келган Джамалходжаев Тоҳирхўжа Ташходжаевичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзоларига ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати
Ниқоб тақиб юрганингизда уни иягингизга тушириб юрманг
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
“COVID-19”НИ ДАВОЛАШДА ҚАНДАЙ ДОРИ-ДАРМОНЛАР ҚЎЛЛАНИЛАДИ?

Аввал хабар қилганимиздек, “COVID-19” билан касалланган беморларни даволаш бўйича вақтинчалик кўрсатмалар”нинг олтинчи нашрида шифокор назорати асосида қўлланиладиган дори-дармонлар ҳам келтириб ўтилган.

Айтиб ўтиш лозимки, бу галги қўлланмани ишлаб чиқиш гуруҳига мамлакатимизнинг таниқли ва нуфузли олимлари билан бирга, айни пайтда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни бевосита даволашда иштирок этаётган шифокорлар, хусусан, реаниматолог ва бошқа тор соҳа врачлари киритилиб, улар томонидан ўз тажрибасида самарали деб топилган дори воситалари тавсия этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Коронавирусга қарши кураш бўйича штаб аъзоси, тиббиёт фанлари доктори, профессор Ҳабибулло Оқилов беморларни даволашда қўлланилиши белгиланган дори воситалари ҳақида батафсил маълумот берди:

💊Беморлар билан мулоқотда бўлганлар учун:

Гидроксихлорохин (ҳомиладор аёллар, болалар, 65 ёшдан ошган беморлар, юрак-қон томир тизими касалликлари мавжуд бўлган беморлар қабул қилиши мумкин эмас).

💊Касаллик клиник белгиларсиз кечганда:

Гидроксихлорохин (шифокор қарорига кўра);
Цинк препаратлари;
Д витамини;
С витамини;

💊“COVID-19”нинг енгил шаклида:

Парацетамол;
Ибупрофен;
Фавипиравир;
Гидроксихлорохин;
Цинк;
Д витамини;
С витамини;
Нафазолин, Ксилометазолин (бурун учун, ринореяни даволашда);
Азитромицин (шифокор қарорига кўра).

💊“COVID-19”нинг ўрта оғир шаклида:

Парацетамол;
Ибупрофен;
Фавипиравир ёки ремдесивир;
Aнтикоагулянтлар (Эноксапарин);
Aнтиагрегантлар (Aцетилсалицил кислотаси);
Кортикостероидлар (Дексаметазон)
Антибиотиклар (шифокор қарорига кўра).

💊“COVID-19”нинг оғир шаклида:

Парацетамол;
Ибупрофен;
Ремдесивир;
Aнтикоагулянтлар (Эноксапарин);
Aнтиагрегантлар (Aцетилсалицил кислотаси);
Кортикостероидлар (Дексаметазон);
Цефалоспоринлар + макролидлар;
Парентерал ацетилцистеин ва бошқалар

💊Ўткир нафас олиш қийинлашуви синдромида:

Aнтикоагулянтлар (Эноксапарин);
Aнтиагрегантлар (Aцетисалицил кислота);
Кортикостероидлар (Дексаметазон);
Парентерал ацетилсистеин;
Омепразол, Ранитидин ва бошқалар.

💊Сепсис ва сепсик шокда:

Н2 рецепторлари антагонистлари ёки Протон помпаси ингибиторлари (Ранитидин, Омепразол);
Кортикостероидлар (Дексаметазон);
Прокинетик дорилар (Метоклопрамид, Домперидон, Эритромицин) ва бошқалар.

💊ЭСЛАТМА!

Болалар, ҳомиладор аёллар, юрак аритмия касаллиги билан оғриган беморлар учун хлорохин ва гидроксихлорохин (+/- азитромицин);
шунингдек, бошқа беморларни даволашда терапевтик ёки профилактик мақсадларда антибиотиклар буюриш, вирусга қарши препаратлар (Лопинавир/ритонавир, Ремдесивир, Умифеновир), иммуномодуляторлар (Тоцилизумаб, Интерферон-1а, Интерферон-алфа-2б), интерферон индукторлари ва иммуностимуляторли дорилар, метаболик дорилар тавсия этилмайди.

❌ДИҚҚАТ!

Касалликнинг ҳар қандай даражасидан қатъий назар ҳар бир дори воситаси шифокор тавсиясига кўра ва унинг назорати остида қабул қилиниши шарт.
Уй шароитида даволанаётган беморларга осма уколлар (капельница)дан фойдаланиш қатъиян тақиқланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Тошкент шаҳридаги Адиблар хиёбони
"Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳасини муҳокама қилишга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Жаҳон банки томонидан ажратилган 500 миллион доллар кредит маблағларини ўзлаштириш бўйича шакллантирилган лойиҳалар муҳокама қилинди.
Президент ажратилаётган ҳар бир долларни уч долларга айлантириш, имтиёзли кредитларни қайтариш бўйича аниқ ҳисоб-китоб асосида ишлаш зарурлигини таъкидлади. Қишлоқ хўжалигини илмий ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.
—
Состоялось видеоселекторное совещание по обсуждению проекта «Модернизация сельского хозяйства».
Рассмотрены проекты, сформированные в рамках выделенных Всемирным банком кредитных средств на 500 миллионов долларов.
Президент подчеркнул, что необходимо тщательно спланировать работу, чтобы превратить каждый выделяемый доллар в три, обеспечить возвращение льготных кредитов. Даны указания по научному развитию сельского хозяйства.

#Mirziyoyev #videoselektor #agrartarmoq #modernizatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Олий таълим муассасаларига қабулни ташкил қилиш ва 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Президент тест синовларини Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларидаги стадионларда ўтказиш топшириғини берди. Имтиҳонларнинг ўтказилиш жойи, вақти ва шароитлари ҳақида абитуриентлар ва ота-оналарни тўлиқ хабардор қилиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
—
Состоялось совещание по вопросам организации приема в вузы и подготовки к 2020/2021 учебному году.
Президент поручил провести тестовые испытания на стадионах Ташкента и Нукуса, областных центров. Дано указание детально проинформировать абитуриентов и их родителей о месте, времени, условиях проведения вступительных экзаменов.

#Mirziyoyev #yigilish #oliytalim #qabul

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: абитуриентлар ва назоратчилар учун эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида имтиҳонларни марказий стадионларда ўтказиш мақсадга мувофиқ
—
Шавкат Мирзиёев: для обеспечения эпидемиологической безопасности абитуриентов и наблюдателей целесообразно провести экзамены на центральных стадионах

#Mirziyoyev #yigilish #oliytalim #qabul

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: "Навоий" эркин иқтисодий зонаси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги мутахассислари пандемия шароитида хориждаги меҳнат муҳожирларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хорижий мамлакатлардаги фуқароларимизни Ватанга олиб келиш, аҳоли бандлиги таъминлаш масалалари бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот беришди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Давронбек Жуманиёзов иштирокида брифинг бўлиб ўтди
Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ хориждаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун 2 августдан 16 август кунлари давомида амалга оширилиши белгиланган чартер рейсларининг парвоз йўналишига қисман ўзгартириш киритилди.

Хусусан, 7 август куни Тошкент – Ростов Дон – Наманган,

8 август Тошкент – Санкт - Петербург – Наманган,

9 августга белгиланган Тошкент – Москва – Наманган авиа қатновлари Тошкент шаҳрига амалга оширилади.

Шунингдек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан Россия Федерациясининг Оренбург ва Самара вилоятларидаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга қайтариш учун 2 та поезд қатнови ташкил этилди.

Мазкур поездларнинг биринчиси 9 август куни Наманган шаҳрига, иккинчиси эса 9 август куни Самарқанд шаҳрига кириб келади. Поездларда олиб келинган барча фуқаролар ўрнатилган тартибда карантинга жойлаштирилади.

Россия Федерациясининг Ростов - Дон вилоятидаги фуқароларни олиб келиш мақсадида учинчи поезд қатнови ҳам ташкил этилди. Ушбу поезд 13 август куни Тошкент шаҳрига кириб боради.