Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев: Она ва бола соғлиғига эътибор – жамиятга, келажакка эътибор
www.president.uz/uz/4051
—
Шавкат Мирзиёев: Забота о здоровье матери и ребенка – забота обо всем обществе, о нашем будущем
www.president.uz/ru/4051

#Mirziyoyev #Murojaatnoma #salomatlik #tibbiyot #sport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Rasmiy axborot
Шавкат Мирзиёев:

❗️«2021 йилда автомобиль саноатида соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида соҳада ишлаб чиқарувчилар сони кўпайтирилади».

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги уй, янги режалар, янги мақсадлар билан ёруғ келажак сари...
Эркинжон Турдимов Самарқанд шаҳридаги 1-меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига Президентимиз томонидан юборилган Янги йил совғаларини топширди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан юборилган Янги йил совғаларини ўз эгаларига топширишда вилоят транспорт бошқармаси томонидан ташкил этилган автобуслар ўз ҳиссасини қўшди.
#Тезкор #Расман
⚡️Ўзбекистон электромобиллар ишлаб чиқаришга ўтишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон ҳукумати «Ўзавтосаноат» компаниясини фақат электромобиллар ишлаб чиқаришга ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 29 декабрдаги қарорида сўз боради.

Бундан ташқари, мамлакат ичкарисида электр транспорт воситаларини сотиб олиш ва (ёки) вақтинча олиб кириш учун йиғим (автомобилни Ички ишлар вазирлигида рўйхатдан ўтказишда тўланади) бекор қилинади. Молия вазирлиги 2021 ва ундан кейинги йиллар учун бюджетни шакллантиришда буни ҳисобга олиши керак.

Ҳужжатда 2 ой ичида электр транспорти учун қувват олиш станцияларини (терминалларини) ўрнатиш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш топширилди.

Энг тезкор хабарларни кузатиб боринг❗️👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFaczicxgPYOv3dkZg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2021 йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинди
—
2021 год объявлен в нашей стране Годом поддержки молодежи и укрепления здоровья населения

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

1 февралдан иш ҳақлари 10 фоизга ошади

Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ-4938-сон, 30.12.2020 й.) асосан:

➡️ 2021 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилади.

🔰 2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм;

➖ базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм этиб белгиланади.

☑️ Шунингдек, қарор билан 2021 йил 1 январдан Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси тугатилади.

➡️ Жамғарма ҳисобидан ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилмаган қисми ҳамда жамғарманинг жорий йил охирига қолдиқ маблағлари давлат бюджетига ўтказилади.

✅ 2021 йилда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш тадбирлари давлат бюджетида коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцина сотиб олиш харажатлари доирасида молиялаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон. Президент. Йилнома-2020
Йиллар силсиласида яхшиликлар томон мардонавор қадам ташлаётган азиз юртдошим! Бу кун мамнуният ила барчангизни тобора яқинлашиб келаётган Янги йил билан муборакбод этаман.
Биз ортда қолдираётган йил ўзининг инжиқликлари билан ёдда қоладиган бўлди. Амалга ошмай қолган режалар, ташвишлар... Энди бу кунлар соат сайин тарих саҳифаларига муҳрланиб бормоқда. Биз ҳар қандай қийинчиликларни писанд қилмай дадил қадам ташлаётган шижоатда тенги йўқ, мард ва жасур халқнинг танти фарзандларимиз. Бошни баланд тутган ҳолда нурли келажак сари олға интиламиз. Бунда бизга яратганнинг ўзи мададкордир.
Тилагим янги йилда ўзбекона лутф, меҳр, самимийлик руҳида мужассамлашган одатларимиз ҳамроҳингиз бўлсин. Сафингиз яхшини ошириб, ёмонни яширадиган маслакдош ва меҳридарё инсонлар билан тўлиб борсин. Олдинга қўйган улкан режаларнинг амалга ошишида тилакдошман.
Барчангизни кириб келаётган янги марралар, истиқболли режалар, улкан муваффақиятлар, бахт-саодат, самимият йили билан вилоят транспорт бошқармаси жамоаси номидан табриклайман! Жаннатмакон юртимизга кўз тегмасин. Унда умргузаронлик қилаётган ҳар бир олижаноб инсоннинг эзгу тилаклари амалга ошишида тилакдошман. Байрамингиз муборак бўлсин!
Ҳурмат билан И.Хамраев,
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи